📜 Инструкция по применению Антиоксикапс с селеном капсулалар
💊 Состав препарата Антиоксикапс с селеном капсулалар
✅ Применение препарата Антиоксикапс с селеном капсулалар
📅 Условия хранения Антиоксикапс с селеном капсулалар
⏳ Срок годности Антиоксикапс с селеном капсулалар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АНТИОКСИКАПС С СЕЛЕНОМ

Препаратнинг савдо номи: Антиоксикапс с селеном.

Дори шакли: капсулалар.

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: бета-каротиннинг мойдаги 30% суспензияси – 6 мг, альфа-токоферилацетати – 30 мг, аскорбин кислотаси – 100 мг, селен (0,1% ли ачитқи селен кўринишида – 30 мг ёки 0,2% ли ачитқи селен – 15 мг) – 0,03 мг.

Ёрдамчи моддалар – тозаланган кунгабоқар мойи, асалари муми, лецитин.

Желатин капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, метилпарагидроксибензоат Е218, пропилпарагидроксибензоат Е216, тозаланган сув, титан диоксиди Е171, бўёвчи: қизил бўёвчи Е129.

Таърифи: узунчоқ шаклли, чокли, қайишқоқ, қизил рангли, юмшоқ желатин капсулалар.

Капсула ичидагиси – қизил рангли, ачимаган ҳидли, мойли суспензия. Сақланганида аралашмани қатламланиши мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитаминлар микроэлементлар билан мажмуада.

АТХ коди: A11AА04.

Фармакологик хусусиятлари

“Антиоксикапс с селеном” нинг фармакологик фаоллиги унда сақланувчи қуйидаги витаминларнинг мажмуавий таъсири белгилайди: аскорбин кислотаси, альфа-токоферилацетати, бета-каротин ва селен микроэлементи.

Аскорбин кислотаси организмдаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаришда қатнашади, қон ивишини оширади, тўқималар регенерациясини, стероид гормонлар, коллаген ва проколлаген синтезини кучайтиради, темирнинг сўрилишини яхшиланишига ёрдам беради. У организмнинг мослашиш имкониятларини оширади ва унинг инфекцияларга бўлган қаршилигини кучайтиради.

Альфа-токоферилацетати липидларнинг пероксидли оксидланиши маҳсулотлари ҳосил бўлишини ингибирлайди. У эритроцитлар, эндотелиоцитлар, энтероцитлар мембраналарининг тузилмаси ва фаолиятини нормаллаштиради. Токоферол коллаген, гем ва оқсиллар биосинтезида иштирок этади, тўқималар нафас олишини тартибга солишда ва ҳужайра метаболизмининг бошқа муҳим жараёнларида қатнашади.

У гонадотропинлар ҳосил бўлишини, сперматогенезни, уруғлантирилган тухум, йўлдош ривожланишини рағбатлантиради.

Бета-каротин антиоксидант ва иммуномодулловчи таъсирга эга.

Селен глутатионпероксидаза фермент тизимининг бир қисми ҳисобланади. Глутатионпероксидаза ҳужайра ичи тузилмаларини эркин кислородли радикалларнинг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади.

Қўлланилиши

“Антиоксикапс с селеном” поливитамин антиоксидант препарати сифатида қуйидагиларни даволашда кўрсатилган:

  • витамин (С, Е ва А) етишмовчилигини ва селен етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш;
  • организмнинг шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун;
  • юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда;
  • мувозанатланмаган ва сифатсиз овқатланишда.
  • давомли ва/ёки оғир кечувчи, шу жумладан инфекцион касалликлардан кейинги тикланиш даврида.

Қўллаш усули ва дозалари

“Антиоксикапс с селеном” овқатдан кейин сув билан бирга қабул қилинади.

Олдини олиш мақсадида препаратни болаларга 14 ёшдан бошлаб ва катталарга 1 капсуладан суткада 1 марта 1-3 ой давомида буюриш тавсия қилинади.

“Антиоксикапс с селеном” дозасини шифокор патологияни характери ва яққоллик даражасига, шунингдек организмнинг А, С ва Е витаминларига бўлган талабини ҳисобга олиб белгилайди.

Ножўя таъсирлари

Диарея, тери рангини ўзгариши – сарғиш тусли рангни пайдо бўлиши, кам: бош айланиши, бўғимларда оғриқ. Дори воситасини катта дозаларда қабул қилиш қоринда оғриқ пайдо бўлишига, К витаминининг танқислиги бўлган пациентларда қон оқувчанлигини пайдо бўлишига, эстрогенларни қабул қилган пациентларда тромбоз хавфини ошишига, гипероксалурияга ва буйракларда тошлар – оксалатлар ҳосил бўлиши хавфини ошишига, Г6ФД танқислиги бўлган пациентларда гемолизни ривожланиш хавфини кучайишига, шунингдек кўришни хиралашиши, бош айланиши, кучли толиқиш ва ҳолсизликни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Препаратнинг алоҳида компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганидан сўнг йўқолади.

Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя самаралар кузатилмайди.

Нохуш реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кортикостероид препаратлари, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи препаратлар бирга қўлланганида А провитаминнинг терапевтик самарасини пасайтиради.

Токоферол қонида липидларни перекисли оксидланиши маҳсулотлари, шунингдек А ва Д витаминлари миқдори ошган тутқаноғи бўлган беморларда тиришишга қарши воситаларнинг самарасини ошириши мумкин.

Орал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида аскорбин кислотасини сўрилиши камаяди. С витамини темирни сўрилишини оширади, салицилатлар ва қисқа таъсир қилувчи сульфаниламидлар билан даволашда кристаллурия пайдо бўлиши хавфини оширади.

Холестирамин, орлистат А ва Е витаминларининг сўрилишини камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Гипероксалурияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

“Антиоксикапс с селеном” ни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни ҳайдаш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида нафас билан чиқарилаётган ҳавода саримсоқпиёз ҳидини пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолда препаратни бекор қилиш керак.

Чиқарилиш шакли

Юмшоқ желатин капсулалар, 10 капсуладан контур уяли ўрамда, 2, 3 ёки 4 контур уяли ўрамдан қутида.

Сақлаш шароити

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача ҳароратда сақланади.

Яроқлилик муддати

2 йил.