ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АМБРОЦИТ
AMBROTSIT
Препаратнинг савдо номи: Амброцит
Таъсир этувчи модда (ХПН): Амброксол гидрохлориди
Дори шакли: Таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: Амброксол гидрохлориди – 30 мг.
ёрдамчи моддалар: лактоза, маккажўхори крахмали, микрокристаллик целлюлоза, поливинилпирролидон, магний стеарати, аэросил.
Таърифи: ясси цилиндрик шаклли, фаскали, оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи воситалар.
Фармакологик хусусиятлари
Яққол балғам кўчирувчи таъсирга эга муколитик перпарат. Препарат бронхларнинг шиллиқ қаватининг сероз ҳужайраларини рағбатлантириши ҳисобига ва мукополисахаридларнинг деполимеризацияси натижасида балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради ва балғамни суюлтиради. Амброксол хилпилловчи эпителийнинг ҳаракат фаоллигини кучайтиради, мукоцилиар траспортни оширади, балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг нисбатини меъёрлаштиради. Бундан ташқари, гидролизловчи ферментларни фаоллаштириб ва Кларк хужайраларидан лизосомаларни ажралиб чиқишини кучайтириб, балғамнинг қовушқоқлигини пасайтиради, ва шу йўл билан нафас йўлларидан балғамни кўчишини енгиллаштиради. Амброксол альвеолаларда сурфактант синтези ва секрециясини оширади. Сурфактант ҳосил бўлишини ошиши ҳисобига препарат яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, антиоксидант хусусиятларга эга ва маҳаллий иммунитетни оширади. Амброксолнинг таъсири 30 минут давомида намоён бўлади ва 6-12 соат давомида сақланиб туради.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан кейин амброксол меъда-ичак йўлларидан амалда тўлиқ сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Сmax) тахминан 0,3-0,5 соатдан кейин эришилади. Биокираолишлиги 70-80% ни ташкил қилади. Препаратнинг кумуляцияси аниқланмаган.
Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 90%. Тўқималарга тез киради ва энг юқори концентрацияси ўпкада аниқланади. Гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади.
Жигарда конъюгация йўли билан фармакологик нофаол метаболитларни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди.
Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 7-12 соат. Буйраклар орқали препаратнинг тахминан 90% чиқарилади.
Қўлланилиши
Нафас йўлларининг қовушқоқ балғамни ажралиб чиқиши билан кечувчи ўткир ва сурункали касалликларини (ўткир ва сурункали бронхит, обструктив бронхит, пневмония, балғамнинг ажралиб чиқиши бузилган бронхиал астма, бронхоэктатик касаллик, шунингдек бурун-томоқ бўшлиғи яллиғланишида шиллиқни суюлишини яхшилаш учун) муколитик даволашда қўлланади.
Ўпкада ўтказилган операциядан кейинги асоратларни олдини олиш ва даволашда, бронхоскопиядан олдин ва кейин, ўпка муковисцидозида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Таблеткалар ичга овқатдан кейин, бутунлигича катта микдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга биринчи 2-3 кун давомида 30 мг дан суткада 2-3 марта, сўнгра 30 мг дан суткада 2 марта ёки 15 мг дан суткада 3 марта буюрилади. 5 дан 12 ёшгача бўлган болаларга 15 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади.
Қўллаш давомийлиги кўрсатмалар ва касалликнинг кечишига боғлиқ ва даволовчи шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади.
Шифокорнинг тавсиясисиз препаратни 4-5 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади.
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: оғизни қуриши, жиғилдон қайнаши гастралгия кўнгил айниши, қусиш, қабзият.
Нафас тизими томонидан: ринорея, нафас йўлларининг шиллиқ қаватини қуруқлиги.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, Квинке ангионевротик шиши, алоҳида ҳолларда аллергик контакт дерматит, жуда кам ҳолларда – анафилактик турдаги ўткир оғир реакциялар (анафилактик шок Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдроми).
Бошқалар: ҳолсизлик, сийишни қийинлашиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- амброксолга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
- ҳомиладорлик (I уч ойлиги) даври;
- лактация даври;
- меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги;
- йўталга қарши препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни ва антибактериал воситаларни (амоксициллин, цефуроксим, доксициклин, эритромицин) бир вақтда қабул қилиш антибиотикларни ўпка тўқимасига киришига ёрдам беради. Туғруқ фаолиятини сусайтирувчи препаратлар билан мутаносиб.
Препарат йўталга қарши препаратлар билан мажмуавий қўлланганида йўтал рефлексини сусайтириши туфайли, суюлтирилган секрет хавфли димланиши мумкин. Шунинг учун йўталга қарши воситаларни қабул қилиш фақат даволовчи шифокор кўрсатмасига кўра ўтказилиши керак.
Кардионоселектив β-адреноблокаторларни қўлланиши, бронхоспазм туфайли балғамни ажралиб чиқишини ёмонлаштириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Бронхларнинг моторикаси бузилган ва секрет миқдори ошган ҳолларда (масалан, хавфли киприксимон эпителий синдромида), бронхларда шиллиқни тўпланиб қолиш хавфи туфайли, сиропни фақат даволовчи шифокор маслаҳатидан сўнг ва шифокор назорати остида қабул қилиш мумкин.
Буйрак ёки жигар фаолиятини оғир бузилишида препаратни қабул қилиш орасидаги интервални ошириш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Препаратни эмизиш вақтида ва ҳомиладорликнинг биринчи I уч ойлигида қабул қилиш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг II ва III ойликларида амброксолни фақат даволовчи шифокор тавсияси бўйича қабул қилиш мумкин.
Бронхиал астмаси пациентларда амброксол йўтални кучайтириши мумкин. Амброксолни бевосита уйқудан олдини қўллаш мумкин эмас.
Препарат автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди.
Аллергик реакцияларнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни бекор қилиш керак.
Препаратнинг навбатдаги дозасини қабул қилиниши ўтказиб юборилган холларда, кейинги қабул қилишда препаратнинг дозасини оширмаслик керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилганида заҳарланиш ҳоллари кузатилмаган. Аммо баъзида: қисқа муддатли безовталик, ич кетиши, доза кучли ошириб юборилганида артериал босимни пасайиши, қусиш, сўлакни кўп ажралиши кузатилиши мумкин
Даволаш: бундай ҳолларда, айниқса дозани кучли ошириб юборилганида, шифокорга мурожаат қилиш ва унинг тавсияси бўйича меъдани ювиш, ёғ сақловчи маҳсулотларни қабул қилиш, гемодинамик кўрсаткичларни назорат қилиш, зарурати бўлганда симптоматик даволашни ўтказиш керак.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар, 30 мг дан контур уяли ўрамларда № 10; 20.
Сақлаш шароити
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.