ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БРОНХИПРЕТ®
BRONCHIPRET
Препаратнинг савдо номи: Бронхипрет®
Таъсир этувчи моддалар: тоғжамбил ўтининг суюқ экстракти, печак баргларининг суюқ экстракти.
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун томчилар.
Таркиби:
1 мл Бронхипрет® (бу 1 г га мувофиқ келади) қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
0,5 мл тоғжамбил ўтининг суюқ эктракти (1:2–2,5),
0,03 мл печак баргларининг суюқ экстракти (1:1);
ёрдамчи моддалар: натрий сахарини, лимон кислотаси моногидрати, тозаланган сув, гидроксипропил бетадекс, этанол.
Этанол миқдори: 24% (ҳажм/ҳажм).
Таърифи: оч-жигарранг рангли, тиниқ ёки бироз хира, тоғжамбил таъмли суюқлик. Сақлаш жараёнида хиралишиши ёки чўкма тушиши мумкин.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи препапатлар. Балғам кўчирувчи препаратларнинг мажмуаси
ATХ коди: R05CA10.
Фармакологик хусусиятлари
Ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат. Балғам кўчирувчи, яллиғланишга қарши, секретолитик, бронхолитик таъсир кўрсатади. Балғамнинг ёпишқоқлигини пасайишига ва уни чиқарилишини тезлашишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Тақдим қилинмаган.
Қўлланилиши
Нафас йўлларининг йўтал ва балғамни ҳосил бўлиши билан кечувчи ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари (трахеит, трахеобронхит, бронхит) ни даволашда балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ёши |
Бир марталик доза |
Суткалик доза |
Катталар ва 12 ёшдан бошлаб ўсмирлар | 2,6 мл | 7,8 мл |
6-11 ёшдаги болалар | 1,3 мл | 3,9 мл |
Бронхипрет® томчиларини ўлчов стаканчадан фойдаланиб, кунига уч марта юқоридаги жадвалда кўрстилган ёшга мувофиқ дозада қабул қилинг. Зарурати бўлганида Бронхипрет® томчиларини оз миқдордаги суюқлик (масалан бир стакан сув) билан қабул қилиш мумкин.
Қўллаш давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ.
Ҳар бир қўллашдан олдин чайқатилсин!
Ножўя таъсирлари
Барча дори воситалари каби Бронхипрет® томчилари ҳам ножўя самараларга эга бўлиши мумкин, улар ҳар доим ҳам пайдо бўлмайди.
Ножўя самараларини баҳолашда асос сифатида уларни пайдо бўлиш тез–тезлиги бўйича қуйидаги маълумотлар олинади:
Жуда тез–тез: даволанган 10 пациентдан 1 нафаридан кўпида
Тез–тез: даволанган 100 пациентдан 10 нафаридан камроғида, лекин 1 нафаридан кўпроғида
Тез-тез эмас: даволанган 1000 пациентдан 100 нафаридан камроғида, лекин 10 нафаридан кўпроғида
Кам ҳолларда: даволанган 10000 пациентдан 1000 нафаридан камроғида, лекин 100 нафаридан кўпроғида
Жуда кам ҳолларда: даволанган 10000 пациентдан 1 нафаридан камида, ёки номаълум
Кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар:
Қуйида санаб ўтилган ножўя самаралари пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. У ножўя самаранинг оғирлик даражаси ва кейинги зарур чоралар юзасидан қарор қабул қилиши мумкин.
Тез-тез эмас меъда–ичак йўллари томонидан спазмлар, кўнгил айниши, қусиш ва диарея каби шикоятлар пайдо бўлиши мумкин.
Жуда кам ҳолларда ҳансираш, тошма, эшакеми, юзни, оғиз ва/ёки оғиз-ҳалқумни шиши каби ўта юқори сезувчанлик реакциялари кузатилиши мумкин.
Ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг биринчи белгилари пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.
Агар кўрсатилган ножўя самараларидан биронтаси ҳаддан зиёд кучли бўлса ёки Сиз ушбу илова–варақада кўрсатилмаган ножўя самараларини кузатсангиз, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Печак, тоғжамбил, бошқа лабгуллилар (Lamiaceae) га ва селдердошлар (Araliaceae) га ёки Бронхипрет® томчиларининг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия) да қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бронхипрет® томчиларини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирининг ҳоллари ҳозирги вақтгача номаълум. Бронхипрет® томчилари билан бир вақтда қабул қилинаётган бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.
Бронхипрет® томчиларини йўталга қарши препаратлар билан, шунингдек балғамни хосил бўлишини камайтирадиган дори воситалар билан қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу суюлган балғамни йўталиб чиқарилишини қийинлаштиради. Антибактериал дори воситалар билан мажмуада қўллаш мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Бронхипрет® томчиларини 6 ёшдан кичик болалар қабул қилишлари мумкин эмас.
Мувофиқ тадқиқотларларнинг йўқлиги туфайли, препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қабул қилиш мумкин эмас.
Агар шикоятлар препарат бир ҳафта қабул қилинганидан кейин йўқолмаса ёки нафас олишни қийинлашиши, иситма, йирингли ёки қон аралаш балғам пайдо бўлганида, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
Гастрит ёки меъда яраси бўлган пациентлар томонидан эҳтиёткорлик билан қабул қилиш тавсия этилади. Гастрит ёки меъда яраси бўлган пациентларга препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Препарат 24% этанол сақлайди (ҳажм нисбатида). Алкоголизм билан хасталанган ёки алкоголизмдан даволанишни муваффақиятли якунлаган пациентлар препаратни қабул қилмасликлари керак. Дори воситасини тавсия этилган дозадан юқори дозада қабул қилаётган болаларни даволаганда, шунингдек юқори хавф гуруҳига мансуб пациентларни, масалан жигар касалликлари ва тутқаноғи бўлган пациентларни даволаганда алкоголнинг миқдорини эътиборга олиш керак.
Қандли диабети бўлган беморлар учун изоҳ: Бронхипрет® томчилари кам миқдорда ўзлаштириладиган углеводлар сақлайди.
Автотранспортни ҳайдаш ва машиналарга хизмат кўрсатиш қобилияти: ҳеч қандай алоҳида эҳтиёткорлик чоралари талаб қилинмайди.
Сақлаш жараёнида препарат хиралашиши ёки чўкма тушиши мумкин, бу препаратнинг самарадорлигига таъсир кўрсатмайди.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Доза ошириб юборилганида қоринда оғриқлар, қусиш ва диарея бўлиши мумкин.
Бундай ҳолларда бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг, у зарур чоралар тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
Ичга қабул қилиш учун томчилар 50 мл ва 100 мл дан флаконларда.
Сақлаш шароити
Препаратни оригинал ўрамида, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Флакон очилгандан кейинги яроқлилик муддати 6 ой.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептcиз.