ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СОНАНОРМАтм
SONANORMAтм
Препаратнинг савдо номи: Сонанорматм
Таъсир этувчи модда (ХПН): гидроксизин гидрохлориди
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 25 мг ёки 12,5 мг гидроксизин гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати, кремний диоксиди, крахмал, тальк, натрий метил парабен, натрий пропил парабен, тозаланган сув.
Таърифи: узунчоқ, икки ёқлама қавариқ, оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: анксиолитик восита.
АТХ коди: N05BB01
Фармакологик хусусиятлари
Гидроксизин гидрохлориди – дифенилметан (пиперазин) ҳосиласидир. Анксиолитик, антигистамин (Н1-гистамин рецепторлари блокатори), қичишишга қарши восита.
Сонанорма препаратининг анксиолитик фаоллиги эҳтимол, субкортикал структураларга таъсири билан боғлиқ.
Сонанорма эшакеми, экзема ва дерматити бўлган беморларда қичишини аҳамиятли даражада камайтиради. Сонанорма учун яққол седатив, қусишга қарши, ўртача м-холиноблокловчи (спазмолитик, бронхларни кенгайтирувчи) ва марказий миорелаксация қилувчи таъсир ҳам характерли. Седатив самараси препаратнинг суюқ шакли қабул қилинганидан кейин 5-10 минут ва таблетка қабул қилинганидан 30-45 минут ўтгач намоён бўлади.
Антигистамин самараси ичга қабул қилинганидан кейин тахминан 1 соат ўтгач намоён бўлади.
Узоқ муддат қабул қилинганида бекор қилиш синдроми ва когнитив фаолиятни ёмонлашиши аниқланмаган. Мутаген ва концероген таъсири аниқланмаган.
Фармакокинетикаси
Гидроксизин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, плазмадаги чўққи концентрациясига перорал қўлланилганидан кейин 2 соат ўтгач эришилади. Тўқималарда плазмага нисбатан кўпроқ тўпланади. Тақсимланиш коэффиценти катталарда 13-19 л/кг ва болаларда
16-18 л/кг ни ташкил этади.
Гидроксизин гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқларидан ўтади.
Жигарда метаболизмга учрайди. Асосий метаболити (45%) цетиризин яққол Н1-блокатори ҳисобланади. Препаратнинг фақатгина 0,8% ўзгармаган кўринишда буйрак орқали чиқарилади.
Ярим чиқарилиш даври ёшга боғлиқ ва болаларда 7 соатни, катталарда 20 соатни ва кексаларда 29 соатни ташкил этади.
Жигар касалликлари бўлган беморларда Т1/2 37 соатгача узайиши, антигистамин самараси эса 96 соатгача давом этиши мумкин.
Қўлланилиши
- неврозлар ва невротик ҳолатлар: ҳавотирликни (тарқалган ҳавотирлик ва адаптацияни бузилиши), психомотор қўзғалиш, ички таранглик, таъсирчанлик, безовталикни бартараф этиш;
- юқори қўзғалувчанлик билан кечувчи марказий нерв тизимининг органик шикастланиши;
- қўзғалиш билан кечувчи сурункали алкоголизм, абстинент алкогол синдроми;
- премедикация ва операциядан кейинги давр (қусишни олдини олиш ва батараф этиш учун седатив восита сифатида; мажмуавий даволаш таркибида);
- қичишишни симптоматик даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар: Катталарга хавотирликни симптоматик даволаш учун – 25-100 мг дан кун давомида бир неча қабул қилишда ёки кечқурун (суткада 1-4 марта). Стандарт дозаси – кунига 50 мг (12,5 мг эрталаб, 12,5 мг кундузи ва 25 мг кечқурун). Жиддий ҳолатларда (психиатрияда) доза суткада 300 мг гача оширилиши мумкин. Одатдаги даволаш курси давомийлиги – 4 хафтани ташкил этади.
Қичишишни симптоматик даволаш учун: бошланғич доза 25 мг, зарурати бўлганида 4 марта (25 мг дан кунига 4 марта) оширилиши мумкин.
Максимал бир марталик доза 200 мг, суткалик доза – 300 мг ни ташкил этади.
Болалар: Болаларга ёшга ва тана вазнига қараб белгиланади.
Қичишишни симптоматик даволаш учун 12 ойликдан 6 ёшгача бўлган болаларга кунига
1 дан 2,5 мг/кг, бир неча қабулда буюрилади.
6 ёш ва ундан катта болаларга – кунига 1-2 мг/кг, бир неча қабулда буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Ножўя таъсирлари асосан марказий нерв тизимини сусайтириши ёки марказий нерв тизимини парадоксал рағбатлантирилиши, антихолинергик фаоллиги ёки ўта юқори сезувчанлик реакцияси билан боғлиқ. Кучсиз намоён бўлган, ўтувчан ва одатда, даволаш бошланганидан кейин ёки доза камайтирилганидан кейин бир неча кун ўтгач ўтиб кетади.
Антихолинергик самаралар: оғизни қуриши, сийдикни тутилиши, қабзият, аккомодацияни бузилиши кам ҳолларда кузатилади ва асосан кекса беморларда кузатилади.
Уйқучанлик, умумий ҳолсизлик, айниқса препарат билан даволашнинг бошида бўлиши мумкин (агар ушбу самара даволаш бошлангидан кейин бир неча кун ўтгач ўтиб кетмаса, препаратнинг дозасини камайтириш керак). Шунингдек, бош оғриғи, бош айланиши, кўп терлаш, артериал гипотензия, тахикардия, аллергик реакциялар, кўнгил айниши, иситма, жигар функционал синамаларини ўзгариши, бронхоспазм ҳам кузатилган.
Тавсия этилган дозаларда нафасни клиник аҳамиятга эга сусайиши аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- гидроксизинга ва препаратнинг ҳар қандай компонентларидан бирига, цитеризинга, аминофиллинга ёки этилендиаминга ўта юқори сезувчанлик;
- порфирия;
- простата безининг хавфсиз гиперплазияси;
- ёпиқ бурчакли глаукома;
- ҳомиладорлик, туғруқ фаолияти даври, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Гидроксизин Р450 2D6 нинг ингибитори ҳисобланади ва юқори дозаларда CYP2D6 билан ўзаро таъсирлашиши мумкин. Жигар ферментларининг ингибиторлари қонда гидроксизиннинг концентрациясини потенциал ошириш қобилиятига эга.
Гидроксизин алкоголь, наркотик анальгетиклар, транквилизаторлар, анксиолитиклар, барбитуратлар, ухлатувчи воситаларнинг самарасини кучайтиради.
МАО ингибиторлари билан бирга буюришдан сақланиш керак.
Эпинефриннинг (адреналин) прессор самарасини ривожланишига, фенитоиннинг тиришишга қарши фаоллигига, бетагистин ва антихолинэстераз препаратларнинг таъсирига тўсқинлик қилади. Атропин, белладонна алкалоидлари, дигиталис, гипотензив воситалар, Н2-антигистамин воситаларнинг самарасини ўзгартирмайди.
Теофиллиннинг ножўя самараларини (меъда-ичак йўллари томонидан) сусайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Сийишни қийинлашиши, қабзият, миастения гравис, деменция, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Аритмияга мойиллиги бўлган ёки аритмияга қарши даволанаётган пациентларда, шунингдек тиришиш реакцияларига мойиллиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Марказий нерв тизимини сусайтирувчи ёки холиноблокаторлар билан бир вақтда даволанганда дозага тузатиш киритиш лозим.
Жигар дисфункцияси бўлган беморларда ёки ўртача яққолликдаги ёки жигар фаолиятининг оғир шакли бўлган пациентларда доза камайтирилиши керак.
Кекса беморларда доза камайтирилиши керак (даволашни терапевтик дозанинг ярмидан бошланади).
Уйқучанлик ва ҳолсизлик каби ножўя самаралари даволашнинг бир неча кунидан кейин ўтиб кетмаса, дозани камайтириш керак.
МАО ингибиторлари билан бирга буюришдан сақланиш керак.
Даволаш вақтида алкоголни қабул қилишдан сақланиш керак.
Аллергологик тестларни ўтказиш зарурати бўлганида текширишдан 5 кун олдин гидроксизинни қабул қилиш тўхтатилиши керак.
Инъекцион шакллари фақат мушак ичига юбориш учун мўлжалланган. Мушак ичига юборилганда игна бирон-бир қон томирга тушмаганлигига ишонч ҳосил қилиш керак; препарат тери остига тушганида тўқималар шикастланиши, вена ичига юборилганда – гемолиз бўлиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши:
Сонанормани ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак. Гидроксизин туғруқ фаолияти даврида буюрилганида янги туғилган чақалоқларда артериал гипотония, ҳаракат фаоллиги бузилиши ва клоник тиришишлар, сийишни тутилиши ва гипоксия белгилари, марказий нерв тизими депрессияси аниқланган.
Машинани ҳайдаш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири:
Сонанорма седатив самара чақиради. Фаолияти диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлиги билан боғлиқ пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозаси ошириб юборилганда метаболизмнинг одатдаги йўллари катта юклама билан ишлаши ва биотрансформацияси бошқа йўл билан амалга оширилиши мумкин.
Симптомлари: гиперседация, беихтиёр ҳаракат фаоллиги, тремор, тиришишлар, галлюцинациялар, онгни чалкашиши, кардиоаритмия, артериал гипотония, кўнгил айниши, қусиш.
Даволаш: қусишни чақириш (спонтан қусиш бўлмаганида), меъдани ювиш, умумий тутиб турувчи чоралар, шу жумладан организмнинг ҳаёт учун муҳим фаолиятларини назорат қилиш. Артериал гипотензияда – н
орэпинефрин ёки метараминол (аммо эпинефринни эмас) юборилади. Кислород, налоксон, глюкоза, тиамин буюрилади. Синусли аритмияда физостигминни буюриш мумкин эмас.
Специфик антидоти мавжуд эмас. Гемодиализ ёки гемоперфузияни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.
Чиқарилиш шакли
Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 25 таблеткалар блистерда, блистер қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, зич ёпилган ўрамда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.