📜 Инструкция по применению Флебавен
💊 Состав препарата Флебавен
✅ Применение препарата Флебавен
📅 Условия хранения Флебавен
⏳ Срок годности Флебавен

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА 

ФЛЕБАВЕН®

FLEBAVEN®

 

Препаратнинг савдо номи: Флебавен

Таъсир этувчи модда (ХПН): тозаланган микронлаштирилган флавоноидли фракция (диосмин + диосмин ).

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Ядро:

фаол модда: тозаланган микронлаштирилган флавоноидли фракция*: 500,00 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, повидон, натрий крахмал гликоляти, тальк, магний стеарати;

қобиқ: гипромеллоза, титан диоксиди (Е171), тальк, пропиленгликоль, темир II оксиди (Е172), темир III оксиди (Е172).

* 500 мг тозаланган микронлаштирилган флавоноидли фракция 90% (450 мг) диосмин ва 10% (50 мг) гесперидонга қайта хисоблаганда бошқа флавоноидлар сақлайди.

Таърифи: капуласимон шаклли оч-тўқ-сариқ-пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган икки ёқлама қавариқ таблеткалар.

Фармакотерапевтик гурухи: Веналарни тонусловчи ва венопротектор восита.

АТХ коди: С05СА53

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Веналарнинг тонусини оширувчи ва ангиопротектив хусусиятларга эга бўлган Гесперидин + диосмин мажмуаси. Веналарнинг чўзилувчанлиги ва веноз димланишни камайтиради, микроциркуляцияда – капиллярлар ўтказувчанлигини пасайтиради ва уларнинг резистентлигини оширади, веноз гемодинамика кўрсаткичларини яхшилайди. Қуйидаги веноз плетизмографик параметрларга: Веноз сиғим, веноз чўзилувчанлик, веноз бўшалиш вақтига таъсир кўрсатиди:, Оптимал самарага 2 таблетка қабул қилинганда эришилади.

Гесперидин + диосмин мажмуаси веналарнинг тонусини веналарни бўшалиш вақтини камайиши хисобига оширади. Микроциркуляцияни яққол бузилишлари белгилари бўлган пациентларда капилляр резистентликни ошиши аниқланади.

Гесперидин + диосмин мажмуаси оёқ веналарининг сурункали касалликларини даволашда, шунингдек геморройни даволашда самаралидир.

 

Фармакокинетикаси

Флебавен препарати асосан ичак орқали чиқарилади. Буйрак орқали асосан,  препаратнинг қабул қилинган дозасини тахминан 14% чиқарилади.

Ярим чиқарилиш даври 11 соатни ташкил қилади.

Препарат фаол метаболизмга учрайди, бу сийдикда фенол кислоталарининг мавжудлиги билан тасдиқланади.

 

Қўлланилиши

*Веноз-лимфатик етишмовчилик симптомларини; 

– оёқларда оғирлик хиссини;

– оғриқ; 

– оёқларни “чарчоғини” даволаш.

* геморройни симптоматик даволашда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади.

Веноз-лимфатик етишмовчиликда тавсия этиладиган доза – суткада 2 таблетка. 1 таблетка – куннинг ўртасида ва 1 таблетка – кечқурун, овқат қабул қилиш вақтида қабул қилинади.

Даволаш курсининг давомийлиги бир неча ойни ташкил қилиши мумкин (хатто 12 ойгача). Симптомлар қайта пайдо бўлган холларда, шифокорнинг тавсияси бўйича, даволаш курси такрорланиши мумкин.

Ўткир геморройда тавсия этиладиган доза – суткада 6 таблетка: 3 таблеткадан эрталаб ва 3 таблеткадан кечқурун 4 кун давомида, сўнгра суткада 4 таблеткадан: 2 таблеткадан эрталаб ва 2 таблеткадан кечқурун кейинги 3 кун давомида буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсия этган ножўя самаралар ривожланиш тез-тезлигини таснифи:

жуда тез-тез                      ≥ 1/10

тез-тез                               ≥ 1/100 дан ≤ 1/10 гача

тез-тез эмас                      ≥ 1/1000 дан ≤ 1/100 гача

кам   холларда                  ≥ 1/10000 дан ≤ 1/1000 гача

жуда кам  холларда          ≤ 1/10000

Тез-тезлиги номаълум:  бор бўлган маълумотлар асосида бахолаш мумкин эмас.

Марказий нерв тизими томонидан:

Кам: бош айланиши, бош оғриғи, умумий лоҳаслик.

Овқат хазм қилиш тизими томонидан:

тез-тез: диарея, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш.

тез-тез эмас: колит.

тез-тезлиги номаълум: қорин оғриғи.

Тери қопламалари томонидан:

Кам холларда: тери тошмаси, терини қичишиши, эшакеми.

Тез-тезлиги номаълум: юз, лаблар, қовоқларни алохида шиши. Истисно холларда ангионевротик шиш.

Сизда харқандай, шу жумладан ушбу йўриқномада эслатилмаган нохуш реакциялар ва туйғуларни пайдо бўлиши хақида, шунингдек даволаш фонида лаборатория кўрсаткичларини ўзгаришлари хақида хам шифокорга хабар беринг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • Препаратнинг таркибига кирувчи  таъсир этувчи ёки ёрдамчи  моддаларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
  • Препаратни эмизиш даврида қабул қилиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Хомиладорлик

Хайвонлардаги ўтказилган тадқиқотларда тератоген самаралари аниқланмаган.

Хозирги вақтгача препарат хомиладор аёлларда қўлланганда бирон-бир ножўя самаралари хақида хабарлар бўлмаган.

Эмизиш даври

Препаратни кўкрак сути билан чиқарилиши юзасидан маълумотлар йўқлиги туфайли, аёлларга эмизиш даврида препаратни қабул қилиш тавсия этилмайди.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

Шифокорни сиз қабул қилаётган хамма препаратлар хақида хабардор қилиш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

  • Флебавен препаратини қабул қилишни бошлаш олдидан, шифокор билан маслахатлашиш керак.
  • Геморройни зўрайишида Флебавен препаратини қўллаш, бошқа анал бузилишларни специфик даволашнинг ўрнини босмайди. Даволаш давомийлиги  «Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида кўрсатилган муддатлардан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Агар симптомлар тавсия этилган даволаш курсидан кейин йўқолмаса, проктологда кўрикдан ўтиш керак, у кейинги даволашни белгилайди.
  • Веноз қон айланишини бузилишлари бўлганда даволашнинг максимал самараси соғлом (мувозатланган) турмуш тарзи билан бирга таъминланади: қуёшда узоқ муддат бўлишдан, оёқда давомли туришдан  сақланиш лозим, шунингдек тананинг ортиқча вазнини камайтириш тавсия этилади. Яёв сайиллар ва айрим холларда, махсус пайпоқлар кийиш, қон айланишини яхшиланишига ёрдам беради.

Агар сизнинг холатингиз ёмонлашса ёки даволаш жараёнида яхшиланиш юз бермаса, дархол шифокорга мурожаат қилинг

Алохида диққат ва тез реакцияларни (масалан, автотранспортни бошқариш, харакатланувчи механизмлар билан ишлашни) талаб қилувчи потенциал хавфли фаоллият турларини бажариш қобилиятига таъсири.

Таъсир қилмафди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши холлари таърифланмаган.

Флебаван препаратининг дозаси ошириб юборилганда дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.

 

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 500 мг.

16 таблеткадан ПВХ фольга ва алюмин фольга блистерда. 

2,4 ёки 6 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган хароратда, намликдан ҳимояланган жойда, сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

 

Ишлаб чиқарувчи: 

“КРКА-РУС” МЧЖ, 143500, Россия, Москва вилояти., Истра ш., Московская кўч., уй 50  

 

Ўзбекистон Республикасидаги «КРКА, д.д., Ново место” Ваколатхонаси/Истеъмолчиларнинг эътирозларни қабул қилувчи ташкилот:

100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Афросиёб кўч., 14

Тел.:+99871 150 2828, +99871 150 2929, телефакс: +99871 150 1044

– агар Сизда қанли диабет бўлса, чунки ципрофлоучацин билан даволашда гипогликемия ривожланиши мумкин.

 

–  агар Сизад юрак билан суаммолар бўлса. Агар Сизда QT интервалини туғма узайиши, ёки оилавий анамнезда QT интервалини узайиши (юракни ЭКГ да кузатиладиган), организмда туз алмашинувини бузилиши (айниқса қонда калий ёки магнийнинг паст даражаси), юрак ритми жуда секин (брадикардия), кучсиз юрак (юрак етишмовчилиги), анамнезда юрак хуружи (миокард инфаркти) бўлса, Агар Сиз аёл жинсли, ёки кекса ёшли бўлсангиз, ёки сиз ЭКГ да патологик ўзгаришларга олиб келувчи бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз (2 бўлим “Бошқа дори препаратлари ва Ципринол препарати” га қаранг), бу дори препаратини қўллашда эхтиёткорликка риоя қилиш керак.

 

– агар Сизда ёки Сизнинг оила аъзоларингиздан бирида глюкоза-6-фосфат дегидрагеназа (Г6ФД) танқислиги бўлса, чунки ципрофлоксацин қўлланганда Сизда анемия ривожланишини хавфи бўлиши мумкин. 

Жинсий йўлларининг айрим инфекцияларни даволаш учун, Сизнинг шифокорингиз ципрофлоксацинга қўшимча бошқа антибиотик буюриши мумкин. Ага 3 кун даволашдан кейин симптомларнинг яхшиланиши бўлмаса, илтимос, ўз шифокорингиз билан маслахатлашинг.

 

  • қандли диабети бўлган пациентларда, асосан кекса ёшли шахсларда, энг кўп гипогликемия хақида хабар берилган. Бундай холда ўз шифокорингиз Билан боғланинг.
  • Кўришни бузилишида ёки кўзларни бошқа шикастланишида дархол окулистга мурожаат қилинг.
  • Ааар Сизда буйраклар билан муаммолар бўлса, ўз шифокорингизга хабар беринг, чунки дозани тўғирлаш зарурати пайдо бўлиши мумкин.

 

– Сизнинг юрак ритмини ўзгартириши мумкин бўлган бошва дори препаратлари: антиаритмик препаратлар гурухига кирувчи препаратлар (масалан, хинидин, гидрохинидин, дизопирамид, амиодарон, соталаол, дофетилид, ибутилид), трициклик антидепрессанлар, айрим микробларга қарши препаратлар (макролидлар гурухига кирувчи), айрим нейролептиклар.

Ципринол препарати қонда қуйдаги препаратларнинг даражасини ошириши мумкин:

  • пентоксифиллин (қон айланишини бузилишларини даволаш учун)
  • кофеин
  • дулоксетин (антидепрессант)
  • лидокаин (махаллий анастетик)
  • силденафил (эрекция Билан муаммоларни йўқотиш учун)
  • агомелатин
  • золпидем
  • омепразол (яраларни даволаш учун)
  • қонда қанднинг даражасини пасайиши (гипогликемия) (Бўлим 2 “Махсус кўрсатмалар” га қаранг)
  • пустулёз тошма
  • кучли қўзғалишни хис қилиш (мания) ёки кучли оптимизм хис қилиш ва гиперфаоллик (гипомания)
  • ўта юқори сезувчанлик реакциялари (эозинофилия ва тизимли симптомлар билан дори реакциялари) номи остидаги.

Ципрофлоксацин гидрохлориди моногидрати 873,00 мг (750 мг ципрофлоксацинга эквивалент). Оқ ёки деярли оқ рангли пленка қобиқ Билан қопланган икки томонларида рискали овал таблеткалар.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.