📜 Инструкция по применению Антиструмин
💊 Состав препарата Антиструмин
✅ Применение препарата Антиструмин
📅 Условия хранения Антиструмин
⏳ Срок годности Антиструмин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АНТИСТРУМИН

ANTISTRUMINUM

Препаратнинг савдо номи: “Антиструмин”

Таъсир этувчи модда (ХПН): калий йодиди

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: калий йодид.

ёрдамчи моддалар: қанд-рафинад, кальций стеарат ёки магний стеарат ёки стеарин кислотаси.

Таърифи: оқ рангли, ширин таъмли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Эндемик буқоқни профилактикаси ва даволаш учун воситалар.

Код АТХ: H03CA

Фармакологик хусусиятлари

Ноорганик йодиди. Қалқонсимон без фаолиятига таъсир кўрсатади, чунки йод моддаси тироксин (Т4) ва трийодтиронин (Т3) синтезида иштирок этади. Организм йод моддаси билан етарли даражада таъминланмаса, тиреоид гормонлар синтези бузилади ва қалқонсимон без фаолиункцияси сусаяди; бундай ҳолатларда препарат йод моддасининг етишмовчилигини қоплаб, тиреоид гормонлар синтезини тиклайди. Бироқ, йодидлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетса, тиреоид гормонлар биосинтезига тўсқинлик қилади, қалқонсимон безининг гипофизни тиреотроп гормонига бўлган сезувчанлиги пасаяди ва унинг гипофиз томонидан секрецияси тўхтатилади.

Фармакокинетикаси

Меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади, организмнинг барча тўқималари ва суюқликларида кенг тарқалади, асосан буйрак, қисман меъда-ичак йўллари, тер ва сут безлари орқали ажралиб чиқади.

Қўлланилиши

Эндемик бўқоқнинг олдини олиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилинади, меъда-ичак йўлларига салбий таъсир қилмаслиги учун сут, кисель ёки ширин чой билан ичиб юборилади. Ҳафтада 1 марта 1 таблеткадан, бўқоқнинг диффуз шаклларида – ҳафтада 2-3 марта 1-2 таблеткадан буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Йод моддасига нисбатан идиосинкразияда аллергик реакциялар: эшакеми, Квинке шиши, эозинофилия, шок. Узоқ вақт давомида қабул қилинганда йодизм аломатлари: бурун шиллиқ қобиғининг шишиши, тумов, сўлак оқиши, кўз ёшланиши, курак остида нохушлик сезилиши кабилар юзага келиши мумкин. Шунингдек, тахикардия, асабийлик, уйқунинг бузилиши, ҳаддан ташқари кўп терлаш, диарея (ёши 40 дан ошган беморларда) бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Яққол намоён бўлган гипертиреоз, яширин гипертиреоз (150 мкг/сут дан каттароқ дозаларни қўллаганда), токсик аденома, тугунли ёки диффуз токсик бўқоқ (300-1000 мкг/сут дан каттароқ дозаларни қўллаганда), герпетиформ дерматит (Дюринг касаллиги), ўпка туберкулёзи, нефрит, нефроз, ҳуснбузар тошиши, эшакем, фурункулёз, сурункали пиодермия,  геморрагик диатез, йод моддасига нисбатан ўта сезувчанлик, ҳомиладорлик ва эмизикли даврда (1-2 мг/сут дозаларда қўллаганда) қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда юқори дозадаги (1 мг/сут дан ортиқ) калийни сақловчи диуретиклар билан биргаликда даволаганда – гиперкалиемия, литий препаратлари билан биргаликда даволаганда – бўқоқ ва гипотиреоз ривожланиши мумкин.

Перхлорат ва тиоционат рақобатли равишда йоднинг қалқонсимон без томонидан сингдирилишини секинлаштиради, ТТГ эса – кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Даволаш заминида буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда гиперкалиемия ривожланиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

0,001 г таблеткалар.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.