📜 Инструкция по применению Флегмен
💊 Состав препарата Флегмен
✅ Применение препарата Флегмен
📅 Условия хранения Флегмен
⏳ Срок годности Флегмен

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

“ФЛЕГМЕН” ТИНЧЛАНТИРУВЧИ ЙИҒМА

SPECIES SEDATIVES “FLEGMEN”

 

Препаратнинг савдо номи: “Флегмен” тинчлантирувчи йиғма

Таъсир этувчи моддалар: флавоноидлар, сапонинлар, эфир мойлари

Дори шакли: доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркиби: регель қўзиқулоғи ўти – 30 қисм; туркистон арслонқуйруғи ўти30 қисм; қизилмия илдизи – 20 қисм; қалампир ялпиз барглари – 20 қисм.

Эфир мойлари, қатронсимон моддалар, флавоноидлар, глициризин кислотаси, фенолокислоталар, антоцианлар, урсол кислотаси, кумаринлар, сапонинлар, β-ситосерин, витаминлар, қанд, органик кислоталар сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Седатив восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Флегмен дори воситаси Ўзбекистонда кенг тарқалган доривор ўсимликлар асосида тайёрланган. Бу доривор ўсимликлар халқ табобатида тинчлантирувчи, спазмолитик воситалар сифатида қўлланилади. Флегмен доривор йиғмаси дамламаси седатив, спазмолитик ва сийдик ҳайдаш таъсирларига эга. Ушбу дори воситаси кам захарли бўлиб, тўпланиш ва аллергик хусусиятларига эга эмас.

 

Қўлланилиши 

Флегмен дамламасини турли юрак – қон томир тизими касалликлари (артериал гипертензянинг енгил шакли), меъда-ичак йўллари (энтерит, колит, ичак санчиғи) шунингдек, сийдик чиқариш тизими касалликларида қўлланади.

Дамламани шунингдек, қўзғалиш билан кечувчи марказий нерв тизими касалликларида (невроз, мигрен, неврастения ва уйқусизликда) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга дамлама кўринишида қўлланилади. 

Дамламани тайёрлаш учун 10 г (5 ош қошиқ) йиғмани ёки 10 та (1 г дан) фильтр-пакетни ёки 6 та (1,5 г дан) фильтр-пакетни сирланган идишга солинади, устида 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнатилган сув қуйилади, қопқоқ билан ёпилади ва қайнаётган сув ҳаммомида 15 минут давомида қиздирилади. Сўнгра хона ҳароратида 45 минут давомида совутилади, докадан ўтказилади ва қолган ҳом-ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади).

Олинган дамлама хажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади.

Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

Овқатдан 15-20 минут олдин 1/3-1/2 стакандан кунига 2-3 марта 10-14 кун давомида қабул қилинади. Зарур бўлганида шифокор назорати остида даволаш курсини давом эттириш ёки 5-6 кундан кейин қайтариш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўсимлик ҳидини шахсий сезувчанлик, препаратни шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши. 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши ўрганилмаган. Препаратни ҳомиладорлик вақтида (айниқса ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида) ва эмизиш даврида фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда қўллаш мумкин.  

Тавсия қилинган дозаларда Флегмен дамламаси транспорт воситалар ва механизмларни бошқаришига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган

 

Чиқарилиш шакли

Картон қутиларда, полиэтилен пакетларда 30 г, 50 г дан; 1 г ёки 1,5 г дан №20, №25 фильтр-пакетларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.