ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БЕТАЗОН
BETAZON
Препаратнинг савдо номи: Бетазон
Таъсир этувчи модда (ХПН): бетаметазон натрий фосфати
Дори шакли: инъекция учун эритма.
Таркиби:
1,0 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: бетаметазон натрий фосфати – 5,263 мг (бу 4 мг бетаметазонга эквивалент);
ёрдамчи моддалар: фенол, натрий цитрат дигидрати, сувсиз лимон кислотаси, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ўзига хос (фенол) ҳидли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: тизимли кортикостероид – глюкокортикоид
АТХ коди: Н02АВ01
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Бетазон худди шу хажмда олинган преднизолонга нисбатан тахминан 8-10 марта кучли яллиғланишга қарши ва антиректив хусусиятларга эга синтетик кортикостероид ҳисобланади.
Бетазон кортикостероидлар учун хос бўлган ножўя самаралар чақирмайди.
Фармакокинетикаси
Бетазон тезкор ва кучли реакция мақсадида қўллашга қулай бўлган мушак ичига ва вена ичига инъекцияларга тайёр эритмада бетаметазон натрий фосфати сақлайди.
Алоҳида ҳолларда Бетазон ампулалари шикастланган тўқиманинг ичига, бўғим ичига, эндоплеврал, конъюнктива остига ва аэрозол кўринишида юборилиши мумкин. Шундай қилиб, Бетазон кортизон асосидаги яхши ўзлаштириладиган юқори фаол стерил эритмага хос барча афзалликларга эга.
Қўлланилиши
Оғир ҳолатлар: шок (жарроҳлик ва жароҳат, куйиш оқибатидаги); жиддий анафилактик ва аллергик реакциялар (ҳиқилдоқни шиши, препаратларга аллергия ва қон қуйилгандан кейинги ҳолат); астматик кўринишлар; бош мия шиши; миокард инфаркти; тез авж олувчи қон касалликлари; кортикостероидлар билан узоқ вақт даволаш оқибатидаги буйрак усти бези фаолиятини сусайишида Уотерхаус-Фридериксен синдроми, Аддисон касаллиги, Симмондс касаллиги бўлган пациентларда буйрак усти бези етишмовчилигини зўрайиши; юмшоқ тўқималарни шикастланиши – теннис тирсак ва елка бўғими периартериитида қўлланади (маҳаллий инъекция).
Бетазон шок ва астматик кўринишларда даволашнинг бошқа шаклларини ўрнини босмайди, лекин уларнинг самарадорлигини аҳамиятли даражада ошириши мумкин.
Перорал даволашни алмаштириш: агар пациентнинг соғлиғи – қусиш, доимий диарея, юз-жағ жаррохлиги туфайли перорал даволашни ўтказиш имкони бўлмаса, кортикостероидлар билан даволаш кўрсатилган.
Қўллаш усули ва дозалари
Кортикостероидлар билан инъекцион даволаш касалликнинг оғирлик даражаси ва пациентнинг индивидул реакциясига мос дозаларда олиб борилиши керак. Одатдаги бир марталик доза 4 мг ни ташкил этади, у заруратга қараб кутилган самарага эришилмагунча такроран юборилади. Айрим ҳолларда бир марталик инъекциянинг дозаси 10-15 мг ва ундан кўпроқни ташкил қилиши мумкин; бу доза 24 соат давомида 3-4 марта юборилиши мумкин.
Зарурати бўлган ҳолларда препаратни бевосита стандарт инфузион эритмаларга қўшиш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Кучли кортизонлар билан узоқ вақт даволаганда қуйидаги ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин:
Сув-туз мувозанатини ўзгаришлари, хусусан гипокалиемия, у кам ҳолларда бўлсада гипертония ва юрак етишмовчилигини, айниқса хавф гуруҳидаги пациентларда чақириши мумкин;
Остеопороз, асептик некроз, айниқса сон суяги бошчаси ва мушак тизими некрози, миопатия, суякларнинг мўртлиги каби мушак ва скелет томонидан ўзгаришлар;
Меъда-ичак томонидан асоратлар, улар яра касаллигини чақириши ёки зўрайишини чақириши мумкин; номаълум тез-тезликдаги ўткир панкреатит;
Битиш жараёнини секинлашиши каби тери ўзгаришлари, терини юпқалишиши ва мустаҳкамлигини камайиши;
Бош айланиши, бош оғриғи ва бош мия ички босимини ошиши, руҳий беқарорлик каби неврологик ўзгаришлар;
Мунтазам бўлмаган ҳайз, гипергормонал секреция, Кушинг синдроми, болаларда ўсиш муаммолари каби эндокрин бузилишлар;
Гипофиз ва буйрак усти бези функциясини бузилиши, айниқса катта юкламалар вақтида, углеводларга толерантликни пасайиши, яширин қандли диабетни тўсатдан намоён бўлиши ва диабети бўлган пациентларда гипогликемик препаратларга эҳтиёж;
Глаукома, орқа субкапсуляр катаракта ва кўз ички босимини ошиши каби кўз асоратлари;
Манфий азот мувозанати, шунинг учун узоқ вақт даволаганда оқсилни истеъмол қилишни мувофиқ равишда ошириш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Таъсир этувчи моддага ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига ўта юқори сезувчанлик.
Тизимли инфекциялар, агар специфик инфекцияга қарши даволаш ўтказилмаётган бўлса. Сусайтирилган вакциналар билан иммунизация; глюкокортикостероидларни, айниқса юқори дозада қабул қилаётган пациентларда неврологик асоратларни пайдо бўлиши эҳтимоли ва антителаларнинг реакцияларини етишмовчилиги туфайли. Бетаметазонни бевосита пайларга юбориш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Стероидлар оғир миастенияда холинергик препаратларнинг, ўт қопи рентгенографиясида контраст моддаларнинг, салицилатлар ва ностероид яллиғланишга қарши препаратларнинг таъсирини пасайтириши мумкин.
Гипопротромбинемияси бўлган пациентларда ацетилсалицил кислотаси билан бирга қўлланилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Фенитоин, фенобарбитал, эфедрин ва рифампицин томонидан стероидларнинг самаралари пасайтирилиши мумкин.
Бетаметазон билан бирга қўлланилганда антикоагулянтнинг дозасини камайтириш зарур бўлиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Глюкокортикоидлар билан даволанаётган пациентларда клиник ҳолатнинг жиддийлигига қараб мунтазам дозага тузатиш киритиш тавсия этилади.
Глюкокортикоидлар инфекциянинг белгиларини ниқоблаши ва иммун ҳимояни пасайиши туфайли, уларни қўллаш вақтида инфекция пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда антибиотиклар билан тегишли даволаш заруратини баҳолаш керак.
Фаол туберкулёз бўлган ҳолатларда, касаллик тез кечганида ёки тарқалганида бетаметазонни қўллаш чекланиши керак, бундай ҳолларда глюкокортикоид тегишли туберкулёзга қарши даволаш билан бирга қўлланади. Агар глюкокортикоидлар яширин туберкулёзи бўлган пациентларга ёки туберкулинга ижобий реакцияси бўлган пациентларга юборилса, улар синчковлик билан назорат қилиниши керак, чунки касаллик қўзғаши мумкин. Узоқ вақт даволаган ҳолларда пациентлар химиопрофилактика олишлари керак.
Глюкокортикоидлар чақирган иккиламчи буйрак етишмовчилигини дозани аста-секин камайтириб, минимумга етказиш мумкин. Нисбий етишмовчиликнинг бу типи даволаш тўхтатилгандан кейин бир йилгача давом этиши мумкин. Шундай қилиб, агар бу вақт давомида бирон-бир стресс ҳолат юзага келса, гормонал даволашни такроран бошлаш керак.
Минералокортикоидлар секрецияси издан чиққан бўлиши мумкинлиги туфайли, натрий хлоридини ва/ёки минералокортикоидларни юборишни бирлаштириш керак.
Организмда суюқликни тутилиши мумкинлиги туфайли, кортикостероидларни буюрганда юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга алоҳида эътибор бериш керак.
Юқори дозаларда узоқ вақт даволаганда, агар сув-туз мувозанати ўзгарган бўлса, пациентлар натрий ва калийни истеъмол қилишни мувофиқлаштиришлари керак.
Барча глюкокортикоидлар кальцийни чиқарилишини кучайтиради. Кортикоидлар билан даволаш диабет, остеопороз, гипертония, глаукома ва тутқаноқда ҳолатни ёмонлаштириши мумкин.
Даволаш вақтида турли типдаги психотик ҳолатлар намоён бўлиши мумкин: эйфория, уйқусизлик, кайфиятни ўзгариши, оғир депрессия ёки психоз симптомлари.
Глюкокортикоидларни қўллаганда мавжуд бўлган эмоционал беқарорлик ёки психотик ҳолат ёмонлашиши мумкин.
Шунингдек стероидлар чақирган миопатияси ёки меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган пациентларга эътибор бериш керак.
Жигар етишмовчилиги бўлган беморларда қонда кортикостероидларнинг даражаси ошиши мумкин; жигарда метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар каби.
Гипотиреозда ёки жигар циррози бўлган беморларда глюкокортикоидларга реакция ошиши мумкин.
Кўзнинг оддий герпеси бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки шох парда тешилиши мумкин.
Кекса ёшдаги пациентларда, айниқса узоқ вақт даволаганда ҳам остеопороз, диабет ва гипертонияни ёмонлашиши, инфекцияларга юқори берилувчанлик, терини юпқалашиши каби ножўя самараларнинг тез-тезлигини ошиши туфайли, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Самарани бир маромда ушлаб турувчи дозалар ҳар доим симптомларни назорат қилиш имконини берувчи минимал бўлиши керак ва улар аввал қабул қилинаётган доза ва даволаш давомийлигига мувофиқ бир неча хафта ёки ой давомида аста-секин камайтирилиши керак.
Қуйидаги касалликлар бўлганида глюкокортикоидларни эҳтиёткорлик билан юбориш керак: перфорация хавфи билан кечувчи носпецифик ярали колит, абсцесс ва сийдик чиқариш йўлларининг умумий инфекциялари, дивертикулит, яқинда ўрнатилган ичак анастомози, фаол ёки яшрин меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, буйрак етишмовчилиги, гипертония, остеопороз ва миастения гравис.
Бетаметазон натрий фосфати метилпреднизолон натрий сукцинатидан кимёвий жиҳатдан фарқ қилувчи молекуладан иборат эканлигига қарамай, чунки иккала молекулалар бир фармакологик синфга мансуб, АҚШда ўтказилган септик шокда метилпреднизолон натрий сукцинатининг самарадорлиги бўйича клиник тадқиқот даволашнинг бошида зардобдаги креатининни даражаси юқори бўлган пациентларда, шунингдек даволаш бошлангандан кейин иккиламчи инфекция ривожланган пациентларда ўлимни юқори даражасини намойиш қилган.
Болалар
Узоқ вақт даволанган пациентларда болалар ва ўсмирларни ўсиши ва ривожланишини синчковлик билан назорат қилиш керак. Даволаш минимал дозалар ва муддатлар билан чекланиши керак. Гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези фаолиятини сусайишини ва ўсишни секинлашишини минимумга етказиш учун бир марталик дозани кунора юбориш имкониятини кўриб чиқиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳомиладорлик
Препаратни ҳомиладор аёлларга фақат, агар бу жуда зарур бўлса ва синчков тиббий кузатув остида юбориш керак.
Эмизиш
Кортикостероидлар кўкрак сути билан ажралиши туфайли, юқори дозада даволанаётган пациентларда эмизишда фойда ва хавф баҳоланиши керак.
Спортчилар учун тавсиялар
Препаратни терапевтик заруратисиз қўллаш допинг ҳисобланади ва допигга тестни ижобий натижасига олиб келиши мумкин.
Препарат фақат шифокор кузатуви остида олиб борилиши керак.
Транспорт воситалари ва ускуналарни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат транспорт воситалари ва ускуналарни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, уйқуни бузилиши, эйфория, қўзғалиш. Юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганда остеопороз, организмда суюқлик ушлаб қолиниши, АБ ошиши ва гиперкортицизмни ьошқа белгилари, жумладан Иценко-Кушинг синдроми, иккиламчи буйрак усти безининг етишмовчилиги.
Даволаш: препаратни аста секинлик билан бекор қилиш фонида ҳаётга муҳим функцияларни ушлаб туриш, электролит балансига тузатиш киритиш, антацидлар, фенотиазинлар, литий препаратлари; Иценко-Кушинг синдромида аминоглутетимид буюрилади.
Чиқарилиш шакли
1,0 мл дан I типдаги ампулаларда.
3 тиниқ шиша ампулалар ПВХ ли поддонга қадоқланади ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Яроқлилик муддати
36 ой.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.