Дори препаратини қўллашдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашиш ва йўриқномани диққат билан ўқиб чиқиш керак!
АЛЛЕРГОЗАН® 1% крем
ALLERGOSAN® 1% cream
ДОРИ ВОСИТАСИНИ ИСЪТЕМОЛЧИЛАР УЧУН ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
(ИЛОВА ВАРАҚА)
Савдо номи
АЛЛЕРГОЗАН®
ALLERGOSAN®
Ҳалқаро патентланмаган номи
Хлоропирамин
Дори шакли
Суртма
Таркиби
1 г крем қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: хлоропирамин гидрохлориди (chloropyramine hydrochloride) 10 мг.
Ёрдамчи моддалар: макрогол 300, макрогол 4000.
Таърифи
Оч рангли, ҳидсиз кремсимон масса.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамик хусусиятлари
Аллергозан® крем антигистамин препаратлари деб номланувчи гуруҳига мансуб хлоропирамин фаол моддасини сақлайди. У аллергияга қарши яққол таъсирга эга. Терига суртилганда қичишишни сусайтиради, қизариш, шиш ва тошмаларни бартараф этади.
Фармакокинетик хусусиятлари
Бутунлги бузилмаган терига маҳаллий қўлланилганда хлоропираминни тери орқали сўрилиши ёки плазмада клиник аҳамиятга эга концентрацияларга эришиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Қўлланилиши
Аллергозан® крем ҳашаротлар чаққанда; контакт дерматитда ва бошқа қичишувчи дерматозларда (терини яллиғланиши); терининг катта соҳаларини шикастламайдиган турли аллергик ҳолатлардаги тошмалар ва қичишишда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ушбу дори препаратини ҳар доим бу илова-варақада таърифланганидек ёки шифокорингиз, фармацевт ёки ҳамширанинг кўрсатмаларига қатъий риоя қилган холда қўлланг. Агар Сиз бирон-бир нарсада ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.
Тавсия этилган доза қуйидагиларни ташкил этади:
Катталар ва болалар (эмизикли болалар ва 18 ёшгача бўлган болалар) – кремнинг оз миқдори шикастланган юзага кунига 2-3 марта терига енгил ишқалаб суртилади.
Қўллаш усули
Аллергозан® крем терида фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.
Экссудат (секрет, яллиғланиш суюқлиги) ҳосил бўлиши билан кечувчи ўткир тери реакцияларида қўллаш учун мос ҳисобланади.
Тери орқали яхши кириши ва тезроқ даволовчи самарага эришиш мақсадида боғлам остида ёки физиотерапевтик муолажалар ёрдамида қўлланиши мумкин.
Очиқ яралар, кўзлар, бурун ва оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватига суртиш мумкин эмас.
Даволаш давомийлиги – 5 кундан 7 кунгача.
Агар 5 кундан 7 кунгача Сизнинг холатингиз яхшиланмаса ёки ёмонлашса, Сиз шифокорга мурожаат этишингиз керак.
Агар Сиз Аллергозан® кремни қўллашни ўтказиб юборган бўлсангиз
Ўтказиб юборилган дозани ўрнини қоплаш учун дори препаратининг кўп миқдорини қўлламанг.
Агар Сизда бу дори препаратини қўллаш билан боғлиқ қўшимча ҳар қандай саволлар бўлса, шифокорингиз, фармацевт ёки ҳамширадан сўранг.
Ножўя таъсирлари
Барча дори препаратлари каби ушбу дори препарати ҳар бир шахсда намоён бўлмаса ҳам, ножўя таъсирлар чақириши мумкин.
Аллергозан® крем жуда кам холларда тери қичишиши ёки таъсирланишини чақириши мумкин.
Агар Сизда ҳар қандай ножўя таъсирлар пайдо бўлса, шифокорингиз, фармацевт ёки ҳамширага хабар беринг. Бу барча бўлиши мумкин бўлган, шу жумладан, ушбу илова-варақада таърифланмаган ножўя таъсирларга ҳам тааллуқли.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Аллергозан® кремни қўлламанг
- Агар Сизда ушбу дори препаратининг фаол моддаси ёки ёрдамчи моддаларидан биронтасига аллергия бўлса.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Агар Сиз бошқа дори препаратларини қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки эҳтимол қабул қиладиган бўлсангиз, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
Бошқа дори воситалари Аллергозан® кремнинг самарасига таъсир қилиши номаълум.
Махсус кўрсатмалар
Аллергозан® кремни қўллашдан олдин шифокорингиз ,фармацевт ёки ҳамшира билан суҳбатлашинг.
- Агар Сизда гиперкератозли (қаттиқлашиш, терининг юза қаватини қалинлашиши) билан кечувчи терининг сурункали касалликлари бўлса, бошқа дори шаклини – Аллергозан® суртмани қўллаш афзал ҳисобланади.
- Препаратни очиқ яралар ёки куйган соҳаларга суртиш тавсия этилмайди.
Препаратнинг бир қисми кўзларга ёки бурун ва оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватига тушмаслиги учун эҳтиёт бўлинг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ушбу дори препаратини қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Шифокор Сизга Аллергозан® кремни қўллаш мос келишини баҳолайди.
Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Аллергозан® крем фаол диққатга таъсир қилмайди ва транспорт воситалари хайдовчилари ва машина операторлари томонидан қўлланиши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши
Агар Сиз Аллергозан® кремнинг керагидан ортиқ дозасини қўллаган бўлсангиз
Препаратни терида маҳаллий қўлланилганлиги туфайли, дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам. Препаратнинг кўп миқдори беҳосдан ютиб юборилганда шифокорга мурожаат этинг.
Чиқарилиш шакли ва ўрами
Суртма
18 г дори препарати полипропилен пластмасса қалпоқча билан мембранали алюмин тубаларга жойланади.
Ҳар бир туба бир томонидан пигмент билан қопланган картондан тайёрланган якка букиладиган қутига жойланади. Ҳар бир қутига илова-варақа жойланади.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 (уч) йил
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач Аллергозан® кремни ишлатманг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.
Ўрам очилгандан кейин ушбу дори препаратини 1 ойгача қўллашингиз мумкин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз