📜 Инструкция по применению Флоксейф 400 (Floxsafe 400)
💊 Состав препарата Флоксейф 400 (Floxsafe 400)
✅ Применение препарата Флоксейф 400 (Floxsafe 400)
📅 Условия хранения Флоксейф 400 (Floxsafe 400)
⏳ Срок годности Флоксейф 400 (Floxsafe 400)

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФЛОКСЕЙФ 400

FLOXSAFE 400

 

Препаратнинг савдо номи: Флоксейф 400 (Floxsafe 400)

Таъсир этувчи модда (ХПН): моксофлоксацин гидрохлориди

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 400 мг моксифлоксацин гидрохлориди; 

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, повидон К, сувсиз лактоза, маккажўхори крахмали, натрий кроскармеллоза, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, тозаланган сув

Таркибида лактоза сақлайди.

Таърифи: думалоқ шаклли, сариқ рангли, текис юзали, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: кенг таъсир доирасига эга бўлган фторхинолон қатори антибактериал препарат.

АТХ коди: J01MA14

 

Фармакологик хусусиятлари:

Фармакодинамикаси

Препаратнинг бактерицид таъсири бактериал топоизомераз II ва IV ингибиция қилиниши билан боғлиқ, у микроб хужайрасининг ДНК биосинтезининг бузилишига ва оқибати сифатида микроб хужайраларини нобуд бўлишига олиб келади. Препаратнинг минимал бактерицид концентрациялари унинг минимал ингибиция қилувчи концентрациялари билан умуман тўғри келади.

Пенициллинларга, цефалоспоринларга, аминогликозидларга, макролидларга ва тетрациклинларга чидамлиликни ривожланишига олиб келувчи механизмлар моксифлоксациннинг антибактериал фаоллигини бузмайди. Бу гуруҳ антибактериал препаратлари ва моксифлоксацин орасида кесишган чидамлилик кузатилмайди. Шунингдек ҳозиргача плазмидли чидамлилик ҳоллари кузатилмаган. Чидамлилик ривожланишининг умумий тез-тезлиги жуда аҳамиятсиз (10-7-10-10). Моксифлоксацинга чидамлилик аста-секин, кўп сонли мутациялар йўли билан ривожланади. Моксифлоксациннинг микроорганизмларга минимал ингибиция қилувчи концентрациясидан (МИК) паст концентрацияларда кўп марталик таъсири МИКни бироз ошиши билан кечади. Хинолонларга кесишган чидамлилик ҳоллари кузатилган. Шунга қарамасдан айрим бошқа хинолонларга чидамли граммусбат ва анаэроб микроорганизмлар моксифлоксацинга сезгир.

Моксифлоксацинни in vitro шароитда граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар, анаробларга, кислота чидамли бактерияларнинг кенг доирасига ва Mycoplasma, Chlamidia, Legionella каби нотипик шаклларига нисбатан фаол. Моксифлоксацин β-лактам ва макролид антибиотикларига резизтент бўлган бактерияларга нисбатан самарали.

Моксифлоксациннинг антибактериал фаоллик доираси қуйидаги микроорганизмларни ўз ичига олади. 

Граммусбатлар – Streptococcus pneumoniae (пенициллинга ва макролидларга чидамли штаммларни ва антибиотикларга кўп сонли чидамлиги бўлган штаммларни ўз ичига олади)* , Streptococcus pyogenes (А гуруҳи)*, Strерtococcus milleri, Streptococcus mitis, Streptococcus agalactiae*, Streptococcus dysgalactiae, Streptococcus anginosus*, Streptococcus constellatus*, Strephylococcus aureus (шу жумладан метициллинга сезгир штаммлари), Staphylococcus cohnii, Staphylococcus epidermidis (шу жумладан метициллинга сезгир штаммлари); Staphylococcus haemoluticus, Staphylococcus hominis, Staphylococcus saprophyticus, Staphylococcus simulans, Corynebacterium diphthertae, Enterococcus faecalis (фақат ванкомицин ва гентамицинга сезгир штаммлари)*.

Грамманфий – Haemophillus influenzae (шу жумладан β-лактамазаларни ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари); Haemophillus parainfluenzae*, Klebsiella pneumoniae*, Moraxella catarrhalis (шу жумладан β- лактамазаларни ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари)*, Escherichia coli* Enterobacter cloacae*, Bordetella pertussis, Klebsiella oxytoca, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter intermedius, Enterobacter sakazaki, Proteus vilgaris, Morganella morganii, Providencia rettgeri, Providencia stuartii.

Анаэроблар – Bacteroides distasonis, Bacteroides eggerthii, Bacteroides fragilis*, Bacteroides ovatum, Bacteroides thetaiotaomicron*, Bacteroides uniformis, Fusobacterium spp., Peptostreptococcus spp.*, Porphyromonas spp., Porphyromonas anaerobius, Porphyromonas asaccharolyticus, Porphyromonas magnus, Prevotella spp., Propionibacterium spp., Clostridium perfringens*, Clostridium ramosum.

Нотипиклар – Chlamydia pnemoniae, Mycoрlasma pneumoniae*, Legionella pneumophila, Coxiella burnetti.

* – моксифлоксацинга сезгирлиги клиник маълумотлар билан тасдиқланган.

Моксифлоксацин Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas fluorescens, Burkholderia cepacia, Stenotrophomonas maltophilia га нисбатан кам фаол.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши ва биокираолишлиги. Ичга қабул қилинганида тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 91% ташкил қилади.

Моксифлоксациннинг фармакокинетикаси ичга 50 дан 1200 мг гача дозада бир марта, шунингдек суткада 600 мг дан 10 кун давомида қабул қилинганbда тўғри чизиқлидир.

Кўрсаткичларнинг турғун ҳолатига тахминан 3 кунда эришилади. Моксифлоксацин 400 мг бир марта буюрилганида қондаги Сmax га 0,5-4 соат давомида эришилади ва 3,1 мг/л ни ташкил қилади.

Овқат билан бирга ичга қабул қилинганида Сmax га эришиш вақтини ахамиятсиз (2 соатга) ошиши ва Сmax ни аҳамиятсиз пасайиши (тахминан 16% га) аниқланади, бунда сўрилишининг давомийлиги ўзгармайди. Аммо бу маълумотлар клиник аҳамиятга эга эмас, ва препаратни овқат қабул қилишдан қатъий назар қўллаш мумкин.

400 мг дозада бир марталик 1 соат давомидаги инфузиядан кейин Сmax га инфузия охирида эришилади ва тахминан 4,1 мг/л ни ташкил қилади, бу препаратни ичга қабул қилингандаги кўрсаткичлари билан солиштирганида уни тахминан 26% ошишига тўғри келади. AUC (концентрация-вақт эгри чизиғи остидаги майдон) кўрсаткичига қараб аниқланувчи препаратнинг экспозицияси ичга қабул қилгандагидан аҳамиятсиз ошади. Препаратни 400 мг дозада 1 соат давомийликдаги кўп марталик вена ичига инфузиясидан кейин Сmax тахминан 4,1 дан 5,9 мг/л гача чегараларда ўзгаради. 4,4 мг/л тенг бўлган ўртача турғун концентрациясига, инфузия охирида эришилади.

Тақсимланиши. Моксифлоксацин тўқима ва аъзоларда тез тақсимланади ва қон оқсиллари билан (асосан альбуминлар билан) тахминан 45% га боғланади. Тақсимланиш ҳажми тахминан 2 л/кг ни ташкил қилади. Препаратнинг плазмадагидан юқори бўлган концентрацияси, ўпка тўқимасида (шу жумладан альвеоляр макрофагларда), бронхларни шиллиғида, бурун бўшлиқларида, яллиғланиш ўчоқларида (инфузия учун эритмалар учун терини шикастланишида пуфакчалар ичидагисида) ҳосил бўлади. Интерстициал суюқликда ва сўлакда препарат эркин, оқсиллар билан боғланмаган холда, плазмадагидан кўра юқори концентрацияларда аниқланади. Бундан ташқари, препаратнинг юқори концентрациялари абдоминал тўқима ва суюқликларда аниқланади.

Метаболизми. Моксифлоксацин 2 босқичда биотрансформациясига учрайди ва организмдан буйраклар орқали, шунингдек аҳлат билан ўзгармаган ва фаол бўлмаган сульфобирикмалар ва глюкуронидлар кўринишида чиқарилади. Моксифлоксацин цитохром Р450 микросомал тизими орқали биотрансформациясига учрамайди.

Чиқарилиши. Т1/2 тахминан 12 соатни ташкил қилади. Ичга 400 мг дозада қабул қилинганидан ёки вена ичига юборилгандан кейин ўртача умумий клиренси минутига
179 мл дан 246 мл гачани ташкил қилади. Бир марталик (400 мг) доза ичга қабул қилинганида тахминан 19% (вена ичига юборилганида – 22%) сийдик билан ўзгармаган ҳолда, тахминан 25% (вена ичига юборилганида – 26%) – аҳлат билан чиқарилади.

Турли гуруҳ пациентлардаги фармакокинетикаси

Ёши, жинси ва этник гуруҳга мансублиги. Моксифлоксацинни фармакокинетикасида ёш, жинс ва этник клиник аҳамиятли фарқлар аниқланмаган.

Болалар. Болаларда моксифлоксациннинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Буйрак етишмовчилиги. Буйрак функциясини бузилишлари (шу жумладан креатинин Cl<30 мл/мин/1,73 м3 бўлган пациентлар) ва узлуксиз гемодиализда ва давомли амбулатор перитонеал диализда бўлган пациентларда моксифлоксациннинг фармакокинетикасида аҳамиятли ўзгаришлар аниқланмаган.

Жигар функциясини бузилишлари. Жигар функциясини аҳамиятсиз ва ўртача бузилишлари бўлган пациентларда (Чайлд-Пью таснифи бўйича А ва В босқичи) моксифлоксациннинг фармакокинетикаси ўзгармайди. Жигар функциясини оғир бузилишлари бўлган пациентлар учун (Чайлд-Пью бўйича С босқичи) моксифлоксациннинг фармакокинетикаси бўйича маълумотлар йўқ.

 

Қўлланилиши

Моксифлоксацин катталарда препаратга сезгир бўлган микроорганизмлар чақирган инфекцияларни даволаш учун қўлланади.

  • Ўткир синусит
  • Сурункали бронхитни зўрайиши
  • Касалхонадан ташқари пневмония
  • Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, 400 мг дан, суткада 1 марта буюрилади. Моксифлоксацинни перорал дозасини магний ёки алюминийни сақловчи антацидлар (8 соатдан кейин), шунингдек сукральфат, темир ва рух сақловчи поливитамин препаратлари ёки VIDEX (didanosine) чайналадиган таблеткаларидан ёки оғизда эриш учун педиатрик кукундан, кейин қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Кўпчилик беморларда ўзлаштираолишлиги яхши. Клиник синовлар ўтказилаётганда вақтда кўпчилик ножўя самаралари оғирлиги бўйича енгил ёки ўртача (90%) бўлган.

Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: пайдо бўлиш тез-тезлиги <1% – бош оғриғи, уйқусизлик, таъмни бузилиши, бош айланиши, асабийлик, уйқучанлик, хавотирлик ҳисси, тремор, парестезия, онгни чалкашиши, депрессия, астения, умумий дискомфорт ҳис қилиш, амблиопия.

Юрак-қон томир тизими ва қон (қон ҳосил бўлиши, гемостаз) томонидан: <1% – тахикардия, периферик шишлар, АБ ни ошиши, юрак уриши, лейкопения, протромбин вақтини ошиши, эозинофилия, тромбоцитопения, тромбопения, анемия.

Меъда ичак йўллари томонидан: <10% – қоринда оғриқ, кўнгил айниши, диарея, қусиш, диспептик ҳолатлар, жигар тестларининг кўрсаткичларини бузилиши, <1% – оғизни қуриши, метеоризм, қабзият, оғиз бўшлиғининг кандидози, иштаҳани йўқлиги, стоматит, глоссит.

Сийдик ва жинсий тизими томонидан: <1% – қин кандидози, вагинит.

Таянч ҳаракат аппарати томонидан: <1% – бел оғриғи, артралгия, миалгия.

Аллергик реакциялар: <1% – тошма, қичишиш, эшакеми.

Бошқалар: <1% – оёқларда оғриқ, қонда амилаза даражасини ошиши, кўп терлаш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Моксифлоксацинга (ёки таблеткаларнинг бирон-бир компонентига) ёки бошқа хинолонларга маълум бўлган юқори сезувчанлик. Моксифлоксацинни болаларда, ўсмирларда, ҳомиладор аёлларда ва эмизикли аёлларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ранитидин

Ранитидинни бирга қўллаш моксифлоксациннинг сўрилишини аҳамиятсиз даражада ўзгартиради.

Антацидлар, минераллар ва мультивитаминлар

Моксифлоксацин ва антацид препаратлар, минераллар ва мультивитаминларни бирга қўллаш, бу препаратларда сақланувчи поливитаминли катионлар билан хелат комплексларни ҳосил бўлиши оқибатида фторхинолонларнинг сўрилишини бузиши мумкин. Шу сабабли антацид препаратларни ва бошқа кальций, магний, алюминий, темир сақловчи дори воситаларини, моксифлоксацин перорал қўллаш камида 4 соат олдин ёки 2 соат кейин қўллаш керак.

Дигоксин

Моксифлоксацин дигоксиннинг фармакокинетик кўрсаткичларини аҳамиятсиз даражада ўзгартиради.

Теофиллин

Моксифлоксацин теофиллиннинг фармакокинетикасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Пробеницид, варфарин, орал контрацептивлар

Клиник тадқиқотларда моксифлоксацинни пробеницид, варфарин ёки орал контрацептивлар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Диабетга қарши препаратлар

Глибенкламид ва моксифлоксацин орасида клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Хинолон қатори препаратларини қўллаш тиришиш хуружларини мумкин бўлган ривожланиш хавфи билан боғлиқ. Моксифлоксацинни МНТ касалликлари ва МНТ ни жалб қилинишига шубҳали тиришиш хуружларини пайдо бўлишига ёки тиришиш фаоллиги бўсағасини пасайишига мойил ҳолатлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Етарлича миқдорда клиник маълумотлар бўлмаганлиги сабабли, жигар функциясини оғир бузилишлари (Чайлд-Пью бўйича С босқичи) бўлган пациентларда моксифлоксацинни қўллаш тавсия этилмайди.

Моксифлоксацинни қўллаганда, хинолон қатори бошқа препаратлари ва макролидлар каби, айрим пациентларда QT интервалини бироз ошиши аниқланиши мумкин. Шу сабабли QT интервалини узайиши, гипокалиемияси, шунингдек 1А синфи (хинидин, прокаинамид) ёки III синфи (амиодарон, соталол), антиаритмик препаратлари қўллаётган пациентларда моксифлоксацинни буюришдан сақланиш лозим, чунки бу пациентларда моксифлоксацинни қўллаш тажрибаси чекланган.

Моксифлоксацинни QT интервалининг узайтирадиган (цизаприд, эритромицин, антипсихотик препаратлар, трициклик антидепрессантлар) билан бирга, шунингдек брадикардия, ўткир миокардни ўткир ишемияси каби аритмия ҳолларга мойил ҳолатлари бўлган пациентларга, чунки аддитив таъсири бўлиши мумкин, эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

QT интервалининг узайиш даражаси препаратнинг концентрациясини ошиши билан ошади, шунинг учун тавсия қилинган дозани ва инфузия тезлигини (60 минутда 400 мг) оширмаслик керак. QT интервалини узайиши қоринчалар аритмиялари хавфини ошиши билан боғлиқ олиморф қоринчалар тахикардиясини ҳам қўшиб.

Моксифлоксацинни қабул қилган 9000 нафар пациентлардан биронтасида, QT интервалини узайиши билан боғлиқ бўлган кардиоваскуляр асоратлар ва ўлим ҳоллари аниқланмаган. Аммо аритмия ҳолатларига мойиллиги бўлган пациентларда моксифлоксацин қўлланганида қоринчалар аритмиясини ривожланиш хавфи ошиши мумкин.

Фторхинолонлар билан даволаш фонида, шу жумладан моксифлоксацин билан, айниқса кекса ёшдаги пациентларда ва ГКСни моксифлоксацин билан бирга олувчиларда тендовагинит ёки пайларни узилиши ривожланиши мумкин. Оғриқнинг биринчи белгилари ёки шикастланиши жойидаги яллиғланишда препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак ва шикастланган оёқ-қўлларни иммобилизация қилиш керак. 

Кенг таъсир доирасига эга антибактериал препаратларни қўллаш сохтамембраноз колитнинг ривожланишини хавфи билан боғлиқ. Бундай ташхисни моксифлоксацин билан даволаш фонида оғир диарея кузатилаётган пациентларда кўзда тутиш керак. Бундай ҳолларда дарҳол мувофиқ даволашни буюриш керак.

Айрим ҳолларда препаратни биринчи қўллашдан кейиноқ ўта юқори сезувчанлик ва аллергик реакциялар ривожланиши мумкин. Дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Жуда кам хатто препаратни биринчи қўллашдан кейин анафилактик реакциялар  ҳаёт учун хавфли анафилактик шокгача кучайиши мумкин. Бундай ҳолларда моксифлоксацинни бекор қилиш ва керакли даволаш тадбирларини ўтказиш лозим (шу жумладан шокка қарши).

Хинолонлари қўлланганида фотосезувчанлик реакциялари аниқланади. Аммо клиник олди, клиник тадқиқотлар ўтказилганида, шунингдек моксифлоксацин амалиётда қўллаганида фотосезувчанлик реакциялари кузатилмаган. Шунга қарамасдан, моксифлоксацинни олувчи пациентлар, тўғри қуёш нурларидан ва УБ нурланиш сақланишлари керак.

Моксифлоксацинни МНТ томонидан кам ножўя реакциялар чақиришига қарамасдан, пациентлар автомобилни/ҳаракатланувчи механизмларини бошқаришдан олдин ўзларининг препаратга бўлган реакцияларини билишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳар қандай ножўя самаралар Моксифлоксацинни 1200 мг гача дозада бир марта ва 600 мг дан бўлган дозада 10 кундан кўпроқ вақт давомида қўлланганида ҳар қандай ножўя самаралари аниқланмаган. Дозани ошириб юборилиши ҳолларида клиник манзарага ёндошиш қилиш ва ЭКГ –мониторинги билан бўлган симптоматик тутиб турувчи даволашни ўтказиш керак. Препарат вена ичига усулида юборилганида дозани ошириб юборилишини даволаш учун фаоллаштирилган кўмирни ишлатиш жуда чекланган аҳамиятга эга.

 

Чиқарилиш шакли

5 таблеткадан блистерда, 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

5 таблеткадан блистерда, 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.