📜 Инструкция по применению Волвит® таблеткалар
💊 Состав препарата Волвит® таблеткалар
✅ Применение препарата Волвит® таблеткалар
📅 Условия хранения Волвит® таблеткалар
⏳ Срок годности Волвит® таблеткалар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВОЛВИТ®

WOLVIT®

 

Препаратнинг савдо номи: Волвит®

Таъсир этувчи модда (ХПН): биотин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби

1 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: биотин – 5 мг;

ёрдамчи моддалар: целлактоза 80, натрий лаурилсульфати, натрий кроскармеллозаси, магний стеарати, кремний коллоид диоксиди, тозаланган сув, Opadry II 85 G 54348 пушти қопламаси сақлайди.

Таърифи: думалоқ, иккиёқлама қабариқ, пушти рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар. Биотин.

АТХ коди: А11НА05.

 

Фармакологик хусусиятлари

Биотин (Н витамини, В7 витамини) В гуруҳининг сувда эрувчи витаминидир. Организмда биотин углеводлар, ёғлар ва оқсиллар алмашинувида муҳим роль ўйнайди ва хужайраларни нормал ўсиши ва ривожланиши учун ҳаётий зарур ҳисобланади. Организмга тушганида биотин карбоксилазаларнинг коферменти бўлиб хизмат қилади, инсулинга ўхшаш таъсир кўрсатади ва глюконеогенез жараёнида иштирок этади (глюкокиназанинг синтезида иштироки туфайли), бунинг оқибатида қонда қанд даражасини нормаллашишига ёрдам беради, нерв тизимининг фаолиятини яхшилайди. Биотин В гуруҳининг бошқа витаминлари, фолат кислотаси, пантотенат кислотаси, цианокобаламиннинг синергисти ҳисобланади. Биотинни пурин нуклеотидларининг синтезида иштирок этиши тўғрисида маълумотлар бор. Биотин, шунингдек оқсил-коллагеннинг синтезида иштирок этувчи олтингугуртнинг манбаидир ва шундай қилиб тери ва унинг қўшимчаларининг (соч, тирноқлар) тузилишига ижобий таъсир кўрсатади.

Биотин одам организмига озиқ-овқат маҳсулотлари билан тушади, шунингдек ичак микрофлораси томонидан синтез қилинади.

Фармакокинетикаси

Организмда биотин ингичка ичакда пассив диффузия йўли билан сўрилади, шундан кейин портал тизим орқали жигарга ва кейинчалик тизимли қон оқимига тушади. Биотиннинг қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш даражаси 80% ни ташкил қилади. Қонда эркин ёки кучсиз боғланган биотиннинг концентрацияси, одатда 200 дан 1200 мкг/л гачани ташкил қилади. Биотин гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади. Организмда турли метаболитларини ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Биотин сийдик билан (суткада 6 дан 50 мкг гача) ва аҳлат билан ўзгармаган ҳолда (тахминан 50%), шунингдек алмашинувнинг биологик инерт маҳсулотлари кўринишида чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври юборилган дозанинг ҳажмига боғлиқ ва тана вазнининг 1 кг га 100 мкг ни ташкил қилувчи доза ичга қабул қилинганидан кейин тахминан 26 соатни ташкил қилади.

 

 

 

Қўлланилиши

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларнинг, биотиннинг танқислиги оқибатида чақирилган касалликларни комплекс даволашда қўлланади:

  • соч касалликларида (сочларнинг юқори ингичкалиги, қирқилувчанлиги, гуллаган ва синувчан сочлар, соч тўкилиши, сочларни юқори ёғлилиги ёки қуруқлиги, оқариши);
  • тери касалликларида (дерматит, ёғли серобея, терининг қуруқлиги ва қипиқланиши);
  • тирноқ касалликларида (синувчанлик, қават-қават бўлиши, тирноқ ўсишини ва уларнинг структурасини бузилиши);
  • меъда-ичак йўллари томонидан функционал бузилишлар (кам мальабсорбция синдроми);
  • биотинидазанинг етишмовчилиги;
  • психоэмоционал бузилишларда (кучли таъсирчанлик ва чарчоқлик, уйқучанлик, апатия, мушак ҳолсизлиги);
  • қандли диабет: қонда қанд даражасини норма чегараларида тутиб туришга ёрдам беради.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Волвит® таблеткалари ичга  овқатдан олдин, оз миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади.

Тирноқ, соч, тери касалликлари ва нерв тизими томонидан бузилишларни даволаш учун тавсия қилинган доза суткада 5 мг биотинни ташкил қилади.

Мальабсорбция  синдромида тавсия қилинган суткалик доза, суткада 10 мг ни ташкил қилади.

Биотин танқислигининг белгиларида тавсия қилинган доза суткада 5-20 мг ни ташкил қилади.

Биотинидаза етишмовчилигида тавсия қилинган доза 5-10 мг ни ташкил қилади.

Препарат узоқ вақт қўлланиши мумкин, бир узлуксиз даволаш курси ўртача 1 ойни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Биотинга шахсий юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин, уларни симптомлари  кўкракда оғриқ, ҳансираш, эшакеми, тери тошмалари  билан намоён бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Биотинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. 12 ёшгача бўлган болалар.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Биотин тиришишга қарши препаратлар билан бирга қўлланганида қон плазмасида биотиннинг концентрацияси пасайиши мумкин. Вальпроат кислотаси жигарда митохондрияларнинг фаолиятини пасайтириб, биотинидазанинг фаоллигини пасайтиради.

Хом тухумнинг оқсили авидин протеинини сақлайди, у биотин билан ўзаро таъсир қилади, шунинг учун уларни бир вақтда истеъмол қилишдан сақланиш керак. Хом тухумларнинг катта миқдорини 2-3 ҳафта давомида истеъмол қилиш биотиннинг танқислигини чақириши мумкин.

Пантотенат кислотаси катта дозаларда биотин билан рақобатлашади, шунинг учун уларни бир вақтда истеъмол қилиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Шифокор томонидан буюрилган даволашнинг давомийлигини бузиш мумкин эмас. Бўлиб-бўлиб олинган ёки барвақт тўхтатилган даволаш ҳолларида препаратнинг самараси камайиши мумкин. Биотиннинг яхши ўзлаштирилиши туфайли, даволаш узоқ вақт давом этиши мумкин.

Болалар

Препаратни 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланишига оид маълумотлар йўқ.

Транспорт воситаси  ва бошқа механизмларни ишлатишни бошқаришда  таъсир қилиш қобилияти.

Психомотор реакциялар тезлигига препаратнинг салбий таъсирига оид маълумотлар йўқ.

 

Дозани ошириб юборилиши

Бугунги кунда биотиннинг, ҳатто катта дозалари қўлланган ҳолларда ҳам дозани ошириб юборилишига оид хабарлар йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда, 3 блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон ўрамда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.