📜 Инструкция по применению Финалгон®
💊 Состав препарата Финалгон®
✅ Применение препарата Финалгон®
📅 Условия хранения Финалгон®
⏳ Срок годности Финалгон®

Финалгон®

Finalgon®

препаратини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома

 

Савдо номи: ФИНАЛГОН

Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди: 4 мг нонивамид, 25 мг никобоксил. 

Ёрдамчи моддалар: диизопропил адипат, коллоид кремний диоксиди, оқ юмшоқ парафин, сорбин кислотаси, цейлон цитронеллон мойи, тозаланган сув.

Таърифи

Деярли рангсиз ёки бироз жигарранг рангли, тиниқ ёки бироз хира, юмшоқ гомоген суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Бўғим ва мушакдаги оғриқларда сиртга қўллаш учун бошқа воситалар.

АТХ коди: М02АХ10

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамика

ФИНАЛГОН жадал, бир неча соат давом этувчи, терини иссиқ таъсирланишини чақирувчи иккита қон томирларни кенгайтирувчи восита сақлайди. 

Нонивамид

Капсаициннинг синтетик аналоги ҳисобланади ва оғриқ қолдирувчи хусусиятларга эга. Бу хусусияти препарат терига такроран суртилганда периферик ноцицептив С-толалар ва А-дельта нерв толаларида фаол моддани ажралиб чиқиш натижасида намоён бўлади. Теридаги сезувчан нерв охирларини рағбатлантирувчи ўраб турган қон томирларига кенгайтирувчи таъсир кўрсатади, бу кучли ва узоқ давомли иссиқликни хисси этиш билан кечади.

Никобоксил

Никотин кислотаси В гуруҳи витамини бўлиб, простагландин билан боғлиқ қон томирларни кенгайтирувчи хусусиятга эга. Никобоксилнинг гиперемик самараси эрта бошланади ва нонивамидга нисбатан анча жадалроқ ҳисобланади.

Мажмуавий таъсири

Нонивамид ва никобоксил комплиментар қон томирларни кенгайтирувчи хусусиятга эга, бу суртма суртилгандан кейин тери гиперемияси бошланишига қадар бўлган вақтни қисқартиради. Бу терида маҳаллий қон айланишини ошишига олиб келади, шу боисдан ФИНАЛГОН узоқ давом иссиқлик хиссини чақиради. 

Фармакокинетикаси

Финалгон маҳаллий суртилади, клиник самара суртилган жойида юз беради. Тизимли самаралари тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. Реакция (эритема ва тери ҳароратини ошиши) суртилгандан кейин бир неча минутдан сўнг ривожланади, бу фаол ингредиентларни тез сингишини кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Мушак ва бўғим оғриқлари бўлган пациентларда терида қон айланишини кучайишига ёрдам беради.

Мушак-бўғим оғриқларини симптоматик даволашда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Даволашнинг бошида пациентнинг шахсий реакциясини текшириш учун ФИНАЛГОННИНГ озгина қисмини қисмини терининг кичик сохасига суртилади. Суртма қўлланганда жавоб реакцияси аҳамиятли даражада ўзгариб туради: айрим пациентларга иссиқлик хисси пайдо бўлиши учун суртманинг жуда оз миқдори етарли бўлади, айни пайтда айрим пациентларда ушбу самара кучсиз намоён бўлиши мумкин ёки умуман бўлмаслиги мумкин. 

Бошланғич доза кафт ўлчамидек юза майдони суртманинг ½ см ошмаслиги (яъни тахминан нўхотдек ўлчамидан) ошмаслиги керак. Хатто озгина миқдори ҳам иссиқлик ҳиссини чақиради, бу суртилгандан кейин бир неча минут ўтгач пайдо бўлади ва 20-30 минутдан кейин тўлиқ намоён бўлади. Кейинги суртишларда доза шахсий ўзлаштира олинишига қараб, оширилиши мумкин.

Суртишда кафтдек тери юзаси учун суртиладиган максимал тавсия этиладиган доза 1 см ни ташкил қилади. ФИНАЛГАН зарурат бўлганида кунига 2-3 марта гача қўлланилади. Суткада уч мартадан ортиқ ишлатилмаслиги керак.

Болалар ва ўсмирлар

ФИНАЛГОННИ хавфсизлиги ва самарадорлиги болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда ўрганилмаган.

 

Қўллаш усули

Терига суртиш учун.

Ёпишадиган аппликаторни қўллаб, суртмани оғриқ сохасига енгил харакатлар билан тақсимлаш керак. ФИНАЛГОННИ суртгандан кейин қўлларни совун билан яхшилаб ювиш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Нонивамидга, никобоксилга, шунингдек хар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик;
  • жуда сезувчан тери;
  • очиқ жарохатлар;
  • дерматитлар;
  • тери касалликларида қўллаш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Қуйидаги ножўя реакциялар ҳақида маълумот Финалгонни қўллаган пациентлар иштирокидаги клиник тадқиқотларнинг маълумотларига ва пострегистрацион қўллаш тажрибасига.

Учраш тез-тезлиги қуйидагича белгиланган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 дан <1/10 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (1/10000), номаълум (мавжуд маълумотлар асосида бахолаш мумкин эмас).

Иммун тизими томонидан

Номаълум: анафилактик реакциялар, юқори сезувчанлик реакциялари

Нерв тизими томонидан

Тез-тез ҳолларда: терини ачишиши хисси

Номаълум: парестезия

Нафас тизими томонидан

Номаълум: йўтал, диспноэ

Тери ва тери ости тўқималари томонидан

Тез-тез: эритема, қичишиш 

Тез-тез эмас: тошма

Номаълум: суртилган жойида – пустулалар, маҳаллий тери реакциялари, пуфаклар, юз шиши, эшакеми

Умумий бузилишлар ва препаратни суртилган жойидаги холат 

Тез-тез: қизиш хисси.

Ножўя реакциялари, шу жумладан йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакция пайдо бўлганда, суртмани қўллашни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Дозани ошириб юборилиши

ФИНАЛГОННИНГ хаддан ташқари катта миқдори суртилгандан кейин, унинг гиперемик самараси кучайиши мумкин, таърифланган ножўя таъсирларнинг оғирлиги эса кучайиши мумкин.

Хаддан зиёд катта миқдорини суртилиши терини шикастланишига, хусусан, пуфакчалар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Никобоксил тери орқали яхши сўрилиши туфайли, ФИНАЛГОННИНГ дозасини ошириб юборилиши тизимли реакцияларни, масалан, тананинг юқори қисмини қизариши, тана ҳароратини ошиши, қизиб кетиш хисси, оғриқ хисси билан кечувчи даволаш гиперемия ва артериал босимни пасайишини келтириб чиқариши мумкин.

Даволаш 

ФИНАЛГОННИНГ хаддан ташқари катта миқдори суртилганда, агар суртмани тери юзасидан ёғли (масалан зайтун мойи бўлган) салфетка ёрдамида ёки кремли губка билан артиб ташланса, самараси камайиши мумкин. Симптоматик даволаш ўтказиш керак.

Тасодифан ичга қабул қилиб юборилганда, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Симптоматик даволаш ўтказиш керак.

 

Эҳтиёткорлик чоралари

ФИНАЛГОН томонидан чақирилган тери қопламларини маҳаллий гиперемияси туфайли, қизариш, иссиқлик хисси, қичишиш ёки ачишиш хисси пайдо бўлиши мумкин. Бу симптомлари айниқса ФИНАЛГОННИНГ ҳаддан зиёд миқдори суртилган бўлса, ёки агар ФИНАЛГОН терига хаддан ташқари ишқалаб суртилса намоён бўлиши мумкин. Суртманинг хаддан ташқари катта миқдори ёки ишқалаб суртилиши ғўдда пайдо бўлиши олиб келиши мумкин.

Пациентлар қуйидаги ҳолатлар тўғрисида йўл йўриқ олган бўлишлари керак:

  • ФИНАЛГОННИ хар гал қўллагандан кейин, суртмани терининг бошқа сохаларига ёки бошқа одамларга тушишига йўл қўймаслик учун қўлларни яхшилаб совун билан ювишлари керак;
– ФИНАЛГОН хеч қандай холатларда, юз, кўз ёки оғиз билан контакда бўлиши мумкин эмас, чунки бу юзни вақтинчалик шиши, оғриқ, конъюктивани таъсирланиши, кўзни қизариши, кўзларни ачишиши, кўришни ёмонлашиши, оғиз бўшлиғида дискамфорт ва стоматитга олиб келиши мумкин;
  • ФИНАЛГОННИ сезувчан тери сохаларига, бўйин, чов сохалари ёки сон ички юзаси каби сохаларга қўллаш мумкин эмас;
  • Сочи оч рангли ва териси юқори сезувчан одамлар одатда кучлироқ сезувчанликка эгадирлар, шунинг учун иссиқлик ФИНАЛГОН кам миқдорда қўлланганда қўзғалувчанлигига ҳам эришиш мумкин;
– ФИНАЛГОН суртилгандан олдин ва кейин иссиқ ванна ёки душ қабул қилиш мумкин эмас. ФИНАЛГОННИ қўллагандан бир неча соатдан кейин ҳам, терлаганда ёки қизиганда терини қизариши ва кучли иссиқни хис этишини чақириши мумкин

ФИНАЛГОН суртмаси ёрдамчи модда сифатида сорбин кислотасини сақлайди, у маҳаллий реакцияларни (масалан контакт дерматит) чақириши мумкин.

Агар дори воситасини қўллагандан кейин самара бўлмаса ёки холатини ёмонлашиши юз берса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик ёки лактация вақтида препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқлиги туфайли, ФИНАЛГОННИ бу даврларда қўллаш мумкин эмас.

Одамда фертилликка таъсири юзасидаги тадқиқотлар ўтказилмаган.

 

Автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсири 

ФИНАЛГОННИ автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Маҳаллий ёки тизимли қўлланадиган бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун суртма 20 г дан алюмин тубада, пластмасса қалпоқча билан беркитилган мембрана учун тешиги билан. Аппликатор билан комплект тубада ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Яроқлилик муддати

4 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.