ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЛБЕНДАЗОЛ
ALBENDAZOLUM
Препаратнинг савдо номи: Албендазол
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): албендазол
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия.
Таркиби
5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: альбендазол – 200 мг;
ёрдамчи моддалар: тиниқ Аравия камеди, натрий бензоати, 70% ли сорбитол эритмаси, натрий цитрати, сариқ сансет бўёвчиси FCF, полисорбат 80, аспартам, бронопол, банан таъми, лимон кислотаси моногидрати, метилпарабен, пропилпарабен, динатрий ЭДТА, полиэтиленгликоль – 4000, натрий карбоксиметилцеллюлоза, тозаланган сув.
Таърифи: банан ҳидли тўқ сариқ рангли суспензия.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигельминт восита.
АТХ коди: P02CA03
Фармакологик ҳусусиятлари
Албендазол – бензимидазол карбонати гуруҳига мансуб антипротозой ва антигельминт препарат. Препарат ҳам ичакдаги, ҳам тўқималардаги тухум, личинка ва етук геллминтлар шаклидаги паразитларга таъсир қилади. Албендазолнинг антигельминт таъсири тубулинни полимеризациясини сусайтириши билан ифодаланади, бу гельминтларнинг метаболизмини бузилишига ва нобуд бўлишига олиб келади.
Албендазол ичак паразитлари: нематодалар – Ascaris lumbricoides, Trichuris trichiura, Enterobius vermicularis, Ancylostoma duodenale, Necator americanus, Strongyloides stercoralis, Cutaneus Larva Migrans; цестодалар – Hymenolepsis nana, Taenia solium, Taenia saginata; трематодалар – Opisthorchis viverrini, Clonorchis sinensis; протозойлар – Giardia lamblia (intestinalis abo duodenalis) қарши фаоллик намоён қилади.
Албендазол тўқима паразитлари, шу жумладан Echinococcosus granulosus ва Echinococcosus multilocularis инвазияси оқибатида чақирилган мувофиқ цистали ва альвеоляр эхинококкозларга нисбатан фаоллик намоён қилади. Албендазол Taenia solium личинкали инвазияси чақирган нейроцистицеркоз, Capillaria philippinensis чақирган капилляриоз,ва Gnathostoma spinigerum инвазияси чақирган гнатостомозни даволаш учун самарали восита ҳисобланади.
Фармакокинетикаси
Албендазол перорал қабул қилинганида суст (5% дан кам) сўрилади. Агар препаратнинг дозаси ёғли овқат билан бирга қабул қилинса, тизимли таъсирини оширади, препаратнинг сўрилишини 5 марта оширади. Жигарда биринчи марта ўтганида метаболизмга учрайди. Асосий метаболити – албендазол сульфати бўлиб, тўқималардаги инфекцияни даволашда асосий самарали восита ҳисобланади. Ярим чиқарилиш даври 8,5 соатни ташкил этади. Албендазол сульфати ва унинг метаболитлари асосан сафро билан чиқарилади, фақат катта бўлмаган қисмигина – сийдик билан чиқарилади. Препарат катта дозаларда узоқ муддат қўлланганида, уни цисталардан элиминацияси бир неча ҳафта давом этади.
Қўлланилиши
Гельминтларнинг ичак шакллари ва Larva Migrans тери синдроми (кичик дозалари билан қисқа муддат даволаш): энтеробиоз, анкилостомоз ва некатороз, гименолипедоз, тениоз, стронгилоидоз, аскаридоз, трихоцефалез, клонорхоза, описторхоз, Larva Migrans тери синдроми, болалардаги лямблиозни даволаш учун қўлланади.
Тизимли гижжа инфекциялари (юқори дозалари билан узоқ муддат даволаш): цистали эхинококкоз (Echinococcus granulosus чақирган), альвеоляр эхинококкоз (Echinococcus multiocularis чақирган), нейроцистицеркоз (Taenia solium личинкалари чақирган), капилляроз (Capillaria philippinensis чақирган), гнатостомоз (Gnathostoma spinigerum ва яқин турлари чақирган), трихинеллез (Trichinella spiralis ва T.pseudospiralis чақирган), токсокароз (Toxocara canis ва яқин турлари чақирган) да қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Гельминтларнинг ичак шакллари:
Препарат овқат билан бирга қабул қилинади. Қабул қилишдан олдин чайқатилсин. Сутканинг айнан бир вақтида қабул қилган афзал.
Катталар ва 2 ёшдан катта болалар: 400 мг албендазол (10 мл суспензия) суткада 1 марта бир кун қабул қилинади;
1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар: 200 мг албендазол (5 мл суспензия) суткада 1 марта бир кун қабул қилинади.
Гельминтлар билан кучли зарарланган пациентларда уч ҳафтадан сўнг даволашни такроран ўтказиш мумкин.
Лямблиоз:
2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 400 мг албендазол (10 мл суспензи) суткада 1 марта 5 кун давомида қабул қилинади.
Эхинококкоз касаллиги:
Катталар ва ўсмирларга: 400 мг албендазол (10 мл суспензия) суткада 2 марта 28 кун давомида қўлланади. Зарурат бўлганида даволаш икки-уч циклларгача такроран ўтказилиши мумкин.
6 ёшдан катта болаларга: препарат суткада тана вазнига 15 мг/кг ҳисобида 28 кун давомида буюрилади. Зарурат бўлганида даволаш такроран ўтказилиши мумкин.
6 ёшгача бўлган болаларга: дозаси аниқланмаган.
Нейроцистицеркоз:
Катталар ва болаларга: препарат кунига тана вазнига 15 мг/кг ҳисобида 30 кун давомида буюрилади. Зарурат бўлганида даволаш такроран ўтказилиши мумкин.
Стронгилоидоз:
Катталар ва 2 ёшдан катта болаларга: 400 мг альбендазол (10 мл суспензия) суткада 1 марта 3 кун давомида қабул қилинади.
2 ёшгача бўлган болаларга: 200 мг албендазол (5 мл суспензия) суткада 1 марта 3 кун давомида қабул қилинади.
Зарурат бўлганида 3 ҳафтадан кейин даволашни такрорлаш мумкин.
Larva Migrans тери синдроми:
Катталар ва ўсмирларга: 400 мг альбендазол (10 мл суспензия) суткада 1 марта 3 кун давомида қабул қилинади.
Болаларга: препарат суткада тана вазнига 5 мг/кг ҳисобида 3 кун давомида буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Препаратни қабул қилиш диарея, кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, қичишиш ва тери тошмаларини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Ножўя самараларнинг симптомлари, агар улар мавжуд бўлса, дори воситасини қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг йўқолиши керак. Агар симптомлари сақланиб турса, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Албендазол ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик.
Ҳомиладорлик ва лактация, тухум ҳужайра уруғланишидан олдин бир ой давомида.
Ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга. Даволаш менструациянинг биринчи ҳафтасида ёки ҳомиладорликни аниқлаш синамаси манфий чиққанидан сўнг бошланиши керак.
Туғруқ ёшидаги аёлларга даволаниш вақтида ва даволангандан сўнг бир ой вақт давомида
Самарали гормонал контрацептив воситалар қўлланиши керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Албендазол цитохром Р450 ферментлар тизимини индукция қилади.
Албендазолнинг самарадорлигини аҳамиятсиз даражада пасайтириши мумкин бўлган дори воситалари: тиришишга қарши препаратлар (масалан, фенитоин, форсфенитоин, карбамазепин, фенобарбитал, примидон), левомизол, ритонавир. Пациентларни даволаш самарадорлигини назорат қилиш керак, муқобил дозалаш тартиби ёки даволаш талаб этилиши мумкин.
Циметидин, празиквантел ва дексаметазон препаратнинг тизимли фаоллигига жавоб берадиган альбендазолнинг метаболитини плазмадаги даражасини оширадилар, бу ўз навбатида ножўя реакцияларнинг даражасини ошириши мумкин.
Цитохром Р450 фаоллигини бузилиши мумкинлиги туфайли қуйидаги препаратлар: орал контрацептивлар, антикоагулянтлар, перорал қабул қилинадиган қанднинг миқдорини пасайтирувчи дори воситалар теофиллин билан ўзаро таъсир қилишини назарий ҳавфи мавжуд
Махсус кўрсатмалар
Албендазолнинг юқори дозалари узоқ муддат қабул қилинганида, даволаниш вақтида жигарни сариқлик ва гистологик гепатоцеллюляр шикастланиши билан боғлиқ бўлган оғир даражадаги бузилишлари юзасидан кам хабарлар берилган. Пациентлар самарадорлигини аниқлаш мақсадида назоратда бўлишлари керак ва препаратнинг муқобил дозалари ва даволаш талаб этилиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозаси ошириб юборилганида даволаш симптоматик ва тутиб турувчи бўлиши керак.
Чиқарилиш шакли
10 мл суспензия флаконда. 1 флакон ўлчов стакани ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратида сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.