📜 Инструкция по применению Тулозин
💊 Состав препарата Тулозин
✅ Применение препарата Тулозин
📅 Условия хранения Тулозин
⏳ Срок годности Тулозин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

ТУЛОЗИН® 

ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар 0,4 мг 

(тамсулозин гидрохлориди) 

 

Ушбу дори препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин бу йўриқномани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, сизга уни яна ўқиб чиқиш лозим бўлиб қолиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Ушбу дори воситаси шахсан сизга буюрилган, уни бошқа одамларга бериш мумкин эмас. Ҳатто, агар уларда касалликнинг сиздаги белгилари кузатилса ҳам, у уларга зарар етказиши мумкин. 
  • Агар Сизда ҳар қандай ножўя самара ривожланса ёки агар Сиз ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг. 

 

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди: 

  1. Тулозин® капсулалари нима ва у нима учун қўлланади 
  2. Тулозин® капсулаларини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак 
  3. Тулозин® капсулаларини қандай қўллаш керак 
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари 
  5. Тулозин® капсулаларини қандай сақлаш керак 
  6. Яроқлилик муддати 
  7. Дорихоналардан бериш тартиби 
  8. Ўрамини ичидагиси ва бошқа маълумотлар. 

 

  1. Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалари ўзи нима ва у нима учун қўлланади 

Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препаратининг фаол моддаси – тамсулозин альфа-1A/D-адренорецепторларининг селектив блокаторлари деб номланган дори воситалари гуруҳига киради. У простата бези ва сийдик чиқариш каналининг силлиқ мушакларини зўриқишини пасайтиради, шундай қилиб сийдик оқимини енгиллаштиради ва қовуқни бўшалишига ёрдам беради.

Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препарати простата безининг хавфсиз катталашиши (гиперплазияси) нинг симптомларини (кундузи ва тунда тез-тез сийиш ва сийишга императив (шошилинч) қистовлар, сийишни қийинлашиши, сийдикнинг кучсиз оқими, сийдикни оқиб қолиши кабилар) бартараф этиш учун ишлатилади). 

 

  1. Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нимани билиш керак 
  • Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препаратини қабул қилманг: агар Сизда таъсир қилувчи моддаси (тамсулозин) ёки ушбу препаратнинг, 8 бўлимда келтирилган, ҳар қандай ёрдамчи моддасига аллергик реакция ривожланган бўлса. Аллергик реакция юмшоқ тўқималарни (масалан, томоқ, тил) тўсатдан ривожланган маҳаллий шиши, ҳансираш / нафас олишни қийинлашиши, терини қичишиши ва тери тошмалари (ангионевротик шиш) сифатида намоён бўлади. 
  • агар Сизда оғир даражали жигар касалликлари мавжуд бўлса; 
  • агар Сизда танани ётган ёки ўтирган ҳолатдан турган ҳолатга ўзгартирилганида бош айланиши ёки хушдан кетиш (ортостатик гипотония) кузатилса; 

 

Тиббиётда қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари 

Агар Сизда қуйида келтирилган ҳолатлардан бири бўлса, Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препарати даволанишни бошлашдан олдин албатта бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг: 

  • касаллигингизни ривожланишини назорат қилиш мақсадида тиббий текширувлардан мунтазам равишда ўтиш; 
  • шундай турдаги бошқа тиббий воситаларни ишлатилгандаги каби, Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препарати кам ҳолларда хушдан кетишни чақириши мумкин. Ҳолсизлик ва бош айланишини биринчи белгилари пайдо бўлганида, Сиз ўзингизни яхши ҳис қилмагунингизгача, ўтириш ёки ётиш керак. 
  • агар Сизда оғир даражали буйрак касалликлари мавжуд бўлса; 
  • агар Сизда шох пардани хиралашишини (катаракта) бартараф қилиш бўйича операция ўтказиш режалаштирилаётган бўлса, Сиз Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препаратини илгари қабул қилган ёки қабул қилаётганлигингизни кўз бўйича мутахассисга хабар беринг. Жарроҳ-офтальмолог Сизга дори препаратларини буюрганда ҳам, жарроҳлик аралашувини ўтказганда ҳам эҳтиёткорликка риоя қила олади. Катарактани бартараф қилиш бўйича ўтказиладиган операциядан олдин Тулозин® препаратини қабул қилишни вақтинчалик тўхтатиш ёки кечиктириш кераклигини даволовчи шифокорингиздан сўранг. 

 

Болалар ва ўсмирлар 

Болалар ва 18 ёшдан кичик бўлган ўсмирларда Тулозин® препаратини қўллаш бўйича тиббий кўрсатмалар ва самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқлиги сабабли, бу ёшдаги беморлар гуруҳида препаратни қўллаш мумкин эмас. 

 

Бошқа дори препаратлари ва Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препаратини 

Агар сиз ҳар қандай дори воситаларини ҳозирги вақтда қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштираётган бўлсангиз, шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг, чунки дори воситалари бир бирининг самараси ўзгартириши мумкин.

Тамсулозинни ўша гуруҳга (α1-адреноблокаторлар) мансуб бўлган бошқа препаратлар билан бирга қабул қилиш қон босимини тўсатдан, кутилмаган ҳолда тушишини чақириши мумкин. 

Тамсулозинни диклофенак (яллиғланишга қарши оғриқ қолдирувчи восита) ва варфарин (қон ивишини пасайтирувчи восита) билан бирга мажмуалаш организмдан Тулозин® ажралиб чиқиш модификацияланган капсулалари препаратни чиқарилиш тезлигини ўзгартириши мумкин.

Сиз организмдан Тулозин® препаратини чиқарилишини ошириш ҳусусиятига эга бўлган бошқа тиббий воситаларни (масалан, кетоконазол, эритромицин) қабул қилаётганлигингиз ҳақида шифокорингизни огоҳлантиришингиз керак. 

 

Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препаратини овқат ва ичимликлар билан бир вақтда қабул қилиш 

Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препаратини нонушта ёки биринчи марта овқатлангандан кейин қабул қилиш керак. 

 

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиклик даври 

Қўллаш мумкин эмас. 

Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препарати аёлларни даволаш учун мўлжалланмаган, у фақат эркак пациентларни даволаш учун ишлатилади. 

Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препаратини эркак пациентларда ўтказилган қисқа ва узоқ муддатли клиник тадқиқотларда эякуляция (уруғни отилиб чиқиши) жараёнини бузилиши (масалан, ретроград эякуляция, бунда сперма сийдик чиқариш канали бўйлаб чиқади ва қовуққа тушади) кузатилади. 

 

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препаратини транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятини ёмонлаштириши хақида маълумотлар йўқ. Бироқ, у бош айланишини чақириши мумкинлигини инобатга олиш керак. Бундай ҳолда диққатни юқори жамлашни талаб қилувчи фаолиятларни бажариш мумкин эмас. 

 

  1. Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препаратини қандай қабул қилиш керак. 

Дори воситаларини доимо шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ қабул қилинг. Дозалаш бўйича саволлар туғилганида шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Препаратни кунига бир капсуладан ичга қабул қилинг. Капсулаларни нонушта ёки биринчи марта овқатлангандан сўнг 30 минутдан кейин, бутунлигича, турган ёки ўтирган ҳолда қабул қилиш керак. Капсулаларни чайнаш, очиш ёки синдириш мумкин эмас, чунки бу препаратнинг самарасига таъсир қилиши мумкин. 

Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препарати билан даволашни узоқ вақт давомида ўтказиш керак. Препаратни қовуққа ва сийдикни чиқарилишига таъсири узоқ вақт даволаниш давомида сақланиб туради. 

Тулозин® препарати фақат катта ёшдаги эркак пациентларни даволаш учун мўлжалланган. 

 

Агар Сиз Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препаратини ўз вақтида қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препаратини ўз вақтида қабул қилишни унутган бўлсангиз, ўтказиб юборган капсулани иложи борича тезроқ (ўша куннинг ўзида) қабул қилинг, сўнгра эса препаратни шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ қабул қилинг. Агар бутун кун давомида қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, ўз вақтида қабул қилинмаган капсулани бутунлай ўтказиб юборинг ва препаратни қабул қилишни одатдаги тартибда давом эттиринг. Ўтказиб юборилган қабулни компенсация қилиш учун препаратнинг иккиланган дозасини қабул қилманг. 

 

Агар Сиз Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препаратини буюрилганидан кўпроқ қабул қилган бўлсангиз 

Капсулаларни керагидан кўпроқ миқдорда қабул қилиш қон босимини пасайтириши ва юрак қисқаришлар сонини нормадан ортиқ ошириши мумкин, бу бош айланиши билан кечади. Агар Сиз ҳаддан ташқари кўп Тулозин® капсулаларини қабул қилган бўлсангиз, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг. 

 

Агар Сиз Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препаратини муддатидан олдин тўхтатган бўлсангиз 

Препарат қабул қилишни тўхтатиш дастлабки шикоятларни қайталанишини чақириши мумкин. 

Шунинг учун Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препаратини ҳатто сизнинг аҳволингиз яхшиланган бўлса ҳам, шифокор тавсия қилган вақт давомида қабул қилиш керак! 

Агар Сиз даволанишни тўхтатишни ҳоҳласангиз, ҳамиша даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. 

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг. 

 

  1. Тиббиётда қўллашда кузатиладиган ножўя самаралари 

Барча дори воситалари каби ушбу препарат ҳам ножўя реакцияларни чақириши мумкин, бироқ улар ҳамма пациентларда ҳам ривожланмайди. 

Ножўя самаралар тез-тезлигини қўлланилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: 

  • жуда тез-тез: 10 тадан 1 ва ундан ортиқ пациентда учрайди; 
  • тез-тез: 100 тадан 1-10 пациентларда учрайди; 
  • тез-тез эмас: 1000 тадан 1-10 пациентларда учрайди; 
  • кам: 10000 тадан 1-10 пациентларда учрайди; 
  • жуда кам: 10000 тадан 1 ва ундан кам пациентда учрайди; 
  • тез-тезлиги номаълум – мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаб бўлмайди. 

Тез-тез кузатиладиган ножўя самаралар: 

бош айланиши 

Тез-тез кузатилмайдиган ножўя самаралар: 

бош оғриғи, юрак урушини тезлашиши, қон босимини пасайиши, бу бош айланиши, масалан, ётган ёки ўтирган ҳолатдан турганда, бош айланиши билан кечиши мумкин, бурунни битиши ёки бурундан ажралма ажралиши (ринит), ич кетиши, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, ҳолсизлик ҳисси, тери тошмаси, қичишиш, эшакеми. 

Кам кузатиладиган ножўя самаралар: 

хушдан кетиш (синкопелар), юмшоқ тўқималарни (масалан, томоқ ёки тил) тўсатдан ривожланадиган маҳаллий шиши, аллергик реакцияни (ангионевротик шиш) белгиси сифатида ҳансираш, қичишиш, тери тошмаси. 

Жуда кам кузатиладиган ножўя самаралар: 

приапизм (шошилинч тиббий ёрдамни талаб қилади, жинсий олатни оғриқли ва давомли эрекцияси), Стивенс-Джонсон синдроми (лаб, оғиз, кўз ёки жинсий аъзоларнинг шиллиқ қаватларида пуфакларни ҳосил бўлиши ёки яллиғланиши билан кечадиган шиллиқ қаватларнинг ўзгаришини оғир шакли). 

Тез-тезлиги номаълум: 

Кўришни хиралашиши, кўришни бузилиши, бурундан қон кетиши, терини қизариши, шиши ёки пуфакларни ҳосил бўлиши билан кечувчи симметрик яллиғланиши (кўп шаклли эритема), терини қипиқланиши билан кечувчи яллиғланиши (эксфолиатив дерматит), эякуляцияни бузилиши, эякуляция қилолмаслик, ретроград эякуляция (сперма сийдик чиқариш канали орқали чиқмайди, қовуққа тушади. Бу самараси зарарсиз). 

0,4 мл Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препарати билан илгари даволанган ёки қабул қилиш фонида катарактани бартараф қилиш бўйича ўтказиладиган оператив аралашувларда қорачиқлар қийинчилик билан кенгаядиган, рангдор парда (кўз олмасини рангли айлана қисми) эса аралашув вақтида бўшашадиган ҳолат ривожланиши мумкин. 

Ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада эслаб ўтилмаган ножўя самаралар аниқланганида, илтимос шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг. 

 

  1. Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препаратини қандай сақлаш керак. 

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин! 

 

Агар Сиз Тулозин® ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар препаратининг сифатини кўзга кўринадиган ўзгариши белгиларини аниқласангиз, препаратни ишлатманг. 

Дори воситаларини маиший чиқиндиларга ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар энди керак бўлмай қолган препаратни йўқотиш зарурати бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олишга ёрдам беради. 

 

  1. Яроқлилик муддати 

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган. 

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг дори препаратларини ишлатманг! 

Яроқлилик муддати тугаган сана кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади. 

 

  1. Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецепт бўйича берилади. 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.