📜 Инструкция по применению Бронхипрет® ТП
💊 Состав препарата Бронхипрет® ТП
✅ Применение препарата Бронхипрет® ТП
📅 Условия хранения Бронхипрет® ТП
⏳ Срок годности Бронхипрет® ТП

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БРОНХИПРЕТ® ТП

BRONCHIPRET TP

 

Препаратнинг савдо номи: Бронхипрет® ТП

Таъсир этувчи моддалар: тоғжамбил ўтининг қуруқ экстракти, печак баргларининг қуруқ экстракти.

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 60 мг тоғжамбил ўтининг қуруқ  экстракти, 160 мг печак баргларининг қуруқ экстракти;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, глюкоза сиропи, сувсиз коллоид кремний диоксиди, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати, гипромеллоза, ялпиз ароматизатори, пропиленгликоль, натрий сахарини, тальк, рибофлавин (Е101), хлорофилл кукуни (Е141), титан диоксиди (Е171), кросповидон, повидон К25, полиакрилат дисперсияси, диметикон.

Таърифи: яшил рангли, думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ ярим хира юзали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи препапатлар. Балғам кўчирувчи препаратларнинг мажмуаси

ATХ коди: R05CA10.

 

Фармакологик хусусиятлари

Ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат. Балғам кўчирувчи, яллиғланишга қарши, секретолитик, бронхолитик таъсир кўрсатади. Балғамнинг қовушқоқлигини пасайишига ва уни чиқарилишини тезлашишига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Тақдим қилинмаган.

 

Қўлланилиши

Нафас йўлларининг йўтал ва балғамни ҳосил бўлиши билан кечувчи ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари (трахеит, трахеобронхит, бронхит) ни даволашда балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ёш Бир марталик доза Суткалик доза
Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар 1 таблетка 3 таблетка

Бронхипрет® ТП таблеткаларини 1 таблеткадан кунига 3 марта, чайнамасдан, овқатдан олдин етарли миқдордаги суюқлик (бир стакан сув билан афзал) билан қабул қилинади.

Қўллаш давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ. Агар препаратни 1 ҳафта қабул қилгандан кейин шикоятлар бартараф этилмаса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ножўя таъсирлари

Барча дори воситалари каби Бронхипрет® ТП таблеткалари ҳам ножўя самараларга эга бўлиши мумкин, улар ҳар доим ҳам пайдо бўлмайди.

Ножўя самараларини баҳолашда асос сифатида уларни пайдо бўлиш тез–тезлиги бўйича қуйидаги маълумотлар олинади:

Жуда тез–тез:                        даволанган 10 пациентдан 1 нафаридан кўпида

Тез–тез:                                  даволанган 100 пациентдан 1 нафаридан 10 нафаригачасида

Баъзида:                                 даволанган 1000 пациентдан 1 нафаридан 10 нафаригачасида

Кам ҳолларда:                       даволанган 10000 пациентдан 1 нафаридан 10 нафаригачасида

Жуда кам ҳолларда:             даволанган 10000 пациентдан 1 нафаридан камида

Номаълум:                            мавжуд маълумотлардан тез–тезлигини аниқлаш мумкин эмас

Эътибор бериш керак бўлган аҳамиятли ножўя самаралар ва агар Сизда қуйидаги реакциялар юз берса кўриш лозим бўлган чоралар:

Қуйида санаб ўтилган ножўя самаралари пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. У ножўя самаранинг оғирлик даражаси ва кейинги зарур чоралар юзасидан қарор қабул қилиши мумкин.

Баъзида меъда–ичак йўллари томонидан спазмлар, кўнгил айниши, қусиш ва диарея каби шикоятлар пайдо бўлиши мумкин.

Жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари (аллергик реакциялар), масалан ҳансираш, тошма, эшакеми, юзни, оғизни ва/ёки оғиз-ҳалқумни шиши пайдо бўлиши мумкин. Агар кўрсатилган ножўя самараларидан биронтаси ҳаддан зиёд кучли бўлса ёки Сиз ушбу илова–варақада кўрсатилмаган ножўя самараларини кузатсангиз, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Печак илдизи, тоғжамбил ўтига, Lamiaceae оиласига мансуб бошқа ўсимликларга ёки Бронхипрет® ТП таблеткаларининг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия) да қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бронхипрет® ТП таблеткаларини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирининг ҳоллари ҳозирги вақтгача номаълум.  Бронхипрет® ТП билан бир вақтда қабул қилинаётган бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.

Бронхипрет® ТП таблеткаларини йўталга қарши препаратлар билан, шунингдек балғамни хосил бўлишини камайтирадиган дори воситалар билан қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу суюлган балғамни йўталиб чиқарилишини қийинлаштиради. Антибактериал дори воситалар билан мажмуада қўллаш мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Бронхипрет® ТП таблеткаларини 12 ёшдан кичик болалар томонидан қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу ёш гуруҳидаги болалар томонидан препаратни қабул қилиш юзасидан етарли тадқиқотлар мавжуд эмас.

Мувофиқ тадқиқотларнинг йўқлиги туфайли, препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қабул қилиш мумкин эмас.

Агар шикоятлар препарат бир ҳафта қабул қилинганидан кейин йўқолмаса ёки нафас олишни қийинлашиши, иситма, йирингли ёки қон аралаш балғам пайдо бўлганида, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Гастрит ёки меъда яраси бўлган пациентлар томонидан эҳтиёткорлик билан қабул қилиш тавсия этилади.

Препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Препаратнинг таркибида глюкоза ва лактоза мавжуд. Шунинг учун айрим қандларни ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларда препаратни фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейингина қабул қилишни бошлаш керак.

Қандли диабети бўлган беморлар 1 таблетка ўртача 0,3 г ўзлаштириладиган углеводлар сақлашини ҳисобга олишлари керак. Бронхипрет® ТП таблеткалари глютен сақламайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва машиналарга хизмат кўрсатиш қобилияти: ҳеч қандай алоҳида эҳтиёткорлик чоралари талаб қилинмайди.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида қоринда оғриқлар, қусиш ва диарея бўлиши мумкин.

Бундай ҳолларда бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг, у зарур чоралар тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Стандарт ўрам (20 таблеткадан блистерда). 1 блистер қўллаш йўриқномаси билан картон ўрамда.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептcиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.