ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПЕКТОЛВАН Ц
PECTOLVAN C
Препаратнинг савдо номи: ПЕКТОЛВАН Ц
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): амброксол гидрохлориди, карбоцистеин
Дори шакли: сироп
Таркиби:
5 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 100% модда қайта ҳисобланганда 15 мг амброксол гидрохлориди, 100% моддага қайта ҳисобланганда 100 мг карбоцистеин;
ёрдамчи моддалар: глюкоза моногидрати; сорбит (Е 420); пропиленгликоль; глицерин; меглюмин, динатрий эдетати, лимон кислотаси моногидрати, натрий бензоати (Е 211), аспартам (Е 951), озуқавий ароматизатор “Клубника 653” (665)”, понсо 4R (Е 124), тозаланган сув.
Таърифи: пушти рангли, қулупнай таъмли, тиниқ қовушқоқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Муколитик воситалар. Мажмуалар.
ATХ коди: R05CB10.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Пектолван Ц – мажмуавий муколитик ва балғам кўчирувчи восита, у иккита тиббий ингредиентларни-амброксол ва карбоцистеинни мувозанатланган мажмуасини сақлайди.
Амброксол бромгексинни фаол метаболити ҳисобланади, аммо янада самаралироқ. Нафас йўлларининг секрециясини оширади, қовушқоқ бронхиал секретни суюлтирилишига ёрдам беради ва мукоцилиар клиренс ҳисобига уни кўчишини енгиллаштиради, балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентини нисбатини ўзгартиради. Клар ҳужайраларини рағбатлантиради ва гидролизга учратадиган ферментларни фаоллаштиради, бу шунингдек балғамни қовушқоқлигини пасайишига олиб келади. Амброксол секретомотор хусусиятга эга–бронхларни липилловчи эпителийсини ишини рағбатлантиради, майда бронхларни ва бронхиолаларни дренаж фаолиятини тиклайди. Препарат эндоген сурфактантни ҳосил бўлишини рағбатлантиради, секретни ҳаддан зиёд ҳосил бўлишини чақирмайди, бронхларни спастик гиперфаоллигини камайтиради. Йўтал ва балғам миқдори сезиларли камаяди. Амброксол гидрохлорид in vitro шароитида яллиғланишга қарши таъсирни намойиш қилган. In vitro шароитдаги тадқиқотлар амброксол гидрохлоридини қондан цитокинларни ажралиб чиқарилишини ва мононуклеар ва полиморф ҳужайраларни тўқималардаги боғланишини сезиларли камайишини кўрсатган.
Карбоцистеин муколитик ва балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади; гликлопротеинларнинг дисульфид кўпригини узиш йўли билан бронхларни ҳаддан зиёд қовушқоқ секретини суюлишини чақиради, бу эса балғамни чиқарилишига ёрдам беради. Карбоцистеинни мукорегулятор самараси бронхларнинг шиллиқ қаватидаги бокалсимон ҳужайраларнинг сиал трансфераза ферментини фаоллашуви билан боғлиқ. Кислотали ва нейтрал сиаломуцинларни миқдорий нисбатини нормаллаштиради, бу бронхиал секретни қовушқоқлигини камайишига ёрдам беради. Мукоцилиар клириенсни ошиши ҳисобига балғамни кўчишини енгиллаштиради, антиоксидант ва пневмопротектор хусусиятларга эга бўлиб, у сульфгидрил гуруҳини эркин радикалларни боғлаш хусусияти билан боғлиқ. Шунингдек шиллиқ қаватини регенерациясига ёрдам беради, унинг структурасини нормаллаштиради ва бокалсимон ҳужайраларни гиперплазиясини камайтиради, бунинг натижасида шиллиқни ишлаб чиқарилишини камайтиради. Киприксимон эпителий фаолиятини фаоллаштиради, JgA секрециясини (специфик ҳимоя) ва шиллиқни сульфгидрил гуруҳини миқдорини (носпецифик ҳимоя) тиклайди. Сиаломуцинларнинг кининни сусайтирувчи фаоллиги ҳисобига яллиғланишга қарши самара намоён қилади, бу шишни ва бронхообструкцияни камайишига олиб келади.
Фармакокинетикаси
Амброксол қабул қилингандан кейин овқат ҳазм қилиш йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Ўпка тўқималарига яхши киради. Перорал қабул қилинганда мутлоқ биокираолишлиги 70-80% ни ташкил қилади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияга ичга қабул қилингандан кейин тахминан 2 соатдан сўнг эришади. Ярим чиқарилиш даври 7-12 соатни ташкил қилади. Асосан сийдик билан (90%) чиқарилади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали, кўкрак сутига киради, тўпланмайди.
Карбоцистеин ичга қабул қилинганда тез сўрилади. Қон плазмасида фаол моддани чўққи концентрацияга 2 соатдан кейин эришилади. Биокираолишлиги паст – юборилган дозанинг 10% дан камини (меъда-ичак йўлларидаги жадал метаболизми ва жигардан биринчи ўтиш самараси натижасида) ташкил қилади. Карбоцистеин деярли тўлиқ фаол бўлмаган метаболитлар кўринишида (ноорганик сульфатлар, диацетилцистеин) сийдик билан чиқарилади. Фақат оз миқдори ўзгарган кўринишда аҳлат билан чиқарилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва амниотик суюқликда тўпланади.
Қўлланилиши
Қийин ажраладиган секрет билан кечувчи нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларида:
- ўпканинг сурункали обструктив касаллиги;
- пневмония;
- балғам кўчиши қийин бўлган бронхиал астма;
- бронхоэктатик касаллик;
- респиратор дистресс-синдром;
- ўпкадаги жаррохлик аралашувлардан кейинги асоратларни даволаш;
- трахеостомани парвариш қилишда, бронхоскопиядан олдин ва кейин қўлланади.
Ўрта қулоқни ва бурунни қўшимча бўшлиқларини яллиғланиш касалликларида ҳам қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қабул қилинади.
Катталар ва 12 ёшли болаларга – 10 мл дан (2 дозаловчи қошиқ) суткада 3 марта.
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 5 мл дан (1 дозаловчи қошиқ) суткада 2-3 марта, 2 ёшдан 6 ёшгача – 2,5 мл дан (1/2 дозаловчи қошиқ) суткада 2-3 марта буюрилади.
Даволаш давомийлиги, одатда 7-10 кундан ошмаслиги керак.
Болаларда қўлланилиши энг қисқа бўлиши лозим, 5 кундан ошмаслиги керак.
Ножўя таъсирлари
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар, анафилактик шок.
Тери ва тери ости клечаткаси томонидан: тери тошмаси (майда нуқтали, доғли, майда доғли, аралаш тошмалар), эшакеми, қичишиш, дерматит терини оғир шикастланишлари, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).
Нерв тизими томонидан: дисгевзия (таъмни бузилиши), бош айланиши, бош оғриғи, безовталик.
Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, оғиз бўшлиғида сезувчанликни пасайиши, қусиш, диарея, диспепсия, жиғилдон қайнаши, меъдада оғриқ, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, оғизни қуриши, қабзият, сўлак оқиши, томоқни қуриши, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши.
Нафас тизими, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан: ҳалқумда сезувчанликни пасайиши, ринорея, диспноэ (ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг симптомлари каби).
Сийдик чиқариш тизими томонидан: дизурия.
Юрак томонидан: юрак уришини ҳис қилиш.
Умумий бузилишлар: умумий ҳолсизлик, иситма, шиллиқ қавати томонидан реакциялар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Препаратнинг ёрдамчи моддалари билан номутаносиблиги сабабли кам учрайдиган наслий ҳолатларда (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг) препаратни қўллаш мумкин эмас. Меъда ва ўн икки бармоқ ичакни пептик ярасини зўрайиш босқичида, тератоген ва эмбриотоксик таъсирига нисбатан маълумотларни етарли миқдорда эмаслиги сабабли, ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўлланмайди.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Юқори ва қуйи нафас йўлларининг яллиғланиш касалликларида глюкокортикоид ва антибактериал даволаш самарадорлигини оширади. Аммо тетрациклин қатори антибиотиклари билан бир вақтда (доксициклиндан ташқари) қўллаш тавсия қилинмайди, уларни қўлланишлари ўртасидаги интервал 2 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Амброксол ва йўтални сусайтирувчи воситаларни бир вақтда қўллаш йўтал рефлексини сусайиши натижасида шиллиқни ҳаддан зиёд тўпланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун бундай мажмуани қўллангандан кутиладиган фойда ва мумкин бўлган хавф нисбатини шифокор синчков баҳолагандан кейин қўллаш мумкин.
Карбоцистеин билан даволаш даврида йўталга қарши воситаларни ва бронхиал секрецияни сусайтирувчи восталарни қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Балғамли йўтал–бронх-ўпка тизимининг фундаментал ҳимоя механизми бўлиб, у сусаймаслиги керак. Бронхиал секрецияни модификация қиладиган дори воситаларини йўтални суcайтирувчи ва/ёки секрецияни сусайтирувчи (атропин гуруҳи) воситалари билан мажмуаси норационал ҳисобланади. Муколитикларни қўлланиши чақалоқларда бронхларни ўтказувчанлигини бузилишига олиб келиши мумкин. Болаларда ҳаётининг биринчи йили ёш жиҳатидан анатомик–физиологик ўзига хослигига кўра нафас йўлларини бронхиал секретдан тозаланиш имкони чекланган. Ҳар қандай муколитик агентларни чақалоқларга қўллаш мумкин эмас.
Самара бўлмаган ёки касаллик симптомлари кучайган ҳолларда даволашни қайта кўриб чиқиш керак.
Терининг оғир шикастланишлари: Стивенс–Джонсон ва Лайелл синдроми тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлиб, улар вақти бўйича амброксолни қўлланиши билан тўғри келган. Ушбу ҳолатларни асосий касалликни кечуви ва/ёки бошқа препаратларни бир вақтда қўлланиши билан тушунтириш мумкин. Шунинг учун терининг ёки шиллиқ қаватининг янги шикастланишлари пайдо бўлганида тиббий ёрдам учун шифокорга мурожаат қилиш ва амброксол гидрохлориди билан даволашни тўхтатиш лозим.
Бронхиал моторика бузилганида ва шиллиқни кучли секрециясида (масалан, бирламчи цилиар дискинкезия каби кам учрайдиган касалликда) препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки амброксол шиллиқ секрециясини кучайтириши мумкин.
Буйрак фаолиятини бузилиши ёки оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга препаратни фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қўллаш лозим. Амброксолни қўлланганда ҳар қандай бошқа жигарда метаболизмга учрайдиган, кейин буйраклар орқали чиқариладиган таъсир этувчи моддалар каби, унинг метаболитларини тўпланиши юз беради ва улар оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларнинг жигарида ҳосил бўлади.
Йирингли балғамни ажралиб чиқарилишида, юқори ҳароратда шифокорни синчков кузатуви керак.
Препаратни меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган пациентларни даволашда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Препарат сорбитол сақлайди, шунинг учун кам учрайдиган наслий фруктозани ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларда бу препаратни қабул қилмаслик керак.
Препарат аспартам сақлайди, у фенилаланиннинг ҳосиласи ҳисобланади, у фенилкетонурияли беморлар учун хавфли бўлиши мумкин.
Препарат глюкоза сақлайди, шунинг учун наслий глюкозани ўзлаштираолмайдиган, глюкоза-галактозани мальабсорбцияси бўлган пациентларда препаратни қабул қилишдан сақланиш керак.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши.
Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўлланмайди. Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида препаратни фақат она учун бўлган фойда/ҳомила (бола) учун бўлган хавф нисбатини синчков баҳолангандан кейингина қўлланади, уни шифокор аниқлайди. Эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди.
Болалар.
Препаратни болаларда 2 ёшдан бошлаб қўллаш мумкин. Болаларни даволашни шифокорни назорати остида ўтказиш лозим.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиши қобилияти.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсири тўғрисида тадқиқотлар ўтказилмаган. Бош айланиши пайдо бўлганида автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришдан сақланиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: меъдада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш. диарея.
Даволаш: симптоматик ва тутиб турувчи даволаш.
Чиқарилиш шакли
100 мл дан флаконда. 1 флакондан дозаловчи қошиқ билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати.
1 йилу 6 ой.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.