📜 Инструкция по применению Бровенсин
💊 Состав препарата Бровенсин
✅ Применение препарата Бровенсин
📅 Условия хранения Бровенсин
⏳ Срок годности Бровенсин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БРОВЕНСИН

BROVENSIN

Препаратнинг савдо номи: Бровенсин

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): бромгексин гидрохлориди. тербуталин сульфати, гвайфенезин

Дори шакли: сироп.

Таркиби:

100 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: бромгексин гидрохлориди – 8 мг; тербуталин сульфати – 2,5 мг; гвайфенезин – 100 мг;

ёрдамчи моддалар: бензой кислотаси, лимон кислотаси моногидрати, глицерин, калий сорбати, пропиленгликоль, понсо 4R, макрогол, натрий сахарини, кристалланмайдиган сорбитол эритмаси, “Малина” ароматизатори, ментол, тозаланган сув.

Таърифи: пушти рангли, қовушқоқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: мажмуавий балғам кўчирувчи препаратлар (йўталга қарши препаратлар билан мажмуадан ташқари).

АТХ коди: R05C

Фармакологик хусусиятлари

Бровенсин йўтал ва шамоллаш касалликларида қўлланадиган мажмуавий дори воситаси бўлиб, терапевтик таъсири унинг таркибидаги компонентларнинг фармакологик ҳусусиятлари билан ифодаланади.

Бромгексин гидрохлориди – балғам кўчирувчи таъсирга эга бўлган муколитик воситадир. Бронхиал секретда мавжуд бўлган кислотаси полисахаридларни деполяризацияси ва бронхларнинг шиллиқ қаватида, нейтрал полисахаридларни сақлаган секретни ишлаб чиқарувчи секретор ҳужайраларни рағбатлантириши ҳисобига бронхиал секретнинг қовушқоқлигини пасайтиради. Бромгексин нафас жараёнида альвеоляр ҳужайраларнинг барқарорлигини таъминловчи эндоген сурфактантни ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

Тербуталин сульфати – адреномиметик восита, бронхлардаги b2-адренорецепторларни селектив рағбатлантиради, шу туфайли бронхларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади, мукоцилиар клиренсни оширади, бронхларнинг шиллиқ қавати шишини камайтиради.

Гвайфенезин – балғам кўчирувчи восита бўлиб, унинг таъсири балғамнинг сирт таранглигини пасайтиришга ва балғамни бронхларнинг шиллиқ қаватига ёпишишини камайтиришга асосланган. Бронхлардаги киприксимон эпителийнинг таъсирини кучайтиради ва балғамни нафас йўлларидан чиқарилишини енгиллаштиради. Гвайфенезин анксиолитик таъсирга эга.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг биргаликдаги таъсири билан боғлиқ, шунинг учун фармакокинетик тадқиқотларни ўтказиш иложиси йўқ.

Қўлланилиши

  • бронхоспазм билан кечувчи йўтални симптоматик даволаш;
  • ўткир респиратор касалликларни (ларингит, трахеобронхит, обструктив бронхит, бронхиал астма) мажмуавий даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Бровенсин ичга овқатдан сўнг 30 минутдан кейин қабул қилинади. Препаратни сув ёки мевали шарбат билан аралаштириш мумкин. Сиропни дозалаш учун 5 мл, 10 мл, 15 мл га бўлинган ўлчов стакани ишлатилади.

Бровенсин қуйидагича буюрилади:

0 дан 2 ёшгача бўлган болаларга – 2,5 мл дан суткада 3 марта;

2-6 ёшгача бўлган болаларга – 5 мл дан суткада 3 марта;

6 ёшдан бошлаб болаларга – 10 мл дан суткада 3 марта;

катталарга – 15-20 мл дан суткада 3 марта буюрилади.

Даволаш курсининг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Марказий нерв тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, диарея, кам ҳолларда – пептик ярани зўрайиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: юракни уришини ҳис этиш, тахикардия.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, тремор, уйқучанлик.

Жуда кам ҳолларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • юрак ритмини бузилиши;
  • жигар фаолиятини бузилиши;
  • меъда ва ўн икки бармоқни пептик яраси;
  • қон кетишларига мойиллик;
  • ҳомиладорликнинг I уч ойлиги, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат симпатомиметиклар ва теофиллин билан бир вақтда қўлланганида препаратнинг таркибига кирувчи тербуталиннинг таъсири кучаяди ва ножўя реакцияларини ривожланиш эҳтимоли ошади.

Бир вақтда қўлланганида гвайфенезин марказий нерв тизими (МНТ) нинг фаолиятига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи воситалар, шунингдек этанолнинг таъсирини кучайтиради.

Бромгексин антибиотиклар (амоксициллин, эритромицин, цефалексин, окситетрациклин), сульфаниламид дори воситаларни ўпка тўқимасига ўтишига ёрдам беради.

Юрак гликозидлари, кортикостероидлар, бронходилататорлар, диуретикларни қўллашга қарши кўрсатмалар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Балғам кўчиши жараёнига қаршилик кўрсатувчи, таркибида кодеин сақловчи дори воситалар бир вақтда қўлланганида бровенсинни буюриш мумкин эмас.

Препарат гипертиреоз, қандли диабет, юрак-қон томир тизимини оғир даражадаги касалликлари, артериал гипертензияси бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препаратни b-адреноблокаторлар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Бровенсин препаратини ҳомиладорликнинг I уч ойлиги ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликнинг II-III уч ойликларида она учун кутилган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолатдагина препаратни қўллаш мумкин.

 

Педиатрияда қўлланиши

Препарат педиатрия амалиётида қўлланади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат билан даволаниш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва потенциал ҳавфли механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: тахикардия, онгни бузилиши, тиришишлар, экстрасистолия, гипотензия, гипокалиемия бўлиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш керак. Даволаш симптоматик бўлади.

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун сироп 100 мл дан бураладиган қопқоқли сариқ рангли шиша флаконда.

1 флакон ўлчов стакани ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.