ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФЛУЗАМЕД
FLUZAMED
Препаратнинг савдо номи: Флузамед
Таъсир этувчи модда (ХПН): флуконазол
Дори шакли: кўз томчилари
Таркиби
1мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: флуконазол – 3мг;
ёрдамчи моддалар: динатрий гидрофосфат додекагидрати, натрий дигидрофосфат моногидрати, пропиленгликоль, бензалконий хлориди, тозаланган сув.
Таърифи: рангсиз, тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: замбуруғларга қарши восита.
АТХ коди: S01A
Фармакологик хусусиятлари
Фармакологик таъсири – замбуруғларга қарши таъсир кўрсатади. Цитохром Р450 га боғлиқ бўлган қатор ферментларни блоклайди ва замбуруғларнинг ҳужайра мембраналарида стеролларни синтезини юқори селектив ингибиция қилади.
Флуконазол Сandida spp., Cryptococcus neoformans, Microsporum spp., Trichophyton spp. қатори замбуруғлари чақирган инфекцияларда, шунингдек Blastomyces dermatitidis, Coccidioides immitis ва Histoplasma capsulatum қўзғатувчилари чақирган инфекцияларда самаралидир.
Флуконазол кўз тўқималари бўйлаб яхши тақсимланади. Бир марта қўлланганида 15 минутдан кейин флуконазол С.albicans ва C.parapsilosis каби микроорганизмларнинг элиминацияси учун зарур бўлган концентрациядан ортиқ концентрацияга эришади, кўп марта юборилганида эса флуконазолнинг концентрацияси С.tropicalis ни элиминацияси учун зурур бўлган концентрациядан ошади, шу сабабли флуконазол Candida қатори замбуруғлари чақирган кератитларни даволашда амфотерицин В га яхши муқобил ҳисобланади.
Қўлланилиши
Қуйидаги замбуруғли офтальмологик инфекциялар:
- склеритлар;
- эндоген эндофтальмитлар;
- операциядан кейинги эндофтальмитлар;
- кератомикозлар;
- замбуруғли кератитлар;
- каналикулитларда кўлланади
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.
1-2 томчидан бемор кўзининг конъюнктивасига кунига 4 марта буюрилади. Даволашнинг давомийлиги 3 ҳафтадан кўп бўлмаслиги керак. Даволаш шифокор кузатуви остида ўтказилиши керак.
Ножўя таъсирлари
Кўриш аъзолари томонидан: кам ҳолларда кўзни таъсирланиши ва қизариши кузатилиши мумкин. Препарат томизилганидан кейин кўриш ўткирлиги вақтинчалик йўқолиши мумкин.
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, диарея, қоринда оғриқ, метеоризм.
Айириш тизимлари томонидан: жигар фаолиятини бузилиши, гепатит, гепатоцитлар некрози, АЛТ ва АСТнинг зардобдаги даражасини ошиши, буйраклар фаолиятини бузилиши, плазмада холестерин ва триглицеридларнинг даражасини ошиши, гипокалиемия.
Бошқа аъзолар томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тиришишлар, тошма, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, лейкопения, тромбоцитопения, анафилактик реакциялар, ангионевротик шиш, юзни шиши, қичишиш, таъм билишни бузилиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан, анамнезда бошқа азол замбуруғларига қарши дори воситаларига) да қўллаш мумкин эмас;
- терфенадин, астемизол ёки цизапридни бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Гипогликемик воситалар – сульфанилмочевина ҳосилалари билан бирга қўлланганида гипогликемия ривожланиши мумкин.
Кумарин антикоагулянтлари билан бир вақтда қўлланганида протромбин вақтини узайиши кузатилади.
Рифампицин билан бир вақтда қўлланганида флуконазолнинг ярим чиқарилиш даврини қисқариши аниқланади.
Фенитоин билан бир вақтда қўллаш фенитоиннинг концентрациясини клиник жиҳатдан сезиларли даражада ошиши билан кечиши мумкин, бу унинг дозасини пасайтиришни талаб этади.
Рифабутин билан бир вақтда қўллаш рифабутиннинг зардобдаги концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин, увеит ривожланиши мумкин.
Циклоспорин билан бир вақтда қўллаш циклоспориннинг қондаги концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Микробли контаминациядан сақланиш учун пипетка учини бирон-бир юзага тегиб кетишидан сақлаш лозим.
Препарат билан даволаниш вақтида контакт линзаларни тақиш тавсия этилмайди.
Флакон очилганидан кейин препарат бир ой давомида ишлатилсин.
Агар препарат билан даволанишда 7-10 кун давомида яхшиланиш кузатилмаса, у ҳолда касалликни препаратга сезгир бўлмаган микроорганизмлар томонидан чақирилган деб тахмин қилиш мумкин.
Бошқа офтальмологик эритмалар каби препарат қонга сўрилиши мумкин. Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга, иммунитетни сусайиши бўлган ҳолатларда (чақалоқлик даври, ОИТС ва бошқалар) эҳтиёткорлик билан буюрилади. Гепатотоксиклик белгилари, тошмалар, буллез ўзгаришлар, кўп шаклли эритма пайдо бўлганида даволашни бекор қилиш керак.
Флуконазол цитохром Р450 ферментлар тизими иштирокида метаболизмга учрайдиган бошқа препаратларни бир вақтда олаётган беморларга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Препаратни она учун кутилган фойда, ҳомила учун кузатиладиган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Даволаш даврида эмизишни тўхтатиш лозим.
Педиатрияда қўлланиши.
Болаларда қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган.
Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Флузамед томчиларини, диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланадиган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юбориш ҳоллари кузатилмаган.
Чиқарилиш шакли
Флузамед кўз томчилари 5 мл дан бураладиган қопқоқли пластик-флакон томчилагичда чиқарилади. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Саклаш шароити
250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Очилганидан кейин – 1ой.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.