📜 Инструкция по применению Антиоксикапс капсулалар
💊 Состав препарата Антиоксикапс капсулалар
✅ Применение препарата Антиоксикапс капсулалар
📅 Условия хранения Антиоксикапс капсулалар
⏳ Срок годности Антиоксикапс капсулалар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АНТИОКСИКАПС

ANTIOXYCAPSUM

 

Препаратнинг савдо номи: Антиоксикапс

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: бета-каротиннинг мойдаги 30% суспензияси кўринишида – 6 мг, альфа-токоферилацетати – 15 мг, аскорбин кислотаси – 75 мг.

Ёрдамчи моддалар: тозаланган кунгабоқар мойи, асалари муми, тозаланган лецитин.

Капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, метилпарагидроксибензоат Е218, пропилпарагидроксибензоат Е216, титан диоксиди Е171; бўёвчи: қизил бўёвчи Е-129.

Таърифи: узунчоқ шаклли, чокли, қайишқоқ, қизил рангли юмшоқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар мажмуаси.

АТХ коди: A11JA.

Фармакологик хусусиятлари

Антиоксикапснинг фармакологик фаоллиги унда сақланувчи қуйидаги витаминларнинг мажмуавий таъсири белгилайди: аскорбин кислотаси, альфа-токоферилацетати, бета-каротин.

Аскорбин кислотаси организмдаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаришда қатнашади, қон ивишини оширади, тўқималар регенерациясини, стероид гормонлар, коллаген ва проколлаген синтезини кучайтиради, темирнинг сўрилишини яхшиланишига ёрдам беради. У организмнинг мослашиш имкониятларини оширади ва унинг инфекцияларга бўлган қаршилигини кучайтиради.

Альфа-токоферилацетати организмда ёғларнинг оксидланишни ва улардан заҳарли перикислар ҳосил бўлишини ингибирлайди, тўйинмаган ёғ кислоталаридаги боғларнинг мустаҳкамлигини турғунлаштиради. У эритроцитлар, эндотелиоцитлар, энтероцитлар мембраналарининг тузилмаси ва фаолиятини нормаллаштиради. Токоферол коллаген, гем ва оқсиллар биосинтезида иштирок этади, тўқималар нафас олишини тартибга солишда ва ҳужайра метаболизмининг бошқа муҳим жараёнларида қатнашади. У гонадотропинлар ҳосил бўлишини, сперматогенезни, уруғлантирилган тухум, йўлдош ривожланишини рағбатлантиради.

Бета-каротин антиоксидант, иммуномодулловчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга, унда фаол кислородни боғлаш қобилияти ҳисобига ва, шундай қилиб, ташқи муҳитни нохуш омилларини таъсири ёки организмда патологик жараёнлар ривожларишида катта миқдорда ҳосил бўладиган эркин радикаллар томонидан хужайра структурасини бузилишини ҳимоя қилади.

Қўлланилиши

Антиоксикапс препарати поливитамин антиоксидант сифатида қуйидагиларни мажмуавий даволашда кўрсатилган:

  • витамин (С, Е ва А) етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш учун;
  • организмнинг шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун;
  • юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда;
  • давомли ва/ёки оғир кечувчи касалликлардан кейинги тикланиш даврида;
  • мувозанатланмаган овқатланишда.

Қўллаш усули ва дозалари

Антиоксикапс овқатдан кейин сув билан бирга қабул қилинади.

Олдини олиш мақсадида препаратни болаларга 14 ёшдан бошлаб ва катталарга 1 капсуладан суткада 1 марта 2-3 ой давомида буюриш тавсия қилинади.

Олдини олиш курсини йилда бир неча марта такрорлаш тавсия қилинади.

Даволаш мақсадида Антиоксикапснинг дозасини шифокор патологиянинг характери ва яққоллик даражасига, шунингдек организмнинг А, С ва Е витаминларига бўлган талабини ҳисобга олиб белгилайди.

Ножўя таъсирлари

Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлар кузатилмайди.

Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кортикостероид препаратлари, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи препаратлар бирга қўлланганида А провитаминнинг терапевтик самарасини пасайтиради.

Токоферол тутқаноғи бўлган беморларда тиришишга қарши воситаларнинг самарасини ошириши мумкин, уларнинг қонида липидларни перекисли оксидланиши маҳсулотларининг миқдорини ошиши аниқланган.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа поливитамин препаратлари билан бир вақтда қабул қилинмасин.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қўллаш даврида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Автомобилни ҳайдаш, техника билан ишлаш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозалаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилинганида ҳатто препарат узоқ вақт қабул қилинганида ҳам дозани ошириб юбориш кўринишлари кузатилмайди.

Суткалик норма оширилганида Антиоксикапс қабул қилинганидан кейин кўнгил айнаши, диарея, терини қизариши ва бошқа симптомлар кўринишидаги носпецифик ножўя самаралари бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.

Чиқарилиш шакли

Юмшоқ желатин капсулалар, 10 капсуладан контур уяли ўрамда, 2 контур уяли ўрамдан қутида.

Сақлаш шароити

Намликда ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.