ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БРОМГЕКСИН-REMEDY
BROMHEXINUM-REMEDY
Препаратнинг савдо номи: Бромгексин-Remedy
Таъсир этувчи модда (ХПН): Бромгексин (бромгексин гидрохлориди шаклида).
Дори шакли: Таблетка
Таркиби:
Хар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: Бромгексин гидрохлорид
Ёрдамчи моддалар: қанд, сутли қанд, картошка крахмали, кальций стеарати.
Таърифи: Оқ рангли ясси цилиндрик шаклли, фаскали таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи воситалар.
АТХ коди: R05CB02
Фармакологик хусусиятлари
Препарат муколитик ва балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади. Бронхиал секретининг сероз компонентини кўпайтиради. Нордон мукополисахаридлар кўндаланг боғларини бузиши туфайли, балғамни ёпишқоқлигини камайтиради. Балғамни ёпишқоқлигини камайганлиги ва тебранувчи эпителий фаоллашгани ҳисобига балғам чиқиши яхшиланади. Ўпка сурфактанти синтезини рағбатлантиради.
Қўлланилиши
Нафас йўлларининг ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари( шу жумладан инфекция оқибатида келиб чиққан), бронхиал астманинг инфекцион-аллергик шакли, бронхоэктатик касаллиги, ўпка сили ва бошқа ҳолларда бронхиал секрет ҳосил бўлишини бузилиши ва унинг ёпишқоқлигини патологик кўпайиб кетишида қўлланади. Бронхографиядан кейин контраст моддани чиқишини тезлаштириш учун ҳам буюрилади.
Қўллаш усули ва дозаси
Препарат овқат қабулидан қатъий назар ичга қабул қилинади. Катталарга ва 14 ёшдан катта ўсмирларга 8-16 мг-дан (2-4 чой қошиқ) бир кунда 3-4 марта буюрилади. 2 ёшдан 6 ёшгача болаларга – 2-4 мг дан (0,5-1 чой қошиқ) бир кунда 3 марта; 6 ёшдан 14 ёшгача – 4-8 мг дан (1-2 чой қошиқ) бир кунда 3 марта тавсия этилади. Тана вазни 50 кг дан кам бўлган катта ёшдаги беморларга ҳам шундай дозада буюрилади. Препаратнинг таъсири одатда 24-48 соатдан кейин баъзида даволаш курси бошлангандан 4-6 суткадан кейин намоён бўла бошлайди. Даволаниш муддати 4 кундан 4 ҳафтагача давом этади.
Буйрак фаолияти бузилишлари бўлган беморларга препаратни кичик дозада ёки одатий дозани, катта оралиқда буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Кам ҳолларда: препарат узоқ муддат қўлланилганда – кўнгил айниши, қайт қилиш, диспептик холатлар, яра касаллигини зўрайиши, аллергик реакциялар (тери тошмаси, ринит ва бошқалар), жуда кам – ангионевротик шиш, қон зардобида трансаминазалар миқдорини кўпайиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ҳомиладорликда, эмизиш даврида, препаратга ёки унинг компонентларига юқори сезувчанликда, йўталга қарши, айниқса таркибида кодеин бўлган (суюлтирилган балғамни йўтал билан чиқиши қийинлашиши туфайли) препаратларни қабул қилинганда қўлланилмайди.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ўпка тўқималарига антибиотикларни (эритромицин, цефалексин, окситетрациклин) ўтишига ёрдам беради. Ишқорий эритмалар билан тўғри келмайди.
Махсус кўрсатмалар
Меъдани яра касаллигида, ҳамда анамнезда меъдадан қон кетиши тўғрисида кўрсатмалар бўлганида, препаратни шифокор назорати остида қўлланади. Болаларда даволашни бронхлардан секрет чиқиб кетишига ёрдам берувчи кўкрак қафасини вибрацион массажи билан бирга олиб бориш керак. Ҳомиладорлик даврида, фақат даволаш самараси ҳомилага салбий таъсири хавфидан кўпроқ бўлганда препарат қўлланади.
Даволаш жараёнида етарли миқдорда суюқлик истъемол қилиш тавсия қилинади, бу эса препаратни секретолитик таъсирини сақлаб туради.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диспепсия.
Даволаш: специфик антидот йўқ. Даволаш симптоматик. Дарҳол қусишни чақириш, кейин суюқлик (сут ёки сув) бериш лозим. Препаратни қабул қилгандан 1-2 соат кейин меъдани ювиш тавсия қилинади.
Чиқарилиш шакли
8 мг дан № 10 (контур-уяли ўрамсиз), № 20 (контур-уяли ўрамда).
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.