📜 Инструкция по применению Бромгексин
💊 Состав препарата Бромгексин
✅ Применение препарата Бромгексин
📅 Условия хранения Бромгексин
⏳ Срок годности Бромгексин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БРОМГЕКСИН

                                                                 BROMGEXINЕ

 

Препаратнинг савдо номи: Бромгексин

Таъсир этувчи модда (ХПН): бромгексин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: бромгексин гидрохлориди – 8 мг;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали – 80 мг, лактоза (лактоза моногидрати) – 80 мг, сахароза (қанд) – 30 мг, кальций стеарати – 2 мг.

Таърифи: ясси цилиндрик шаклли, оқ рангли, фаскали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: балғам кўчирувчи муколитик восита

АТХ коди: R05CB02

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Муколитик (секретолитик) воситаси бўлиб, балғам кўчирувчи ва кучсиз йўталга қарши таъсир кўрсатади. Балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради (мукопротеин ва мукополисахарид толаларни деполимеризация қилади, бронхиал секретнинг сероз компонентини оширади); хилпилловчи эпителийни фаоллаштиради, балғам хажмини оширади ва уни кўчишини яхшилайди. Нафас жараёнида альвеоляр хужайраларнинг барқарорлигини таъминловчи эндоген сурфактантни ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Самараси даволаш бошланганидан 2-5 кундан кейин намоён бўлади.

 

Фармакокинетикаси

Бромгексин ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларида 30 минут давомида деярли тўлиқ сўрилади (99%). Паст (жигар орқали “биринчи ўтиш” самараси) биокираолишлигига эга. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади. Бромгексин жигарда метил гуруҳига ва оксидланишга учрайди, фармакологик фаол амброксолгача метаболизмга учрайди. Организмдан ярим чиқарилиш даври 15 соатни ташкил қилади (тўқималардан секин қайта диффузияси туфайли). Буйраклар орқали чиқарилади. Сурункали буйрак етишмовчилигида метаболитларини чиқарилиши секинлашади. Бромгексин кўп марта қўлланилганида организмда тўпланиши мумкин.

Қўлланилиши

Қовушқоқ балғамни ажралишини қийинлашиши билан кечувчи нафас йўлларининг касалликлари: трахеобронхит, турли этиологияли бронхит (шу жумладан, бронхоэктазлар билан асоратланган), бронхиал астма, ўпка туберкулёзи, муковисцедоз.

Операциядан олдинги даврда ва бронх ички даволаш ва диагностик муолажаларини ўтказганда бронхларни санацияси, операциядан кейин бронхларда қуюқ қовушқоқ балғамни тўпланиб қолишини олдини олишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Бромгексинни овқатланишдан қатъий назар ичга қабул қилинади. Катталарга 8-16 мг дан суткада 3-4 марта; 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга 8 мг суткада 3 марта буюрилади. Даволаш курси – 4 кундан 28 кунгача.

Даволаш жараёнида етарли миқдорда суюқлик қабул қилиш тавсия этилади, бу бромгексиннинг секретолитик таъсирини тутиб туради.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, диспепсия, шу жумладан кўнгил айниши, қусиш; меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиши, бош айланиши, бош оғриғи, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • лактаза, сахараза/изомальтаза танқислиги, лактоза, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкозо-галактоз мальабсорбция;
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (зўрайиш босқичида);
  • ҳомиладорлик (I уч ойлик);
  • эмизиш даври;
  • 6 ёшгача бўлган болаларда.

Эҳтиёткорлик билан

Анамнезида меъда-ичакдан қон кетиши, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, секретни ҳаддан ташқари тўпланиши билан кечувчи бронх касалликларида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бромгексинни бронх-ўпка касалликларини даволашда қўлланадиган бошқа препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Бромгексин кодеин сақловчи дори воситалари билан бир вақтда буюрилмайди, чунки булар йўтални бостириб, суюлтирилган балғамни йўтал билан чиқарилишини қийинлаштиради.

Бромгексин антибиотикларни (эритромицин, цефалексин, окситетрациклин) ўпка тўқимасига киришига ёрдам беради.

Бромгексин ишқорий эритмалар билан номутаносиб.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қўллашда етарли миқдорда суюқлик қабул қилиш тавсия этилади, бу бромгексиннинг секретолитик таъсирини тутиб туради. Болаларда бронхлардан секретни чиқарилишини енгиллаштирувчи постурал дренаж ва кўкрак қафасини вибрацион массажи билан бирга даволаш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлсагина қўллаш мумкин.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида транспорт воситаларини ҳайдаганда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Даволаш: симптоматик, меъдани ювиш (қабул қилгандан биринчи 1-2 соат давомида).

 

 

Чиқарилиш шакли

таблеткалар 8 мг.

20 таблеткадан контур уяли ўрамда.

1 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.