📜 Инструкция по применению Сорбифер Дурулес
💊 Состав препарата Сорбифер Дурулес
✅ Применение препарата Сорбифер Дурулес
📅 Условия хранения Сорбифер Дурулес
⏳ Срок годности Сорбифер Дурулес

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

Сорбифер® Дурулес®

қобиқ билан қопланган таблеткалар

(темир (II) сульфат/аскорбин кислотаси)

 

Ушбу препаратни қўллашдан олдин бу йўриқномани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим бўлган маълумотларни сақлайди.

  • Ушбу варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сиз учун уни яна ўқиб чиқиш талаб қилинади.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Бу дори воситаси Сиз учун шахсан буюрилган ва Сиз уни бошқаларга берманг. Хатто уларда касалликнинг худди шу симптомлари бўлса ҳам, уларга зарар келтириш мумкин.
  • Агар Сизда қандайдир ножўя таъсир пайдо бўлса, ёки Сиз шу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя таъсирларни сезсангиз ўз шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг (4 бўлимга қаранг).

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:

  1. Сорбифер® Дурулес® қобиқ билан қопланган таблетка препарати нима ва у нима учун қўлланилади.
  2. Сорбифер® Дурулес® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак.
  3. Сорбифер® Дурулес® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини қандай қўллаш керак.
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари.
  5. Сорбифер® Дурулес® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини қандай сақлаш керак.
  6. Яроқлилик муддати
  7. Дорихоналардан бериш тартиби
  8. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар.

 

  1. Сорбифер® Дурулес® қобиқ билан қопланган таблетка препарати нима ва у нима учун қўлланилади.
    • Препарат организмда темир танқислигидаги анемияни даволаш учун қўлланади.
    • Овқат рациони темирнинг етарли миқдорда киришини таъминламаганда, ҳомиладор аёллар ва қон донорларида темир танқислигини олдини олиш учун қўлланади.

 

  1. Сорбифер® Дурулес® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиши керак.

Сорбифер® Дурулес® қобиқ билан қопланган таблеткаларни қабул қилманг агар:

  • Сизда таъсир этувчи моддасига ёки 8 бўлимида кўрсатилган препаратнинг бирон бир ёрдамчи моддаларига аллергия бўлса.
  • Агар Сизда темирнинг организмда кўп тўпланиши билан кечувчи касаллик бўлса.
  • Агар Сизда қизилўнгач торайган бўлса ва/ёки меъда-ичак йўлларида ўзгаришлар (торайишлар) мавжуд бўлса.
  • Агар Сизда бир неча бор қон қуйилган бўлса.
  • Агар Сизда темир танқислиги билан кечмайдиган бошқа турдаги анемиялар, бу анемиялар фонида темир етишмовчилиги келиб чиқиш холларидан ташқари.

 

Тиббиётда қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Сорбифер® Дурулес® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ушбу препарат фақат темир етишмовчилиги билан кечувчи касалликларида самарали. Даволашни бошлашдан олдин темир танқислиги ҳолати борлигини тасдиқлаш керак. Бошқа темир етишмовчилиги бўлмаган анемияларда (инфекция оқибатидаги анемия, сурункали касалликлар билан кечувчи анемиялар) препаратни қўллаш ортиқчадир.

Темир препаратларини қабул қилиш аҳлатни қора рангга бўялиши мумкин.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Таблеткаларни чақалоқлар ва 12 ёшдан кичик болаларга буюриш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари ва Сорбифер® Дурулес® қобиқ билан қопланган таблетка препарати

Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилинган ёки қабул қилишни режалаштирган, хар қандай дори воситалари, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситалари ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Сорбифер® Дурулес® препаратини қуйидаги препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас:

  • тетрациклин, офлоксацин, норфлоксацин, левофлоксацин, ципрофлоксацин, моксифлоксацин каби инфекцияни даволовчи препаратлар ёки шунга ўхшаш фаол моддалар сақловчи бошқа антибактериал препаратлар.
  • деферроксамин
  • рух
  • циметидин
  • хлорамфеникол
  • леводопа сақловчи Паркинсон касаллигини даволаш учун препаратлар
  • метилдопа, каптоприл сақловчи юқори артериал босимни даволаш учун препаратлар
  • қалқонсимон бези гормонлари сақловчи препаратлари
  • яллиғланишга қарши препаратлар, ўзида пеницилламин сақловчи бириктирувчи тўқима касалликлари ва моддалар алмашинув касалликларини даволаш учун воситалар (шу препаратлар ва темир сўрилиши камайиши мумкин).
  • кальций карбонати ёки магний сақловчи овқат қўшимчалари, алюмин гидроксиди ёки кальций карбонати ёки магний карбонати сақловчи антацид препаратлари темир тузлари билан комплекс ҳосил қилади, бу шу препаратлар ва темир сўрилишини камайишига олиб келиши мумкин.
  • Клодронат ёки ризедронат сақловчи остеопорозни даволаш учун препаратлар (Сорбифер® Дурулес® бу препаратларнинг сўрилишини ёмонлаштиради).

Сорбифер® Дурулес® препарати юқоридаги препаратларнинг самарадорлигини камайтиради. Агар Сорбифер® Дурулес® ни юқорида келтирилган хар қандай препаратлар билан мажмуавий қўллаш зарурати бўлса, унда бу иккала дори воситаларини қўллаш орасида камида 2 соатни ташкил этувчи интервалга риоя қилиш керак.

Аскорбин кислотаси билан боғлиқ ўзаро таъсири

Сорбифер® Дурулес® препаратининг таркибига кирувчи аскорбин кислотаси:

  • темир препаратлари шунингдек овқатлар таркибидаги темирни сўрилишини ичакда сўрилишини яхшилайди.
  • қонда салицилатлар концентрациясини оширади (кристаллурия ривожланиши хавфини оширади).
  • бензилпенициллин ва тетрациклин каби антибиотиклар даражасини оширади.
  • перорал контрацептивлар (этинилэстрадиол) концентрациясини камайтиради.
  • ацетилсалицил кислотаси, перорал контрацептивлар, янги тайёрланган шарбатлар ва ишқорий ичимликлар аскорбин кислотаси сўрилиши ва ўзлаштирилишини камайтиради.
  • норадреналин фаоллигини оширади.
  • гепарин, кумарин ҳосилаларининг антикоагулянт самарасини пасайтиради.
  • организмдан этил спиртини чиқарилишини тезлаштиради. Сурункали алкоголизмни даволаганда дисульфирамнинг фаоллигига таъсир этиши мумкин.

Дори воситаларини мажмуавий қўллаш тўғрисида даволовчи шифокорингизга маслаҳат учун мурожаат қилинг!

Сорбифер® Дурулес® таблеткаларини овқат маҳсулотлари ва ичимликлар билан қабул қилиш

Сорбифер® Дурулес® ни чой, кофе, тухум, сут маҳсулотлари, дағал ундан тайёрланган нон, дон ёрмалари ёки пайларга бой овқат махсулотлари билан қабул қилиш темир сўрилишини камайтириши мумкин.

 

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилаётган бўлсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирилаётган бўлсангиз, бу препаратни қўллашни бошлашдан олдин бу ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Буюрилган дозаларда Сорбифер® Дурулес® таблеткаларини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизаётган бўлсангиз, ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

 

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Сорбифер® Дурулес® автомобилни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этмайди, бундай маълумотлар йўқ.

  1. Сорбифер® Дурулес® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қандай қўллаш керак.

Бу препаратни шифокорнинг қатъий кўрсатмаси бўйича қабул қилиш керак. Агар Сизда саволлар пайдо бўлса даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг.

Дозалаш тартиби

Одатда тавсия этиладиган дозалар:

Темир етишмовчилиги натижасида келиб чиққан анемияларни даволаш:

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар:

1 таблеткадан кунига икки марта (эрталаб ва кечқурун). Ножўя самаралар пайдо бўлганида дозани яримигача камайтириш мумкин (суткада 1 таблетка).

Темир танқислиги анемиясида зарурати бўлганида дозани кунига 3-4 таблеткагача икки марта (эрталаб ва кечқурун) қабул қилиш орқали ошириш мумкин.

Ҳомиладорликда темир танқислигини олдини олиш:

Тавсия қилинадиган доза бир кунда 1 таблетка ёки ҳомиладорликнинг охирги икки уч ойлигида (ёки 4 ойдан бошлаб) икки кунда 1 таблетка. Агар Сизга дозалашнинг бошқа тартиби зарур бўлса, даволовчи шифокорингиз Сизга препаратнинг керакли дозасини буюради. Даволаш давомийлиги қоннинг қайта лаборатор таҳлили асосида шахсий равишда белгиланади.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

12 ёшдан кичик болаларга таблеткаларни буюриш мумкин эмас.

Қўллаш усули

Таблеткани синдириш ёки чайнаш мумкин эмас. Таблеткани бутунлигича ютиш ва камида ярим стакан сув билан ичиш керак. Таблеткаларни овқатдан камида ½ соат олдин қабул қилинади.

Таблеткаларни пациентга ётган ҳолда бериш мумкин эмас.

Таблеткани чақалоқлар ва 12 ёшдан кичик болаларга бериш мумкин эмас.

Агар Сиз Сорбифер® Дурулес® таблеткаларини буюрилгандан кўп қабул қилган бўлсангиз, дарҳол шифокорга ёки яқиндаги касалхонанинг шошилинч ёрдам бўлимига мурожаат қилинг.

Агар Сиз Сорбифер® Дурулес® таблеткасини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз Сорбифер® Дурулес® таблеткасини қабул қилишни унутган бўлсангиз, иложи борича тезроқ қабул қилиш керак. Агар кейинги таблеткани қабул қилиш вақти яқинлашган бўлса, ўтказиб юборилган дозани тўлдириш учун икки марталик дозани қабул қилманг, чунки Сиз ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдира олмайсиз, аммо дозани ошириб юборишни хавфини оширишингиз мумкин.

Агар Сизда ушбу дори воситасини қабул қилиш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар

Барча бошқа дори воситалари каби, бу препарат ҳам нохуш реакциялар чақириши мумкин, лекин улар ҳамма пациентларда ҳам намоён бўлавермайди.

Қуйида санаб ўтилган кўринишлардан биронтаси келиб чиққанида, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг:

Тез-тез (100 пациентнинг 1-10 тасида учрайди): кўнгил айниши, қоринда оғриқ, ич кетиши, қабзият.

Кам холларда (10000 пациентнинг 1-10 тасида учрайди): қизилўнгачда яра пайдо бўлиши, қизилўнгач торайиши, терида тошмалар.

Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар ҳақида хабар беринг

Ножўя самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самаралар пайдо бўлган холларда, дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш керак.

Пострегистрацион даврда келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя реакциялар ҳақидаги хар қандай маълумот аҳамиятга эга, чунки бу хабарлар препаратнинг хавфсизлиги доимо кузатиб туришга ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ходимлар хар қандай ножўя реакцияларга ҳар қандай шубҳалар ҳақида, маҳаллий фармакоогоҳлик идораларига хабар беришлари мажбур.

  1. Сорбифер® Дурулес® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини қандай сақлаш керак.

15-25оС ҳароратда сақлансин!

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!

Сорбифер® Дурулес® таблетка препаратини сифати ёмонлашувининг аниқ белгилари пайдо бўлганида (масалан, рангини ўзгариши) қўллаш мумкин эмас.

 

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин. Яроқлилик муддати ўтган вақти кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаб юбориш мумкин эмас. Агар бошқа керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлослантирилишини олдини олишга ёрдам беради.

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

Сорбифер® Дурулес® қобиқ билан қопланган таблетка препарати нима сақлайди.

Таъсир этувчи модда:

хар бир таблетка 320 мг темир (II) сульфати (бу 100 мг Fe (II) га тўғри келади) сақлайди.

Ҳар бир таблетка 60 мг аскорбин кислотаси сақлайди.

Ёрдамчи моддалар:

таблетка ядроси: повидон, полиэтилен кукуни, карбомер 934 Р, магний стеарати.

қобиғи: гипермеллоза, қаттиқ парафин, макрогол 6000, титан диоксиди, темир (II) оксиди.

Сорбифер® Дурулес® қобиқ билан қопланган препаратининг таблетка ташқи кўриниши ва ўрами ичидагиси

Ташқи кўриниши:

Ясмиқсимон, икки томони бироз қавариқ, охра-сариқ рангли, бир томонида “Z” гравировкаси бўлган ўзига ҳос ҳидли, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ўрами

50 ёки 30 таблеткадан полиэтилен қопқоқли жигарранг шиша флаконга жойланган. Бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутигача жойланган.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.