📜 Инструкция по применению Слабикап
💊 Состав препарата Слабикап
✅ Применение препарата Слабикап
📅 Условия хранения Слабикап
⏳ Срок годности Слабикап

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СЛАБИКАП

SLABICAP

Препаратнинг савдо номи: Слабикап

Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий пикосульфати

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун томчилар

Таркиби:

фаол модда: сувсиз натрий пикосульфатига қайта ҳисобланганда натрий пикосульфати – 750 мг;

ёрдамчи моддалар: сорбитол (сорбит) – 36,0 г, пропиленгликоль – 19,0 г, инъекция учун сув – 100 мл гача

Таърифи: бироз қовушқоқ, тиниқ, рангсиз ёки кучсиз бўялган суюқлик

Фармакотерапевти гуруҳи: сурги воситаси.

АТХ коди: А06АВ08.

 

Фармакологик хусусиятлари

Сурги воситаси. Электролитлар ва сувни сўрилишини камайтиради, ичакнинг перистальтикасини кучайтиради.

Препаратнинг ичак микроорганизмлари таъсири остида гидролиз йўли билан ҳосил бўладиган фаол шакли бевосита ичак деворининг нерв тузилмаларини қўзғатади, бунинг натижасида ичак ичидагини ҳаракатланиши тезлашади. Таъсири қабул қилингандан сўнг 10-12 соатдан кейин бошланади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди ва жигар-ичак циркуляциясига учрамайди.

 

Қўлланилиши

Атоник қабзиятлар. Ич келишини бошқариш (геморрой, проктит, орқа чиқарув тешигининг ёриғи). Жарроҳлик операцияларга, инструментал ва рентгенологик текширувларга тайёрлашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади, катталарга ва 10 ёшдан ошган болаларга бошланғич доза- уйқудан олдин – 10 томчи, ўртача – 12-24 томчи, оғир ва турғун қабзиятларда – 30 томчигача. 4 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун бошланғич доза – 5-8 томчи, ўртача 6-12 томчи. Олинган самарага қараб дозани кейинги қабулларда ёки оширилади ёки камайтирилади.

 

Ножўя таъсирлари

Диарея, қорин оғриғи, сувсизланиш, сув-электролит мувозанатини бузилиши, ҳолсизлик, тиришишлар, артериал босимни пасайиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, ичак тутилиши, қисилган чурра, қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир яллиғланиш касалликлари. Перитонит, қорин оғриғи (ноаниқ генезли), оғир дегидратация, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар, метроррагия, цистит, спастик қабзият, болалар (4 ёшгача), ҳомиладорликда (I уч ойлик) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: лактация даври

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Глюкокортикостероидлар, диуретиклар электролит бузилишларни ривожланиш хавфини оширади.

Кенг таъсир доирасига эга антибиотиклар ични келтирувчи самарасини пасайтиради. Юрак гликозидларига сезувчанлик ошиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Таъм берувчи сифатга эга эмас, шунинг учун болаларга овқатга қўшиш мумкин. Шифокорнинг назоратисиз ҳар куни 10 кундан кўп қабул қилиш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: “Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг. Бундан ташқари, сурункали дозани ошириб юборилишида йўғон ичак шиллиқ қаватининг ишемиясини, иккиламчи гиперальдостеронизм, сийдик-тош касаллиги, буйрак найчаларининг шикастланишини ривожланиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, сув-электролит мувозанатининг бузилишларини мувофиқлаштириш, спазмолитик воситалар.

 

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун томчилар 7,5 мг/мл. 10 мл дан томчилагич қопқоқли ва бураладиган қопқоқчали полиэтилен флаконларда (флакон-томчилагич).

Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.