📜 Инструкция по применению Бронхолитин®
💊 Состав препарата Бронхолитин®
✅ Применение препарата Бронхолитин®
📅 Условия хранения Бронхолитин®
⏳ Срок годности Бронхолитин®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БРОНХОЛИТИН®

BRONCHOLYTIN®

 

Препаратнинг савдо номи: Бронхолитин®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): глауцин. эфедрин

Дори шакли: сироп.

Таркиби:

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 5,75 мг глауцин гидробромиди (glaucine hydrobromide) ва 4,6 мг эфедрин гидрохлориди (ephedrine hydrochloride);

ёрдамчи моддалар: базилик мойи, лимон кислотаси моногидрати, метил парагидроксибензоати (Е218), пропил парагидроксибензоати (Е 216), полисорбат 80, сахароза, этанол (96%), тозаланган сув.

Таърифи: сариқ жигарранг ширин таъмли ва ўзига хос райхон мойи ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: йўталга қарши восита.

АТХ коди: R05DB20

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Бронхолитин мажмуавий препарат бўлиб, яққол йўталга қарши, бронхларни кенгайтирувчи ва бронхоантисептик таъсирига эга. Алколоид глауцин нафасга таъсир қилмаган ҳолда, йўтал марказини сусайтиради. Кучсиз бронхоспазмолитик ва адренолитик таъсирига эга ва  ўрганиб қолишни ва қарамликни чақирмайди.

Эфедрин бевосита (альфа- ва бета- рецепторларни рағбатлантиради) ва билвосита  (аминооксидазанинг фаоллигини пасайтиради) адреномиметик таъсирига эга. Норадреналинни ва адреналинни деподан ажралиб чиқишини чақиради. Эфедрин бронхларнинг силлиқ мушакларига спазмолитик самара кўрсатади. Бета2-адренорецепторларга яққол қўзғатувчи таъсирига эгалиги сабабли, у бронхиал мушакларни узоқ вақт бўшаштиради. Эфедринни таъсирида бронхларнинг шиллиқ қаватининг шишини камайтиради ва бронхларни кенгайтиради. Бронхолитин сиропини фармакологик тадқиқотлари, уни бронхларга гистаминнинг спастик таъсирини пасайтиришини намойиш этган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши: ичга қабул қилинганида глауцин ва эфедрин меъда-ичак йўлларида тез ва тўлиқ сўрилади.

Тақсимланиши: глауцин ичга қабул қилинганида плазмадаги максимал концентрацияга эришиш вақти 1,5 соат.

Эфедрин асосан жигарда, ўпкаларда, буйракларда, қора талоқда ва бош мияда тўпланиши билан организмда тақсимланади.

Метаболизми: глауцин ва эфедрин (озгина қисми) жигарда метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши: глауцин сийдик билан метаболитлари ҳолида ва ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Эфедринни ярим чиқарилиш даври тахминан 3-6 соатни ташкил қилади. Сийдик орқали асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Нафас йўлларининг яллиғланиш касалликларини мажмуавий даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ҳар доим Бронхолитинни ушбу илова-варақада таърифлангандек қабул қилинг. Агар Сиз бирон-бир нарсада ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиздан ёки фармацевтдан сўранг.

Сиропни овқатдан сўнг ичга қабул қилинг. Одатдаги доза:

Катталарга ва 10 ёшдан ошган болаларга: 10 мл дан кунига 3-4 марта.

3 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга: 5 мл дан кунига 3 марта.

Даволаш давомийлиги: 5-7 кун.

Агар симптомлар 5 кундан кейин ҳам давом этса ёки Сизнинг ҳолатингиз ёмонлашса, шифокорингизга мурожаат қилинг!

Ножўя таъсирлари

Барча дори воситалари каби Бронхолитин ҳам ножўя таъсирлар чақириши мумкин, аммо улар барча беморларда кузатилавермайди.

Сироп билан даволаганда иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, обстипация, аллергик тошмалар, қичишиш, терлашни кучайиши, бош айланиш, қалтираш, кучланиш, уйқусизлик, юрак фаолиятини тезлашиши, қон босимини ошиши, кўришни бузилиши, сийдик чиқарилишини қийинлашиши ёки простата бези катталашган беморларда сийдикни тутилиши, ўрганиб қолиш кузатилиши мумкин.

Кўринишларнинг аниқ тез-тезлиги маълум бўлмаслигига қарамасдан айрим шахсларда кўкракдаги оғриқлар (стенокардия каби юракни бузилишлари оқибатида) пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашинг.

Агар Бронхолитин билан даволаш вақтида шу симптомлардан айримлари пайдо бўлса, шифокорингизга хабар беринг, лекин унинг тавсиясисиз ва маслаҳатисиз дори препаратини қўллашни тўхтатманг.

Агар ножўя таъсирларидан биронтаси жиддийлашса ёки Сиз ушбу илова-варақада таърифланмаган бошқа ножўя таъсирларини сезсангиз, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга  хабар қилишингизни сўраймиз.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Бронхолитинни қуйидагиларда ишлатманг

  • агар Сизда фаол моддаларга ёки Бронхолитиннинг қолган компонентларидан биронтасига аллергия (юқори сезувчанлик) бўлса.
  • агар Сизда юрак ишемик касаллиги; қон босими юқори; декомпенсацияси кўринишлари билан кечувчи юракнинг оғир органик касалликлари; қалқонсимон безининг функциясини ошиши (тиреотоксикоз); феохромоцитома; кўз ички босимини ошиши (глаукома); сийдикни тутилиши билан кечувчи простата безининг катталашиши; уйқусизлик бўлса.
  • 3 ёшдан кичик бўлган болалар.
  • агар Сиз ҳомиладор (биринчи 3 ойлиги) бўлсангиз ёки эмизсангиз.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар Сиз бошқа дори препаратларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори препаратларини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беришингизни сўраймиз.

Бир вақтда юрак ишини кучайтирадиган (юрак гликозидлари), хинидин, умумий анестетиклар (галотан), депрессияга қарши дори препаратлари (трициклик антидепрессантлар, МАО ингибиторлар), нерв тизимининг стимуляторлари, шу жумладан тетиклантирувчи ичимликлар (қахва, чой, кока-кола) билан бир вақтда қўллаш, юрак ритмини бузилишларини ёки қон босимини ошиш хавфини оширади. Агар Сиз депрессияни даволаш учун дори препаратлари (МАО ингибиторларини) қабул қилган бўлсангиз, Бронхолитин сиропини улар тугаганига 2 ҳафта ўтганидан сўнг даволашни бошлаш мумкин. Бир вақтда эргоалкалоидларни сақловчи мигренга қарши дори препаратлари билан ёки окситоцин билан даволашда ўхшаш самараларини кузатиш мумкин.

Бир вақтда бета-блокаторлар (пропанолол, атенолол, метопролол) билан қўллаш сиропнинг бронхолитик таъсирини пасайтиради.

Бронхолитин ва перорал диабетга қарши дори препаратларини бирга даволанишда уларнинг гипогликемик таъсирини (қонда қанд миқдорини пасайишига) камайиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

  • Агар Сизда юрак касалликлари, юрак ритмини бузилиши ёки стенокардия бўлса, Бронхолитинни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
  • Препаратнинг таркибида эфедрин мавжудлиги сабабли допинг-синама ижобий бўлиши мумкинлигини спортчилар билишлари керак.
  • Марказий нерв тизимига кучсиз рағбатлантирувчи таъсири ва уйқуни бузилиши мумкинлиги туфайли, Бронхолитин сиропини соат 16.00 дан кейин қўллаш мумкин эмас.
  • Дориларга қарамлик ривожланишига мойиллиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳар қандай дори препаратини қўллашдан олдин шифокорингиздан ёки фармацевтдан маслаҳат сўранг.

Бронхолитин сиропини ҳомиладорликнинг биринчи 3 ойлигида ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқаришда дори воситасини ўзига хос таъсири.

Бронхолитин сиропини таркибига эфедрин киради, у кўз қорачиғини кенгайтириши ва транспорт воситасини бошқаришига таъсир қилиши мумкин.

Препаратнинг айрим ёрдамчи моддалари тўғрисида муҳим маълумотлар.

Бронхолитин 1,7 ҳажм % гача этанол (алкоголь) сақлайди. Сиропни 5 мл дозаси, 69 мг гача алкоголь сақлайди. Алкоголизми бўлганлар учун зарарли. Алкоголь борлиги сабабли, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, болалар ва тутқаноқ ва жигар касалликлари бўлган пациентлар каби юқори хавф гуруҳларда қўллашда алкоголь сақланишини ҳисобга олиш керак.

Дори препарати 43,75 г сахароза сақлайди. Дозалашга тавсиялар бўйича қўлланганида ҳар 5 мл дозада организмга 2 г гача сахароза киради. Агар шифокор Сизда сахарозани ўзлаштираолмаслик борлигини айтган бўлса, Бронхолитин сиропини қўллашдан олдин у билан маслаҳатлашинг.

Метил- ва пропил парагидроксибензоати аллергик реакциялар (эҳтимол секинлашган типдаги) чақириши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Агар Сиз қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилган дозадан юқори дозани қабул қилган бўлсангиз, Сизда нерв қўзғалиши, қўл-оёқларни қалтираши, терлашни кучайиши, сийишни қийинлашиши, кўнгил айниши, уйқусизлик, баъзи ҳолларда лоҳаслик ва уйқучанлик кузатилиши мумкин.

Дарҳол даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

 

Чиқарилиш шакли

125 г сироп полиэтилен қопқоқчали тўқ шиша бутилкада ёки полиэтилен қопқоқчали тўқ полиэтилентерефталат бутилкада ўлчов стаканчаси ва қўллаш бўйича қўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дори препаратини канализацияга ёки маиший чиқиндилар учун контейнерга ташлаш мумкин эмас. Фармацевтдан дори препаратини қандай йўқ қилиш кераклигини сўранг. Бу чоралар атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Флакон биринчи очилганидан кейин яроқлилик муддати – 1 (бир) ойгача.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.