📜 Инструкция по применению Оргил
💊 Состав препарата Оргил
✅ Применение препарата Оргил
📅 Условия хранения Оргил
⏳ Срок годности Оргил

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОРГИЛ®

ORGYL®

 

Препаратнинг савдо номи: Оргил®

Таъсир этувчи модда (ХПН): орнидазол (ornidazole)

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг орнидазол;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, крахмал, натрий кроскармелоза, магний стеарати, тўқ сариқ бўёвчи.

Таърифи: тўқ сариқ рангли қобиқ билан қопланган думалоқ таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи. Тизимли қўллаш учун микробларга қарши воситалар. Нитроимидазол ҳосилалари.

АТХ коди: G01A.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Оргил Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Giardia lamblia (Giardia intestinalis) га, шунингдек Gardnerella vaginalis, Bacteroides ва Clostridium spp., Fusobacterium каби айрим анаэроб бактериялар ва анаэроб коккларга нисбатан самарали.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши. Перорал қабул қилингандан сўнг орнидазол тез сўрилади. Сўрилиши ўртача 90% ни ташкил этади. Плазмадаги максимал концентрацияларига 3 соат давомида эришилади.

Тақсимланиши. Орнидазолнинг оқсиллар билан боғланиши тахминан 13%. Оргилнинг фаол моддаси орқа мия суюқлигига, организмнинг бошқа суюқликларига ва тўқималарга яхши ўтади. Орнидазолнинг плазмадаги концентрацияси препаратни қўлланиши бўйича турли кўрсатмалар учун оптимал диапазонда бўлади (6-36 мг/л). Соғлом кўнгиллилар томонидан ҳар 12 соатда 500 мг ёки 1000 мг дозада кўп марта қабул қилинганидан кейин кумуляция коэффициенти 1,5-2,5 ни ташкил этади.

Метаболизми. Орнидазол жигарда асосан 2-гидроксиметил ва a-гидроксиметил метаболитларини ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Иккала метаболитининг ҳам ўзгармаган орнидазолга қараганда Trichomonas vaginalis ва анаэроб бактерияларга нисбатан фаоллиги камроқ.

Чиқарилиши. Ярим чиқарилиш даври тахминан 13 соат. Бир марта қабул қилингандан сўнг, орнидазол дозасининг 85% биринчи 5 кунлар давомида, асосан метаболитлар кўринишида чиқарилади. Қабул қилинган дозанинг тахминан 4% ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Трихомониаз (Trichomonas vaginalis чақирган аёллар ва эркакларнинг сийдик чиқариш йўлларидаги инфекциялар); амёбиаз (Entamoeba histolytica чақирган барча ичак инфекциялари, шу жумладан амёб дизентерия, амёбиазнинг барча ичакдан ташқари шакллари, айниқса, жигарнинг амёб абсцесси); лямблиоз, чамбар ичак ва гинекологиядаги оператив аралашувлардаги анаэроб бактериялар чақирган инфекцияларни олдини олиш.

Қўллаш усули ва дозалари

Оргил таблеткалари доимо овқатдан сўнг қабул қилинади.

Трихомониаз. 1 таблеткадан суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун) 5 кун давомида. Такрорий юқишига йўл қўймаслик учун, барча ҳолатларда жинсий шерик худди шу даволаш курсини олиши керак.

Тана вазни 20 кг дан ортиқ 5 ёшдан ошган болалар учун суткалик доза ҳар кг тана вазнига 25 мг/кг ни ташкил этади (лекин суткада 1 г дан кўп эмас) ва бир қабулга буюрилади.

Амёбиаз. Мумкин бўлган даволаш схемаси: амёб дизентерияси бўлган беморларни уч кунлик даволаш курси ва амёбиазнинг барча кўринишларида 5-10 кунлик даволаш курси.

Даволашнинг давомийлиги Суткалик доза
Тана вазни 35 кг дан ортиқ бўлган катталар ва болалар Тана вазни 35 кг гача бўлган болалар  
а) амеб дизентерия

3 кун

бир қабулга 3 таблетка кечқурун; тана вазни 60 кг дан ортиқ бўлса:

4 таблетка (2 таблеткадан эрталаб ва кечқурун)

35 кг – бир қабулга 3  таблетка

25 кг – бир қабулга 2  таблетка

15 кг – бир қабулга 1  таблетка

(бир қабулга тана вазнининг ҳар кг га     40 мг дан ҳисобланади)

 
б) амебиаз-нинг бошқа шакллари

5-10 кун

2 таблетка (1 таблеткадан эрталаб ва кечқурун) 35 кг – бир қабулга 2  таблетка

25 кг – бир қабулга 1  таблетка

15 кг – бир қабулга 1/2  таблетка

(бир қабулга тана вазнининг ҳар кг га     25 мг дан ҳисобланади)

 

 

Лямблиоз. Катталар ва тана вазни 35 кг дан ортиқ бўлган болаларга бир марта кечқурун 3 таблетка буюрилади, тана вазни 35 кг дан кам бўлган болаларга –тана вазнининг ҳар кг га суткада 40 мг доза бир марта қабул учун буюрилади. Даволашнинг давомийлиги 1-2 кунни ташкил этади.

Анаэроб бактериялар чақирган инфекцияларни олдини олиш: Операциядан олдин препаратнинг 1-2 таблеткаси буюрилади, операциядан кейин – 3-5 кун давомида 1 таблеткадан суткада 2 марта.

Ножўя таъсирлари

Кучсиз намоён бўладиган уйқучанлик, бош оғриғи ва меъда-ичак бузилишлари (кўнгил айнаши). Алоҳида ҳолларда – марказий нерв тизими томонидан бош айланиши, қалтираш, координацияни бузилиши, тиришишлар, чарчоқлик, хушни вақтинчалик йўқотиш, сенсор ёки аралаш периферик нейропатия белгилари каби бузилишлар. Таъм сезишни бузилиши, жигар функционал синамаларини ўзгариши, тери реакциялари ва ўта юқори сезувчанлик реакциялари каби ҳолатлар кузатилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Оргил®ни марказий нерв тизимининг касалликлари, тутқаноғи бўлган пациентларда, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Орнидазол кумарин қатори перорал антикоагулянтларнинг таъсирини потенциялайди, бу уларнинг дозасини мос равишда тўғрилашни талаб этади. Орнидазол векуроний бромидининг мушакларни бўшаштирувчи таъсирини узайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Трихомониазни даволашда иккала шерикни ҳам бир вақтда даволаш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорларда назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун ҳомиладорлик вақтида препаратни она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина буюриш мумкин. Препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим.

Автомобилни бошқариш ва техник мосламаларни ишлатиш қобилиятига таъсири

Оргил® транспорт воситаларини бошқариш ва мураккаб механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир этмайди, лекин нерв тизими томонидан ножўя таъсирлар пайдо бўлган ҳолда бундай фаолиятдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: тиришишлар, депрессия, периферик неврит.

Даволаш: симптоматик, специфик антидоти номаълум.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда, 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

10 таблеткадан блистерда, 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-25оС ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.