📜 Инструкция по применению Тексивел
💊 Состав препарата Тексивел
✅ Применение препарата Тексивел
📅 Условия хранения Тексивел
⏳ Срок годности Тексивел

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(истеъмолчи учун маълумот)

Тексивел 20 мг, таблеткалар

Теноксикам

Ушбу дори воситасини қўллашни бошлашдан олдин, ушбу илова-варақада кўрсатилган барча маълумотни диққат билан ўқиб чиқинг, чунки унда сиз учун муҳим маълумот сақланади.

  • Ушбу варақани сақлаб қўйинг. Келажакда у сизга яна керак бўлиб қолиши мумкин.
  • Сизда бирорта қўшимча саволлар туғилса, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

–        Ушбу препарат фақат сиз учун тайинланган. Уни бошқа одамларга берманг. Ҳатто агар улардаги касаллик белгилари сизникига ўхшаш бўлса ҳам, бу уларга зиён етказиши мумкин.

  • Бирорта ножўя таъсирлар ривожланган ҳолда, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Уларга ушбу илова-варақада санаб ўтилмаган, юз бериши мумкин бўлган барча ножўя таъсирлар киради. 4-пунктга қаранг.

Ушбу варақада қандай маълумот сақланади

  1. Тексивел дори препарати ўзи нима ва у нима учун ишлатилади
  2. Тексивел препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин сиз нимани билишингиз керак
  3. Тексивел дори препарати қандай қўлланади
  4. Юз бериши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
  5. Тексивел дори препарати қандай сақланади
  6. Ўрамининг ичидагиси ва бошқа маълумотлар

  1. Тексивел дори препарати ўзи нима ва у нима учун ишлатилади

Тексивел дори препарати таркибида теноксикам фаол модда сақлайди. Ушбу препарат ностероид яллиғланишга қарши препарат ёки НЯҚП ҳисобланади.

Тексивел дори препарати қуйидаги ҳолатларда:

–           сизнинг мушакларингиз ва бойламларингизда муаммолар бўлса, масалан, бойламларни чўзилиши, бойламларни чўзилиши билан бирга бўғимларни чиқиши ёки танада шикастланишлар бўлса.

–        артритда.

оғриқ, шиш, қизариш ва қизиб кетиш каби белгиларни камайтириши мумкин.

 

  1. Тексивел препаратини шиш қўллашни бошлашдан олдин нималарни билиш керак

Агар сизда қуйидагиларга:

  • Тексивел препарати ёки ушбу препаратнинг бирон-бир бошқа инградиентига (6 пунктда санаб ўтилган);
  • Аспирин ёки бирон-бир бошқа НЯҚП (масалан, ибупрофен, салицилатлар ёки диклофенак кабилар) га

нисбатан аллергик реакция (юқори сезувчанлик) бўлса, Тексивел препаратини қабул қилманг.

 

Қуйидаги ҳолатларда:

  • Ҳозирги вақтда ёки илгари сизда меъда ёки ичак (ичаклар) да муаммолар, масалан, меъда-ичак яраси ёки қон кетиши кузатилган бўлса;
  • Илгари сизда НЯҚП ни қабул қилиш натижасида меъдани перфорацияси ёки қон кетиши кузатилган бўлса;
  • Сизнинг буйракларингиз, жигарингиз ёки юрагингизда жиддий муаммолар бўлса;
  • Сизда ҳомиладорликни охирги уч ойлиги бўлса,

Тексивел препаратини қабул қилманг.

Агар юқорида кўрсатилган ҳолатлардан бирортаси сизда ўрин тутса, Тексивел препаратини қўллаш мумкин эмас. Агар сизда шубҳалар туғилса, Тексивел препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Агар сизда қуйидагилар бўлса, Тексивел препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг:

  • Сизда юракда муаммолар бўлса, сизда инфаркт кузатилган бўлса ёки сизда қуйидаги ҳолатлар (масалан, агар сизда юқори қон босими, диабет ёки холестеролнинг даражаси юқори ёки агар сиз чексангиз) ни ривожланиш ҳавфи мавжуд бўлса;
  • Астма ёки аллергик реакциялар (масалан, чангга нисбатан аллергия) ёки илгари сизда юз, лаб, кўз ёки тилни шиши кузатилган бўлса;
  • Кекса ёшда бўлсангиз (сизда муаммоларни ривожланиш эҳтимоли бор);
  • Буйрак ёки жигарингизда муаммолар бўлса;
  • Тромбларни ҳосил бўлиши боғлиқ бўлган муаммолар бўлса;
  • Қон ҳажми кам бўлса (қон кетиши ёки янада жиддийроқ сувсизланиш билан боғлиқ);
  • Танангизнинг исталган соҳасидаги қон-томирлар (артериялар) билан муаммолар бўлса;
  • Қонингизда ёғ тўқимаси (липидлар) нинг миқдори ҳаддан ташқари кўп (гиперлипидемия) бўлса;
  • Аутоиммун ҳолатлар, масалан, “тизимли қизил югурик” (бўғимларда оғриқ, терини таъсирланиши ва иситмага олиб келадиган ТҚЮ) ва ярали колит ёки гранулематоз касаллик (овқат ҳазм қилиш йўлларини яллиғланиши, овқат ҳазм қилиш йўлларида оғриқларни ривожланиши, диарея, қусиш ва тана вазнини йўқолишига олиб келувчи ҳолатлар) бўлса;
  • Сизда жарроҳлик муолажасини ўтказиш, масалан, сон қисмини ўзгартириш ёки янада жиддийроқ жарроҳлик аралашувини ўтказиш режалаштирилаётган бўлса;
  • Агар сизда Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (ТЭН) ва эксфолиатив дерматитнинг симптомлари ва белгилари, масалан терида ва оғиз, бурун, кўз ва гениталийнинг шиллиқ қаватларида пўрсилдоқни ҳосил бўлиши билан тери тошмалари ривожланса, препаратни қабул қилишни зудлик билан тўхтатиш керак.

Агар юқорида кўрсатилганлардан бирортаси сизда ўрин тутса, ёки агар сизда шубҳалар бўлса, Тексивел препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин шфокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Бошқа тиббий препаратлар ва Тексивел препарати

Агар сиз бошқа тиббий препаратларни айни вақтда қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки эҳтимол қабул қилмоқчи бўлсангиз, шифокорингизга хабар беринг. Уларга рецептсиз сотиб олишингиз мумкин бўлган тиббий препаратлар ва доривор ўсимликлар асосидаги тиббий препаратлар киради. Хусусан, агар сиз айни вақда қуйидагиларни қабул қилаётган бўлсангиз, шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг:

  • Бошқа НЯҚВ, масалан, аспирин, ибупрофен ёки диклофенак.
  • Қон лаҳталари ҳосил бўлишини тўхтатиш учун қўлланадиган тиббий препаратлар, масалан варфарин, гепарин ёки клопидогрел.
  • Сульфаниламид препаратлар, масалан, гидрохлоротиазид, ацетазоламид, индапамид, шунингдек сульфаниламид антибиотиклар (инъекция учун ишлатиладиган).
  • Сульфомочевина (диабетни даволаш учун ишлатилади), масалан, глимепирид ёки глипизид.
  • “ААФ ингибитори” ёки юқори қон босимини даволаш учун қўлланадиган ҳар қандай бошқа тиббий препаратлар, масалан цилазаприл, эналаприл ёки пропранолол.
  • Юқори қон босимини даволаш учун қўлланадиган диуретик препаратлар (сийдик ҳайдовчи препаратлар), масалан, фуросемид.
  • “Юрак гликозиди” гуруҳига оид препаратлар (юрак касаллигини даволаш учун ишлатилади), масалан, дигитоксин.
  • Стероид препаратлар (ўсмалар ва яллиғланишни даволаш учун ишлатилади), масалан, гидрокортизон, преднизолон ва дексаметазон.
  • Хинолон антибиотиклар (инфекцияни даволаш учун ишлатилади), масалан ципрофлоксацин ёки моксифлоксацин.
  • Литий препаратлари (руҳуй касалликларни даволаш учун ишлатилади).
  • Метотрексат (тери касалликлари, артрит ёки ракни даволаш учун ишлатилади).
  • Циклоспорин ёки такролимус (тери касалликларини даволаш учун ёки аъзолар кўчириб ўтказилганидан ишлатилади).
  • Зидовудин (ОИТС ва ОИВ инфекциясини даволаш учун ишлатилади).
  • Мифепристон (ҳомиладорликни тўхтатиш учун ёки гўдак нобуд бўлганида меҳнат фаолятини тиклаш учун ишлатилади).
  • СҚҚСИ (депрессияни даволаш учун ишлатиладиган дори препаратлари, масалан, флуоксетин, циталопрам, пароксетин, флувоксамин).
  • Антацидлар (овқат ҳазм бўлишини бузилиши, жиғилдон қайнаши каби ҳолатларни даволаш учун ишлатилади).
  • Декстрометорфан (кўпчилик йўталга қарши препаратларнинг таркибида аниқланади).
  • Холестирамин (холестеролнинг юқори даражасини даволаш учун ишлатилади).
  • Пробенецид (подаграни даволаш учун ишлатилади).

Агар юқорида санаб ўтилган воситалардан бирортаси сизга тегишли бўлса, ёки сизда шубҳалар бўлса, Тексивел препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик, эмизиш ва фертиллик

Агар сиз ҳомиладорликни охирги уч ойлиги муддати бўлсангиз, Тексивел препаратини қабул қилманг, чунки бу сизнинг ҳомилангизга зиён етказиши мумкин.

Агар ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ёки ҳомиладор бўлишингиз мумкин ёки режалаштираётган бўлсангиз, ушбу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин тавсиялар олиш учун шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Тексивел препарати ҳомиладорлик билан боғлиқ бўлган қийинчиликларга олиб келиши мумкин. Агар сиз ҳомиладор бўлишни режалаштираётган бўлсангиз ёки агар сизда ҳомиладор бўлиш билан боғлиқ муаммолар бўлса, шифокорингизга хабар бериш керак.

Механизмларни бошқариш ва улардан фойдаланиш

Тексивел препарати толиқиш, мудраш, бош айланиши, кўриш ва мувозанат сақлаш билан боғлиқ муаммолар, тушкунликка тушиш ҳолати ёки ухлашда муаммоларни юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Агар сизда ушбу ҳолатлардан бирортаси кузатилса, шифокорингизни хабардор қилинг, ва бирор бир жиҳозлар ёки механизмлардан фойдаланманг ва бошқарманг.

 

Тексивел препарати таркибида лактоза сақлайди

Ушбу препарат таркибида лактоза сақлайди, ва агар шифокорингиз сизга, сизда айрим қандларни ўзлаштира олмаслик бор деб айтган бўлса, ушбу препаратни истеъмол қилишни бошлашдан олдин, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

  1. Тексивел дори воситаси қандай қабул қилинади

Сиз препаратни доимо шифокорингиз тайинлаган кўрсатмага қатьий риоя қилган ҳолда қабул қилинг. Агар сизда, таблеткани қандай қабул қилиш кераклиги юзасидан бирорта шубҳа туғилган бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Тексивел каби дори препаратлари юрак ҳуружи (миокард инфаркти) ёки юракни уриб кетиши ҳавфини бироз ошиши билан ассоциацияланиши (боғлиқ бўлиши) мумкин. Ҳар қандай ҳавфни ривожланиш эҳтимоли юқори дозаларда ва узоқ муддат (яна узоқроқ) даволанганда юқори бўлади. Препаратнинг тавсия этилган дозасини оширманг (юқори дозада қабул қилманг ёки даволаш давомийлигини (муддатини) узайтирманг.

Бирорта шубҳа туғилса, шифокоринингиз билан маслаҳатлашинг.

Таблеткани кўп бўлмаган миқдордаги сув билан ютинг, овқат вақтида ёки овқатдан кейин, ҳар куни айнан бир вақтда қабул қилган афзал.

Тексивел препаратини қабул қилиш вақтида, шифокорингиз препаратнинг дозаси сиз учун тўғри танланганлигини текшириш ҳамда бирор-бир ножўя таъсирлари йўқлигини аниқлаш мақсадида, сиз билан учрашишни таклиф этиши мумкин. Агар сиз кекса ёшда бўлсангиз, бу учрашув айниқса муҳим.

Болалар

Болаларни даволаш учун Тексивел препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Катталар

Одатдаги доза ҳар куни 1 таблеткани ташкил этади.

Бойламларни чўзилиши ва суякларнинг чиқишини даволаш учун, одатдаги даволаш давомийлиги 7 кунгача (максимал 14 кун) бўлган муддатни ташкил этади.

Кекса ёшдаги одамлар ва жигар ҳамда буйрак касалликлари бўлган одамлар.

Шифокор сизга препаратнинг дозасини тайинлаши лозим, ва бу доза одатда бошқа катта одамлар учун қўлланадиган дозага нисбатан камроқ дозани ташкил этади.

Тексивел препаратини қабул қилиш вақтида, шифокорингиз препаратнинг дозаси сиз учун тўғри танланганлигини текшириш ҳамда бирор-бир ножўя таъсирлари йўқлигини аниқлаш мақсадида, сиз билан учрашишни таклиф этиши мумкин. Агар сиз кекса ёшда бўлсангиз, бу учрашув айниқса муҳим. Ҳар қандай ҳавфни ривожланиш эҳтимоли юқори дозаларда ва узоқ муддат қабул қилинганида юқори бўлади. Препаратнинг тавсия этилган дозасидан ошрманг ёки даволаш давомийлигини узайтирманг.

Агар сиз Тексивел препаратини сизга тайинланган миқдорига нисбатан катта миқдорда қабул қилган бўлсангиз

Агар сиз Тексивел препаратини сизга тайинланган миқдорига нисбатан катта миқдорда қабул қилган бўлсангиз, у ҳолда ҳолсизлик, бош оғриғи, уйқучанлик, бош айланиши ва кўришни ноаниқлиги юз бериши мумкин. Сизда буйрак ҳуружи, буйрак етишмовчилиги, паст артериал босим, уйқучанлик ҳисси, ҳансираш ёки кома бўлиши мумкин. Сиз зудлик билан тиббий маслаҳат олишингиз ёки бевосита яқин атрофдаги касалхонага мурожаат қилиш ва ўзингиз билан препаратни олиб олишингиз керак.

Агар сиз Тексивел препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар сиз дозани қабул қилишни унутган бўлсангиз, ўтказиб юборилган дозани қабул қилманг. Сўнгра навбатдаги дозани одатдагидек қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун икки марта юқори доза қабул қилманг.

Ушбу препаратни қўллашга нисбатан бирорта қўшимча саволлар туғилган ҳолда, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  1. Кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари

Барча тиббий препаратлар каби, ушбу препарат ҳам, гарчи айрим шахсларда ножўя таъсирлари намоён бўлма-да, ножўя таъсир қилиши мумкин.

Тексивел каби, тиббий препаратлар, юрак ҳуружи (миокард инфаркти) ёки юракни уриб кетиши ҳавфини бироз ошиши билан ассоциацияланиши (боғлиқ бўлиши) мумкин.

Эътибор бериш керак бўлган муҳим ножўя таъсирлари:

Агар қуйидаги ножўя таъсирлардан бирортаси намоён бўлса, Тексивел препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Сизга шошилинч тиббий ёрдам талаб этилиши мумкин:

Меъда ёки ичак билан кузатиладиган жиддий муаммоларнинг белгилари қуйидагилардан иборат:

  • Меъдадан, қон аралаш қусиш ёки кофе гранулалари каби кўринишга эга бўлган катта бўлмаган бўлакчалар кўринишида намоён бўлувчи, қон кетиши.
  • Орқа тешик (анус) дан, қора рангли ёпишқоқ ахлат ёки қон аралаш диарея кўринишида намоён бўлувчи қон кетиши.
  • Меъда ёки ичагингизда ҳосил бўлувчи яралар ёки тешик. Белгилари меъданинг фаолиятини бузилиши, меъдада оғриқ, иситма, нохуш ҳис қилиш ёки оғриқдан иборат бўлиши мумкин.
  • Меъда ости бези билан кузатиладиган муаммолар. Белгилари меъдада белгача тарқаладиган кучли оғриқдан иборат бўлиши мумкин.
  • Оғриқ, диарея, қусиш ва тана вазнини йўқолиши кўринишида намоён бўлувчи гранулематоз касаллик ёки ярали колитни ёмонлашиши бўлиши мумкин.

Аллергик реакциялар белгилари қуйидагилардан иборат:

  • Хиқилдоқни кутилмаган шиши, юз, қўллар, оёқ кафтини шиши;
  • Нафас фаолиятини қийинлашиши, кўкрак қафасини эзилиш ҳисси;
  • Тери тошмаси, пўрсилдоқ ёки терини қичишиши.

Жиддий тери тошмалари белгилари қуйидагилардан иборат:

  • Организм бўйлаб тез тарқаладиган жиддий тошмалар пўрсилдоқни ҳосил бўлиши ёки терини қипиқланиши билан кечади, оғиз, хиқилдоқ ёки кўзларда пўрсилдоқ пайдо бўлиши мумкин. Бир вақтнинг ўзида иситма, бош оғриғи, йўтал ва белда санчиқли оғриқ пайдо бўлиши мумкин.

Жигар касалликларининг белгилари қуйидагилардан иборат:

  • Терингизни ёки кўзларингиз оқини сарғайиши (сариқлик).
  • Толиқиш ҳисси, иштаҳани йўқолиши, нохуш ҳис қилиш ёки оғриқ ва ахлатнинг рангини оқариши (гепатит) ва қон таҳлилларида намоён бўлувчи муаммолар (шу жумладан гепатит).

Юрак-қон томир касалликларининг белгилари қуйидагилардан иборат:

  • Кўкракда, бўйнингиз ва елкангиз ва пастга чап қўлингизга тарқалиши мумкин бўлган оғриқлар.

Инсультнинг белгилари қуйидагилардан иборат:

  • Мушакларни бўшлиги ва қотиб қолиши. Бундай белгилар танангизнинг фақат бир томонида намоён бўлиши мумкин.
  • Ҳид билиш, таъм билиш ҳиссини, эшитиш ёки кўришни кутилмаган бузилиши, онгни чалкашиши.

 

Менингитнинг белгилари қуйидагилардан иборат:

  • Ичитма, нохуш ҳис қилиш ёки оғриқ, бўйин мушаклари танглиги, бош оғриғи, ёрқин ёруғликка сезувчанликни ошиши ва онгни чалкашиши (“тизимли қизил югурик” каби аутоиммун ҳолатлари бўлган одамларда эҳтимоли юқори) бўлиши мумкин.

Агар сиз юқорида кўрсатилган жиддий ножўя таъсирлардан бирортасини сезсангиз, Тексивел препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва зудлик билан шифокорингизга хабар беринг.

Бошқа кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари

Жуда тез кузатиладиган ножўя таъсирлари (10 нафар одамдан 1 ва ундан ортиғида намоён бўлади):

  • Жиғилдон қайнаши
  • Меъдада овқат ҳазм бўлишини бузилиши

Кенг тарқалган ножўя таъсирлари (100 нафар одамдан 1 ва ундан ортиғида намоён бўлади):

  • Меъдада овқат ҳазм бўлишини бузилиши
  • Ярали стоматит
  • Меъданинг шиллиқ қаватини, меъда фаолиятини бузилиши, метеоризм, кўнгил айниши, оғриқ, хиқичоқ тутиш билан намоён бўлувчи яллиғланиши.
  • Оғизни қуриши
  • Анорексия
  • Бош айланиши
  • Бош оғриғи

Кам кузатиладиган ножўя таъсирлари (1000 нафар одамдан 1 ва ундан ортиғида намоён бўлади):

  • Терини қичишиши
  • Терини қизариши
  • Қўлларингизда, тана ёки юзда тери тошмаси, эшакеми, ҳуснбузар тошмаси ва пўрсилдоқ
  • Буйрак касалликлари
  • Толиқиш ҳисси
  • Организмда суюқликни ушланиб қолиши ва шиш бўлиши мумкин.

Жуда кам кузатиладиган ножўя таъсирлари (10000 нафар одамдан 1 ва ундан ортиғида намоён бўлади):

  • Тана вазнини йўқолиши
  • Қонда қандни ошиши кўринишида намоён бўлувчи гипергликемия
  • Уйқуни бузилиши
  • Турли тушлар кўриш
  • Депрессия
  • Асабийлик
  • Хонани ҳаракатланиши ёки айланиши ҳисси кўринишида намоён бўлувчи вертиго
  • Юракгингизни хилпиллаши (юракни кучли уриши) ҳисси, юрак уришини секинлашиши ёки қон босимини ошиши бўлиши мумкин.

Жуда кам кузатиладиган ножўя таъсирлари (10000 нафар одамдан 1 ва ундан ортиғида намоён бўлади):

  • Тирноқларингизни ўзгариши
  • Сочларни тўкилиши (алопеция)
  • Панкреатит (меъда ости безини яллиғланиши)

Учраш тезлиги номаълум ножўя таъсирлари (мавжуд бўлган маълумотлар асосида учраш тезлигини ҳисоблаш мумкин эмас):

  • Анемия ёки оқ қон таначаларининг сонини ўзгариши каби қондаги ўзгаришлар;
  • Кўришни ўзгариши, кўзни шиши ёки таъсирланиши;
  • Онгни чалкашиши, галлюцинациялар (йўқ жисмларни кўриши ёки эшитиши мумкин);
  • Парестезиялар (қўл-оёқларда санчиш ва чимчилаш ҳисси ёки айниқса қўл ва оёқ кафтларини қотиб қолиши каби нормада кузатилмайдиган ҳислар).
  • Тиннитус (қулоқларни шанғиллаши)
  • Танангизда қон айланишини бузилиши. Бунинг белгилари толиқиш, ҳансираш, ҳолсизлик ҳисси, оғриқдан иборат бўлиши мумкин.
  • Гипертензия (юқори қон босими)
  • Иситма, иштаҳани йўқолиши, толиқиш, умумий ҳолсизлик ва азобланиш кўринишида намоён бўлувчи васкулит;
  • Терини қуёш нурларига нисбатан сезувчанлигини ошиши.
  • Аёллар бепуштлиги бўлиши мумкин.

  1. Тексивел препаратини қандай сақлаш керак

Болалар ололмайдиган жойда сақлақсин!

Картон қутида кўрсатилган, яроқлилик муддати тугаганидан сўнг Тексивел препаратини ишлатманг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

25°C дан паст хароратда оригинал ўрамида сақлансин.

Тиббий препаратларни оқар сувларга ёки маиший чиқиндиларга ташламанг. Яроқсиз ҳолга келган дори препаратларни қандай йўқотиш кераклиги тўғрисида шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Бундай чоралар атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. Ўрамини ичидагиси ва бошқа маълумотлар

Тексивел препарати таркибида нима сақлайди

  • Фаол модда бўлиб теноксикам ҳисобланади. Ҳар бир таблетка 20 мг теноксикам сақлайди.
  • Бошқа ингредиентлари қуйидагилар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, магний стеарати, тальк.

Тексивел препарати ва ўрамининг ичидагиси қандай кўринишга эга

Тексивел 20 мг таблеткалари сариқ, думалоқ, икки томони қавариқ, 9 мм диаметрли таблекалар кўринишига эга.

Тексивел 20 мг таблеткалари 20 таблеткадан блистер ўрамларга жойланган.

10 таблеткадан блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.