📜 Инструкция по применению Орвинет
💊 Состав препарата Орвинет
✅ Применение препарата Орвинет
📅 Условия хранения Орвинет
⏳ Срок годности Орвинет

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОРВИНЕТ®

ORVINET®

Препаратнинг савдо номи: Орвинет®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Парацетамол, кофеин, фенилэфрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати.

Дори шакли: Таблеткалар контур-уяли ўрамларда.

Таркиби:

фаол моддалар: 500 мг парацетамол, 30 мг кофеин (сувсиз), 10 мг фенилэфрин гидрохлориди, 2 мг хлорфенирамин малеати.

ёрдамчи моддалар: коллоидли сувсиз кремний, натрий крахмал гликолати (А тури), повидон (К-30), натрий метилгидроксибензоати,  маккажўхори крахмали, тозаланган тальк, магний стеарати, 4R пунц бўёвчиси.

Таърифи: Думалоқ, ясси, четлари кесилган ва бир томонида бўлиш учун рискаси бўлган, тўқ пушти ва оқ доғлари бўлган пушти рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК белгиларини бартараф этувчи восита.

Фармакологик хусусиятлари

Таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ жамланма таъсир кўрсатувчи мажмуавий препаратдир.

Парацетамол – анальгетик-антипиретик бўлиб, асосан марказий нерв тизимидаги простагландинлар синтезини тормозлаши ва камроқ даражада оғриқ импульслари ҳосил бўлишини блоклаши орқали таъсир кўрсатади. Периферик таъсири ҳам простагландинлар синтезини тормозланиши, оғриқ рецепторларини механик ёки кимёвий таъсирларга сезувчанлигига маъсул бўлган моддалар синтезини ва таъсирини камайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Кофеин бош мия қон томирлари тонусини оширади, юрак ишини рағбатлантиради, спазмолитик таъсир кўрсатади, парацетамолнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтиради. Препарат орқа миянинг рефлектор кўзғалувчанлигини оширади, нафас ва қон томирларини ҳаракатлантирувчи марказларини қўзғатади. Унинг таъсирида мия қон томирлари, айниқса, кенгайган қон томирлари тораяди, шунингдек, эрготаминни сўрилиши ҳам яхшиланади. Тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради, меъданинг секретор фаолиятини оширади.

Фенилэфрин гидрохлориди (синоними мезатон) – симпатомиметик амин, қон томирларининг a-адренорецепторлари рағбатлантирувчиси ҳисобланади, юракнинг b-адренорецепторларига кам таъсир кўрсатади. Артериолаларни торайишини чақиради ва артериал босимни оширади. Кўз қорачиғини кенгайтиради ва глаукомада кўз ички босимини пасайтириши мумкин. Препаратнинг мидриатик таъсири атропин қўллангандагига нисбатан кам давом этади. Нафас  йўллари шиллиқ қаватидаги a-адренергик рецепторларига таъсир этиб, қон томирларини торайишини чақиради. Бу эса яллиғланиш натижасидаги бурун йўллари шиллиқ қавати шишини вақтинчалик камайтиради.

Хлорфенирамин малеати – гистаминнинг Н1-рецепторлари антагонисти бўлиб, аллергияни даволашда қўлланади. Эффектор ҳужайраларининг Н1-рецепторлари учун гистамин билан рақобатлашиб, улар орқали амалга ошириладиган гистамин таъсирини (тўқима шишини ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошишини) бартараф этади, аммо унинг таъсири  ривожланган бўлса, унинг самараларини бартараф эта олмайди. Препарат таркибида у қўшимча равишда бурун битиб қолишини, тумовни ва аксиришни камайишини таъминлайди. Препарат умуман олганда антигистамин, оғриқ қолдирувчи, иситма туширувчи ва шишга қарши таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Парацетамол учун сўрилиши – ичга қабул қилингач, ичакнинг юқори қисмида тўлиқ ва тез сўрилади, углевод миқдори юқори бўлган овқат қабул қилинганда эса – секин сўрилади. Одатий оғриқ қолдирувчи дозада оқсиллар билан кам боғланади. Тахминан препаратнинг 90-95% жигарда метаболизмга учрайди. Қондаги энг юқори концентрациясига 30-90 минутдан сўнг эришилади. Ярим чиқарилиш даври 1-4 соат, буйрак етишмовчилигида ўзгармайди, аммо жигар касалликларида ва доза ошириб юборилганда, чақалоқларда ва қарияларда узайиши мумкин. Организмдан буйрак орқали чиқарилади.

Фенилэфрин гидрохлориди учун сўрилиши – ичга қабул қилинганда меъда ичак йўлларидан яхши сўрилади. Жигардан биринчи ўтиши ҳисобига ва моноаминооксидаза билан меъдада парчаланиши натижасида биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда кечади. Буйрак орқали чиқарилади.

Хлорфенирамин малеати учун сўрилиши – ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оқсиллар билан боғланиши юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда ҳамда буйракда кечади. Ярим чиқарилиш даври 14-25 соат. Организмдан буйрак орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Қўлланилиши

  • тумов, бурун битиши (шиллиқ қаватининг шишиши), бош оғриғи ва ҳароратни кўтарилиши билан кечувчи шамоллаш касалликларида;
  • юқори нафас йўлларининг аллергик касалликларида;
  • бурун олди бўшлиқлари (пазухалари) яллиғланишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади. Катталарга 1 таблеткадан кунига 3 марта, 3 кун давомида буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Препарат жиддий ножўя таъсирлар чақирмайди. Камдан-кам ҳолларда – уйқучанлик, шиллиқ қаватларни зичлашуви, (кўпинча доза ошиб кетганда), кўришни хиралашуви, ҳаяжонланиш, сийишни қийинлашиши ва оғриқли сийиш, бош айланиши, оғиз, бурун ёки томоқ қуриши, бош оғриғи, иштаҳани пасайиши, юрак уриб кетиши, қулоқни шанғиллаши, меъдада нохушлик ва оғриқ, ҳамда тери аллергик реакциялари бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Бронхиал астма, сийишни қийинлашиши, қовуқ бўйни обструкцияси, простата бези гипертрофияси, юрак-қон томир касалликлари (коронар артерияларнинг авж олган атеросклерози, гипертониянинг оғир шакли, юрак ишемик касаллиги) қандли диабет, глаукома, жигар (шу жумладан вирусли гепатит), буйрак фаолиятини бузилишилари, қалқонсимон бези гиперфункцияси (гипертиреоз), психозлар, алкоголизмда ва препарат компонентларига юқори сезувчанликда қўлланмайди.

Дорилар билан ўзаро таъсири

Марказий нерв тизими ингибиторлари, антикоагулянтлар, антигистамин препаратлар, ингаляцион наркоз воситалари, дигиталис гликозидлари, трициклик антидепрессантлар, антигипертензив препаратлар, b-адреноблоклаторлар, марказий нерв тизими стимуляторлари, доксапрам, МАО ингибиторлари, раувольфий алкалоидлари, жигар учун токсик бўлган дори воситалари, ностероид яллиғланишга қарши воситалар препаратнинг гепатотоксик таъсирини кучайтиради. Препарат уйқу чақирувчи ва наркотик воситалар таъсирини сусайтиради.

Антигистамин воситалар билан бирга қўлланганда препарат қўшимча бурун битишини очилишини, тумов ва аксиришни камайишини таъминлайди.

Махсус кўрсатмалар

Сийишни қийинлашиши, бронхиал астма, кўз ички босимини ошиши, қалқонсимон без гиперфункцияси касалликларида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик аломатлари намоён бўлиши билан препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим. Даволаниш даврида, препарат уйқу ёки тормозланиш чақириши мумкинлиги сабабли, автомобил ҳайдаш ёки бошқа юқори диққатни талаб этувчи фаолият билан шуғулланиш мумкин эмас. Ҳомиладорликда қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Препарат қисман сут билан чиқарилади. Шунинг учун эмизиш даврида аёлларга қўллаш тавсия қилинмайди. Препарат узоқ қўлланганда нефротоксик ва гепатотоксик таъсир кўрсатиши мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Белгилари: кўнгил айниши, қусиш, бурун шиллиқ қаватини қаттиқлашиши, ҳаяжонланиш, мушакларни қалтираши (титроқгача), марказий нерв тизимини фаолиятини сусайиши, уйқучанлик, кома. Чуқур тинчланиш ёки кома, кўп терлаш, гипотония ва шок билан кечади. Жигар некрози натижасида ўлим юз бериши мумкин.

Даволаш: агар спонтан бўлса ҳам, қусишни чақириш, кейин эса препаратни сўрилишини камайтириш учун фаоллаштирилган кўмир ва ич сурги воситаларни сув билан бериш керак. Агар кўп миқдорда сут ёки крем истеъмол қилган бўлса ва қусишни чақириб бўлмаса,  дорини қабул қилгандан кейин 3 соат давомида ёки кечроқ бўлса ҳам меъдани ювиш керак бўлади. Ичга N-ацетилцистеин (парацетамол билан заҳарлангандаги махсус заҳарга қарши восита) ва фентоламин (фенилэфрин гидрохлориднинг антагонистини) қабул қилиш тавсия қилинади.

Чиқарилиш шакли

4 ва10 таблеткадан контур-уяли ўрамларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.