📜 Инструкция по применению Флатерон
💊 Состав препарата Флатерон
✅ Применение препарата Флатерон
📅 Условия хранения Флатерон
⏳ Срок годности Флатерон

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙУРИҚНОМА

ФЛАТЕРОН

FLATERON

 

Препаратнинг савдо номи: Флатерон 

Таъсир этувчи модда (ХПН): Флатерон

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби:

Хар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Флатерон – 0,1 г.

Ёрдамчи моддалар: кальций стеарати, картошка крахмали.

Таърифи: Кўкимтир-сариқ рангдан кўкимтир-жигарранг ранглигача бўлган, доғлари бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гиполипидемик воситалар.

АТХ коди: В04

 

Фармакологик хусусиятлари

Флатерон организмда холестерин алмашинувини бузилишини нормаллаштиради, аъзо ва тўқималардаги холестерин/фосфолипидлар нисбатини камайтиради, ҳужайралар тизимининг энергопотенциалини яхшилайди. Флатерон буюрилганда кузатиладиган умумий холестерин ва ПЗЛП холестерин миқдорини пасайиши симвастатинникига нисбатан камроқ бўлган, аммо уларнинг иккала гуруҳида хам гипотриглицеридемик таъсири бир хил, симвастатин (терапевтик дозадан икки баробар камроқ дозада) флатерон билан мажмуада қўлланилиши эса, статиннинг самарадорлигидан юқори бўлган. Флатероннинг гиполипидемик самараси триглицеридлар миқдорини ва ЖПЗЛП холестеринларидаги атероген холестерин даражасини камайиши билан таъминланади, статинлар эса кўпроқ ПЗЛП холестерини миқдорини камайтиради. Дислипидемия билан кечувчи юрак ишемик касаллиги (ЮИК) ва гипертония касаллиги бўлган пациентларда флатеронни статинлар билан комплекс қўлланилиши иккала репаратнинг монотерапиясидан устун бўлди ва нафақат умумий холестерин, паст ва жуда паст зичликдаги холестерин ва триглицеридлар, балки АпоВ/АпоА нисбатини ва шу жумладан С реактив оқсил концентрациясини статистик ишончли камайиши билан кечди, бу эса уларнинг таъсирини синергизмидан далолат беради. Юқоридагилар, флатеронни жигар патологияси бўлган, гепатитлар ўтказган, статинларни ўзлаштира олмайдиган беморларга, шунингдек статинларнинг дозасини камайтиришга ва уларнинг антиатеросклеротик хусусиятини кучайтиришга имкон яратувчи қўшимча восита сифатида тавсия этиш имконини беради.   

 

Қўлланилиши

Флатерон атеросклероз ва липидлар алмашинувини бузилиши, коронар ва периферик қон томирларининг, бош мия қон томирларининг атеросклеротик шикастланишини, даволаш ҳамда олдини олиш учун қўлланилади. Ёндош гиперхолестеринемия билан кечувчи юрак ишемик касаллиги. Атеросклеротик ва диабетик ангиопатияларда қўлланилади.

Препарат жигар патологияси бўлган, гепатитлар ўтказган, статинларни ўзлаштира олмайдиган беморларга, шунингдек статинларнинг дозасини камайтиришга ва уларнинг антиатеросклеротик хусусиятини кучайтиришга имкон яратувчи қўшимча восита сифатида тавсия этиш имконини беради.   

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарда. Тавсия этиладиган доза – 6-8 соатлик интервал билан 100 мг ни ташкил этади.

Максимал суткалик доза 0,4-0,6 г (4-6 таблетка) ни ташкил қилади. Даволаш 2-4 ойлик цикллар бўйича ўтқазилади. Бир ойлик танафусдан сўнг даволаш курсини такрорлаш мумкин.  

 

Ножўя таъсирлари

Фармакологик ва клиник тадқиқотларнинг натижалари бўйича ножўя таъсирлари аниқланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Биофлавоноидлар йиғиндисининг таркибига кирувчи биофлавоноидлардан бирига, бошқа бир биофлавоноидга ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. 

 

Махсус кўрсатмалар

Анамнезида аллергик ҳолатлари бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яролилик муддати ўтгандан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

 

Чиқарилиш шакли 

0,1 г дан таблеткалар. 30 таблеткадан контур уяли ўрамларда 

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.