АНТРАЦИН
Дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Савдо номи
Антрацин
Ҳалқаро патентланмаган номи
Эпирубицин
Дори шакли
Инфузия учун контрацияланган эритма 10 мг/ 5 мл ва 50 мг/25 мл
Таркиби
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди
Фаол модда – эпирубицин гидрохлориди 2,0 мг
Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув, сульфат кислотаси (q.s.).
Таърифи
Тиниқ, қизил рангли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи
Ўсмаларга қарши антибиотиклар. Антрациклинлар.
АТХ коди: L01DB03
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
60-150 мг/м2 доза юборилгандан кейин эпирубициннинг фармакокинетикаси тўғри чизиқли. Плазмадаги клиренси инфузиянинг давомийлиги ва буюриш усулидан қатъий назар ўзгармасдан қолади. 75-90 мг/м2 доза вена ичига юборилгандан кейин қон плазмасидаги концентрацияси ярим чиқарилиш даврининг ўртача кўрсаткичи (Т1/2) тахминан 40 соат билан жуда тез биринчи ва секин терминал фазали уч экспоненциал камайиб борувчи кўринишда таърифланади.
Препарат организм тўқималарида тез ва текис тақсимланади. Гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) орқали кирмайди. Қон плазмасидаги оқсиллар (асосан альбуминлар) билан боғланиш даражаси препаратнинг қондаги концентрациясига боғлиқ эмас ва 77% ни ташкил қилади. Эритроцитларда тўпланади.
Жигарда асосий метаболити – эпирубицинол (13-оксиэпирубицин) гача оксидланади, унинг қон плазмасидаги концентрацияси ўзгармаган препаратнинг концентрациясига параллел равишда ўзгармайди.
Эпирубицин асосан сафро билан ва қисман (10%) – сийдик билан чиқарилади. Умумий клиренси минутига 0,9 л ни ташкил қилади.
Фармакодинамикаси
Антрацин (эпирубицин) синтетик антрациклин антибиотиклар гуруҳига мансуб ўсмаларга қарши восита ҳисобланади ва доксорубицин билан структур ўхшашликка эга. Эпирубициннинг цитотоксик ва антипролифератив таъсирининг аниқ механизми ўрганилмаган, лекин ДНК молекуласида чоклар ва узилишларни ҳосил бўлиши билан боғлиқ деб тахмин қилинади. Бу ўз навбатида ДНК-полимераза ва ДНК га боғлив РНК-полимераза тизимларида матрицали ДНК фаоллигини блоклайди ва тариқа нуклеин кислоталари синтезини тормозлайди ва митоз жараёнларини ингибиция қилади. ДНК молекулалари тизмалари орасига киргандан кейин антрацин ДНК – топоизомераза II мажмуасини барқарорлаштиради, бу ДНК молекуласини батамом шикастланишига олиб келади. Антрацин шунингдек ДНК тизмалари спирализациясин ингибиция қилади, ДНК молекуласининг иккита спиралини ферментатив ажралишини тормозлайди, репликация ва транскрипция жараёнларига тўсқинлик қилади. Антрацин эркин кислород радикалларини ҳосил қилиб, оксидланиш-қайтарилиш жараёнларига қўшилади. Антрацин митознинг барча фазаларида фаоллик кўрсатади, аммо митотик циклнинг S ва G2 фазаларида энг фаол.
Қўлланилиши
- Сут бези раки
- Юмшоқ тўқималар саркомаси
- Тухумдонлар раки
- Ўпканинг майда хужайрали раки
- Меъда раки
- Меъда ости бези раки
- Қовуқнинг юзаки раки
- Т1 босқичда папилляр ракни, Та (2 ва 3 фаза) босқичида мультифокал папилляр ракни трансуретрал резекциясидан кейин қайталанишларни олдини олиш
- Тери аденокарциномаси
- Бош ва бўйин ўсмалари
- Остеосаркома
- Хавфли лимфома
- Лимфагранулематоз
- Миелом касаллиги
- Лейкозларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Антрацинни вена ичига секин инфузияси ёки вена ичига давомли инфузияси кўринишида фақат вена ичига юбориш керак.
Препарат натрий хлоридининг изотоник эритмаси ёки 5% ли дектроза эритмасини вена ичига оқим билан инфузияси вақтида канюлага секин юборилади.
Антрацин 3-4 хафталик даволаш курслари кўринишида буюрилади. Умумий курслик дозани бир марта курснинг 1-чи куни юборилади ёки ҳар бир курснинг 1-чидан 8-чи кунига тенг тақсимланади. Умумий курслик дозани 1000 мг/м2 дан оширмаслик тавсия этилади. Стандарт бир марталик доза 75-90 мг/м2 ни ташкил қилади.
Сут бези ракини даволаганда препаратни юқори дозаларда буюриш самарали ҳисобланади: Антрацинни монотерапия сифатида қўллаганда 135 мг/м2 ва бошқа препаратлар билан бирга мажмуавий даволанган 120 мг/м2 ҳар 3-4 хафтада буюрилади. Лимфатик тугунларни шикастланиши билан сут бези ракининг бошланғич босқичини адъювант даволаганда препаратнинг тавсия этиладиган дозаси 100 мг/м2 дан 120 мг/м2 гача ўзгаради. Препаратни юқори дозаларда буюрилган ҳолларда ножўя самаралар: миелосупрессия, кўнгил айниши, қусиш ва шиллиқ қаватларни шикастланиши ривожланиши хавфи туфайли синчковлик билан шифокор назорати тавсия этилади.
Суяк кўмигида қон яратилишини бузилиши бўлган пациентларга ёки Антрацинни ўсмаларга қарши бошқа препаратлар билан мажмуада буюрилган ҳолларда дозани камайтириш томонга титрлаш тавсия этилади.
Антрацин жигарда метаболизмга учраганлиги ва чиқарилишнинг асосий йўли гепатобилиар тизими бўлганлиги туфайли, жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга буюрилганда қонда билирубиннинг даражасига қараб дозалаш тартибига тузатиш киритиш тавсия этилади:
Билирубин даражаси | Тавсия этиладиган дозалар |
20-50 ммоль/л (1,2-3 мг/дл) | Дозанинг ½ қисми |
50 ммоль/л дан юқори (>3 мг/дл) | Дозанинг ¼ қисми |
Инфузиянинг тезлиги венанинг диаметри ва препаратнинг дозасига боғлиқ, лекин камида 3-4 минутни ташкил қилиши керак. Экстравазация хавфидан сақланиш мақсадида препаратни бевосита веноз оқимга босим билан юбориш тавсия этилмайди. Вена йўли бўйлаб қизариш препаратни юбориш тезлигини оширгандан далолат бериши мумкин.
Ножўя таъсирлари
- Қайтувчан лейкопения ва нейтропения. Суяк кўмигида қон яратилиши фаолиятини сусайиши Антрациннинг дозасини чекловчи асосий токсик омил ҳисобланади. Лейкоцитлар ва нейтрофилларнинг сонини камайиши транзитор характерга эга. Миелосепрессияни максимал ривожланиши одатда препарат қабул қилингандан 10-14 кундан кейин эришилади. Лейкоцит ва нейтрофиллар даражасининг кўрсаткичларини адекват тикланиши 21 кундан кейин кузатилади. Шунингдек анемия ривожланиши мумкин, унинг жадаллиги препаратнинг йиғинди дозасига боғлиқ. Йирик радиотерапия ўтказган, суяк кўмигини ўсмали шикастланиши ёки жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар миелосупрессия яққолроқ намоён бўлади.
- Дозага боғлиқ кардиотоксиклик (кумулятив дозаларда). Юқори дозаларда Антрацин билан узоқ муддат даволаш қайтмас токсик кардиомиопатия ва юрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин. Юрак касаллигини эрта аниқлаш, кўкс оралиғини радиотерапияси ва бошқа кардиотоксик дори препаратлари билан ўтказилган ёки ўтказилаётган даволаш Антрацинни юракка токсик таъсири ривожланиши эҳтимолини оширади. Антрациннинг токсик таъсири эрта (ўткир) ва кечки (кечиктирилган) симптомлар кўринишида намоён бўлиши мумкин:
а) токсикликнинг эрта симптомлари: Т тишчасини текисланиши ёки инверсияси (асосан, чап кўкрак узатмаларида), QRS мажмуаси вольтажини пасайиши, систолалар орасидаги интервални узайиши, юракдан отилиб чиқаётган қон хажмини камайиши ёки характерли микроскопик ўзгаришлар (биопсия натижалари бўйича). Юрак етишмовчилигини олдини олиш учун ўз вақтида эрта ташҳис қўйиш ва профилактик чора-тадбирларни ўтказиш керак.
б) кардиотоксикликнинг кечки белгилари юрак етишмовчилиги симптомлари билан кардомиопатияни ривожланиши билан характерланади: тахикардия, ҳансираш, ўпка шиши, гепатомегалия, асцит, плевра бўшлиғида суюқлик тўпланиши ва от дупури ритми.
Антрациклинларни юракнинг мушак тўқимасига токсик таъсирининг механизми охиригача ўрганилмаган. У эркин радикалларни ҳосил бўлиши ва миокардда кардиотоксик метаболитларни тўпланиши билан боғлиқ деб тахмин қилинади. Антрациннинг умумий максимал тавсия этиладиган дозаси 1000 мг/м2 ни ташкил этади (доксорубициннинг максимал дозаси – 450-550 мг/м2 дан юқори).
- Тез-тез: стоматит, гингивит, глоссит, фарингит, энтерит. Шиллиқ қаватларни шикастланиши даволангандан кейин 5-10-чи куни намоён бўлади ва одатда 10 кундан кейин регрессияга учрайди. Шиллиқ қаватларда яраларни пайдо бўлиши иккиламчи инфекцияни қўшилиши билан асоратланиши мумкин.
- Бўлиши мумкин: кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, жигар фаолиятини бузилиши, “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши.
- Уртикар тошма, терини қизариши, тери ва тирноқлар гиперпигментацияси, фотосенсибилизация ва нурланишга сезувчанликни ошиши.
- Юбориш жойида: флебит, тромбофлебит ва веналарни склерозга учраши, инъекция жойида маҳаллий оғриқ, экстравазал юборилган ҳолларда атроф тўқималар некрози.
- Алпеция (одатда қайтувчан, даволаш тугаганидан 2-3 ойдан кейин сочларни ўсиши тикланади; эркакларда соч тўкилиши соқолни ўсишини тўхташи билан кечади).
- Юборилгандан кейин 1-2 кун давомида сийдикни қизил рангга бўялиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Эпирубицин ва антрациклин қаторига мансуб бошқа препаратларига юқори сезувчанлик
- Ўсмаларга қарши бошқа препаратлар ёки радиотерапия аввал ўтказилган даволаш курслари оқибатида турғун яққол миелосупрессия ёки оғир даражадаги стоматитнинг мавжудлиги
- Антрациклин антибиотикларининг (доксорубицин, даунорубицин) кумулятив дозалари билан аввалги даволаш
- Анамнезида юрак етишмовчилиги
- Жигар етишмовчилиги
- Қон нейтрофиллар даражаси 1500/мм3
- Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Антрацинни ўсмаларга қарши бошқа воситалар билан бирга мажмуавий химиотерапиясида препаратларни бир шприцда аралаштиришга йўл қўйилмайди.
Кимёвий номутаносибилиги туфайли, Антрацинни гепарин билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
- Антрацин билан даволаш цитостатик препаратларни қўллаш тажрибасига эга малакали шифокор назорати остида олиб борилиши керак. Хусусан, препаратнинг юқори дозаси билан даволаш бўлиши мумкин бўлган асоратлар (чуқур миелосупрессия) туфайли, синчковлик билан назорат қилиниши керак.
- Антрацин цитотоксик дори воситаси ҳисобланади, шунинг учун у билан муомала қилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат кўзларга тушган ҳолларда уни дарҳол кўп миқдордаги сув ёки натрий хлоридининг изотоник эритмасида ювиш керак. Препарат тери ёки шиллиқ қаватларга тушган ҳолларда препарат теккан жойларни дарҳол кўп миқдордаги совунли сув ёки натрий бикарбонатининг эритмаси билан ювиш керак.
- Антрацинни мушак ичига ёки тери остига юбориш мумкин эмас.
- Антрациннинг дозаси даволаш схемаси ва мажмуавий даволашнинг таркибига кирувчи препаратларга қараб ҳар бир пациент учун шахсий равишда белгиланади.
- Даволашни ўтказишдан олдин ва имкони борича даволаш вақтида жигар фаолиятини текшириш керак.
- Препарат билан даволаш даврида қон манзарасини синчковлик билан назорат қилиш керак.
- Юрак-қон томир тизими (ЮҚТТ) томонидан ножўя реакциялар ривожланиши хавфи юқори бўлган пациентларда текширувларнинг ноинвазив усуллари ёрдамида ЮҚТТ фаолиятини мониторинг қилиш керак. Юрак фаолиятининг ҳолатини баҳолашнинг одатдаги усулларига электрокардиографик (ЭКГ) текшируви ва чап қоринчанинг қисқарувчанлик қобилиятини текшириш киради.
- Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда Антрациннинг дозаси камайтирилиши керак
- Препаратни камида 3-4 минут давомида юбориш керак. Антарцинни майда қон томирларга ёки препаратни бир венага такроран юбориш экстравазация ва венани склерозга учрашига олиб келиши мумкин.
- Антрацин шиллиқ қаватларни шикастланишини юқори хавфи билан нурланишнинг салбий таъсирини кучайтириши мумкин, айниқса юқори дозалар қўлланилганда. Даволашни бошлашдан олдин, айниқса юқори дозаларда, бўлиши мумкин бўлган хавфларни синчковлик билан олдини олиш керак.
- Пациентларни препарат юборилгандан кейин 1-2 кун давомида сийдикни қизил рангга бўялиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш керак.
- Антрацин ўсма хужайраларининг тез лизиси оқибатида гиперурикемияни кучайтириши мумкин. Даволаш даврида химиотерапия бошлангандан кейин қонда сийдик кислотаси, калий, кальций, фосфатлар ва креатинин даражасини назорат қилиш керак.
- Вена ичига инъекция вақтида экстравазация атроф тўқималарни шикастлаши ва яралар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Инъекция жойида ачишиш ва оғриқ ҳисси препаратни атрофдаги тўқималарга тушганлигидан далолат бериши мумкин. Бундай холларда инфузияни дарҳол тўхтатиш ва бошқа веналарни ишлатиб қайта бошлаш керак.
- Антрацин мутаген ва тератоген потенциалга эга, шунинг учун даволаш вақтида эркаклар ва аёллар контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланишлари керак.
Автомобилни бошқариш ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Даволаш даврида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи фаолият турлари билан шуғулланиш мумкин эмас.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: препаратнинг юқори дозаларини қўллаш 24 соат давомида миокарднинг ўткир дегенерацияси, кечиктирилган юрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин, улар доза ошириб юборилгандан 6 ойдан кейин ва 10-14 кун давомида миелосупрессия ривожланиши мумкин.
Даволаш: антибиотиклар, қон, лейкоцитар масса, колония ҳосил қилувчи омил трансфузияси, симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли ва ўрами
Инфузия учун концентрацияланган эритма, 10 мг/5 мл ва 50 мг/25 мл флаконда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +2оС дан +8оС гача ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин!
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
Яроқлилик муддати
2 йил
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.