ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СОФОПАС
SOFOPAS
Препаратнинг савдо номи: Софопас
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): софосбувир, ледипасвир
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: софосбувир – 400 мг, ледипасвир – 90 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза (Avicel pH 102), аэросил R-200, натрий кроскармеллоза, магний стеарати, бўёқ Lake Sunset Yellow, гипромеллоза, изопропил спирти, полиэтиленгликоль 6000, поливинилпирролидон К-30, тальк, титан диоксиди.
Таърифи: икки томони қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, узунчоқ шаклли, тўқ сариқ рангли, бир томомнида «Genix» гравировкаси ва бошқа томони силлиқ таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши восита
АТХ коди: J05AX15
Фармакологик хусусиятлари
Ледипасвир СВГ NS5А вирусининг ингибитори ҳисобланади, Софосбувир эса СВГ NS5B полимераза ингибитори нуклеотидларини аналоги ҳисобланади.
Таъсир механизми
Софопас С гепатити вирусига қарши бевосита таъсир кўрсатадиган вирусларга қарши воситалар ҳисобланган ледипасвир ва софосбувирни маълум дозалари асосланган мажмуавий препарат ҳисобланади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Перорал қабул қилганда ледипасвирнинг ўртача концентрациясига препаратни қабул қилгандан кейин 4-4,5 соат давомида эришилган. Софосбувир тез сўрилади ва қон плазмасида максимал ўртача концентрация, препаратни қабул қилгандан кейин 0,8-1 соатдан сўнг кузатилган.
Тақсимланиши
Ледипасвир >99,8% инсоннинг қон плазма оқсиллари билан боғланади.
90 мг [14C]-ледипасвир соғлом кўнгиллилар томонидан бир марта қабул қилгандан кейин қон ва плазманинг 14С –радиоактивлиги кўрсаткичининг нисбати 0,51 дан 0,66 ни ташкил қилган.
Софосбувир қон плазма оқсиллари билан тахминан 61-65% боғланади, боғланиши
1 мкг/мл дан 20 мкг/мл кўрсаткичдаги препаратнинг концентрациясига боғлиқ бўлмаган ҳолатда содир бўлади.
In vitro шароитдаги метаболизми инсоннинг CYP1A2, CYP2C8, CYP2C9, CYP2C19, CYP2D6 ва CYP3A4 лари бўйича ледиспавирни метаболизмидан фарқ қилиши кузатилмаган.
Чиқарилиши
[14C] – ледиспавирни 90 мг бир марталик перорал дозасини қабул қилганда, [14C] –радиоактивликни сийдикда ва ахлатда умумий чиқарилишинг ўртача кўрсаткичси тахминан 87%, бунда радиоактив дозанинг катта қисми ахлат билан чиқарилади (тахминан 86%).
Қўлланилиши
Катталарда 1 генотипдаги сурункали С гепатити (ССГ) ни даволаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Софопаснинг тавсия этилган дозаси овқат қабул қилишдан қатъий назар кунига бир марта бир таблеткани ташкил қилади.
1-жадвал: Софопас билан даволашнинг тавсия этилган давомийлиги ва алоҳида кичик гуруҳлар учун бирга юбориладиган рибовиринни тавсия этилган қўлланиши.
Беморлар гуруҳи* | Даволаш | Давомийлиги |
1 ёки 4 генотипдаги сурункали С гепатити бўлган пациентлар | ||
Циррози бўлмаган пациентлар | Софопас | 12 ҳафта.
– Даволаш давомийлиги 8 ҳафта бўлган даволаш аввал даволанмаган, 1 генотип билан касалланган беморларда кўриб чиқиш мумкин. – 24 ҳафта аввал аниқ бўлмаган даволаш вариантларини қабул қилган пациентлар учун қайта кўриб чиқиш лозим. |
Компенсацияланган жигар циррози бўлган пациентлар | Софопас | 24 ҳафта.
– 12 ҳафта клиник касалликнинг жадаллашувини хавфи паст бўлган бўлган пациентлар учун ва даволашнинг такрорий курсининг кейинги вариантлари бўлган пациентлар учун кўриб чиқиш мумкин. |
Декомпенсацияланган жигар циррози бўлган пациентлар ёки жигарни кўчириб ўтказилишидан олдин/кейин пациентлар | Софопас + рибавирин | 24 ҳафта.
|
3 генотипдаги сурункали С гепатити бўлган пациентлар | ||
Жигар циррози бўлган пациентлар ва/ёки аввал самарасиз даволаш билан даволанган пациентлар | Софопас + рибавирин | 24 афта.
|
*Шу жумладан ёндош одам иммун танқислиги вируси (ОИВ) инфекцияси бўлган пациентлар.
Декомпенсацтяланган жигар циррози бўлмаган пациентларда уларнинг даволаш схемасига рибавиринни қўшиш зарур (1-жадвалга қаранг), рибавиринни суткалик дозаси пациентнинг тана вазнига боғлиқ (< 75 кг = 1000 мг ва ≥75 кг =1200 мг ) ва иккига бўлинган дозаларда овқат билан бирга перорал қўлланилади.
Декомпенсацияланган жигар циррози бўлган пациентларга рибавирринни 600 мг бошланғич дозада, суткалик дозани бўлинган холатда буюрилиши лозим. Агар бошланғич доза яхши ўзлаштирилса, дозани максимум даражада кунига 1000-1200 мг гача ошириш мумкин (тана вазни <75 кг бўлган пациентлар учун 1000 мг ва тана вазни ≥ 75 кг бўлган пациентлар учун 1200 мг). Агар бошланғич доза ёмон ўзлаштирилса, гемоглобинни даражасига боғлақ холда, клиник кўрсатмаларга қараб доза камайтирилиши лозим.
Суткада 1000-1200 мг дозани қабул қилаётган пациентларда рибавиринни дозасини ўзгариши.
Агар Софапас рибавирин билан мажмуада қўланилса ва пациент рибавирин билан потенциал боғлиқ бўлган жиддий ножўя ракцияларга эга бўлса, рибавирин дозасини ўзгартириш зарур ёки агар зарурати бўлса ножўя реакциялар камайгунгача ёки оғирлик даражаси бўйича камайгунга қадар қабул қилишни тўхтатиш зарур.
2-жадвалда пациентнинг гемоглобин концентрациясига ва юрак ҳолатига асосланиб дозани ўзгартириш ва бекор қилиш бўйича тавсиялар берилган.
2-жадвал: Софапас билан бирга қўллаш учун рибавирин дозасини ўзгартириш бўйича тавсиялар.
Лаборатор кўрсаткичлар | Рибовирин дозасини кунига 600 мг гача камайтириш | Рибавиринни қабул қилишни қуйидаги ҳолатларда тўхтатиш |
Юракни хеч қандай касаллик-лари бўлмаган пациентларда гемоглобин | < 10 г/дл (dL) | < 8,5 г/дл (dL) |
Юрак касалликлари бўлган пациентларда гемоглобин | Даволашни 4 ҳафтанинг ҳаммасида давомида гемогло-бинни пасайиши ≥2 г/дл (dL) | Камайган дозада ҳам 4 ҳафта давомида < 12 г/дл |
Рибавиринни бекор қилгандан сўнг қон таҳлиллари ва клиник симптомларни яхшиланишига асосланиб, препаратни қабул қилишни ҳар куни 600 мг дозадан 800 мг гача ошириб, даволашни янгилашга харакат қилиш мумкин. Бироқ, препаратни кейинги қабул қилишни бирламчи дозадан бошлаш тавсия этилмайди (1000 мг ва 1200 мг ҳар куни).
Препаратни қабул қилгандан кейин 5 соат давомида қусиш юзага келса, қўшимча тарзда таблеткани қабул қилиш лозим. 5 соатдан кейинги қусиш юз берганда, қўшимча тарзда таблеткани қабул қилишнинг зарурияти йўқ.
Агар препаратни қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, кеч қолиш 18 соатдан кам бўлса, ўтказиб юборилган таблеткани қабул қилиш зарур. Кейинги таблетка одатдаги вақтда қабул қилинади. 18 соатдан кеч қолинганда, навбатдаги таблеткани одатдаги вақтда қўланилади. Пациентлар дозани икки марта қабул қилишлари мумкин эмас.
Кекса ёшдаги шахслар.
Кекса ёшдаги пациентлар учун дозага асосланган тузатиш киритишнинг зарурияти йўқ.
Буйрак етишмовчилиги.
Енгил ёки ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун Софапас дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган (калавалар фильтрацияси тезлиги [КФТ] <30 мл/мин/1,73 м2) ёки гемодиализни талаб этувчи буйрак етишмовчилигининг терминал босқичидаги (ESRD) пациентларда ледипасвир/софосбувирнинг хавфсизлиги баҳоланмаган.
Жигар етишмовчилиги
Енгил, ўртача ёки оғир жигар етишмовчилиги (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А, В ёки С синфи) бўлган пациентлар учун Софапас дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Декомпенсацияланган жигар циррози бўлган пациентларда ледипасвир/софосбувирнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланган.
Болалар
Болаларда ва 18 ёшгача бўлган ўсимирларда Софопаснинг хафсизлиги ва самарадорлиги ҳозирги вақтгача аниқланмаган.
Қўллаш усули
Ичга қабул қилиш учун буюрилади.
Таблеткани бутунлигича овқат қабул қилишдан қатъий назар қўллаш зарур. Таблеткани аччиқ таъми туфайли, уни чайнамасдан ва қисмларга бўлмасдан ютиш лозим.
Алоҳида гуруҳ пациентларда препаратни қабул қилишни ўзига хослиги
Ҳомиладорлик: Агар потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан ошсагина, ҳомиладорлик вақтида қўлланилиши мумкин.
Лактация: ривожланиш ва соғлиқ учун эмизишнинг фойдаси ва онани Софопас билан даволашнинг эҳтиёжини кўриб чиқиш лозим.
Ножўя таъсирлари
8,12 ёки 24 ҳафта давомида Софопас препаратини қабул қилганда кўпроқ кенг тарқалган ножўя реакциялардан (10% га тенг ёки ундан ортиқ) чарчоқлик ва бош оғриғи ҳисобланади.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Фаол компонентларга ёки ёрдамчи моддаларнинг биронтасига ўта юқори сезувчанлик.
Розувастатин ёки далачой (тешик далачой) билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
- Амиодарон билан биргаликда юбориш жиддий симптоматик брадикардияга олиб келиши мумкин. Софопасни амиодарон билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.
- Р-гликопротеин индукторлари (масалан рифампицин, далачой): Ледипасвир ёки софосбувирни концентрациясини ўзгартириши мумкин. Софопасни Р-гликопротеин индукторлари билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.
- Потенциал дориларнинг ўзаро таъсири туфайли ишлатишдан аввал тўлиқ ёзилган маълумотлар билан танишиб чиқинг.
Махсус кўрсатмалар
Амиодаронни биргаликда юборишдаги брадикардия: амиодаронни, асосан бета-адреноблокаторларни қабул қилаётган ёки юракни асосий ёндош касалликлари ва/ёки жигарни авж олиб борувчи касалликлари бўлган пациентларда жиддий симптоматик брадикардия кузатилиши мумкин.
Амиодаронни Софопас билан бирга қўллаш тавсия этилмайди. Даволашни ҳаёт учун муҳим бўлган муқобил вариантлари бўлмаган пациентларда, юракни мониторингини ўтказиш тавсия этилади.
Софопасни софосбувир сақловчи бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Аввал С гепатити вирусига бевосита таъсирга эга вирусларга қарши препарат билан даволанган пациентларни даволаш.
Ледипасвир/софосбувир билан натижасиз даволанган пациентларда, кўпгина ҳолларда NS5A га чидамлиликни мутацияси танлови кузатилади, бунда ледипасвирга сезгирлик аҳамиятли даражада камаяди. Бундай NS5A мутациялар кейинги кузатувлардаги чекланган маълумотлар узоқ вақт давомида қайтмаслигини кўрсатади. Ҳозирги вақтда ледипасвир/софасбувир, кейинчалик NS5A ингибиторини сақловчи даволашни қониқарсиз натижалари бўлган пациентларда даволашни янгилашни самарасини исботловчи маълумотлар йўқ. Шунингдек NS3/4A протеаза ингибиторини сақловчи қониқарсиз даволанган пациентларда NS3/4A протеаза ингибиторининг самарасини тасдиқловчи маълумотлар йўқ. Шунинг учун бундай пациентлар HCV инфекциясини даволаш учун дори воситаларининг бошқа синфини қўллашлари мумкин. Аниқ бўлмаган такрорий даволаш вариантлари бўлган пациентларни узоқ муддат даволаш ҳақидаги саволни қайта кўриб чиқиш лозим.
Буйрак етишмовчилиги.
Енгил ёки ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун Софопасни дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Декомпенсанцияланган жигар циррози бўлган ва/ёки жигарни кўчириб ўтказишни кутаётган ёки трансплантацияси ўтказилган пациентлар.
12 ва 24 ҳафталик даволашда нисбий самара аниқланмаган. Шунинг учун 24 ҳафталик даволаш тавсия этилади. Софопас ёрдамида даволанганда хар бир конкрет пациент учун потенциал фойда ва хавфни баҳолашга асосланиш лозим.
Кучли Р-gp индукторлари билан даволаш.
Кучли таъсир этувчи Р-гликопротеин (Р-gp) индукторлари ҳисобланган дори препаратлари (масалан рифампицин, карбамазепин ва фенитоин) қон плазмасида ледипасвир ва софосбувирнинг концентрациясини аҳамиятли пасайтириши мумкин. Бу Софопасни терапевтик самарасининг камайишига олиб келиши мумкин. Ушбу дори воситаларини Софопас препарати билан қўллаш мумкин эмас.
Маълум ОИТВ антиретровирус даволаш билан бирга қўланилиши.
Софопас тенофовирнинг, асосан дизопроксилфумарат тенофовир ва фармакокинетик генни кучайтирувчи (ритонавир ёки кобицистат) сақловчи ОИТВ схемали даволашни қўланганда, уларнинг таъсирини ошириши аниқланган. Софопасни элвитегравир/кобицистат/эмтрицитабин/тенофовир дизопроксилфумарати ёки тенофовир дизопроксилфумарати сақловчи фиксацияланган дозаси билан мажмуавий таблеткани ушбу ОИТВ протеаза кучли ингибиторлари (масалан атазанавир ёки дарунавир) билан бирга қўллаш билан боғлиқ бўлган потенциал фойда ва хавф асосан буйракнинг дисфункциясини ривожланишининг юқори хавфи бўлган пациентларда хисобга олиниши лозим. Софопасни элвитегравир/кобицистат/эмтрицитабин/тенофовир дизопроксилфу-марати ёки дизопроксилфумарат тенофовири ёки ОИТВ нинг протеазанинг кучли ингибитори билан бир вақтда қабул қилувчи пациентлар тенофовир ассоциацияланган ножўя реакцияларни аниқлаш учун назорат қилинишлари лозим.
ГМГ-КоА редуктаза ингибиторлари билан бирга қўланилиши
Софопасни ва ГМГ-КоА редуктаза ингибиторлари (статинлар) билан бирга қўллаш, статин концентрациясини яққол ошириши мумкин, бу миопатия ва рабдомиолиз хавфини оширади.
HCV/HBV (В гепатити вируси) нинг биргаликдаги инфекцияси
HCV/HBV инфекцияси бўлган пациентларда Софапасни қўллаш хақидаги маълумотлар йўқ.
Болалар
Софапасни болаларда ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш тавсия этилмайди, чунки ушбу гуруҳларда хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Қайд этилган энг юқори доза 59 нафар соғлом кўнгиллиларга юборилган софосбувирнинг супратерапевтик дозаси 1200 мг бўлган. Ушбу тадқиқотда дозанинг бундай даражасида кузатиладиган ҳеч қандай нохуш самаралар аниқланмаган, ножўя реакциялар эса плацебо гуруҳи ва 400 мг софосбувир билан даволанганлар гуруҳида тез-тезлиги ва оғирлик даражаси бўйича ўхшаш бўлган.
Софаснинг дозасини ошириб юборилишининг олдини олиш учун махсус антидоти йўқ. Доза ошириб юборилган ҳолатда пациент токсиклик белгилари юзасидан текширилиши керак. Софарнинг дозасини ошириб юборилишини даволаш умумий ёрдамчи чоралар, шу жумладан ҳаётий муҳим фаолиятлар мониторинги, шунингдек пациентнинг клиник ҳолатини кузатишдан иборат. Гемодиализ асосий айланиб юрувчи метаболити GS-331007 самарали (чиқариш коэффиценти 53%) чиқариши мумкин. 4-соатлик гемодиализ сеанси юборилган дозанинг 18% чиқаради.
Чиқарилиш шакли
28 таблетка юқори зичликдаги полиэтилен флаконларда.
1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
30ºСдан паст ҳароратда сақлансин. Иссиқликдан, ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.