📜 Инструкция по применению Орзол Ин
💊 Состав препарата Орзол Ин
✅ Применение препарата Орзол Ин
📅 Условия хранения Орзол Ин
⏳ Срок годности Орзол Ин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОРЗОЛ ИН

ORZOLE IN

Препаратнинг савдо номи: Орзол Ин

Дори шакли: вагинал таблеткалар

Таркиби:

1 вагинал таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддлар:

орнидазол                             500,0 мг,

неомицин сульфати                         100,0 мг,

нистатин                               100,000 ХБ (22,70 мг тўғри келади);

преднизолон                         3,0 мг;

ёрдамчи моддалар: 336,5 мг маккажўхори крахмали, 170,0 мг микрокристалл целлюлоза, 52,0 мг натрий карбоксиметилкрахмал, 39,0 мг повидон К-30, 39,0 мг кроскармеллоза натрий, 6,5 мг магний стеарати, 1,3 мг коллоид кремний диоксиди.

Таърифи: бир томони қавариқ, бошқа томони – ясси, оч сариқ рангдан сариқ ранггача бўлган капсуласимон таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: микробларга қарши/антисептик препаратлар кортикостероидлар билан мажмуада.

АТХ коди: G01BF.

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Орнидазол – протозойларга қарши ва антибактериал восита. Таъсир механизми унга сезгир микроорганизмларнинг ДНК структурасини бузилиши билан боғлиқ. Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Giardia lamblia (Giardia intestinalis), шунингдек Bacteroides, Fusobacterium spp., каби айрим анаэроб бактериялар; анаэроб граммусбат бактериялар: Clostridium spp., Eubacterium spp нинг сезгир штаммлари; анаэроб граммусбат кокклар: Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp. ларга нисбатан фаол.

Микроб ҳужайрасига осон ўтади ва, ДНК билан боғланиб, репликация жараёнини издан чиқаради.

Неомицин – аминогликозидлар гуруҳига мансуб бўлган антибиотик. Аминогликозидлар грамманфий микроорганизмларга нисбатан фаол, шунингдек граммусбат бактерияларга нисбатан ҳам самарали. Неомицин аномал оқсилларни ишлаб чиқарилиши ҳисобига бактериал ҳужайраларнинг структурасига киради. Бу оқсиллар бактерияларни яшаб қолиши учун керак бўладиган оқсиллар синтезини блоклайдилар.

Нистатин – замбуруғларга қарши препарат бўлиб, полиен гуруҳига киради, замбуруғларнинг компонентларидан бири – эргостерол билан боғланиб, уларнинг мембранасига таъсир қилади, натижада замбуруғ ҳужайрасининг структураси бузилади ва у нобуд бўлади. Нистатин замбуруғларга қарши танланган токсикликка эга.

Преднизолон – синтетик ГКС (глюкокортикостероид) препарат бўлиб, яллиғланиш симптомларининг намоён бўлишини камайтириш учун қўлланади – яллиғланиш медиаторларини секрецияси ва ажралиб чиқишини тормозлайди. Преднизолон яллиғланиш жараёнларида пролифератив жараёнларни тормозлайди ва чандиқларни ҳосил бўлиш эҳтимолини пасайтиради.

Фармакокинетикаси

Орнидазол: маҳаллий қўлланганида қин тўқималарида препаратнинг концентрацияси препарат перорал ва вена ичига қўлланганида кузатиладиган концентрациясидан аҳамиятли даражада ошади, шунинг учун тизимли таъсири кузатилмайди;

Неомицин ҳам маҳаллий қўлланганида юқори фаол препарат ҳисобланади;

Нистатин маҳаллий қўлланганида Candida қатори ачитқисимон замбуруғларига нисбатан танланган токсикликка эга;

Маҳаллий қўллаш учун преднизолон яллиғланиш симптомлари, шу жумладан гиперемияни намоён бўлишини камайтиради.

Қўлланилиши

Одатда пиоген флора томонидан чақирилган бактериал вагиноз ва бактериал вагинит, трихомонадали вагинит, Candida albicans томонидан чақирилган замбуруғли вагинит; аралаш инфекциялар (трихомонадалар, анаэроб инфекция, шу жумладан гарднереллалар ва ачитқисимон замбуруғлар) томонидан чақирилган вагинит; гинекологик касалликларни жарроҳлик йўли билан даволашдан олдин профилактика мақсадида, туғруқ ёки абортдан олдин қинни санация қилиш мақсадида, бачадон ичи контрацептивларини юборишдан олдин ва кейин, бачадон бўйни эрозиясини диатермокоагуляциядан олдин ва кейин, бачадон ичи текширувлари (гистерография) ни ўтказишдан олдин қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

1 таблеткадан тунгга қин ичига чуқур киритилади. Ўртача даволаш давомийлиги – 10 кунни ташкил этади. Даволаш ҳайз кўриш вақтида тўхтатилмайди.

Таблеткаларни киритиш тартиби:

вагинал таблетка аппликаторга жойланади, қайнатиб 30-40оС гача илитилган сувга ёки натрий хлоридининг изотоник эритмасига (аллергик реакцияларга мойиллиги бўлган шахслар учун) 15-30 секундга туширилади, шундан кейин аппликатор қин ичига имкон борича чуқурроқ (чалқанча ётган ҳолатда афзал) киритилади, таблетка аппликатордан чиқарилиб, қин ичида қолдирилади, аппликатор чиқариб олинади. Киритилгандан сўнг чалқанча камида 15 минут ётиш керак.

Ножўя таъсирлари

Препаратга юқори сезувчанлик ёки таъсирланиш кам кузатилади.

Препаратга юқори сезувчанлик ёки таъсирланиш кузатилганида даволашни тўхтатиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компоненларига юқори сезувчанликда уни қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Орзол Ин каби қин ичига киритиладиган препаратлар латексли контрацептивларга зиён етказиши мумкин ва контрацептив воситаларнинг самарадорлигини пасайтиради, шунинг учун препарат қўлланганида жинсий алоқадан сақланиш керак.

Қайта зарарланиш ҳавфини олдини олиш мақсадида бир вақтда жинсий шерикни мувофиқ равишда даволаш мақсадга мувофиқдир.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорликнинг I уч ойилигида препаратни қўллаш мумкин эмас. Тизимли сўрилиши паст бўлганлиги сабабли, препаратнинг компонентларини тизимли қон оқимидаги концентрацияси минималдир, бу агар она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлса, препаратни ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллаш мумкин. Пациент индивидуал маслаҳат олганидан кейин шифокорнинг назорати остида препаратни қўллаш мумкин.

Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.

Препарат орнидазолнинг перорал шакли билан бирга комплекс даволаш таркибида қўлланганида эмизишни тўхтатиш керак.

Болаларда қўлланилиши

Орзол Ин болаларга буюрилмайди.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш ҳусусияти

Препаратнинг тизимли сўрилиши паст бўлганлиги ва дори воситасини реакция тезлигига таъсир қилиши юзисидан маълумотлар йўқлиги сабабли, транспортни бошқаришда ва диққатни жамлаш ҳамда реакция тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда қўшимча ҳавфсизлик чораларини ўтказиш зарурати йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат маҳаллий таъсир қилганлиги сабабли, дозани ошириб юборилиш симптомларини намоён бўлиши кузатилмаган.

Чиқарилиш шакли

Вагинал таблеткалар. 10 таблеткадан Ал/Ал стрипда. 1 стрип 10 аппликатор, сепаратор ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Яроқлилик муддати

2 йил.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.