📜 Инструкция по применению Бронхипрет
💊 Состав препарата Бронхипрет
✅ Применение препарата Бронхипрет
📅 Условия хранения Бронхипрет
⏳ Срок годности Бронхипрет

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БРОНХИПРЕТ®

BRONCHIPRET

 

Препаратнинг савдо номи: Бронхипрет®

Таъсир этувчи моддалар: тоғжамбил ўтининг суюқ  экстракти, печак баргларининг суюқ экстракти. 

Дори шакли: сироп.

Таркиби:

10 г Бронхипрет сиропи (бу 8,92 мл га мувофиқ келади) қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

1,5 г тоғжамбил ўтининг суюқ эктракти (1:2–2,5),

0,15 г печак баргларининг суюқ экстракти (1:1);

ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси моногидрати, тозаланган сув, гидроксипропил бетадекс, калий сорбати, суюқ мальтит.

Этанол миқдори: 7% (ҳажм нисбатида).

Таърифи: оч-жигарранг рангли, тиниқ суюқлик. Сақлаш жараёнида хиралишиши ёки чўкма тушиши мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи препапатлар. Балғам кўчирувчи препаратларнинг мажмуаси

ATХ коди: R05CA10.

Фармакологик хусусиятлари

Ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат. Балғам кўчирувчи, яллиғланишга қарши, секретолитик, бронхолитик таъсир кўрсатади. Балғамнинг ёпишқоқлигини пасайишига ва уни чиқарилишини тезлашишига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Тақдим қилинмаган.

 

Қўлланилиши

Нафас йўлларининг йўтал ва балғамни ҳосил бўлиши билан кечувчи ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари (трахеит, трахеобронхит, бронхит) ни даволашда балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарда ва 1 ёшдан бошлаб болаларга қўллаш учун буюрилади.

Агар шифокор бошқача буюрмаган бўлса, одатдаги дозалаш қуйидагича:

Ёши
Бир марталик доза
Суткалик доза
Катталар ва 12 ёшдан бошлаб ўсмирлар 5,4 мл 16,2 мл
6-11 ёшдаги болалар 4,3 мл 12,9 мл
1-5 ёшдаги болалар
3,2 мл
9,6 мл

Бронхипрет® сиропини ўлчов стаканчадан фойдаланиб, кунига 3 марта юқоридаги жадвалда кўрстилган ёшга мувофиқ дозада қабул қилинг. Бронхипрет® сиропини суюлтирилмаган ҳолда қабул қилинг. Бронхипрет® сиропини оз миқдордаги суюқлик (сув билан афзал) билан қабул қилиш мумкин.

Ҳар бир қўллашдан олдин чайқатилсин!

Қўллаш давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ. Агар шикоятлар 1 ҳафтадан кўп давом этса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Ножўя таъсирлари

Барча дори воситалари каби Бронхипрет сиропи ҳам ножўя самараларга эга бўлиши мумкин, улар ҳар доим ҳам пайдо бўлмайди.

Ножўя самараларини баҳолашда асос сифатида уларни пайдо бўлиш тез–тезлиги бўйича қуйидаги маълумотлар олинади:

Жуда тез–тез:                        даволанган 10 пациентдан 1 нафаридан кўпида

Тез–тез:                                  даволанган 100 пациентдан 1 нафаридан 10 нафаригачасида

Баъзида:                                 даволанган 1000 пациентдан 1 нафаридан 10 нафаригачасида

Кам ҳолларда:                       даволанган 10000 пациентдан 1 нафаридан 10 нафаригачасида

Жуда кам ҳолларда:             даволанган 10000 пациентдан 1 нафаридан камида

Номаълум:                            мавжуд маълумотлардан тез–тезлигини аниқлаш мумкин эмас

Эътибор бериш керак бўлган аҳамиятли ножўя самаралар ва агар Сизда қуйидаги реакциялар юз берса кўриш лозим бўлган чоралар:

Қуйида санаб ўтилган ножўя самаралари пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. У ножўя самаранинг оғирлик даражаси ва кейинги зарур чоралар юзасидан қарор қабул қилиши мумкин.

Баъзида меъда–ичак йўллари томонидан спазмлар, кўнгил айниши, қусиш ва диарея каби шикоятлар пайдо бўлиши мумкин.

Кам ҳолларда терининг тошма билан кечувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари (аллергик реакциялар) пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек ҳансираш, эшакеми, юзни, оғиз бўшлиғини ва/ёки томоқни шиши каби аллергик реакциялар кузатилиши ҳам мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг биринчи белгилари пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Агар кўрсатилган ножўя самараларидан биронтаси ҳаддан зиёд кучли бўлса ёки Сиз ушбу илова–варақада кўрсатилмаган ножўя самараларини кузатсангиз, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Печак, тоғжамбил, бошқа лабгуллиларга ва селдердошларга ёки Бронхипрет сиропининг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия) да қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирининг ҳоллари ҳозирги вақтгача номаълум.

Бронхипрет® сиропини йўталга қарши препаратлар билан, шунингдек балғамни хосил бўлишини камайтирадиган дори воситалар билан қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу суюлган балғамни йўталиб чиқарилишини қийинлаштиради. Антибактериал дори воситалар билан мажмуада қўллаш мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Бронхипрет® сиропини 1 ёшдан кичик болалар қабул қилишлари мумкин эмас. Агар препарат 1 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларда қўлланилганда йўтал тўхтамаса ёки қайталанса, шифокорга мурожаат этиш керак.

Мувофиқ тадқиқотларларнинг йўқлиги туфайли, препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қабул қилиш мумкин эмас.

Агар шикоятлар препарат бир ҳафта қабул қилинганидан кейин йўқолмаса ёки нафас олишни қийинлашиши, иситма, йирингли ёки қон аралаш балғам пайдо бўлганида, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Гастрит ёки меъда яраси бўлган пациентлар томонидан эҳтиёткорлик билан қабул қилиш тавсия этилади. Гастрит ёки меъда яраси бўлган пациентларга препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Препарат 7% этанол сақлайди (ҳажм нисбатида). Алкоголизм билан хасталанган ёки алкоголизмдан даволанишни муваффақиятли якунлаган пациентлар препаратни қабул қилмасликлари керак. Дори воситасини тавсия этилган дозадан юқори дозада қабул қилаётган болаларни даволаганда, шунингдек юқори хавф гуруҳига мансуб пациентларни, масалан жигар касалликлари ва тутқаноғи бўлган пациентларни даволаганда алкоголнинг миқдорини эътиборга олиш керак.

Препаратнинг таркибида мальтитол эритмаси сақланади. Шунинг учун айрим қандларни ўзлаштираолмайдиган пациентлар сиропни қабул қилишни фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин бошлашлари керак.

Қандли диабети бўлган беморлар сиропни бир марталик дозаси (5,4 мл) 1,9 г ўзлаштириладиган углеводларни сақлашини ҳисобга олишлари керак.

Автотранспортни ҳайдаш ва машиналарга хизмат кўрсатиш қобилияти: ҳеч қандай алоҳида эҳтиёткорлик чоралари талаб қилинмайди.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида қоринда оғриқлар, қусиш ва диарея бўлиши мумкин.

Бундай ҳолларда бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг, у зарур чоралар тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

Сироп 50 мл ва 100 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Препаратни оригинал ўрамида, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Флакон очилгандан кейинги яроқлилик муддати 6 ой.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептcиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.