ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЛЛЕРГОДИЛ®
ALLERGODIL®
Препаратнинг савдо номи: Аллергодил® (Allergodil®)
Таъсир этувчи модда (МНН): азеластин (аzelastine)
Дори шакли: кўз томчилари, эритма
Таркиби:
1 флакон (6 мл) қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: азеластин гидрохлориди – 3 мг;
ёрдамчи моддалар: гипромеллоза, динатрий эдетати, бензалконий хлориди, сорбитол, натрий гидроксиди, инъекция учун сув.
Таърифи: кўзга кўринадиган механик киритмалардан ҳоли бўлган тиниқ, рангсиз эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: аллергияга қарши восита (Н1-гистамин рецепторларнинг блокатори).
АТХ коди: S01GX07
Фармакологик ҳусусиятлари
Азеластин фталазиноннинг ҳосиласи бўлиб, аллергия қарши узоқ муддат таъсир этувчи кучли восита ҳисобланади, Н1-рецепторларни танлаб блоклайди. Кўзнинг шиллиқ қаватига тушганида қўшимча яллиғланишга қарши ва мембраналарни рағбатлантирувчи самаралари намоён бўлади: азеластин аллергик реакцияларнинг эрта ва кечки фазаларида ажралиб чиқадиган медиаторлар, масалан, лейкотриен, гистамин, тромбоцитларни фаоллаштирувчи омилларни ажралиб чиқишини тормозлайди; ICAM-1 (ҳужайралараро адгезия молекуласи 1) ва эозонофил ҳужайраларнинг миқдорини камайтиради.
Ҳатто азеластин юқори дозаларда узоқ вақт давомида қўлланганида ҳам QT (QTc) интервалига клиник аҳамиятли таъсири аниқланмаган.
Қўлланилиши
- катталар ҳамда 4 ёш ва ундан ошган болаларда мавсумий аллергик конъюнктивитни олдини олиш ва даволаш;
- катталар ҳамда 12 ёш ва ундан ошган болаларда мавсумий бўлмаган (йил бўйи кузатиладиган) аллергик конъюнктивитни даволаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Мавсумий аллергик конъюнктивит: шифокорнинг бошқа тавсиялари бўлмаса, ва катталар 4 ёшдан бошлаб болаларга ҳар бир кўзга 1 томчидан кунига 2 марта томозилади. Зарурат бўлганида препаратнинг дозаси ҳар бир кўзга бир томчидан кунига 4 мартагача оширилади. Препарат касалликнинг симптомлари йўқолгунича қўлланади, аммо 6 ҳафтадан ошмаслиги керак.
Тахмин қилинаётган аллергеннинг таъсири аниқланганида препарат профилактика мақсадида қўлланади.
Мавсумий бўлмаган (йил бўйи кузатиладиган) аллергик конъюнктивит: шифокорнинг бошқа тавсиялари бўлмаса, катталар ва 12 ёшдан бошлаб болаларга ҳар бир кўзга бир томчидан кунига 2 марта (эрталаб ва кечқурун) томизилади. Зарурат бўлганида препаратнинг дозаси ҳар бир кўзга бир томчидан кунига 4 мартагача оширилади.
Препаратни қўллаш давомийлиги – 6 ҳафтадан ошмасин.
Ножўя таъсирлари
Ножўя самараларни ривожланиш частотаси қуйидаги тарзда аниқланган:
жуда тез-тез: ≥ 1/10;
тез-тез: < 1/10 ≥ 1/100;
тез-тез эмас: < 1/100 ≥ 1/1000;
кам ҳолларда: < 1/1000 ≥ 1/10000;
жуда кам ҳолларда: < 1/10000.
Марказий нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез эмас – оғизда аччиқ таъми;
Кўриш аъзолари томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез – кўзларни ўтиб кетувчи бироз таъсирланиши;
Иммун тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: жуда кам ҳолларда – аллергик реакциялар (қичишиш ва тошма кабилар).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг фаол моддаси ёки бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аниқланмаган. Бошқа кўз томчилари билан ёндош даволанганда уларни кўзларга камида 15-минутлик интервал билан томизиш керак.
Махсус кўрсатмалар
Ушбу препарат кўз инфекцияларини даволаш учун мўлжалланмаган. Бензалконий хлориди кўзларни таъсирланишини чақириши мумкин. Юмшоқ кўз линзалари билан контактда бўлишдан сақланиш керак. Контакт линзаларни қўллашдан олдин уларни ечиш керак ва препарат томизилгандан сўнг камида 15 минут ўтгач яна тақиш мумкин. Ушбу тавсиялар рангсиз юмшоқ контакт линзаларга тегишли.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда препарат терапевтик дозалардан анча юқори дозаларда перорал буюрилганида ҳомилага ножўя таъсири аниқланган, шу сабабли ҳомиладорлик вақтида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Азеластин кўкрак сутига катта бўлмаган миқдорларда ўтади. Шунинг учун лактация даврида Аллергодил препаратини қўллаш тавсия этилмайди.
Транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири
Алергодил препарати қўлланганидан сўнг кўзларни енгил қисқа муддатли таъсирланиши бўлиши мумкин, кўришга бундан аҳамиятли таъсир қилиш эҳтимоли кам. Бироқ агар кўриш фаолиятига препаратни ҳар қандай вақтинчалик таъсири кузатилса, машиналар ва механизмларни бошқаришдан олдин пациентга ушбу кўринишларни ўтиб кетишини кутиш тавсия этилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозаси ошириб юборилганидан сўнг ўзига хос реакцияларни ривожланиши номаълум, препарат кўз томчилари шаклида қўлланганида дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам. Одамларда азеластин гидрохлоридининг токсик дозаларини қўллаш тажрибаси йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган текширишларга асосланиб, дозаси ошириб юборилганида ёки интоксикацияда марказий нерв тизими томонидан бузилишларни кутиш мумкин. Бундай бузилишларни даволаш симптоматик бўлиши керак. Маълум антидоти мавжуд эмас.
Чиқарилиш шакли
0,05% кўз томчилари.
Эритма 6 мл дан зичлиги юқори бўлган оқ рангли полиэтилен қалпоқчали, зичлиги паст бўлган полиэтилен томизгичли, зичлиги юқори бўлган ярим тиниқ полиэтилен флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш широити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Флакон очилганидан сўнг препаратни 4 ҳафта давомида ишлатиш керак.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай одатда кузатилмайдиган реакциялар ҳақида буюртмачининг электрон манзилига ([email protected]) маълумот бериш керак.