АНТИФЛУ (ANTIFLU)
эрувчан кукун
Илова–варақа
(пациентлар учун)
Савдо номи
Антифлу
Дори шакли
Эрувчан кукун.
Таърифи
Бироз тусли оқ рангли, енгил лимон ҳидли кристалл заррачалари бўлган сочилувчан кукун.
Таркиби
Фаол ингредиентлари (1 пакетда): 650 мг ацетаминофен, 10 мг фенилэфрин гидрохлориди, 4 мг хлорфенирамин малеати.
Фаол бўлмаган ингредиентлари: аскорбин кислотаси, қанд (қанд упаси), қанд (сахароза), лимон кислотаси, кремний диоксиди, коллоид кремний диоксиди, лимон хушбўйи, учасосли натрий цитрат, крахмал (маккажўхори крахмали), сахароза, титан диоксиди, уч кальций фосфати, D&C сариқ №10 (Е104), FD&C сариқ №6 (Е110).
Фармакотерапевтик гуруҳи
Шамоллаш касалликларида қўлланувчи препарат.
Фармакологик хусусуиятлари
Ацетаминофен (парацетамол) оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Бош оғриғи, мушак-бўғим оғриғи, томоқ оғриғини камайтиради.
Фенилэфрин гидрохлориди қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади, бурундан нафас олишни енгиллаштириб, бурун, бурун ҳалқум шиллиқ қаватининг гиперемияси ва шишини камайтиради.
Хлорфенирамин малеати антигистамин таъсир кўрсатади: бурун, бурун ҳалқум, юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватларини шишини бартараф қилади, кўзларнинг қичишишини камайтиради.
Қўлланилиши
Юқори нафас йўлларининг ўткир рецептор касалликларининг (гипертермия, бош оғриғи, мушак-бўғим оғриғи, бурунни битиши, тумов, кўз ёшини оқиши) ва грипп симптомларини бартараф қилиш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга: бир пакетча бир стакан иссиқ сувда эритилади ва иссиқ ҳолида истеъмол қилинади. Зарурати бўлганида ҳар 4 соатда такрорланади, лекин сутка давомида 4 мартадан кўп эмас, ҳохишга қараб қанд ёки асал қўшиш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Меъда-ичак йўллари томонидан: эпигастрий соҳасида оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш. Препарат узоқ муддат алкоголь билан бирга юқори дозаларда қўлланганида гепатотоксик таъсири ривожланиши мумкин.
Марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик, уйқуни бузилиши, юқори кўзғалувчанлик (айниқса болаларда).
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиши, Квинке шиши.
Қон яратиш тизими томонидан: анемия, тромбоцитопения.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. Жигар ва/ёки буйраклар фаолиятини яққол бузилишлари, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа ферментининг танқислиги, қон касалликлари, оғир юрак-қон томир касалликлари, артериал гипертензия, томирларининг спазмларга мойиллик, глаукомани ёпиқ бурчаклик шакли, простата безининг аденомасида сийишни қийинлашиши, ўпка эмфиземаси ёки сурункали бронхит, қандли диабет 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дозани ошириб юборилиши
Одатда парацетамолни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган, уни 10-15 г дан ортиқ қабул қилингандан кейин намоён бўлади: бўлиши мумкин: тери қопламаларининг оқариши, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳасида оғриқлар, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, протромбин вақтини ошиши, гепатотоксик ва нефротоксик таъсири, оғир ҳолларда жигар етишмовчилиги, энцефалопатия ва коматоз ҳолат ривожланади.
Даволаш: меъдани ювиш, биринчи 6 соатда фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, доза ошириб юборилганидан кейин 8-9 соат ўтгач SH-гуруҳи донаторларини ва глутатион-метионин синтезини ўтмишдошларини, ва 12 соат ўтгач – N-ацетилцистеинни қабул қилиш.
Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари
Даволаш давомийлиги – 3 кундан кўп эмас. Етарли даволаш самараси бўлмаганида, даволаш фонида 3 кундан ортиқ юқори ҳарорат сақланганида, шунингдек янги симптомлар пайдо бўлганида, жиддийроқ касаллик бўлиши мумкинлигини кўзда тутиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
Даволаш даврида алкоголь, ухлатувчи ва тинчлантирувчи (транквилизаторлар) дори воситаларини қабул қилишдан сақланиш керак. Ацетаминофен (парацетамол) сақловчи бошқа дори воситалари билан қабул қилиш мумкин эмас.
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврда қўллаш тавсия этилмайди. Даволаш даврида транспорт воситаларини бошқаришдан, механизмлар билан ишлашдан ва бошқа потенциал хавфли фаолият турларидан сақланиш керак.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Барбитуратлар ва алкоголь билан бир вақтда қўлланганида ацетаминофеннинг гепато- ва нефротоксиклиги кучаяди.
Ухлатувчи ва седатив воситалар, нейролептиклар, транквилизаторлар, алкоголь билан бир вақтда қўлланганида, хлорфенирамин малеатининг марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсири аҳамиятли кучаяди.
Ацетаминофен антибиотикларни организмдан чиқарилишини секинлаштиради.
Тетрациклинлар ацетаминофен қўлланганида анемия ва метгемолабинемия ривожланиши хавфини оширади.
Фенилэфрин гидрохлориди резерпин ва октадиннинг гипотензив таъсирини сусайтиради.
Моноаминоксидаза ингибиторлари ва фенилэфрин гидрохлоридини бирга қўллаш гипертензив хуружининг ривожланишига олиб келиши мумкин.
Сақлаш шароити
+250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда.
Яроқлилик муддати
3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
5 пакет илова-варақаси билан картон қутига жойланган.
Бериш тартиби
Рецепт бўйича.