📜 Инструкция по применению Пиковит пастилка
💊 Состав препарата Пиковит пастилка
✅ Применение препарата Пиковит пастилка
📅 Условия хранения Пиковит пастилка
⏳ Срок годности Пиковит пастилка

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПИКОВИТ®

PIKOVIT

 

Препаратнинг савдо номи: Пиковит®

Дори шакли: пастилкалар

Таркиби:

1 пастилка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

А витамини пальмитати концентрати (синтетик

мойли шакли) 1,7 млн ХБ/г                                               0,35 мг

холекальциферол концентрати (мойли шакли

1 млн ХБ/г (D3 виткамини)                                                0,08 мг

аскорбин кислотаси (С витамини)                                               10,00мг

тиамин нитрати (В1 витамини)                                         0,25 мг

рибофлавин (В2 витамини)                                                0,30 мг

пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)                                  0,30 мг

цианокобаламин 0,1% маннитолда (В12 витамини)        0,20 мкг

никотинамид (РР витамини)                                             3,00 мг

фолат кислотаси                                                                  0,04 мг

кальций пантотенати (В5 витамини)                                1,20 мг

кальций гидрофосфати, сувсиз                                         43,00 мг

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, апельсин мойи 05073, полисорбат 80 (твин 80), глицерол, тозаланган канакунжут мойи, сувсиз лимон кислотаси, сорбитол, декстроза (суюқ глюкоза) (қуюқ модда), магний стеарати, капол 600 фарма, суюқ парафин, повидон, кўпикни сўндирувчи восита 1510, сукроза.

Қизил рангли 1 пастилка қўшимча Ponceau 4R (E124) бўёвчиси сақлайди.

Сариқ рангли 1 пастилка қўшимча Orange 06080 (E110) бўёвчиси, Quinoline Yellow (E104) бўёвчиси, титана диоксид (Е171) сақлайди.

Тўқ сариқ рангли 1 пастилка қўшимча Orange 06080 (E110) бўёвчиси, титана диоксид (Е171) сақлайди.

Яшил рангли  1 пастилка қўшимча Blue indigotin (Е132) бўёвчиси, Quinoline Yellow (E104) бўёвчиси, титана диоксид (Е171) сақлайди.

Таърифи: қизил, сариқ, яшил ва тўқ сариқ рангли, думалоқ, икки томонлама қавариқ пастилкалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитаминлар бошқа минерал моддалар билан мажмуада.

АТХ коди: А11АА03.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакокинетикаси

Мураккаб композиция ва витаминлар ва минералларни, одатда, овқат рационида бўлиши сабабли, Пиковит® пастилкаларида сақланувчи дозаларда витаминларни текшириш мумкин эмас.

Сувда эрувчи витаминлар (В гуруҳи витаминлари, С витамини ва биотин), организмнинг суткалик эҳтиёжларига тўғри келувчи миқдорларда жуда яхши сўрилади. Ортиқча миқдори сийдик билан, айрим ҳолларда эса аҳлат билан чиқарилади. Бу витаминлар организмда чекланган миқдорда сақланади, шунинг учун тўқималарда уларнинг адекват концентрацияларини сақлаб турилиши учун, улар организмга мунтазам тушиб туришлари керак.

Перорал буюрилган ёғда эрувчи А ва D витаминлар, ёғлар бўлганда ингичка ичакда яхши сўрилади. Е витаминини сўрилиши нисбатан катта эмас (дозанинг 25% дан 85% гача) Катта дозаларда ишлатилганда бу витаминлар жигарда тўпланади ва, демак сувда эрувчи витаминларга қараганда токсикроқдир.

Кальций ионлари ингичка ичакда фаол транспорт ва пассив диффузия йўли билан сўрилади. Кальцийнинг 45% плазма оқсиллари билан боғланади. Кальцийнинг ортиқча қисми, асосан, сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

Фосфатлар меъда-ичак йўлларидан фаол транспорт ва пассив диффузия натижасида сўрилади; плазма, хужайрадан ташқари суюқлик, хужайра мембраналари, коллаген ва суяк тўқимасида тақсимланади. Кўпчилик фосфатлар ингичка ичакда сўрилади ва асосан, сийдик билан чиқарилади.

Фармакодинамикаси

Пиковит® пастилкалари кальций ва фосфор билан бирга витаминлар сақлайди.

Витаминлар – юқори биологик ахамиятга эга моддалар бўлиб, организмда кўпчилик биокимёвий жараёнларни бошқаришда иштирок этади. Витаминлар ва минералларнинг организмдаги самаралари, фармакодинамик бўлмай, балки асосан физиологик.

В гуруҳи витаминлари (В1, В2, В6, пантотен кислотаси ва никотинамид) углеводлар, оқсиллар ва ёғлар моддалар алмашинувида, шунингдек нерв тизими фаолиятида иштирок этади.

А витамини эпителиал хужайраларнинг ривожланиши ва кўрув пигментининг синтези учун зарур.

Д витамини кальций алмашинувини бошқаради ва уни қўллаш суякларни яхши ўсиши ва тишларни минерализацияси имкониятини беради

С витамини темирни сўрилишига ёрдам беради ва организмдаги кўп сонли оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади.

Минераллар организм учун катта ахамиятга эга. Улар бириктирувчи тўқима таркибига киради ёки ферментлар ва гормонларнинг катализаторлари ва компонентлари ҳисобланади. Кальций ионлари кўпчилик ферментларни фаоллаштиради, улар юрак мушаги тонусини бошқарилишида ва нерв импульсларини ўтказилишида иштирок этади, шунингдек хужайра мембраналарини ўтказувчанлигини бошқаради.

Қўлланилиши

Пиковит® пастилкалари жуда ёқимли мазага эга ва энг аввало болалар учун мўлжалланган бўлиб, қуйидагиларда :

  • иштаҳа бўлмаганда;
  • мактаб ёшидаги болалар толиққанда;
  • жисмоний ривожланиш етарли бўлмаганда (ўсишни орқада қолишида);
  • антибиотиклар билан даволашда қўшимча восита сифатида;
  • кундалик овқат рационида витамин препарати сифатида, айниқса қишки ва баҳорги даврларда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

4 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга суткада 4-5 пастилка қабул қилиш тавсия этилади.

7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга суткада 5-7 пастилка қабул қилиш тавсия этилади.

Пиковит® пастилкалари ёқимли мазага эга, уларни оғизда тўлиқ эригунича тутиб туриш керак. Препаратни қабул қилиш курси 20-30 кун. Такрорий қабул қилиш курси 1-3 ойдан кейин ёки шифокор тавсияси бўйича ўтказилади.

Ножўя таъсирлари

Жуда кам (< 1/10000)

ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Агар аллергик реакциялар ривожланса, даволашни тўхтатиш ва маслахат учун шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • фаол моддаларга ва препаратнинг ёрдамчи компонентларига юқори сезувчанлик.
  • А ва Д гипервитаминозларида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат кальций сақлайди ва шунинг учун ичакда тетрациклинлар гуруҳи антибиотикларни, шунингдек фторхинолн ҳосилалари – антимикроб воситаларни сўрилишини кечиктиради. С витамини сульфаниламидлар гуруҳи антимикроб воситаларнинг таъсири ва ножўя самараларини кучайтиради (шу жумладан сийдикда кристалларни пайдо бўлиши) кузатилади.

Тиазидлар гуруҳига мансуб сийдик ҳайдовчи воситалар бир вақтда буюрилганда гиперкальциемия эҳтимоли ошади.

 

Махсус кўрсатмалар

Агар аллергик реакциялар ривожланса, препарат бекор қилиниши керак.

Сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин – бу мутлақо безарар бўлиб, препаратда рибофлавинни борлиги билан тушунтирилади.

Бошқа витаминли ва витаминли-минералли ва/ёки минерал препаратлар билан бир вақтда қўлланганда, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.

Қандли диабети бўлган пациентлар Пиковит®ни қабул қилишлари мумкин, лекин улар суткалик доза 2,4 г дан 4,2 г гача қанд сақлашини назарда тутишлари керак. Ҳар бир пастилка 0,6 г қанд сақлайди.

Пиковит® пастилкалари 4 ёшдан кичик болалар учун тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладор аёллар ва эмизувчи оналар витаминлар ва минералларни шифокор тавсияси бўйича қабул қилишлари мумкин, Пиковит® пастилкаларидаги витаминлар ва минералларнинг дозалари болалар учун мўлжалланган.

Айрим ингредиентлари хақида махсус маълумотлар

Пиковит® пастилкалари лактоза, сахароза, глюкоза сорбитол (Е420) ва азобўёвчи Е124 сақлайди. Кам учрайдиган наслий фруктоза ёки галактозани ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-изомальтозани кам сўрилиши бўлган пациентларга бу препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Азобўёвчи Е124 аллергик реакциялар чақириши мумкин.

Автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни ҳайдаш қобилиятига дори воситасининг таъсири.

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Гарчи дозани ошириб юборилишининг ривожланиш хавфи минимал бўлса ҳам, узоқ муддат жуда катта дозаларда қўллаш А ва Д гипервитаминозига олиб келиши мумкин.

Симптомлари: фокусланмаган кўриш, бош оғриғи, ҳаракатлар координациясини бузилиши, қорин оғриғи, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, терини қизариши қисқа муддатли дозани ошириб юборилишида намоён бўлади.

Катта дозаларни узоқ муддат қабул қилиш: кўришни бузилиши, сурункали бош оғриғи, қайталанувчи кўнгил айниши, терини юпқалашиши, терини қичишиши, лабларни ёрилиши, конъюнктивит, бўғим оғриқлари, оғиз бўшлиғини қуруқлиги, оғизда металл таъми, чанқоқлик, иштаҳани йўқолиши, тана вазнини камайиши, спазмлар, диарея, дезориентацияни чақириши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш.

Чиқарилиш шакли

15 пастилкалар ПВХ/ПЕ/ПВДХ-алюмин фольга (PVC/PE/PVDC-Al) блистерда.

2 ёки 4 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган хароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.