📜 Инструкция по применению ВИТРУМ® СУПЕРСТРЕСС
💊 Состав препарата ВИТРУМ® СУПЕРСТРЕСС
✅ Применение препарата ВИТРУМ® СУПЕРСТРЕСС
📅 Условия хранения ВИТРУМ® СУПЕРСТРЕСС
⏳ Срок годности ВИТРУМ® СУПЕРСТРЕСС

ВИТРУМ® СУПЕРСТРЕСС

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Қайд қилиш рақами:

Халқаропатентланмаган номи ёки гуруҳлаш номи: Поливитаминлар+Минерал тузлар

Фармацевтик субстанциялар ва ёрдамчи моддаларнинг номи ва миқдори кўрсатилган дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка сақлайди:

Таъсир қилувчи фаол моддалар:

Альфа-токоферол ацетати (Е витамини)                                                      30 ХБ1)

Аскорбин кислотаси (С витамини)                                                          500 мг

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини)                                                      15 мг

Рибофлавин (В2 витамини)                                                                        10 мг

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)                                             5 мг

Никотинамид                                                                                                          100 мг

Цианокобаламин (В12 витамини)                                                             12 мкг

Фолат кислотаси                                                                                         400 мкг

Биотин                                                                                                         45 мкг

Кальций пантотенати пантотен кислотасига қвйта хисоблаганда      20 мг

Темир фумарати темирга қайта хисоблаганда                                        60 мг

1). 30 мг альфа-токоферол ацетатга эквивалент.

Ёрдамчи моддалар: кальций сульфати – 322,67 мг, микрокристаллик целлюлоза – 50 мг, коллоид кремний диоксиди – 50 мг, натрий кроскармеллоза – 50 мг, стеарин кислотаси – 28 мг, магний стеарати – 13,3 мг.

Парда қобиғи: гипромеллоза – 26 мг, қизил бўёвчиси (Е129) – 3,2 мг, сариқ қуёш ботиши бўёвчиси (Е110) – 3,2 мг, титан диоксиди – 1,3 мг, триацетин – 0,004 мг.

Таърифи:

Тўқ-қизил ранли плёнка қобиқ билан қопланган капсуласимон таблеткалар.

Ўзига хос хиди бўлишига йўл қўйилади.

Дори препаратининг фармакотерапевтик гуруҳи:

поливитамин восита + минераллар

АТХ коди: [А11АА01].

Фармакологик хусусиятлари

Фармакологик хусусиятлари препаратнинг таркибига кирувчи витаминлар ва темирнинг мажмуаси билан белгиланади.

Е витамини кучли табиий антиоксидант сифатида эркин радикал реакцияларнинг ривожланишини тормозлайди, хужайра ва субхужайра мембраналарни шикастловчи перекисларнинг ҳосил бўлишини олдини олади, бу организм учун, нерв ва мушак тизимининг нормал фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга.

С витамини коллаген, протеогликанлар ва тишлар, суякларнинг бошқа органик компонентлари, капиллярларнинг эндотелийсини синтезида иштирок қилади.

В1 витамини стресс шароитларида марказий, периферик нерв тизими, юрак-томир тизими ва эндокрин тизимининг фаолиятини нормаллаштиради.

В2 витамини метаболик таъсир кўрсатади, оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаради, тўқима нафасида, карбонсувлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувида, кўзларнинг нормал кўриш фаолиятини тутиб туришда, гемоглобин ва эритропоэтиннинг синтезида иштирок қилади, нерв тизими, тери, шиллиқ пардаларнинг ишини яхшилайди.

В6 витамини марказий ва периферик нерв тизимининг нормал фаолияти учун зарур.

В12 витамини нуклеин кислоталарининг синтезида иштирок қилади, қон яратиш жараёнларига таъсир кўрсатади, нерв тизимининг фаолиятини нормаллаштиради.

Биотин – алмашинув жараёнларида иштирок қилади, глюкоза, ёғ кислоталари, стероид бирикмалар ва аминокислоталарнинг синтезида муҳим роль ўйнайди.

Фолат кислотаси қон яратиш жараёнларида иштирок қилади, холестерин алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади, эритропоэзни рағбатлантиради, аминокислоталар (шу жумладан, глицин, метионин) синтезида иштирок қилади.

Никотинамид организмда оксидланиш – қайтарилиш жараёнларини бошқаради, ёғлар, протеинлар, аминокислоталар, пуринлар метаболизмида, тўқима нафасида, гликогенолизда иштирок қилади.

Пантотен кислотаси метаболик таъсир кўрсатади, коэнзим А нинг таркибига киради, ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида муҳим роль ўйнаб, карбонсув ва ёғларнинг алмашинувида, ацетилхолин ва стероид гормонларнинг синтезида иштирок қилади. Миокарднинг қисқарувчанлик фаолиятини энергетик жиҳатдан таъминланишини яхшилайди, регенерация жараёнларини тезлаштиради.

Темир ичакда аста-секин ажралиб чиқади, организмда биокатализатор фаолиятини бажаради, шунингдек гемоглабин ва баъзи ферментларнинг таркибий қисми ҳисобланади, суяк кўмигида эритопоэзни рағбатлантиради.

Қўлланилиши:

Препаратнинг таркибига кирувчи витаминлар ва темир танқислигини олдини олиш учун восита сифатида тавсия қилинади:

–           ўтказилган касалликлар, жароҳатлар, операциялардан кейинги соғайиш даврида;

–           юқори руҳий ва жисмоний юкламалар даврида.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

Препаратнинг компонентларидан ҳар қандайига юқори сезувчанлик, 12 ёшгача бўлган болалар.

Қўллаш усули ва дозалари:

Ичга. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга кунига бир таблеткадан овқатдан сўнг. Препаратни қабул қилиш курси – 2-3 ой. Такрорий куслар шифокорнинг тавсияси бўйича.

Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари:

Тавсия қилинган доза оширилмасин

Дозани ошириб юбориш симптомлари, доза ошириб юборилганида ёрдам кўрсатиш чоралари:

Дозани ошириб юборилиш симптомлари: кўнгил айниш, ҳолсизлик, меъда-ичак бузилишлари.

Доза ошириб юборилган ҳолда шифокорга мурожаат қилиш керак.

Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир, меъдани  ювиш, симптоматик даволаш.

Дори препаратини қўллашдаги мумкин бўлган ножўя таъсирлари:

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши, аҳлат тўқ рангга бўялиши (темир борлиги сабабли) мумкин.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири:

Препарат таркибида темир сақлайди ва шунинг учун ичакда тетрациклинлар гуруҳи антибиотикларнинг сўрилишини кечиктиради. Аскорбин кислотаси (С витамини) сульфаниламид гуруҳи микробларга қарши дори воситаларнинг таъсирини ва ножўя самараларини кучайтиради. Алюминий, магний, кальций сақловчи антацид препаратлар, шунингдек холестирамин темирнинг сўрилишини камайтиради.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун ўхшаш поливитамин-минерал комплекслар билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорлик, эмизиш даврида аёлларга дори препаратини қўллашни мумкинлиги ва имконияти:

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида буюриш тавсия қилинмайди.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига дори препаратини таъсир қилиши ҳақида маълумот:

Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқаришга таъсир кўрсатмайди.

Чиқарилиш шакли:

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

30 ёки 60 таблеткадан полиэтилен бураладиган қопқоқли ва фольгадан ҳимоя клапани бўлган полиэтилен флаконларда. Флаконга ёрлиқ ёпиштирилади, флакон полиэтилен плёнка билан тортилади ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Яроқлилик муддати: 5 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Сақлаш шароити:

Қуруқ жойда, 10-300С ҳароратда.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби:

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.