📜 Инструкция по применению Орлип
💊 Состав препарата Орлип
✅ Применение препарата Орлип
📅 Условия хранения Орлип
⏳ Срок годности Орлип

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОРЛИП

ORLIP

 

Препаратнинг савдо номи: Орлип

Таъсир этувчи модда (ХПН): орлистат

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди

фаол модда :120 мг орлистат;

ёрдамчи моддалар: натрий крахмал гликоляти, микрокристалл целлюлоза, натрий лаурилсульфати, эрувчан поливинилпирролидон, тальк.

Таърифи: №2 ўлчамли, қаттиқ желатинли капсулалар. Корпуси – сариқ, қопқоғи  яшил рангли. Капсула ичидагиси – оқ ёки деярли оқ рангли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: семиришга қарши препарат – гастро-интестинал липазалар ингибитори

АТХ коди: A08AB01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Семиришга қарши препарат – гастро-интестинал липазалар ингибиторидир. Таъсир механизми меъда ва ингичка ичак ичида меъда ва панкреатик липазаларнинг фаол қисми билан ковалент бирикма ҳосил қилиши билан боғланади. Натижада липазаларнинг фаолсизлантирилиши содир бўлади, озуқа ёғларининг парчаланиши бузилади ва уларнинг меъда-ичак йўлларидан сўрилиши камаяди. Препаратни  мунтазам қабул қилинганида унинг самараси семизлиги бўлган беморларнинг тана вазнини камайишига олиб келади.

Ичга қабул қилинганида орлистат меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди.

Қабул қилинган орлистатнинг 97% аҳлат билан, бундан – 83% ўзгармаган ҳолатда чиқарилади.

Орлистатнинг организмдан тўлиқ чиқарилиш вақти (аҳлат ва сийдик билан) 3-5 суткани ташкил қилади.

 

Қўлланилиши

– семириш ва ортиқча  тана вазнида (ўртача гипокалорияли парҳез билан бирга) қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

1 капсуладан (120 мг) суткада 3 марта асосий овқатланишлар вақтида буюрилади. Препаратни овқатланиш вақтида ёки овқатланишдан сўнг кўпи билан 1 соатдан кейин қабул қилинади. Агар овқатланишни ўтказиб юборилса ёки агар овқат ёғ сақламаса, препаратни қабул қилишни ўтказиб юбориш мумкин.

Тавсия этилган дозадан ошириш унинг терапевтик самарасини ошишига олиб келмайди.

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг ножўя таъсирлари асосан меъда-ичак йўллари томонидан қайд этилган ва ўткинчи характерга эга.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез ич келиши, ични суюқ келиши ва аҳлат таркибида ёғлар миқдорини ошиши, қоринда ва тўғри ичакда оғриқлар ва дискомфорт, метеоризм, ич келишига қистовлар (одатда бу белгилар ўтиб кетувчи характерга эга ва кўпроқ даволашнинг биринчи 3 ойида пайдо бўлади).

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– сурункали мальабсорбция синдроми;

– холестаз;

– орлистатга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Орлистатни қабул қилиш вақтида меъда-ичак йўлларидан ёғда эрувчан витаминлар ва бета-каротиннинг сўрилиши камайиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Орлистат билан даволаниш фонида пациент мувозанатланган, ёғлар кўринишидаги 30% калория сақловчи, ўртача гипокалорияли парҳез қабул қилишлари лозим. Пациентнинг овқат рационида ёғлар миқдори юқорироқ бўлганида, меъда-ичак йўллари томонидан ножўя таъсирлар пайдо бўлишини эҳтимоли ошади. Бир кунда истеъмол қилинадиган ёғларнинг миқдори кун давомидаги овқатланишга тенг тақсимланиши тавсия этилади.

Даволаниш жараёнида тана вазни камайган сари кўпроқ семизликка ёндош бўлган патологик жараёнларни кечишини шу жумладан, артериал гипертензия, қандли диабет (диабетга қарши перорал воситаларга талаб камаяди), липидлар алмашинувининг бузилишини яхшиланиши мумкин.

Орлистатни қабул қилишда меъда-ичак йўлларидан ёғда эрувчан витаминлар ва бета-каротиннинг сўрилиши камайиши мумкин.

Жигар ва/ёки буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда орлистатни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Болаларда препаратни қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган.

Орлистатни ҳомиладорликда буюриш мумкин эмас, чунки уларда қўллашнинг хавфсизлигини тасдиқловчи, ишончли клиник маълумотлар мавжуд эмас.

Орлистатни кўкрак сутига ўтиши аниқланмаган, шунинг учун препаратни лактация даврида (эмизиш) қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Орлистатнинг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари аниқланмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Капсулалар 120 мг дан, ўрамда 30 дона капсула.

 

Сақлаш шароити

10-200С ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.