📜 Инструкция по применению Флексид®
💊 Состав препарата Флексид®
✅ Применение препарата Флексид®
📅 Условия хранения Флексид®
⏳ Срок годности Флексид®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФЛЕКСИД® 

FLEXID

 

Препаратнинг савдо номи: Флексид®

Таъсир этувчи модда (ХПН): левофлоксацин/Levofloxacin

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

50 мл эритмали пакет 250 мг левофлоксацин қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1 мл эритма 5 мг левофлоксацин (5,12 мг левофлоксацин гемигидратига эквивалент) сақлайди;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, натрий гидроксиди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

100 мл эритмали пакет 500 мг левофлоксацин қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1 мл эритма 5 мг левофлоксацин (5,12 мг левофлоксацин гемигидратига эквивалент) сақлайди;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, натрий гидроксиди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: яшил-сариқ рангли, заррачалар сақламайдиган тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: хинолон антибиотиклари, фторхинолонлар. 

АТХ коди: J01MA12

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Левофлоксацин фторхинолонлар синфига мансуб синтетик антибактериал препарат, офлоксацин рацемик дори моддасининг S (-) энантиомери бўлиб ҳисобланади.

Левофлоксацин барча фторхинолонлар каби, бактерияларнинг ДНК-ДНК-гираза комплекси ва топоизомераза IV га таъсир кўрсатади.

Левофлоксациннинг бактерицид фаоллигининг даражаси қон зардобидаги максимал концентрацияси (Cmax) ёки фармакокинетик эгри чизиқ остидаги майдон (AUC) ва минимал сусайтирувчи концентрация (МСК) нинг нисбатига боғлиқ.

Левофлоксацинга резистентлик иккала II тип топоизомераларни (ДНК-гираза ва топоизомераза IV) кодловчи бактериялар генларидаги кетма-кет мутация жарёнлари оқибатида юзага келади. Левофлоксацинга сезувчанликка шунингдек микроб хужайрасининг ўтказувчанлигини пасайиши (Pseudomonas aeruginosa кўк йиринг таёқчаси учун характерли) ва ундан антибиотикни фаол ажралиб чиқиши (эффлюкс) каби резистентликни ривожланишининг бошқа механизмлари таъсир кўрсатади. Левофлосацин ва бошқа фторхинолонларга микроорганизмларнинг кесишган резистентлиги кузатилади. Левофлоксациннинг ўзига хос таъсир механизми туфайли, у ва антибиотикларнинг бошқа синфлари орасида кесишган резистентлик одатда кузатилмайди.

Асосан сезгир бактерияларнинг турлари

Аэроб граммусбат бактериялар: Bacillus anthracis, метициллинга сезгир Staphylococcus aureus, Staphylococcus saprophyticus, Streptococci C ва G гуруҳи, Streptococcus agalactiae, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes.

Аэроб грамманфий бактериялар: Eikenella corrodens, Haemophilus influenzae

Haemophilus para-influenzae, Klebsiella oxytoca, Moraxella catarrhalis, Pasteurella multocida, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri.

Анаэроб бактериялар: Peptostreptococcus.

Бошқалар: Chlamydophila pneumoniae, Chlamydophila psittaci, Chlamydia trachomatis, Legionella pneumophila, Mycoplasma pneumoniae, Mycoplasma hominis, Ureaplasma urealyticum.

Резистентлик ривожланиши потенциалига эга турлар

Аэроб граммусбат бактериялар: Enterococcus faecalis, метициллинга чидамли Staphylococcus aureus, коагулаза-манфий Staphylococcus spp.

Аэроб грамманфий бактериялар: Acinetobacter baumannii, Citrobacter freundii, Enterobacter aerogenes, Enterobacter cloacae, Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Morganella morganii, Proteus mirabilis, Providencia stuartii, Pseudomonas aeruginosa, Serratia marcescens.

Анаэроб бактериялар: Bacteroides fragilis.

Аввалдан резистент микроорганизмлар

Аэроб граммусбат бактериялар: Enterococcus faecium.

Метициллинга резистент S. aureus фторхинолонлар, шу жумладан левофлоксацинга юқори эҳтимоллик билан резистент бўлиши мумкин.

Бактерияларнинг резистент штаммларини тарқалганлиги географик соҳа ва вақт минтақаси бўйича ўзгариши мумкин, шунинг учун резистент бактериялар ҳақида маҳаллий маълумотларни, айниқса оғир инфекцияларни даволаганда олиш керак. Агар резистент штаммларнинг маҳаллий тарқалганлиги камида бир неча инфекция юзасидан препаратнинг фойдаси шубҳали бўлса, тегишли мутахассисларга мурожаат этилади.

Фармакокинетикаси

Левофлоксацин перорал қабул қилинганда тез ва деярли тўлиқ сўрилади, плазмада максимал концентрацияга эришиш вақти – 1-2 соат. Мутлоқ биокираолишлиги – 99-100%.

Овқат қабул қилиш сўрилишга деярли таъсир кўрсатмайди.

Препаратни 500 мг дозада суткада бир ёки икки марта қўллагандан кейин мувозанат концентрациясига 48 соат давомида эришилади.

Левофлоксациннинг тахминан 30-40% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Левофлоксациннинг ўртача тақсимланиш хажми – 500 мг доза бир ёки кўп марта қабул қилгандан кейин тахминан 100 л ни ташкил қилади.

Бронх шиллиқ қавати, бронхальвеоляр лаваж суюқлиги, альвеоляр макрофаглар, ўпка тўқималари, тери (пуфак ичидагиси), простата бези тўқимаси ва сийдикка ўтади. Орқа мия суюқлигига ёмон ўтади.

Левофлоксациннинг бироз қисмигина метаболизмга учрайди. Десметил-левофлоксацин ва левофлоксацин N-оксид метаболитлари дозанинг <5% ни ташкил қилади ва сийдик билан чиқарилади. Левофлоксацин стереокимёвий барқарор ва хирал инверсияга учрамайди.

Левофлоксацин перорал қабул қилингандан кейин ва вена ичига юборилгандан кейин қон плазмасидан нисбатан секин чиқарилади (t½: 6–8 соат). Асосан буйрак орқали чиқарилади (қабул қилинган дозанинг >85%).

500 мг доза бир марта юборилгандан кейин левофлоксациннинг ўртача тахминий хажми 175 +/-29,2 мл/минутни ташкил қилган.

Левофлоксацинни перорал ва вена ичига юборилганда фармакокинетикасида аҳамиятли фарқлар йўқ, бу перорал ва вена ичига юборишни ўзаро алмаштириш мумкинлигини тахмин қилади.

50 дан 1000 мг гача дозалар диапазонида фармакокинетикаси пропорционал.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Буйрак функцияси пасайганида препаратни буйрак орқали чиқарилиши ва клиренси камаяди, шунингдек ярим чиқарилиш даври қуйидаги жадвалда кўрсатилганидек узаяди:

 

Креатинин клиренси (мл/мин) <20 20–49 50–80
Буйрак клиренси (мл/мин) 13 26 57
t1/2 (соат) 35 27 9

 

Кекса пациентлар

Ёш ва кекса пациентларда креатинин клиренси билан боғлиқ фарқлардан ташқари, левофлоксациннинг фармакокинетикасида аҳамиятли фарқлар аниқланмайди.

Жинс билан боғлиқ фарқлар

Клиник манзара учун муҳим бўлмаган жинс билан боғлиқ левофлоксациннинг фармакокинетикасидаги аҳамиятсиз фарқлар аниқланган.

 

Қўлланилиши

Катталарда қуйидаги инфекцияларни даволаш:

  • касалхонадан ташқари пневмония;
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланган инфекциялари; 

(юқорида санаб ўтилган инфекцияларни даволаш учун левофлоксацинни фақат одатда бошланғич даволаш сифатида тавсия этиладиган бошқа антибактериал воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлган ҳоллардагина қўллаш керак)

  • пиелонефрит ва сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари;
  • сурункали бактериал простатит;
  • куйдиргининг ўпка шакли: постконтакт профилактика ва даволашда қўлланади.

Буюрганда антибактериал препаратларни адекват қўллаш юзасидан расмий тавсияларни эътиборга олиш керак.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Доза инфекциянинг типи ва оғирлик даражаси, шунингдек тахмин қилинаётган қўзғатувчининг препаратга сезгирлигига боғлиқ. Пациентнинг ҳолатига қараб, левофлоксациннинг вена ичига шаклидан бошланган даволаш перорал чиқариш шакли билан якунлаш мумкин. Парентерал ва перорал чиқариш шаклининг ўзаро биоэквивалент бўлганлиги туфайли, ҳудди шу дозаларни қўллаш мумкин.

Қуйидаги дозалар тавсия этилган

Буйрак функцияси нормал бўлган пациентлар (креатинин клиренси > 50 мл/минут)

 

Кўрсатмалар  Суткалик дозалаш тартиби

(инфекциянинг оғирлик даражасига қараб)

Даволашнинг умумий давомийлииг1

(инфекциянинг оғирлик даражасига қараб)

Касалхонадан ташқари пневмония 500 мг суткада бир ёки икки марта 7–14 кун
Пиелонефрит 500 мг суткада бир марта 7–10 кун
Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари  500 мг1 суткада бир марта 7–14 кун
Сурункали бактериал простатит 500 мг суткада бир марта 28 кун
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланган инфекциялари  500 мг суткада бир ёки икки марта 7–14 кун
Куйдиргининг ўпка шакли 500 мг суткада бир марта 8 хафта

1 даволаш давомийлигига вена ичига юбориш ва перорал қабул қилиш киради. Вена ичига юборишдан перорал қабул қилишга ўтиш пациентнинг клиник ҳолатига боғлиқ, лекин 2-4 кун ўтгач амалга оширилади.

 

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар (креатинин клиренси ≤ 50 мл/минут)

  Дозалаш тартиби
250 мг/24 соат 500 мг/24 соат 500 мг/12 соат
Креатинин клиренси биринчи доза:

250 мг

биринчи доза:

500 мг

биринчи доза:

500 мг

50–20 мл/мин сўнгра: 

125 мг/24 соат

сўнгра: 

250 мг/24 соат

сўнгра: 

250 мг/12 соат

19–10 мл/мин сўнгра:

125 мг/48 соат

сўнгра: 

125 мг/24 соат

сўнгра: 

125 мг/12 соат

<10 мл/мин 

(шу жумладан гемодиализ ва УАПД)1

сўнгра: 

125 мг/48 соат

сўнгра: 

125 мг/24 соат

сўнгра: 

125 мг/24 соат

1 Гемодиализ ёки узлуксиз амбулатор перитонеал диализда (УАПД) қўшимча дозаларни юбориш талаб этилмайди.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди, чунки левофлоксацин жигарда деярли метаболизмга учрамайди, асосан буйрак орқали чиқарилади.

Кекса пациентлар

Буйрак функциясини бузилиши кузатилиши мумкин бўлган ҳолатлардан ташқари ҳолларда, дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди (“махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари: Тендинит ва пайларни узилиши ва QT интервалини узайиши” га қаранг).

Болалар

Болалар ва ўсмирларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш усули

Суткада бир ёки икки марта фақат секин вена ичига инфузия йўли билан юборилади. Инфузия давомийлиги 250 мг доза юборилганда камида 30 минутни, 500 мг доза юборилганда эса – камида 60 минутни ташкил қилиши керак.

Препаратни физик номутаносиблик сабабли, гепарин ва ишқорий эритмалар (масалан натрий гидрокарбонати) билан аралаштириш мумкин эмас.

Препарат инфузия учун қуйидаги эритмалар билан мутаносиб:

0,9% ли инфузия учун натрий хлориди эритмаси

5 % ли инъекция учун глюкоза эритмаси

2,5% ли глюкоза эритмаси билан Рингер эритмаси

Парентерал озиқлантириш учун мажмуавий эритмалар (аминокислоталар, углеводлар, электролитлар).

Юқорида санаб ўтилган эритмалардан ташқари, бошқа дори препаратлари билан аралаштирилмасин.

Агар препарат бошқа дори препаратлари билан бир инфузион тизим орқали юборилса, левофлоксацин ва левофлоксацин билан номутаносиблиги исботланган (гепаринлар ёки ишқорий эритмалар) ёки мутаносиблиги аниқланмаган дори препаратларини юбориш орасида инфузион тизимни яхшилаб (масалан 0,9% ли натрий хлориди эритмаси билан) ювиш керак.

 

Ишлатишдан олдин рангни ўзгариши ва заррачаларни мавжудлиги юзасидан эритмани кўздан кечиринг. Фақат яшил-сариқ рангли, заррачалар сақламайдиган эритмани ишлатинг. Фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган.

Қолган эритма ва сарф материалларини тегишли маҳаллий талабларга мувофиқ утилизация қилиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Қуйидаги келтирилган маълумот 8300 нафар пациент иштирокидаги клиник тадқиқот маълумотларига, шунингдек препарат савдога чиқарилгандан кейин кенг қўллаш тажрибасига асосланган.

Нохуш реакцияларни юзага келиш тез-тезлигини таснифлаш учун қуйидаги номенклатура ишлатилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1 000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10 000, <1/1 000), жуда кам ҳолларда (<1/10 000) ва номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаб бўлмайди).

Ҳар бир кичик гуруҳ ичидаги нохуш реакциялар оғирлик даражасини камайиши кетма-кетлигида берилган.

Инфекцион ва паразитар касалликлар

Тез-тез эмас: замбуруғли инфекциялар, шу жумладан кандидоз, патоген организмнинг резистентлиги.

Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: лейкопения, эозинофилия; кам ҳолларда: тромбоцитопения, нейтропения; номаълум: панцитопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: ангионевротик шиш, ўта юқори сезувчанлик; номаълум: анафилактик шок*, анафилактоид шок*.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: анорексия; кам ҳолларда: гипогликемия, айниқса қандли диабети бўлган беморларда; номаълум: гипергликемия, гипогликемик кома.

Руҳиятни бузилиши

Тез-тез: уйқусизлик; тез-тез эмас: хавотирлик, онгни чалкашиши, юқори қўзғалувчанлик; кам ҳолларда: психотик реакциялар (масалан галлюцинациялар ва паранойя билан кечувчи), депрессия, қўзғалиш, патологик туш кўришлар, даҳшатлар; номаълум: ўз-ўзига шикаст етказиш билан кечувчи психотик реакциялар, шу жумладан ўз жонига қасд қилиш фикри ёки ҳаракати.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: бош оғриғи, бош айланиши; тез-тез эмас: уйқучанлик, тремор, таъм билишни бузилиши; кам ҳолларда: тиришишлар, парестезия; номаълум: периферик сенсор нейропатия, периферик сенсомотор нейропатия, паросмия, аносмия, дискинезия, экстрапирамид бузилишлар, таъм билишни йўқолиши, ҳушдан кетиш, идиопатик бош мия ички гипертензияси.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: кўришни ноаниқлиги каби кўришни бузилиши; номаълум: кўришни ўткинчи йўқолиши.

Эшитиш аъзоси ва мувозанат томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: вестибуляр бош айланиши; кам ҳолларда: қулоқларда шовқин; номаълум: эшитишни йўқолиши, эшитишни бузилиши.

Юрак томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: тахикардия, кучли юрак уриши; номаълум: қоринчалар тахикардияси, у юрак фаолиятини тўхташига олиб келиши мумкин, қоринчалар аритмияси ва “пируэт” типдаги тахикардия (асосан QT интервалини узайиши хавф омили бўлган пациентларда), электрокардиограммада QT интервалини узайиши.

Қон томирлар томонидан бузилишлар

Тез-тез: флебит; кам ҳолларда: артериал гипотензия.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: ҳансираш; номаълум: бронхоспазм, аллергик пневмонит.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: диарея, қусиш, кўнгил айниши; тез-тез эмас: қоринда оғриқ, диспепсия, қоринни дам бўлиши, қабзият; номаълум: қонли диарея, у жуда кам ҳолларда энтероколит, шу жумладан сохтамембраноз колит белгиси бўлиши мумкин, панкреатит.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: жигар ферментлари (АЛТ/АСТ, ишқорий фосфотаза, гамма-глутаминтрансфераза) фаоллигини ошиши; тез-тез эмас: қонда билирубин даражасини ошиши; номаълум: сариқлик ва жигарни оғир шикастланишлари, шу жумладан ўткир жигар етишмовчилигининг ўлим билан якунланган ҳолатлари, асосан оғир ёндош касалликлари бўлган пациентларда, гепатит.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар*

Тез-тез эмас: терида тошмалар, қичишиш, эшакеми, кучли терлаш; номаълум: токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема, фотосезувчанлик реакциялари, лейкоцитокластик васкулит, стоматит.

Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: артралгия, миалгия; кам ҳолларда: пайлар патологияси, шу жумладан тендинит (масалан Ахилл пайи), мушак кучсизлиги, бу айниқса миастения гравис бўлган пациентлар учун муҳим; номаълум: рабдомиолиз, пайларни узилиши (масалан Ахилл пайи), бойламларни узилиши, мушакларни узилиши, артрит.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: қонда креатинин даражасини ошиши; кам ҳолларда: ўткир буйрак етишмовчилиги (масалан интерстициал нефрит оқибатида).

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: Тез-тез: юбориш жойидаги реакциялар (оғриқ, қизариш); тез-тез эмас: астения; кам ҳолларда: иситма; номаълум: оғриқ (шу жумладан белда, кўкрак қафасида ва қўл-оёқларда).

* ҳатто айрим ҳолларда препаратнинг биринчи дозасидан кейин юзага келиши мумкин.

 

Фторхинолонларни қўллаш билан боғлиқ бошқа нохуш реакциялар: порфирия касаллиги бўлган пациентларда ушбу касаллик хуружлари.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • левофлоксацинга, бошқа хинолон ҳосилалари ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанлик;
  • тутқаноқ;
  • анамнезида фторхинолонлар гуруҳи препаратларини қўллаш билан боғлиқ пайлар патологияси;
  • болалар ва ўсмирлар;
  • ҳомиладорлик;
  • эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори препаратларининг таъсири

Теофиллин, фенбуфен ёки шунга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши дори препаратлари

Левофлоксациннинг теофиллин билан фармакокинетик ўзаро таъсирлари кузатилмаган. Лекин хинолонларни теофиллин, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ёки бош миянинг тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтирувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўллаганда айрим ҳолларда бош миянинг тиришишга тайёргарлик бўсағаси сезиларли даражада пасайиши мумкин.

Фенбуфен мавжудлигида левофлоксациннинг концентрацияси тахминан 13% га ошган.

Пробенецид ва циметидин

Пробенецид ва циметидин организмдан левофлоксациннинг чиқарилишига статистик аҳамиятли равишда таъсир кўрсатади. Циметидин ёки пробенецид билан бир вақтда қўллаганда левофлоксациннинг буйрак клиренси аҳамиятли даражада – мувофиқ равишда 24% ва 34% га пасайган. Бу иккала дори препарати левофлоксациннинг буйрак каналчалари секрециясини блоклаш қобилиятига эга эканлиги билан боғлиқ. Лекин, тадқиқотда ўрганилган дозаларни эътиборга олиб, аниқланган статистик аҳамиятли кинетик ўзгаришлар клиник аҳамиятли эга эканлигининг эҳтимоли кам.

Левофлоксацинни пробенецид ва циметидин каби буйрак каналчалари секрециясини издан чиқарувчи препаратлар билан бир вақтда қабул қилганда, айниқса буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларни даволаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Бошқа маълумот

Левофлоксацинни қуйидаги препаратлар: кальций карбонати, дигоксин, глибенкламид, ранитидин билан бирга қўллаганда унинг фармакокинетик кўрсаткичларини клиник аҳамиятли ўзгариши аниқланмаган.

Бошқа дори препаратларига таъсири

Циклоспорин

Левофлоксацин билан бир вақтда қўлланилганда циклоспориннинг ярим чиқарилиш даври 33% га ошган.

К витамини антагонистлари

Қон ивиши кўрсаткичларини назорат қилиш керак (“Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг).

QT интервалини узайтириш қобилиятига эга дори препаратлари

Левофлоксацинни бошқа хинолонлар каби QT интервалини узайтириш қобилиятига эга дори препаратлар (масалан IА ва III синф аритмияга қарши препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар, антипсихотик воситалар) билан бирга эҳтиёткорлик билан қўлланади (“Махсус кўрсатмалар: QT интервалини узайиши” бўлимига қаранг).

Бошқа маълумот

Левофлоксацин теофиллиннинг (CYP1A2 фенотиплаш учун маркер субстрат) фармакокинетикасига таъсир кўрсатмаган, бу левофлоксацин CYP1A2 ни сусайтирмаслигидан далолат беради.

 

Махсус кўрсатмалар

Метициллинга резистент S. aureus (MRSA) фторхинолонлар, шу жумладан левофлоксацинга юқори эҳтимоллик билан резистент бўлиши мумкин. Шунинг учун метициллинга резистент S. aureus тахминан чақирган ёки аниқ чақирган инфекцияларни даволаш учун левофлоксацинни фақат ушбу қўзғатувчини препаратга сезгирлиги лаборатор тасдиқлангандан кейингина қўллаш мумкин (шунингдек агар метициллинга резистент S. aureus ни даволаш учун одатда буюриладиган бошқа антибактериал воситаларни қўллаш имкони бўлмаса).

  1. coli (сийдик чиқариш йўллари инфекциясининг энг кенг тарқалган қўзғатувчиси) нинг фторхинолонларга резистентлиги ўзгариб туради. Фторхинолонларга резистент E. coli нинг маҳаллий тарқалганлигини эътиборга олиш керак.

Куйдиргининг ўпка шакли: куйдиргини даволаш бўйича миллий ва (ёки) ҳалқаро келишилган эксперт тавсияларига мурожаат этиш керак.

Инфузия давомийлиги

Инфузиянинг тавсия этилган давомийлигига риоя қилиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимга қаранг). Агар левофлоксацин инфузия вақтида артериал босим сезиларли даражада пасайса, препаратни юборишни дарҳол тўхтатиш керак.

Натрий миқдори

100 мл эритма 354,2 мг (15,4 ммоль) натрий (3,54 г/л) сақлайди. Буни натрийни истеъмол қилиш юзасидан назоратли парҳезга риоя қилаётган пациентларга препаратни буюрганда эътиборга олиш керак.

Тендинит ва пайларни узилиши

Кам ҳолларда тендинит юзага келиши мумкин. Кўпинча у Ахилл пайини зарарлайди ва пайларни узилишига олиб келиши мумкин. Тендинит ва пайларни узилиши, айрим ҳолларда икки томонлама, левофлоксацин билан даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида, шунингдек препарат бекор қилингандан кейин бир неча ой ўтгач юзага келиши мумкин. Кекса ёшдаги пациентларда (60 ёшдан ошган), препаратни суткада 1000 мг дан юқори дозада қабул қилаётган, кортикостероидлар қабул қилаётган пациентларда тендинит ва пайларни узилиши ривожланиши хавфи юқори. Кекса одамларда креатинин клиренсига қараб, суткалик дозага тузатиш киритиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). Бундай пациентларни синчковлик билан кузатиш керак. Тендинит симптомларни юзага келганда пациент дарҳол шифокорга мурожаат этиши керак.

Тендинитга шубҳа қилинганда Флексид дарҳол бекор қилинади.

Clostridium difficile чақирган касалликлар

Clostridium difficile чақирган касаллик симптоми бўлиб диарея бўлиши мумкин, у айниқса оғир, давомли, қон аралаш ёки усиз, Флексид билан даволаш вақтида ёки даволаш тўхтатилгандан кейин (ҳатто даволаш якунлангандан кейин бир неча хафтадан кейин) юзага келади. Шунинг учун Флексид билан даволаш вақтида ёки даволагандан кейин диарея ривожланганда бундай касаллик кузатилиши мумкинлиги ҳақида ёдда тутиш керак. Унга гумон қилинганда ёки ушбу ташҳис тасдиқланганда препарат дарҳол бекор қилинади ва шошилинч равишда тегишли даволаш бошланади. Ичак моторикасини сусайтирувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас.

Тиришишларга мойиллиги бўлган пациентлар

Хинолон ҳосилалари тиришиш бўсағасини пасайтириши ва тиришиш хуружини чақириши мумкин. Тутқаноғи бўлган пациентларда Флексидни қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Тиришиш реакцияларига мойиллиги бўлган, шунингдек теофиллин каби бош миянинг тиришиш тайёргарлик бўсағасини пасайтирувчи препараталар билан ёндош даволанаётган пациентларда уни эҳтиёткорлик билан қўлланади (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Тиришиш хуружи юзага келганда Флексид билан даволаш дарҳол тўхтатилади.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган пациентлар

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа фаоллигининг яширин ёки яққол бузилишлари бўлган пациентлар хинолонлар гуруҳига мансуб антибактериал препаратлар билан даволаганда гемолитик реакцияларга мойилликка эга бўладилар. Бундай пациентларда гемолиз белгилари пайдо бўлишини кузатиш керак.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар: “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари

Левофлоксацин айрим ҳолларда ҳатто биринчи марта юборилгандан кейин жиддий, ҳаёт учун потенциал хавфли ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан ангионевротик шиш ёки анафилактик шок) чақириши мумкин. Бундай ҳолларда препарат билан даволашни дарҳол тўхтатиш ёки шошилинч чора кўриш учун навбатчи шифокорга мурожаат этиш керак.

Оғир буллёз реакциялар

Левофлоксацинни қўллаганда Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролиз каби оғир буллёз тери реакциялари ҳолатлари кузатилган. Терида ва (ёки) шиллиқ қаватларда реакция юзага келганда дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.

 

Дисгликемия

Гипо- ёки гипергликемия кўринишида қонда глюкоза даражасини бузилиши- кўпинча перорал гипогликемик препаратлар (масалан глибенкламид) ёки инсулин қабул қилаётган қандли диабети бўлган беморларда кузатилиши мумкин. Гипогликемик кома ҳолатлари кузатилган. Қандли диабети бўлган беморларда қонда глюкоза даражасини синчковлик билан назорат қилиш керак.

Фотосенсибилизацияни олдини олиш

Левофлоксацин билан даволанганда фотосенсибилизация ҳолатлари кузатилган. Шунинг учун Флексид билан даволаш даврида, шунингдек уни тўхтатгандан кейин 48 соат давомида зарурати бўлмаганида қуёш нури остида ёки сунъий ультрабинафша нурланиш (масалан ультрабинафша нурлари ёрдамида даволаш, солярий) дан сақланиш керак.

К витамини антагонистлари билан даволанаётган пациентлар

Левофлоксацин ва К витамини антагонисти (масалан варфарин) қабул қилаётган пациентларда қон ивиши кўрсаткичларини (протромбин вақти/ҳалқаро нормаллашган нисбат) ва (ёки) қон кетиши хавфини ошиши мумкинлиги туфайли, бундай пациентларда қон ивиши кўрсаткичларини кузатиш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Психотик реакциялар

Психотик реакциялар ҳақида хабар берилган, улар жуда кам ҳолларда, баъзида левофлоксацинни бир марта юборгандан кейин ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва пациентнинг ҳаёти учун хавф солувчи ҳулқ-атворгача авж олган. Бундай реакциялар ривожланганда Флексид билан даволаш тўхтатилади ва тегишли чоралар кўрилади. Препаратни руҳий касал беморларга ва анамнезида руҳий касалликлари бўлган пациентларда буюрганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

QT интервалини узайиши

QT интервалини узайиши хавф омиллари бўлган пациентларга фторхинолонларни (шу жумладан левофлоксацинни) буюрганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бундай омилларга қуйидагилар киради:

  • QT интервалини туғма узайиши синдроми;
  • QT интервалини узайтириш қобилиятига эга дори препаратларини (масалан IА ва III синф аритмияга қарши препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар, антипсихотик воситалар) ёндош қабул қилиш;
  • электролитлар мувозанатини мувофиқлаштирилмаган бузилишлари (масалан гипокалиемия, гипомагниемия);
  • юрак касалликлари (масалан юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия).

Кекса одамлар ва аёллар QT интервалини узайтирувчи препаратларга сезгирроқ бўладилар. Шунинг учун бундай пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Периферик нейропатия

Фторхинолон препаратларини, шу жумладан левофлоксацинни қабул қилган пациентларда сезиларли даражада тез ривожланиши мумкин бўлган сенсор ёки сенсомотор периферик нейропатия кузатилган. Қайтмас бузилишлардан сақланиш учун нейропатия симптомлари пайдо бўлганида препаратни қўллаш тўхтатилади.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Левофлоксацин билан даволаганда (асосан оғир ёндош касалликлари, масалан сепсис бўлган пациентларда) ҳатто ҳаёт учун хавф солувчи жигар етишмовчилигигача ривожланувчи жигар некрози ҳолатлари кузатилган. Анорексия, сариқлик, сийдикни тўқлашиши, қичишиш ёки қорин соҳасида оғриқ билан кечувчи жигарни шикастланишининг клиник белгилари намоён бўлганда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.

Миастения грависни зўрайиши

Фторхинолонлар, шу жумладан левофлоксацин нерв-мушак ўтказувчанлигини блоклаши ва миастения гравис бўлган пациентларда мушак кучсизлигини кучайтириши мумкин. Препаратни рўйҳатдан ўтказилгандан кейинги даврда қўллаганда кузатилган ўлим ва ўпкани сунъий вентиляцияси заруратини ўзи ичига олувчи жиддий нохуш реакциялар миастения гравис бўлган пациентларда фторхинолонларни қўллаш билан боғлиқ бўлган. Анамнезида миастения гравис бўлган пациентларда Флексид тавсия этилмайди.

Кўришни бузилиши

Кўришни ёмонлашишида, шунингдек агар кўзларга бирон-бир таъсири сезилса, дарҳол окулистга мурожаат этиш керак.

Суперинфекция

Флексидни қўллаш, айниқса узоқ вақт қўллаш ушбу препаратга сезгир бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари ўсишини чақириши мумкин.

Лаборатор таҳлил натижаларига таъсири

Сийдикда опиоидларни мавжудлигига тестнинг сохтамусбат натижалари кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда опиоидларни мавжудлигига скрининг ижобий натижаларини тасдиқлаш учун спецификроқ тестларни ўтказиш талаб этилиши мумкин.

Препарат Mycobacterium tuberculosis ўсишини тутиб туриши мумкин, бунинг натижасида туберкулёзнинг бактериологик диагностикасининг сохтаманфий натижалари кузатилиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Левофлоксацинни ҳомиладор аёлларда қўллаш ҳақида маълумотлар чекланган. Левофлоксацинни кўкрак сутига ўтишини тасдиқловчи маълумотлар чекланган. Лекин фторхинолон қаторининг бошқа препаратлари кўкрак сутига ўтади. Ўсувчи организмда таянч бўғимларининг тоғай тўқимасини фторхинолонлар томонидан шикастланиши хавфини кўрсатувчи маълумотлар мавжудлиги туфайли, ҳомиладор ва эмизикли аёлларда Флексидни қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Айрим нохуш реакциялар (масалан бош айланиши, шу жумладан вестибуляр бош айланиши, уйқучанлик, кўришни бузилиши) диққатни жамлаш ва реакциялар тезлигини издан чиқариши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилишининг энг муҳим белгиси бўлиб онгни чалкашиши, бош айланиши каби нерв тизими томонидан симптомлар, кўришни бузилиши, тиришиш хуружлари, QT интервалини узайиши, галлюцинациялар ва тремор бўлиши мумкин.

Даволаш симптоматик. QT интервалини узайиши мумкинлиги туфайли ЭКГ ни назорат қилиш керак.

Левофлоксацин гемодиализ, перитонеал диализ ёки УАПД ёрдамида чиқарилмайди. Специфик антидоти йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

Флексид® 250 мг; Флексид® 500 мг инфузия учун эритма, 5 мг/мл

Пластик қопқоқли полиэтилен пакет (“InsoCap” типдаги).

50 ёки 100 мл дан инфузия учун эритма пакетда.

1 ёки 5 пакетдан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Савдода барча ўлчамдаги ўрамлар бўлмаслиги мумкин.

 

Сақлаш шароити

Ёруғлик тушишидан сақланиш учун пакет ташқи ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

Завод ўрамида: 2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Эритма 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси, 2,5% ли глюкоза эритмаси билан Рингер эритмасида суюлтирилганда хона ҳароратида 8 соат давомида барқарорлигини сақлайди.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.