📜 Инструкция по применению Алергозол-DF® кўз ва назал томчилар
💊 Состав препарата Алергозол-DF® кўз ва назал томчилар
✅ Применение препарата Алергозол-DF® кўз ва назал томчилар
📅 Условия хранения Алергозол-DF® кўз ва назал томчилар
⏳ Срок годности Алергозол-DF® кўз ва назал томчилар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛЕРГОЗОЛ-DF®

ALERGOZOLDF®

 

Препаратнинг савдо номи: Алергозол-DF®

Дори шакли: кўз ва назал томчилар

Таркиби:

10,0 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:                             0,03%              0,06%  

фаол моддалар:        нафазолин нитрати                                      3,0 мг              6,0 мг

                                   дифенилгидрамин гидрохлориди              5,0 мг            10,0 мг

ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиз ёки бироз сарғиш рангли, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антиконгестантлар ва маҳаллий қўллаш учун бошқа назал препаратлар.

АТХ коди: R01АB02.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Алергозол-DF® таркибида нафазолин ва димедрол сақлагани туфайли, аллергияга қарши ва қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг таркибига кирувчи димедрол (дифенгидрамин) Н1-гистамин рецепторларининг блокаторидир, Н1-блокловчи фаолликка эга, гистамин келтириб чиқарадиган силлиқ мушаклар спазмларини, капиллярлар ўтказувчанлигини ошиши, тўқималар шиши, қичишиш ва гиперемияни камайтиради ёки олдини олади.

Нафазолин шиллиқ қаватларнинг қон томирларига нисбатан тез, узоқ давом этувчи қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади (шиш, гиперемия ва экссудацияни камайтиради). Нафазолин интраназал қўлланганида ринитларда бурун орқали нафас олишни енгиллашишга ёрдам беради. Буруннинг қўшимча бўшлиқларини секретни чиқариш йўлларини очилишига ва кенгайишига ва Евстахиев найларини озод бўлишига ёрдам беради. Бу секретни оқиб чиқиб кетишига ёрдам беради ва бурун шиллиқ қаватларида бактерияларни тўпланиб қолишини олдини олади.

Фармакокинетикаси

Алергозол-DF® препаратининг фаол моддалари маҳаллий қўлланганида тизимли қон оқимига сўрилиши ва резорбтив таъсир кўрсатиши мумкин.

Терапевтик самара препарат қўлланилганидан сўнг 5 минутдан кейин ривожланади ва 6 соатгача давом этади, препарат тез-тез қўлланилганида унинг таъсир давомийлиги 4 соатгача қисқариши мумкин.

Қўлланилиши

  • мавсумий аллергик конъюнктивитни зўрайиши;
  • йил давомидаги аллергик конъюнктивитни зўрайиши;
  • контакт линзалар қўлланганда конъюнктивани таъсирланиши;
  • ташқи омиллар (шу жумладан қуёш нури, сигарет тутуни, сузиш ҳавзасидаги сув) таъсирида конъюнктивани таъсирланиши;
  • аллергик риносинусит;
  • аллергик вазомотор ринитда қўлланилади.

Қўллаш усуллари ва дозалари

Ринитда катталарга 0,06% ли эритмани ҳар бир бурун тешигига 2-3 томчидан кунига 3 марта буюрилади.

Болалар учун 0,03% ли томчилар:

– 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 1-2 томчидан ҳар бир бурун йўлига кунига 1-2 марта буюрилади.

– 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларга – 2 томчидан ҳар бир бурун йўлига кунига 3 марта буюрилади.

Даволаш курси 5-6 кунни ташкил қилади.

Конъюнктивитларда:

Катталарга 0,06% ли томчилар: ўткир ҳолатларда – конъюнктива бўшлиғига 1 томчидан ҳар 3 соатда кўздаги шиш ва ачишишлар камайгунигача, сўнгра 1 томчидан суткада 2-3 марта клиник симптомлар йўқолгунигача томизилади. 2 ёшдан катта болаларга 0,03% ли томчиларни суткада 1-2 томчи буюрилади. 5 кундан ортиқ қўлланилмасин. Конъюнктивани ачишиши симптомлари 72 соатдан ортиқ вақт сақланган ҳолларда, препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Томчилар томизилаётган вақтда флакон-томчилатгичнинг учи бошқа жисмлар ёки юзаларга тегиб кетмаслиги юзасидан кузатиш зарур. Томизилганидан кейин флакон-томчилатгич қалпоқча билан зич ёпилсин!

Ножўя таъсирлари

  • томизилганидан сўнг биринчи секундларда тезда ўтиб кетувчи ачишиш бўлиши мумкин;
  • кўриш қобилиятини бузилиши;
  • бош оғриғи;
  • кўз ички босимини ошиши;
  • мидриаз;
  • кўзда оғриқ;
  • бурун шиллиқ қаватини қуриши;
  • 1 ҳафтадан ортиқ қўлланилганида – шиллиқ қаватнинг шиши, атрофик ринит.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларидан бирига ўта юқори сезувчанлик;
  • конъюнктива ксерози (қуруқ кератоконъюнктивит, Съегрен синдроми);
  • ёпиқ бурчакли глаукома;
  • артериал гипертония, тахикардия, яққол атеросклероз;
  • қандли диабет;
  • простата безининг гипертрофияси;
  • гипертиреоз;
  • моноаминооксидаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш ва уларни қабул қилиш тугаганидан кейин 14 кунгача бўлган давр;
  • 2 ёшгача бўлган болаларда (0,03%) қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Трициклик антидепрессантлар билан бирга қўлланилганида нафазолиннинг қон томирларни торайтирувчи таъсири кучайиши мумкин. Нафазолинни моноаминооксидаза ингибиторлари билан бир вақтда ва у бекор қилинганидан кейин 14 кун давомида қўлланиши гипертоник кризга олиб келиши мумкин.

Препарат маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларни сўрилишини секинлаштиради (юза анестезия ўтказилганида уларнинг таъсирини узайтиради).

 

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат қўлланилганида юмшоқ контакт линзалардан фойдаланиш тавсия этилмайди.

Кўзга томизишдан олдин қаттиқ контакт линзаларни олиш керак, уларни препарат қўлланилганидан кейин камида 15-20 минутдан сўнг яна тақиш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даври.

Препаратни ҳомиладорликда ва эмизиш даврида она учун тахмин қилинаётган фойда бола ва ҳомила учун тахмин қилинаётган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Дори вос итасининг транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этиш хусусияти

Препаратнинг ножўя таъсирини ҳисобга олиб, транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: тери қопламаларини оқариши, тахикардия, юрак соҳасида оғриқлар, артериал қон босимини ошиши, терлашни кучайиши, қалтироқ, бош оғриғи, қўзғалувчанлик, кўнгил айниши, уйқучанлик, бош айланиши, узоқ муддатли мидриаз.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволашни ўтказиш.

Чиқарилиш шакли

10 мл дан пуркаладиган қалпоқчалар ва ҳимоя қалпоқчаси билан бирга полипропилен (пластик) флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.