ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ОРНИДАЗОЛ-NGP
ORNIDAZOLUM-NGP
Препаратнинг савдо номи: Орнидазол-NGP
Таъсир этувчи модда (ХПН): Орнидазол
Чиқарилиш шакли: Капсулалар 500 мг дан контур-уяли ўрамда.
Фармакотерапевтик гурухи: Протозойларга қарши воситалар.
Фармакологик хусусиятлари
Орнидазол – антибактериал ва протозойларга қарши таъсирларга эга бўлган дори воситасидир. Препаратнинг таъсир механизми орнидазол молекуласининг нитрогуруҳини микроорганизмнинг ферментлари таъсири остида кимёвий жиҳатдан қайтарилишига асосланган. Қайтарилган нитрогуруҳ бактерияларнинг ДНК билан комплекс бирикма ҳосил қилади, бунинг оқибатида ДНК репликацияси ва транскрипцияси жараёнларини бузилиши юз беради. Бундан ташқари, орнидазол цитотоксик таъсир кўрсатади ва микроорганизмнинг ҳужайра нафаси жараёнини бузади. Шундай қилиб, препарат бактерицид ва бактериостатик самара кўрсатади.
Препарат Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Lamblia intenstinalis (Giardiaintestinalis), Gardnerella vaginalis, Bacteroides, Clostridium spp., Fusobacterium spp. ва анаэроб кокклар чақирган инфекцион этиологияли турли касалликларда самаралидир.
Препаратнинг Helicobacter pylori нинг айрим штаммларига нисбатан фаоллиги аниқланган.
Фармакокинетикаси
Перорал қўллангандан кейин препарат меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Препаратни биокираолишлиги 90% га етади, орнидазол учун плазма оқсиллари билан паст даражада (13% дан кўп эмас) боғланиш характерлидир. Фаол модданинг чўққи концентрацияси қон плазмасида препарат қабул қилингандан кейин 3 соат ўтгач аниқланади. Орнидазол организмнинг ҳамма биологик суюқлик ва тўқималарига яхши киради. Гематоэнцефалик ва гематойўлдош тўсиқ орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади. Жигарда фармакологик фаол метаболитларни ҳосил қилиб, метаболизмга учрайди (метаболитларнинг микробга қарши ва протозойларга қарши фаоллиги ўзгармаган орнидазолга қараганда бир мунча паст). Препаратни бир марта қўллангандан кейин, қабул қилинган дозанинг 85% 5 кун давомида чиқарилади. Орнидазолнинг ярим чиқарилиш даври (T½) 12-14 соатни ташкил қилади, асосан буйраклар орқали (тахминан 70%) ва ичак орқали ҳам ўзгармаган ҳолда, ҳам метаболитлар ҳолида чиқарилади.
Қўлланилиши
Препаратни орнидазолнинг таъсирига сезгир микроорганизмлар чақирган турли соҳаларда жойлашган инфекцион касалликлари бўлган пациентларни,шу жумладан: Trichomonas vaginalis чақирган сийдик-жинсий тизими аъзоларининг касалликларини, Амёбиазни,шу жумладан амёбали дизентерия, жигар ва миянинг амёбали абсцессини, Лямблиозни даволаш учун қўлланади.
Шунингдек препаратни анаэроб микроорганизмлар чақирган инфекцион касалликларни даволаш ва оператив аралашувларни ўтказишда, шу жумладан гинекологик операцияларда инфекцион асоратларни олдини олиш учун ҳам қўлланади.
Препаратни бактериал вагинозда бошқа дори воситалари билан бирга комплекс буюриш мумкин. Орнидазолни меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг пептик яраси билан оғриган пациентларни (орнидазол билан бошқа микробга қарши препаратларни ва протон насоси ингибиторлари гуруҳи дори воситалари билан комплекс ҳолда) даволашда Helicobacter pylori эрадикацисида схема бўйича қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни перорал қабул қилинади, капсулани чайнамасдан ва майдаламасдан етарли миқдордаги сув билан ичиш тавсия қилинади. Орнидазолни овқат қабул қилингандан кейин қабул қилиш тавсия қилинади,тенг вақт оралиғида қабул қилган маъқул. Препарат билан даволаш курсини давомийлигини ва дозаларини даволовчи шифокор касалликни характери ва пациентнинг шахсий хусусиятларга қараб, шахсий равишда белгилайди. Катталарга трихомониазда одатда препарат 0,5 г дан (1 капсула) кунига 2 марта буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги одатда 5 кунни ташкил қилади. Микробиологик тест натижаларидан қатъий назар иккала жинсий шерикни бир вақтда даволашни ўтказиш лозим.
Катталар ва тана вазни 60 кг дан катта бўлган ўсмирларга амёбали дизентерияда одатда препаратни 1,5 г дан (3 капсула) кунига 1 марта буюрилади (орнидазолни кечқурун қабул қилган маъқул).
Катталар ва тана вазни 60 кг дан кам бўлган ўсмирларга амёбали дизентерияда одатда препаратни 1,0 г дан (2 капсула) кунига 2 марта буюрилади. Амёбали дизентерияда даволаш курси 3 кунни ташкил қилади.
Амёбали дизентерияни бошқа шаклларида катталарга одатда препаратни 0,5 г дан кунига 2 марта буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги инфекциянинг оғирлигига қараб, 5-10 кунни ташкил қилади.
Катталарда ва тана вазни 35 кг дан катта бўлган ўсмирларга лямблиозда препаратни 1,5 г дан кунига 1 марта буюрилади (орнидазолни кечқурун қабул қилган маъқул). Даволаш курсининг давомийлиги – 1-2 кун.
Катталарга анаэроб бактериялар чақирган инфекцион касалликларда одатда препаратни 0,5 г дан суткада 2 марта буюрилади.
Катталарга оператив аралашувларни ўтказишда анаэроб бактериялар чақирган инфекцион касалликларни олдини олиш учун одатда препаратни операциядан олдин 0,5-1,0 г дан буюрилади, ундан кейин препаратни 0,5 г дан кунига 2 марта 3-5 кун давомида қабул қилинади.
Катталарга бактериал вагинозда одатда препаратни 0,5 г дан кунига 2 марта буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги одатда 5 кунни ташкил қилади.
Катталарга Helicobacter pylori эрадикациясида схема бўйича одатда Орнидазолни 0,5 г дан кунига 2 марта буюрилади.
Протон насоси ингибиторлари гуруҳи препаратлари стандарт дозаларда: Клартиромицин 0,5 г дан кунига 2 марта буюрилади.
Орнидазолни бу схема бўйича қабул қилиш давомийлиги 7 кунни ташкил қилади.
3 ёшдан ошган болаларга трихмониазда препаратни одатда тана вазнига 25 мг/кг дан кунига 1 марта буюрилади.
Тана вазни 35 кг дан катта бўлган болаларга амёбали дизентерияда одатда препаратни 1,5 г дан суткада 1 марта буюрилади (орнидазолни кечқурун қабул қилган маъқул).
Тана вазни 25 кг дан 35 кг гача бўлган болаларга амёбали дизентерияда препаратни одатда 1,0 г дан суткада 1 марта буюрилади (орнидазолни кечқурун қабул қилган маъқул).
Тана вазни 15 кг дан 25 кг гача бўлган болаларга амёбали дизентерияда препаратни одатда 0,5 г дан суткада 1 марта буюрилади (орнидазолни кечқурун қабул қилган маъқул).
Амёбали дизентерияда даволаш курсининг давомийлиги 3 кунни ташкил қилади.
Тана вазни 35 кг дан катта бўлган болаларга амёбали дизентериянинг бошқа шаклларида одатда препаратни 0,5 г дан суткада 1 марта буюрилади (орнидазолни кечқурун қабул қилган маъқул).
Тана вазни 15 кг дан 25 кг гача бўлган болаларга амёбали дизентериянинг бошқа шаклларида препаратни одатда 0,5 г дан суткада 1 марта буюрилади (орнидазолни кечқурун қабул қилган маъқул).
Амёбали дизентериянинг бошқа шаклларини даволаш курсининг давомийлиги одатда 5-10 кунни ташкил қилади.
Тана вазни 25 кг дан 35 кг гача бўлган болаларга лямблиозда препаратни одатда тана вазнига 40 мг/кг дан кунига 1 марта 1-2 кун давомида буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Препарат қўлланганда пациентларда қуйидаги ножўя самараларни ривожланиши мумкин:
Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш. оғизни қуриши, таъм билиш ҳиссини ўзгариши, металл таъми, эпигастрал соҳада оғриқлар, ични бузилиши.
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, оёқ-қўлларни тремори, ҳаракат координациясини бузилиши, периферик нейропатия, якка ҳолларда, асосан препаратни юқори дозаларда қўллаган пациентларда тиришиш ва онгни чалкашиши кузатилади.
Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, нейтропения.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига ва бошқа дори воситаларига, нитроимидазол ҳосилаларига юқори шахсий сезувчанлик. Препарат марказий нерв тизимининг органик касалликлари билан оғриган пациентларга қўлланмайди. Орнидазолнинг капсула ва қобиқ билан қопланган таблеткалар шаклидаги препаратини 3 ёшдан кичик ёшдаги болаларга қўлланмайди.
Препаратни марказий нерв тизиини касалликлари, жигар фаолиятини бузилишлари ва қон яратилишини бузилишлари, шунингдек алкоголни ҳаддан зиёд истъемол қилувчи пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Препарат болаларга ва кекса ёшдаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Иши потенциал хавфли менханизмлар ва автомобилни ҳайдаш билан боғлиқ пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Препаратни ҳомиладорлик даврида, она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина буюриш мумкин.
Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати туғилганида эмизишни вақтинчалик тўхтатиш лозим. Препаратни оҳирги дозасини қабул қилгандан кейин камида 48 соатдан сўнг эмизишни яна бошлаш мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат бир вақтда қўлланганда кумарин қатори антикоагулянтларининг терапевтик самараларини кучайтириши мумкин. Бу препаратларни бирга қўллаш зарурати туғилганда антикоагулянтларнинг дозаларини тўғрилаш лозим.
Орнидазол векуроний бромидининг миорелаксацияловчи таъсир давомийлигини оширади.
Препарат ацетальдегиддегидрогеназа фаоллигини сусайтирмайди.
Жигар микросомал ферменти ингибиторларини орнидазол препарати билан бир вақтда қўлланганда фаол моддани концентрациясини пасайтиради.
Препаратни жигар микросомал ферментлари ингибиторлари билан бирга қўлланганда орнидазолнинг концентрациясини ошиши аниқланади.
Махсус кўрсатмалар
Трихомониазда қайта юқиш эҳтимолини баратараф қилиш учун жинсий шерик ҳамма ҳолларда бемор каби худди шундай даволаш курсини ўтиши керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратни пациентларда катта дозаларда қўлланганда онгни бузилиши, тиришиш. депрессия ва периферик невритни ривожланиши аниқланади. Махсус антидоти йўқ. Дозани ошириб юборилганда симптоматик даволашни ўтказиш кўрсатилган. Тиришиш ривожланган ҳолларда диазепам юборилади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.