ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СОРБИНОЛ
SORBINOLUM
Препаратнинг савдо номи: Сорбинол
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): сорбитол, натрий лактати, кальций хлориди, калий хлориди, магний хлориди, натрий хлориди.
Дори шакли: инфузия учун эритма
Таркиби:
100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: сорбитол – 60,0 г, кальций хлорид (қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) – 0,10 г, калий хлориди – 0,30 г, магний хлорид – 0,43 г, натрий хлорид – 6,00 г.
ёрдамчи модда: инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар.
АТХ коди: B05CB
Фармакологик хусусиятлари
Сорбинол реологик, шокка қарши, дезинтоксикацияловчи, ишқорловчи ва ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи таъсирларга эга. Асосий фармакологик фаол моддалари сорбитол ва натрий лактатидир. Жигарда сорбитол аввал фруктозага айланади, кейин у глюкозага ва сўнгра гликогенга айланади. Сорбитолнинг бир қисми шошилинч энергетик эҳтиёжлар учун ишлатилади, бошқа қисми гликоген кўринишида заҳира сифатида йиғилади. Сорбитолнинг изотоник эритмаси дезагрегацион таъсирга эга ва шу боисдан, тўқималарнинг микроциркуляцияси ва перфузиясини яхшилайди.
Бикарбонат эритмасидан фарқли равишда, натрий лактати ёрдамида метоболик ацидозни тўғирланиши, унинг моддалар алмашинувига киришишига қараб, секинроқ, рН нинг кескин силжишларисиз ўтади. Натрий лактатининг таъсири юборилгандан кейин 20-30 минут ўтгач намоён бўлади.
Натрий хлориди – регидратацияловчи таъсир кўрсатади. Турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионларининг танқислигини тўлдиради.
Кальций хлориди кальций ионлари танқислигини тўлдиради. Кальций ионлари нерв импульсларини ўтказиш жараёнини амалга ошириш, скелет ва силлиқ мушакларнинг қисқариши, миокарднинг фаолияти, суяк тўқимасининг шаклланиши ва қон ивиши учун зарур. Ҳужайралар ва қон томир девори ўтказувчанлигини камайтиради, яллиғланиш реакцияларининг ривожланишига тўсқинлик қилади, организмнинг инфекцияларга чидамлилигини оширади.
Калий хлорид сув-электролит мувозанатини тиклайди. Манфий хроно- ва батмотроп таъсир кўрсатади, катта дозаларда эса – манфий ино-, дромотроп ва ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Нерв импульсларини ўтказиш жараёнларида иштирок этади. Ацетилхолин миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимининг симпатик бўлимини қўзғалишини чақиради. Мушак дистрофияси ва миастенияда скелет мушакларини қисқаришини яхшилайди.
Фармакокинетикаси
Сорбитол умумий метаболизмга тез киришади, унинг 80-90% жигарда ўзлаштирилади ва гликоген кўринишида йиғилади, 5% мия тўқималарида, юрак мушакларида ва скелет мушакларида йиғилади, 6-12% сийдик билан чиқарилади. Томирларга юборилганида натрий лактатидан натрий, СО2 ва Н2О ажралиб чиқади ва улар натрий бикарбонатини ҳосил қиладилар, бу қоннинг ишқорий заҳирасини ошишига олиб келади. Юборилган натрий лактатининг фақат ярмигина (изомер L) фаол ҳисобланади, бошқа ярми (изомер D) эса метаболизмга учрамайди ва сийдик билан чиқарилади.
Натрий хлориди айланаётган қон хажмини фақат вақтинча ошириб, қон томир ҳавзасидан тезда чиқарилади. Диурезни кучайтиради.
қўлланилиши
Сорбинол капилляр қон оқимини яхшилаш учун травматик, операциядан ва куйишдан кейинги, гемолитик ва токсик шокни олдини олиш ва даволаш мақсадида, ўткир қон йўқотишда, куйиш касаллигида; интоксикация билан кечувчи инфекцион касалликларда, сурункали гепатитни зўрайишида; сепсисда; операциядан олдинги тайёрлаш учун ва операциядан кейинги даврда; тромбоз, тромбофлебитлар, эндартеритлар ва Рейно касалигини олдини олиш ва даволаш мақсадида, артериал ва веноз қон айланишини яхшилаш учун қўлланади.
қўллаш усули ва дозалари
Сорбинол катталарга вена ичига оқим билан ёки томчилаб, минутига 40-60 томчи тезлигида юборилади. Зарурати бўлганида минутига 30 томчи тезликда томчилаб юбориш йўли билан синама ўтказилганидан кейин препаратни оқим билан юборишга йўл қўйилади. 15 томчи юборилганидан кейин препаратни юбориш тўхтатилади, 3 минут ўтгач эса, реакция бўлмаганида, Сорбинол оқим билан юборилади.
Травматик, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокларда катталарга 600-1000 мл дан (беморнинг тана вазнига 10-15 мл/кг) бир марта ва 600-1000 мл (беморнинг тана вазнига10-15 мл/кг) дан такроран, аввал оқим билан, сўнгра эса томчилаб юборилади.
Сурункали гепатитларда катталарга – 400 мл (беморнинг тана вазнига 6-7 мл/кг) дан томчилаб, такроран юборилади. Ўткир қон йўқотишда катталарга 1500 -1800 мл дан (тана вазнига 25 мл/кг дан) юборилади. Бундай ҳолларда реосорбилакт инфузиясини шифохонагача бўлган босқичида, ихтисослашган тез ёрдам машинасида ўтказиш тавсия қилинади. Операциядан олдинги даврда ва турли жаррохлик аралашувлардан сўнг препарат 400 мл дозада (тана вазнига 6-7 мл/кг) томчилаб 3-5 кун давомида юборилади. Қон томирларининг тромбооблитерацияловчи касалликларида тана вазнига 8-10 мл/кг дозада томчилаб, такроран бир кундан кейин юборилади, даволаш курсига 10 та инфу зиягача буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, гипертермия.
Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: артериал босимни ошиши ёки пасайиши, тахикардия, ҳансираш, акроцианоз.
Неврологик бузилишлар: тремор, бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан ўзгаришлар: тери тошмалари, эшакеми, қичишиш.
қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. Сорбинол алкалозда, шунингдек суюқликни катта ҳажмларини қуйиш мумкин бўлмаган ҳолларда (мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, юрак – қон томир декомпенсацияси, III-даражали артериал гипертензия, терминал буйрак етишмовчилиги), сувсизланишда қўлланмайди.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори воситаларни ташувчи-эритувчи сифатида қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препарат кислота-ишқор ҳолати ва қондаги электролитларнинг кўрсаткичлари, жигарнинг функционал ҳолати ва артериал босимни назорати остида қўлланади. Калькулёз холецистити бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан юборилади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашга қарши кўрсатмалар тўғрисида маълумотлар йўқ.
Болалар. Болаларда қўллаш тажрибаси бўйича маълумотлар етарли эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Алкалоз кўринишлари пайдо бўлади, улар препаратни юборилиши дарҳол тўхтатилиши шароитида мустақил тез ўтиб кетади, баъзида коллапс, сувсизланиш (диурезнинг кучайиши ҳисобига). Юбориш тезлиги оширилганида тахикардия, артериал босимни ошиши, ҳансираш, бош оғриғи, қоринда оғриқ ривожланиши мумкин. Кўрсатилган симптомлар эритмани юбориш тезлиги анча камайтирилганидан кейин ёки тўхтатилганидан кейин мустақил тез йўқолади.
Чиқарилиш шакли
200 мл инфузия учун шиша флаконларда еки 250 мл полимер флаконда.
Сақлаш шароити
20С дан 250С гача ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.