📜 Инструкция по применению Белосалик® лосьон
💊 Состав препарата Белосалик® лосьон
✅ Применение препарата Белосалик® лосьон
📅 Условия хранения Белосалик® лосьон
⏳ Срок годности Белосалик® лосьон

БЕЛОСАЛИК® лосьон/BELOSALIC® lotion

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Қайд этиш рақами

 

Савдо номи

Белосалик® лосьон

 

ХПН ёки гуруҳланган номи

Бетаметазон + Салицил кислотаси

 

Дори шакли

Сиртга қўллаш учун эритма

 

Таркиби

Сиртга қўллаш учун 1 г эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: бетаметазон дипропионати шаклида – 0,64 мг (0,064%), бу 0,500 мг бетаметазонга тўғри келади ва салицил кислотаси – 20 мг (2%);

ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати – 0,300 мг, гипромеллоза 4000 СпЗ – 5,000 мг, натрий гидроксиди – 5,000 мг, изопропанол -392,000 мг, сув – 577,060 мг.

 

Таърифи

Тиниқ, рангсиз, қовушқоқ изопропанол ҳидли эритма.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи

Маҳаллий қўллаш учун глюкокортикоид + кератолитик восита.

 

АТХ коди: [D07XC01]

Фармакологик хусусиятлари

Белосалик® лосьон яллиғланишга қарши, қичишишга қарши, шишга қарши, аллергияга қарши, антипролифератив, иммунодепрессив, кератолитик, микробларга қарши, замбуруғларга қарши таъсирга эга.

Бетаметазон дипропионати – яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, қичишишга қарши ва томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатувчи синтетик глюкокортикоиддир (ГКС). Тери юзасига қўйилганида томирларни торайтиради, қичишишни йўқотади, яллиғланиш медиаторларининг (эозинофиллар ва семиз хужайралардан), 1 ва 2 интерлейкинларни, гамма-интерферонни (лимфоцитлар ва макрофаглардан) ажралиб чиқишини пасайтиради, гиалуронидаза фаоллигини тормозлайди ва томирлар деворининг ўтказувчанлигини пасайтиради. Хужайра цитоплазмасида специфик рецепторлар билан ўзаро таъсир қилади, хужайра самараларини белгиловчи оқсиллар, шу жумладан липокортинни хосил бўлишини индукция қилувчи мРНК синтезини рағбатлантиради. Липокортин фосфолипаза А2 ни сусайтиради, арахидон кислотасини ажралиб чиқишини, эндопеникислар, простагландинлар, лейкотриенларнинг (яллиғланиш, аллергия ва бошқа патологик жараёнлар ривожланишига ёрдам берувчи) биосинтезини блоклайди.

Салицил кислотаси кератолитик таъсири ҳисобига шикастланиш соҳасини тангачалардан тозалайди, бетаметазонни терига сингишига ёрдам беради, бактериал ва замбуруғли инфекция ривожланишини олдини олиб, терида кислотали муҳитни тутиб туради.

Қўлланилиши

Гиперкератоз ва кепакланиш билан бирга кечувчи, кортикостероид даволашга сезувчан нимўткир ва сурункали дерматозларни – псориаз, бошнинг сочли қисмини себореяли дерматити, асбестсимон темиратки, себорея, нейродерматит, бошнинг сочли қисмида жойлашган қизил ясси темиратки, экзема, ихтиоз, терининг дисгидрозини даволашда қўлланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Бетаметазон, салицил кислотаси ёки препаратнинг ҳар қандай компонентларидан бирига ўта юқори сезувчанлик, терининг вирусли инфекциялари, очиқ жароҳатлар, трофик яралар, розацеа, оддий хуснбузар, розацеа, сувчечак, сифилиснинг тери кўринишлари, тери туберкулёзи, олти ойликкача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши

Белосалик® лосьонини ҳомиладорларда маҳаллий қўллашга, она учун тахмин қилинган фойда ҳомила учун хавфдан юқори бўлган холдагина йўл қўйилади. Бундай холларда препаратни қўллаш қисқа муддатли ва тери қопламасининг катта бўлмаган соҳалари билан чекланган бўлиши керак.

Белосалик® лосьон препаратини эмизиш даврида қатъий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин, лекин бунда препаратни эмизиш олдидан сут бези терисига қўйиш мумкин эмас.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга буюрилади

Пуркагич-учли флакон:

Белосалик лосьон қулай узунроқ пуркагич-учли ёрдамида бош терисининг соч билан қопланган шикастланган сохаларига суткада икки марта пуркалади. Баъзи ҳолатларда бир марта қўллаш етарли.

Пуркаш олдидан флаконни силкитиш, вертикал холатда тутиш, сўнгра учликнинг учини терининг соч билан қопланган шикастланган соҳасига келтириш ва кўрсатгич бармоқ билан пуркагичга таянчгача босиш керак. Бош терисининг шикастланган соҳаларига керакли миқдорда пуркашлар ўтказиш керак.

Даволаш курсининг давомийлиги индивидуал равишда, ва одатда, касалликнинг асосий симптомлари йўқолгунича ўтказилади, лекин одатда 3-4 хафта билан чекланади. Давомлироқ даволаш курсининг зарурати бўлганда препаратни камроқ, масалан, кунора ишлатиш тавсия этилади.

Флакон-томчилагич:

Белосалик® лосьон суткада икки марта қўлланади. Лосьоннинг бир неча томчиси пахта тампон ёки қўл бармоқлари билан тери юзаси бўйлаб, бироз ишқалаб биртекис тақсимланади. Айрим холларда бир марта ишлатиш етарли бўлади. Даволаш давомийлиги одатда, 3-4 хафталар билан чекланади.

Давомлироқ даволаш курсининг зарурати бўлганда препаратни камроқ, масалан, кунора ишлатиш ёки мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Белосалик® лосьонни эҳтиёткорлик билан ва максимал қисқа муддатда олти ойликдан бошлаб болаларга буюриш мумкин.

Ножўя таъсири

Ножўя кўринишлари, одатда, кучсиз ифодаланган характерга эга. Тери қопламалари томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакцияси (қичишиш, ачишиш ёки қизариш), анкесимон ўзгаришлар, гипопигментация, стриялар, терини атрофияси, гипертрихоз, терининг иккиламчи инфекциялари.

Давомли узлуксиз назоратсиз ва терининг катта сохаларида қўллаганда: телеангиоэктазиялар, ГКС ёки салицилатларнинг ножўя таъсирларини тизимли кўринишлари.

Ўта юқори сезувчанлик реакцияси ёки ножўя кўринишлар пайдо бўлган холда даволашни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Дозани ошириб юборилиш

Симптомлари: ножўя самараларининг тизимли кўринишлари.

Даволаш: препаратни бекор қилиш ва симптоматик даволаш.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан клиник ишончли ўзаро таъсири аниқланмаган. Сиртга қўллаш учун этанол сақловчи косметик ва дерматологик воситалар ёки яққол қуритувчи самарага эга тиббий совунни бир вақтда ишлатиш, терининг таъсирланишини чақириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Белосалик® лосьони фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган.

Кўзларга ва шиллиқ қаватларга тушишидан, шунингдек препаратни аногенитал сохасида қўллашдан сақланиш керак.

Зарурати бўлган ҳоллардан ташқари, препаратни окклюзион боғлов остида қўллаш тавсия этилмайди. Терида замбуруғли ёки бактериал микрофлора ривожланганида, қўшимча антибактериал ёки замбуруғларга қарши воситаларни қўллаш керак.

Белосалик® лосьон препарати сиртга қўллаш учун эритма шаклида, айниқса бошнинг сочли қисми терисида ишлатиш учун қулай. Эритма тери юзаси бўйлаб енгил тақсимланади, сочларни ёпиштирмайди ва қурутмайди, кўринадиган излар қолдирмайди, терига совутувчи таъсир кўрсатади.

 

Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Белосалик® лосьон препаратини транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига нохуш таъсири хақида маълумотлар мавжуд эмас.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун эритма.

50 мл ва 100 мл дан препарат паст зичликдаги полиэтилен буралувчи тиқин билан бекитилган, томчилагичли юқори зичликдаги полиэтилен флаконда. Тиқин биринчи очиш назорати учун халқага эга. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

20 мл, 50 мл ва 100 мл дан препарат пурковчи помпа механизм ва ҳимоя пластик қалпоқча билан юқори зичликдаги полиэтилен флаконда. 1 флакон пластик пуркагич-учлик ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган хароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.