📜 Инструкция по применению Софас
💊 Состав препарата Софас
✅ Применение препарата Софас
📅 Условия хранения Софас
⏳ Срок годности Софас

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СОФАС

SOFAS

 

Препаратнинг савдо номи: Софас

Таъсир этувчи модда (ХПН): софосбувир

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 400,0000 мг софосбувир;

ёрдамчи моддалар: маннитол, микрокристалл целлюлоза (Avicel 101),  кроскармеллоза натрий, коллоид кремнийдиоксиди (аэросил 200), магнийстеарати, опадрай II 85G58977 оқ.

Таърифи: овал шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида синдириш чизиғи ва бошқа томони силлиқ таблеткалар.

Улар C22H29FN3O9P молекуляр формулага эга, ҳидсиз, оқ кристалл кукун кўринишида софосбувир сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши восита

АТХ коди: J05AX15

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамика

Таъсир механизми

Софосбувир HCV NS5B РНК-боғлиқ РНК-полимеразанинг пан-генотипик ингибитори ҳисобланади, у вирус репликацияси учун зарур. Софосбувир NS5B полимераза ёрдамида С гепатити вирусининг РНК га кириши мумкин бўлган фармакологик фаол уридин трифосфат (GS-461203) ҳосил бўлиши билан хужайра ичида метаболизмга учровчи нуклеотид олддори ҳисобланади ва занжирнинг терминатори сифатида таъсир кўрсатади. Биокимёвий таҳлилда GS-461203 0,7 дан 2,6 мкМ диапазонда 50% ингибиция қилувчи кўрсаткич (IC50) билан HCV, 1b, 2a, 3a ва 4a генотипларидан NS5B рекомбинант полимераза фаоллигини ингибиция қилади. GS-461203 (софосбувирнинг фаол метаболити) одамда ДНК ва РНК-полимераза ингибитори ҳисобланмайди, шунингдек митохондриал РНК-полимеразанинг ингибитори ҳисобланмайди.

Вирусларга қарши фаоллик

СГВ репликонлари таҳлилларида 1a, 1b, 2а, 3а ва 4а генотиплари репликонининг тўлиқ узунлигига қарши софосбувирнинг самарали концентрацияси кўрсаткичи (ЕС50) мувофиқ равишда 0,04, 0,11, 0,05, 0,05 ва 0,04 мкМ ни ташкил қилган ва 2b, 5а ёки 6а генотипларидан NS5B химер 1b репликонларигақарши софосбувирнинг ЕС50 кўрсаткичи 0,014 дан 0,015 мкМ гача бўлган. Клиник изолятлардан NS5Bхимер репликонларигақарши софосбувирнинг ўртача ± SD ЕС50 1 а генотип учун (n=67) 0,068±0,024 мкМ, 1b генотип учун (n=29) 0,11 ±0,029 мкМ, 2 генотип учун (n=15) 0,035±0,018 мкМ ва 3а генотип учун (n=106) 0,085±0,034 мкМ бўлган. Бу таҳлилларда софосбувирнинг камроқ тарқалган 4, 5 ва 6 генотипларга қарши вирусларга қарши фаоллиги 1, 2 ва 3 генотипларда кузатиладиганга ўхшаш бўлган.

40% одам қон зардобини мавжудлиги софосбувирнинг анти-HCV фаоллигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

 

Қарши таъсир

Хужайра культурасида

Софосбувирга сезувчанлиги пасайтирилган HCV репликонлари бир неча генотиплари, шу жумладан 1b, 2a, 2b, 3а, 4а, 5а ва 6а учун хужайра культураларида ажратиб олинган. Софосбувирга сезувчанликни пасайиши текширалаётган генотипларнинг барча репликонларида NS5B ни S282T га алмашиниши билан боғлиқ бўлган. Софосбувирга 2 дан 18 мартагача сезувчанликни пасайишини намоён қилувчи 8 генотиплардан репликонларда S282T га алмашинишга қартилган мутагенез ёввойи типга қараганда вирус репликациясини қобилиятини 89% дан 99% гача камайтирган. Биокимёвий таҳлилларда S282T га алмашинишни намоён қилувчи 1b, 2a, 3a ва 4а генотиплардан рекомбинант NS5B полимераза тегишли ёввойи типларга нисбатан GS-461203 га сезувчанликни пасайишини намойиш қилган.

Клиник тадқиқотларда

Тадқиқотнинг 3 фазасида софосбувир қабул қилган 991 нафар субъектларнинг йиғинди таҳлилида 226 нафар субъектлар вирусологик самарасизлик ёки тадқиқотни эрта тўхтатиш сабабли қаршилик учун таснифланган ва РНК HCV>1000 ХБ/мл га эга бўлган. Софосбувир билан ассоциацияланган S282T га алмашиниш чуқур секвениризация ёки аҳолини секвениризацияси йўли орқали аниқланмаган. S282T ни NS5B га алмашиниши 2 фаза тадқиқотида Софас қабул қилган битта субъектда аниқланган. Ушбу субъект дастлабки даражада <1% HCV S282T йўқотган ва даволаш бошлангандан 4 ҳафтадан кейин S282T (>99%) орттирган, бу EC50 ни 13,5 марта ўзгаришига ва вирус репликацияси потенциалини пасайишига олиб келган. S282T га алмашиниш кейинги 8 хафта давомида аввалги типга қайтган ва даволагандан 12 ҳафтадан кейин чуқур секвениризацияда бошқа аниқланмаган.

NS5Bни иккита алмашиниши, L159Fва V321A клиник тадқиқотнинг 3 фазасида HCV 3 генотипи билан инфекцияланган бир неча шахслардаги қайталанишларда намуналарни таҳлил қилгандан кейин аниқланган. Субъектда софосбувир ва рибавириннинг фенотипик сезгирлигида ҳеч қандай оғишлар аниқланмаган. Бундан ташқари, S282R ва L320F алмашинишлар даволашга қисман жавоб билан субъектда трансплантациядан олдин чуқур кетма-кетлик ёрдамида даволаганда аниқланган. Бу натижаларнинг клиник аҳамияти номаълум.

HCV нинг дастлабки полиморфизмини даволашнинг натижаларига таъсири

NS5B кетма-кетликнинг дастлабки даражаси аҳолини секвениризация қилиш ва алмашиниш йўли билан 3 фаза тадқиқотнинг 1292 нафар субъектлари учун аниқланган, дастлабки кетма-кетликка эга ҳеч қайси бир субъектда S282T аниқланмаган. Дастлабки полиморфизмни даволашнинг натижаларига таъсирини таҳлилида тадқиқотнинг бошида ва тадқиқотнинг охирида NS5B HCV нинг ҳар қандай варианти орасидаги статистик аҳамиятли боғлиқлик кузатилмаган.

Кесишган резистентлик

S282T га алмашинишга қаршилик билан ассоциацияни намоён этувчи HCV репликонлари анти-HCV агентларнинг бошқа синфларига тўлиқ сезгир бўлган. Софосбувир бошқа нуклеозид ингибиторларига чидамлилик билан боғлиқ бўлган NS5Bни L159F ва L320F га алмашинишига қарши фаолликни сақлаб қолган. Софосбувир NS5B нуклеозид ингибиторлари, NS3 протеаза ингибиторлари ва NS5A ингибиторлари каби бевосита таъсирга эга вирусларга қарши препаратларга чидамлилик билан боғлиқ алмашинишларга нисбатан тўлиқ фаол бўлган.

Цитотоксиклик

Софосбувир жигар, простата бези, лимфоид ёки бириктирувчи тўқимадан олинган хужайралар линиялари ёки жигардан, айланиб юрувчи лимфоид хужайралар ёки суяк кўмигидан ажратиб олинган одамнинг бирламчи хужайраларида паст цитотоксикликни ёки цитотоксиклик йўқлигини намойиш қилган.

Фармакокинетикаси

Софосбувир метаболизмга учровчи нуклеозид олддори ҳисобланади. Фаол метаболити гепатоцитларда ҳосил бўлади ва плазмада кузатилмайди. Асосий метаболити (>90%) GS-331007 фаол эмас. У фаол метаболитни ҳосил бўлишининг кетма-кет ва параллел йўллари орқали ҳосил бўлади.

Сўрилиши

Софосбувир ва асосий айланиб юрувчи метаболити GS-331007 нинг фармакокинетик хусусиятлари соғлом катта кўнгиллиларда ва сурункали С гепатити бўлган пациентларда аниқланган. Софосбувир перорал қабул қилингандан кейин тез сўрилган ва плазмада чўққи концентрацияси дозанинг даражасидан қатъий назар юборилгандан ~ 0,5-2 кейин эришилади. Қон плазмасидаги GS-331007 нинг чўққи концентрацияси доза юборилгандан 2 соатдан 4 соатгача диапазонда кузатилган. ССГ-инфекциянинг 1 дан 6 генотипигача бўлган субъектларда (n=986) аҳолининг фармакокинетик таҳлили асосида софосбувир ва GS-331007 учун барқарор AUC0-24 мувофиқ равишда 1,010 нг • соат/мл ва 7,200 нг • соат/мл бўлган. Соғлом кўнгиллиларга нисбатан (n=284) ССГ инфекцияланган субъектларга нисбатан софосбувир ва GS-331007 учун AUC0-24 мувофиқ равишда 57% юқори ва 39% га паст бўлган.

Овқатни таъсири

Ёғларни кўп миқдорда сақловчи стандартлаштирилган овқат билан софосбувирнинг бир марталик дозасини юборишга нисбатан софосбувирни сўрилиш тезлигини секинлаштирган. Софосбувирнинг сўрилиши тезлиги чўққи концентрациясига бироз таъсири билан тахминан 1,8 марта ошган. Ёғларни кўп миқдорда сақловчи овқат борлигида GS-331007 нинг таъсири ўзгармаган.

Тақсимланиши

Софосбувир транспортерларни жигарда ўзлаштирилиши, органик полипептид анионлар (OATP) 1B1 ёки 1B3 ёки органиник катионлар (ОКТ) учун субстрат ҳисобланмайди. Фаол каналчалар секрецияси шароитида, жигар транспортерлари, шу жумладан ташувчининг органик аниони (ОАТ) 1 ёки 3, ОКТ 2, MRP2, P Г.П., BCRP ёки Mate1 учун GS-331007 субстрат ҳисобланмайди. Софосбувир ва GS-331007P Г.П., BCRP, MRP2, BSEP, OATP1B1, OATP1B3 ва OCT1 транспортерларнинг ингибитори ҳисобланмайди. GS-331007OAT1, OCT2 ва Mate1 ингибитори ҳисобланмайди.

Софосбувир одам плазма оқсиллари билан тахминан 85% боғланади (in vitro шароитдаги маълумотлардан ташқари) ва боғланиш дори воситасининг 1 мкг/мл дан 20 мкг/мл гача дозалар диапазонида концентрациясига боғлиқ эмас. Одам қон плазмасида GS-331007 ни боғланиши минимал даражада бўлган. Соғлом одамларда [14С] – софосбувирнинг 400 мг бир марталик дозасидан кейин 14С-радиофаоллик бўйича плазма ва қоннинг нисбати тахминан 0,7 ни ташкил қилган.

Биотрансформацияси

Софосбувир трифосфат нуклеозиднинг фармакологик фаол аналоги GS-461203 ҳосил бўлиши билан жигарда фаол метаболизмга учрайди. Фаоллашишнинг метаболик йўли одам катепсини А (САТА) ёки карбоксилэстераза I (CES1) томонидан катализация қилинувчи карбоксил фрагмаентини кетма-кет гидролизи ва кейинчалик биосинтезнинг пиримидин нуклеотидни фосфорланиши билан кечувчи нуклеотид-боғлоқчи оқсил 1 (HINT1) триадасининг гистидинни фосфорамидат парчаланишини ўз ичига олади. Дефосфорланиш натижасида самарали фосфорланишга эга бўлмаган ва in vitro шароитда анти-HCV фаоллик етишмовчилигига бўлган GS-331007 метаболитининг нуклеозидларини ҳосил бўлишига олиб келади. Софосбувир ва GS-331007UGT1A1 ёки CYP3A4, CYP1A2, CYP2B6, CYP2C8, CYP2C9, CYP2C19 ва CYP2D6 ферментларининг субстрати ёки ингибиторлари ҳисобланмайди.

[14С] – софосбувирнинг 400 мг бир марталик дозасидан кейин, софосбувир ва GS-331007 тизимли таъсирнинг мувофиқ равишда дори воситалари билан боғланган тахминан 4% ва >90% (софосбувир ва унинг метаболитларининг AUC га тўғрилаш билан молекуляр массаси йиғиндиси) га тўғри келган.

Чиқарилиши

[14С] – софосбувирнинг 400 мг бир марталик дозасидан кейин дозанинг умумий ўртача чиқарилиши 92% дан юқори бўлган, сийдикда, ахлатда ва чиқарилаётган нафасда мувофиқ равишда тахминан 80%, 14% ва 2,5% ни ташкил этган. Софосбувир дозасининг кўп қисми GS-331007 (78%), айни вақтда 3,5% софосбувир кўринишида сийдик билан чиқарилади. Бу маълумотлар буйрак клиренси фаол чиқаришнинг катта қисми билан GS-331007 ни чиқарилишининг асосий йўли ҳисобланади. Софосбувир ва GS-331007 нинг ярим чиқарилиш даври мувофиқ равишда 0,4 ва 27 соатни ташкил этади.

Тўғри пропорционаллик/тескари пропорционаллик

Софосбувир ва унинг бирламчи метаболити GS-331007 дозасининг пропорционаллиги соғлом субъектларда баҳоланган. Софосбувир ваGS-331007 нинг AUCs 200 мг дан 400 мг гача дозалар диапазонида пропорционалликка яқин.

Алоҳида популяциялардаги фармакокинетикаси

Жинс ва ирқ

Софосбувир ва GS-331007 учун жинс ёки ирқ белгиси бўйича клиник аҳамиятли фармакокинетик фарқлар йўқ.

Кекса одамлар

Аҳолининг ССГ инфекцияланган субъектларини фармакокинетик таҳлили, таҳлил қилинган ёшда (19 ёшдан 75 ёшгача) ёш софосбувир ва GS-331007 нинг самарасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмаслигини кўрсатган. Софосбувирнинг клиник тадқиқотларига 65 ёш ва ундан катта 65 нафар объектлар киритилган. 65 ёшдан ошган субъектларда кузатиладиган реакциялар тез-тезлиги ёшроқ текширилувчилар гуруҳларига ўхшаш бўлган.

Буйрак етишмовчилиги

Софосбувирнинг фармакокинетикаси HCV манфий енгил (КФТ≥50 ва
<80 мл/мин/1,73 м2), ўртача (КФТ≥30 ва <50 мл/мин/1,73 м2), оғир буйрак етишмовчилиги (КФТ<30 мл/мин/1,73 м2) бўлган субъектларда ва гемодиализни талаб этувчи ESRD бўлган пациентларда софосбувирнинг 400 мг бир марталик дозасидан кейин ўрганилган. Буйрак фаолияти нормал (КФТ>80 мл/мин/1,73 м2) бўлган пациентларга нисбатан софосбувирнинг AUC0-инф енгил, ўртача ва оғир даражадаги буйрак етишмовчилигида мувофиқ равишда 61%, 107% ва 171% га юқори бўлган, айни вақтда GS-331007 AUC0-инф мувофиқ равишда 55%, 88% ва 451% ни ташкил қилган. Буйрак фаолияти нормал бўлган субъектларга нисбатан СБЕ бўлган пациентларда софосбувир гемодиализдан 1 соатдан кейин юборилганда софосбувирнинг AUC0-инф 28% га юқори бўлган. СБЕ бўлган пациентларда GS-331007 AUC0-инф ишончли равишда аниқлаб бўлмаган. Шунга қарамасдан, маълумотлар агар Софас гемодиализ ўтказишдан 1 соат олдин ёки кейин юборилган бўлса, нормал субъектларга нисбатан буйрак етишмовчилигининг терминал босқичида GS-331007 мувофиқ равишда 10 марта ва 20 марта тасдиқланганлигини кўрсатади.

Гемодиализ асосий айланиб юрувчи метаболит GS-331007 ни самарали (чиқарилиш коэффиценти 53%) чиқариши мумкин. 4-соатлик гемодиализ сеанси юборилган дозанинг тахминан 18% ни чиқаради. Буйрак етишмовчилигининг енгил ва ўртача оғирлик даражаси бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак етишмовчилигининг оғир даражаси ёки сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Софаснинг хавфсизлиги баҳоланмаган («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Жигар етишмовчилиги

Софосбувирнинг фармакокинетикаси жигар етишмовчилигининг ўртача ва оғир даражаси (СРТ В ва С синфи) бўлган ССГ инфекцияланган пациентларда 400 мг 7 кун давомида қабул қилган пациентларда ўрганилган. Жигар фаолияти нормал бўлган субъектларга нисбатан ўртача ва оғир жигар етишмовчилигида софосбувирнинг AUC0-24 126% ва 143% юқори бўлган, айни вақтда GS-331007 нинг AUC0-24 мувофиқ равишда 18% ва 9% га юқори бўлган. Аҳолининг ССГ инфекцияланган субъектларини фармакокинетик таҳлили жигар циррози софосбувир ва GS-331007 нинг таъсирига клиник аҳамиятли самарага эга эмаслигини кўрсатди. Енгил, ўртача ва оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун софосбувирнинг дозасига тузатиш киритиш тавсия этилмайди («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг).

Педиатрик популяция

Педиатрияда софосбувир ва GS-331007 нинг фармакокинетикаси аниқланмаган («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг).

Фармакокинетик/фармакодинамик нисбат

Тезкор вирусологик жавоб нуқтаи назардан самарадорлик софосбувир, шунингдек GS-331007 таъсири корреляция қилиниши кўрсатилган. Шунга қарамасдан, ушбу шахслардан ҳеч бири 400 мг терапевтик дозада самарадорликнинг умумий суррогат маркери (SVR12) бўлмаган.

Қўлланилиши

Софосбувир вирусларга қарши мажмуавий даволашнинг компоненти сифатида С гепатитининг сурункали инфекцияси (ССГ) даволаш учун кўрсатилган.

  • Софосбувирнинг самарадорлиги СГВ-инфекциясининг 1, 2, 3 ёки 4 генотипи бўлган пациентларда, шу жумладан Милан мезони билан кечувчи гепатоцеллюляр карциномаси (жигар трансплантациясини кутаётган) бўлган шахсларда ва ОИТВ/СГВ-1 коинфекцияси бўлган шхсларда намойиш этилган.

Қўллаш усули ва дозалари

  • 400 мг бир таблетка овқатланишдан қатъий назар кунига бир марта қабул қилинади.
  • СГВ ни даволаш учун Рибавирин билан мажмуада ёки Пегилирланган интерферон ва Рибавирин билан бирга қўлланиши керак.

(СГВ моно-инфекцияланган ва СГВ/ОИТВ-1-коинфекцияланган)

1 ёки 4 генотип: Софосбувир + Пегилирланган интерферон альфа + Рибавирин 12 хафта давомида

2 генотип: Софосбувир + рибавирин 12 хафта давомида

3 генотип: Софосбувир + рибавирин 24 хафта давомида

  • Интерферонни ўзлаштираолмайдиган СГВ 1 генотипи бўлган беморларда Софосбувир Рибавирин билан бирга 24 хафта давомида қўлланиши мумкин
  • Қайси бири биринчи кузатилишига қараб, жигар трансплантациясини кутаётганда 48 хафтагча ёки жигар трансплантациясигача гепатоцеллюляр карциномаси бўлган пациентларда ССГ ни даволаш учун Рибавирин билан бирга қўлланиши керак
  • Оғир буйрак етишмовчилиги ёки буйрак етишмовчилигининг терминал босқичидаги пациентлар учун дозалаш бўйича тавсия қилиб бўлмайди

Тавсия этилган юбориш усули: перорал.

 

Ножўя таъсирлари

Рибавирин билан бирга қўлланадиган софосбувир учун кузатиладиган энг кўп учрайдиган ножўя самаралар толиқиш ва бош оғриғи бўлган. Пегинтерферон альфа ва рибавирин билан бирга қўлланадиган софосбувир учун кузатиладиган энг кўп учрайдиган ножўя самаралар толиқиш, бош оғриғи, кўнгил айниши, уйқусизлик ва анемия бўлган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Софосбувир Рибавирин ёки Пегинтерферон альфа/Рибавирин билан бирга қўлланганида бу агентларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мажмуавий даволашга ҳам тааллуқли. Рибавирин ёки Пегинтерферон альфа/Рибавирин билан мажмуавий даволашни ҳомиладор аёлларда ёки ҳомиладорлик режалаштирган аёлларда ва аёл-шериклари ҳомиладор бўлган эркакларда Рибавирин билан боғлиқ ҳомиланинг туғма нуқсонлари ва ўлими туфайли қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар мавжуд бўлган маълумотлар бўйича фойда бўлиши мумкин бўлган хавфлардан юқори бўлгандагина бошқа вирусларга қарши препаратлар билан бирга қўллаш мумкин. Софосбувирни телапревир ёки боцепревир билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди. Ичакда гликопротеинларнинг кучли индукторлари ҳисобланган препаратлар (рифамицин, далачой, карбамацепин ва фенитоин) билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди.

Номутаносиблик

Қўллаб бўлмайди.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик: Рибавирин ҳомиланинг туғма нуқсонлари ва ўлимини чақириши мумкин, шунингдек ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар интерферонлар абортив самараларга эга эканлигини кўрсатди; пациентлар ва эркак-пациентларнинг аёл-шерикларига ҳомиладор бўлишдан сақланиш тавсия этилади. Пациентларда даволашни бошлашдан олдин ҳомиладорликка тест манфий бўлиши керак, контрацепциянинг камида иккита самарали усулларини қўллашлари ва ҳар ой ҳомиладорликка тест ўтказишлари керак.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик тоифаси Х: Рибавирин ва Пегинтерферон альфа/Рибавирин билан бирга қўллаш.

Бу мажмуани қабул қилганда пациентлар ва эркак пациентларнинг аёл-шериклари ҳомиладорликдан сақланиш учун алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак. Туғруқ ёшидаги аёллар ва уларнинг эркак-шериклари, агар улар Рибавирин билан даволаш вақтида ва даволаш якунлангандан кейин 6 ой давомида контрацепциянинг самарали иккита усулларини қўлламасалар Рибавиринни қабул қилмасликлари керак.

Ҳомиладорлик тоифаси В: Софосбувир билан монотерапия

Софосбувирни ҳомиладор аёлларда қўллаш бўйича адекват ва яхши назоратланган тадқиқотлар ўтказилмаган.

Лактация даври: Одам кўкрак сутида Софосбувир ва унинг метаболитлари мавжудлиги номаълум. Эмизикли болаларда препаратга бўлиши мумкин бўлган нохуш реакциялар туфайли, она учун даволашни муҳимлигини эътиборга олиб, эмизишни тўхтатиш ёки Рибавирин сақловчи препаратлар билан даволашни тўхтатиш керак.

Болаларда қўлланиши

18 ёшдан кичик болаларда Софосбувирнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Транспорт воситалари ва машиналарни бошқариш қобилиятига таъсири

Софас транспорт воситалари ва машиналарни бошқариш қобилиятига ўртага таъсир қилади. Софосбувирни пегинтерферон альфа ва рибавирин билан бирга қўллаш вақтида толиқиш ва диққатни бузилишлари, бош айланиши ва кўришни ноаниқлиги қайд этилганлиги ҳақида пациентлар огоҳлантирилган бўлишлари керак (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Қайд этилган энг юқори доза 59 нафар соғлом кўнгиллиларга юборилган софосбувирнинг супратерапевтик дозаси 1200 мг бўлган. Ушбу тадқиқотда дозанинг бундай даражасида кузатиладиган ҳеч қандай нохуш самаралар аниқланмаган, ножўя реакциялар эса плацебо гуруҳи ва 400 мг софосбувир билан даволанганлар гуруҳида тез-тезлиги ва оғирлик даражаси бўйича ўхшаш бўлган.

Софаснинг дозасини ошириб юборилишининг олдини олиш учун махсус антидоти йўқ. Доза ошириб юборилган ҳолатда пациент токсиклик белгилари юзасидан текширилиши керак. Софарнинг дозасини ошириб юборилишини даволаш умумий ёрдамчи чоралар, шу жумладан ҳаётий муҳим фаолиятлар мониторинги, шунингдек пациентнинг клиник ҳолатини кузатишдан иборат. Гемодиализ асосий айланиб юрувчи метаболити GS-331007 самарали (чиқариш коэффиценти 53%) чиқариши мумкин. 4-соатлик гемодиализ сеанси юборилган дозанинг 18% чиқаради.

Чиқарилиш шакли

400 мг дан қобиқ билан қопланган таблеткалар №6 (1х6) (блистерларда).

Сақлаш шароити

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 24 ой.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Ўрамнинг характери ва ичидагиси

Ҳар бир қути киритма ва 1 алюмин блистер овал шаклли, бир томонида синдириш қизиғи ва бошқа томони силлиқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган 6 таблетка сақлайди.

Утилизация қилиш ва бошқа ишлар учун махсус эҳтиёткорлик чоралари

Ҳар қандай ишлатилмаган маҳсулот ёки чиқиндилар маҳаллий талабларга мувофиқ утилизация қилиниши керак.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.