📜 Инструкция по применению Бронхирем
💊 Состав препарата Бронхирем
✅ Применение препарата Бронхирем
📅 Условия хранения Бронхирем
⏳ Срок годности Бронхирем

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БРОНХИРЕМ

BRONСHIREM

Препаратнинг савдо номи: Бронхирем

Таъсир этувчи модда (ХПН): Амброксол гидрохлориди

Чиқарилиш шакли: Таблеткалар, 30 мг дан контур уяли ўрамларда.

Таркиби 1 таблетка сақлайди:

фаол модда: амброксол гидрохлориди – 30 мг.

ёрдамчи моддалар: лактоза, маккажўхори крахмали, микрокристаллик целлюлоза, поливинилпирролидон, магний стеарати, аэросил.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Яққол балғам кўчирувчи таъсирга эга муколитик перпарат. Препарат бронхларнинг шиллиқ қаватининг сероз ҳужайраларини рағбатлантириши ҳисобига ва мукополисахаридларнинг деполимеризацияси натижасида балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради ва балғамни суюлтиради. Амброксол хилпилловчи эпителийнинг ҳаракат фаоллигини кучайтиради, мукоцилиар траспортни оширади, балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг нисбатини меъёрлаштиради. Бундан ташқари, гидролизловчи ферментларни фаоллаштириб ва Кларк хужайраларидан лизосомаларни ажралиб чиқишини кучайтириб, балғамнинг қовушқоқлигини пасайтиради, ва шу йўл билан нафас йўлларидан балғамни кўчишини енгиллаштиради. Амброксол альвеолаларда сурфактант синтези ва секрециясини оширади. Сурфактант ҳосил бўлишини ошиши ҳисобига препарат яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, антиоксидант хусусиятларга эга ва маҳаллий иммунитетни оширади. Амброксолнинг таъсири 30 минут давомида намоён бўлади ва 6-12 соат давомида сақланиб туради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин амброксол меъда-ичак йўлларидан амалда тўлиқ сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Сmax) тахминан 0,3-0,5 соатдан кейин эришилади. Биокираолишлиги 70-80% ни ташкил қилади. Препаратнинг кумуляцияси аниқланмаган.

Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 90%. Тўқималарга тез киради ва энг юқори концентрацияси ўпкада аниқланади. Гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади.

Жигарда конъюгация йўли билан фармакологик нофаол метаболитларни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди.

Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 7-12 соат. Буйраклар орқали препаратнинг тахминан 90% чиқарилади.

Қўлланилиши

Нафас йўлларининг қовушқоқ балғамни ажралиб чиқиши билан кечувчи ўткир ва сурункали касалликларини (ўткир ва сурункали бронхит, обструктив бронхит, пневмония, балғамнинг ажралиб чиқиши бузилган бронхиал астма, бронхоэктатик касаллик, шунингдек бурун-томоқ бўшлиғи яллиғланишида шиллиқни суюлишини яхшилаш учун) муколитик даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткалар ичга овқатдан кейин, бутунлигича катта микдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга биринчи 2-3 кун давомида 30 мг дан суткада 2-3 марта, сўнгра 30 мг дан суткада 2 марта ёки 15 мг дан суткада 3 марта буюрилади. 5 дан 12 ёшгача бўлган болаларга 15 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади.

Қўллаш давомийлиги кўрсатмалар ва касалликнинг кечишига боғлиқ ва даволовчи шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади.

Шифокорнинг тавсиясисиз препаратни 4-5 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: оғизни қуриши, кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, диарея, қабзият.

Нафас тизими томонидан: ринорея, нафас йўлларининг шиллиқ қаватини қуруқлиги.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, алоҳида ҳолларда аллергик контакт дерматит, жуда кам ҳолларда – анафилактик турдаги ўткир оғир реакциялари (анафилактик шок).

Бошқалар: ҳолсизлик, сийишни қийинлашиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • амброксолга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • ҳомиладорлик (I уч ойлиги) даври;
  • лактация даври;
  • меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги;
  • йўталга қарши препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни ва антибактериал воситаларни (амоксициллин, цефуроксим, доксициклин, эритромицин) бир вақтда қабул қилиш антибиотикларни ўпка тўқимасига киришига ёрдам беради. Туғруқ фаолиятини сусайтирувчи препаратлар билан мутаносиб.

Препарат йўталга қарши препаратлар билан мажмуавий қўлланганида йўтал рефлексини бостириши туфайли, суюлтирилган секрет хавфли димланиши мумкин. Шунинг учун йўталга қарши воситаларни қабул қилиш фақат даволовчи шифокор кўрсатмасига кўра ўтказилиши керак.

Кардионоселектив β-адреноблокаторларни қўлланиши, бронхоспазм туфайли балғамни ажралиб чиқишини ёмонлаштириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Бронхларнинг моторикаси бузилган ва секрет миқдори ошган ҳолларда (масалан, хавфли киприксимон эпителий синдромида), бронхларда шиллиқни тўпланиб қолиш хавфи туфайли, сиропни фақат даволовчи шифокор маслаҳатидан сўнг ва шифокор назорати остида қабул қилиш мумкин.

Буйраклар ёки жигар фаолиятини оғир бузилишида препаратни қабул қилиш орасидаги интервални ошириш керак.

Препаратни эмизиш вақтида ва ҳомиладорликнинг биринчи III уч ойлигида қабул қилиш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг II ва III ойликларида амброксолни фақат даволовчи шифокор тавсияси бўйича қабул қилиш мумкин.

Бронхиал астмали пациентларда амброксол йўтални кучайтириши мумкин. Амброксолни бевосита уйқудан олдини қўллаш мумкин эмас.

Препарат автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди.

Аллергик реакцияларни биринчи белгилари пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни бекор қилиш керак.

Препаратнинг навбатдаги дозасини қабул қилиниши ўтказиб юборилган холларда, кейинги қабул қилишда препаратнинг дозасини оширмаслик керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилганида заҳарланиш ҳоллари кузатилмаган. Аммо баъзида: қисқа муддатли безовталик, ич кетиши доза кучли ошириб юборилганида артериал босимни пасайиши, қусиш, кўп сўлак ажралиши кузатилиши мумкин

Даволаш: бундай ҳолларда, айниқса дозани кучли ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш ва унинг тавсияси бўйича меъдани ювиш, ёғ сақловчи маҳсулотларни қабул қилиш, гемодинамик кўрсаткичларни назорат қилиш, зарурати бўлганда симптоматик даволашни ўтказиш керак.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юкори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.