📜 Инструкция по применению Антифлу Кидс
💊 Состав препарата Антифлу Кидс
✅ Применение препарата Антифлу Кидс
📅 Условия хранения Антифлу Кидс
⏳ Срок годности Антифлу Кидс

Илова-варақа

(пациентлар учун)

АНТИФЛУ КИДС (ANTIFLU KIDS)

эрувчан кукун

 

Савдо номи

Антифлу Кидс

 

Дори шакли

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таърифи

Оқ ёки деярли оқ рангли, кристалл заррачалари бўлган, сочилувчан, кучсиз малина ҳидли ва таъмли кукун.

Таркиби

Таъсир этувчи моддалар (1 пакетчада): 160 мг ацетаминофен, 50 мг аскорбин кислотаси,    1 мг хлорфенирамин малеати.

Ёрдамчи моддалар: малина ароматизатори, қанд, қанд кукуни, лимон кислотаси, кремний диоксиди, сувсиз кремний диоксиди, натрий цитрати, маккажўхори крахмали, титан диоксиди, кальций фосфати, FD&C қизил №40 (Е129) бўёвчиси.

 

Фармакологик хусусиятлари

Ацетаминофен (парацетамол) оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Аскорбин кислотаси (С витамини) организмнинг инфекцияларга қаршилигини оширади.

Хлорфенирамин малеати аллергияга қарши таъсирга эга, тумов, кўз ёшини оқиши, кўз ва бурун қичиши симптомларини енгиллаштиради.

Фармакокинетикаси

Ацетаминофен тез ва тўлиқ сўрилади. Плазмада максимал концентрацияга 30-60 минутдан кейин эришади. Метаболизми жигарда глюкурон ва сульфат кислоталари билан боғлиқ бўлган конъюгатларни ҳосил қилиш билан амалга ошади, улар 24 соат давомида буйраклар орқали чиқарилади.

Аскорбин кислотаси ингичка ичакда сўрилганидан сўнг организмга кенг тақсимланади ва тўқималарда (айниқса, буйрак усти безларида) қисман тўпланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 25% ташкил қилади. Агар унинг организмга тушиши керакли миқдордан ошса, ортиқчаси сийдик билан чиқарилади.

Хлорфенирамин малеатнинг биотрансформацияси жигарда амалга ошади. Болаларда Т1/2 9,6-13,1 соатни ташкил қилади. Препаратнинг метаболизми маҳсулотлари ва метаболизмга учрамаган қисми сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда шамоллаш касалликлари ва назофарингитни: бурундан тиниқ ажралмаларни ажралиши ва кўз ёшини оқиши, аксириш, бош оғриғи ва/ёки иситмани симптоматик даволаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга, овқат қабул қилишдан қатъий назар 1-2 пакетчани ичидагиси 150 мл илиқ сувда эритиб ичга қабул қилинади. Зарурати бўлганида қабул қилиш ҳар 4-6 соатда такрорланади, лекин суткада 3 мартадан кўп эмас (парацетамолнинг максимал суткалик дозаси 1000 мг, бу 6 пакетчага тўғри келади).

Даволашнинг умумий давомийлиги 3 кундан ошмаслиги керак.

Жигар фаолияти бузилганида препаратни қабул қилишлар орасидаги интервал камида 8 соатни ташкил қилиши керак.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат тавсия этилган дозаларда яхши ўзлаштирилади.

Якка ҳолларда қуйидагилар кузатилади:

МНТ томонидан: бош оғриғи, толиқиш ҳисси;

МИЙ томонидан: кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ;

эндокрин тизими томонидан: гипогликемия (ҳатто кома ривожлангунича);

қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, гемолитик анемия (айниқса, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентлар учун); жуда кам ҳолларда – тромбоцитопения;

аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши;

бошқалар: гипервитаминоз, моддалар алмашинувини бузилиши, қизиб кетиш ҳисси, оғизни қуриши, аккомодация фалажи, сийишни тутилиши, уйқучанлик.

Ножўя самаралар пайдо бўлганида бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

6 ёшгача бўлган болалар; препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик; жигар фаолиятини бузилиши; ёпиқ бурчакли глаукома; сийдикни простата безининг фаолиятини бузилишлари билан боғлиқ бўлган тутиб қолиши; фруктозани ўзлаштиролмаслик, глюкоза/галактоза мальабсорбцияси ёки сахараза-изомальтаза етишмовчилиги (таркибида қанд борлиги сабабли); ҳомиладорлик, лактация даври.

Дозани ошириб юборилиши

Парацетамолнинг дозасини ошириб юборилиш симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, анорексия, рангпарлик, қоринда оғриқ, одатда биринчи суткаларда пайдо бўлади. Катталарда 10 г дан ортиқ парацетамол бир марта қабул қилинганида ва болаларда тана вазнига 150 мг/кг парацетамол бир марта қабул қилинганида дозани ошириб юборилиши гепатоцитлар некрозини чақириши мумкин, бу гепатоцеллюлар етишмовчилик, метаболик ацидоз, энцефалопатия ва ўлимга олиб келиши мумкин. Дозаси ошириб юборилганидан сўнг 12-48 соатдан кейин жигар трансаминазалари, лактатдегидрогеназа ва билирубиннинг даражасини ошиши, шунингдек протромбиннинг даражасини пасайиши кузатилиши мумкин.

Хлорфенираминнинг дозасини ошириб юборилиш симптомлари: бош айланиши, қўзғалувчанлик, уйқуни бузилиши, депрессия, тиришишлар.

Даволаш: симптоматик.

Ушбу ёки ҳар қандай бошқа дори воситасининг дозаси ошириб юборилганида зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак.

Эҳтиёткорлик чоралари

Суперинфекциянинг белгилари пайдо бўлганида ёки симптомлар доимо кузатилганида, тана ҳароратини ошиши 3 кундан ортиқ сақланиб турганида, даволашни қайта кўриб чиқиш керак.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа дори воситалари парацетамол сақламаганлигини текшириш керак.

Ҳар бир пакетча 11,59 г сахароза сақлайди, қанднинг миқдори паст бўлган пархезга риоя қилинганида ёки қандли диабетда препаратни ҳар куни қабул қилишда буни эътиборга олиш керак.

Автомобилни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат уйқучанликни чақириш ҳусусиятига эгалигини ҳисобга олиб, препаратни қабул қилгандан сўнг 4 соат давомида пациентлар диққатни юқори жамлашни талаб қилувчи машғулотларни бажаришдан сақланишлари керак.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Алкоголь препаратнинг седатив самарасини кучайтиради.

Морфин ҳосилалари (анальгетиклар, йўталга қарши воситалар), нейролептиклар, барбитуратлар, бензодиазепинлар ва бензодиазепинларга таалуқли бўлмаган бошқа анксиолитиклар, ухлатувчи воситалар, седатив антидепрессантлар, антигистамин препаратлар, МНТ билан боғлиқ антигипертензив воситалар, баклофен ва талидомид МНТ га сусайтирувчи таъсир кўрсатадилар.

Атропинсимон таъсир этувчи бошқа препаратлар (имипрамин антидепрессантлар, кўпчилик атропин Н1 антигистаминлар, антихолинергик паркинсонизмга қарши воситалар, антиспазматик атропинлар, дизопирамид, фенотиазин нейролептиклар, клозапин) тутиб қолиниши, қабзият, оғизни қуриши каби бундай ножўя самараларни ривожланиш ҳавфини оширадилар.

 

Сақлаш шароити

+250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

5, 8 ёки 10 пакетча илова-варақаси билан бирга қутига жойланган.

Бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.