ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МАКСИГРА
MAXIGRA
Препаратнинг савдо номи: Максигра
Таъсир этувчи модда (ХПН): силденафил
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: 50 мг ёки 100 мг силденафил (цитрат шаклида);
Ёрдамчи моддалар: маннитол, кросповидон, повидон, коллоид кремний диоксиди, маккажўхори крахмали, магний стеарати, натрий лаурилсульфати;
Қобиқнинг таркиби: гипромеллоза, макрогол 6000, титан диоксиди, тальк, индиготин Е132 лаки.
Таърифи:
Максигра 50 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ, диаметри 8 мм ли кўк рангли таблеткалар.
Максигра 100 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ, диаметри 10 мм ли кўк рангли таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: потенцияни мувофиқлаштирувчи восита
АТХ коди: G04BE03
Фармакологик хусусиятлари:
Фармакодинамикаси
Силденафил эректил дисфункцияни даволаш учун перорал препаратдир. Табиий шароитларда, масалан жинсий рағбатлантиришда, препарат жинсий олатга қон оқиб келишини кучайтириш йўли билан эректил фаолиятни бузилишини тиклайди.
Эрекциянинг физиологик механизми жинсий қўзғалиш вақтида ғовак танада азот II оксидининг (NO) ажралиб чиқишидан иборат. Кейин азот II оксиди гуанилатциклаза ферментини фаоллаштиради, бу циклик гуанозинмонофосфатнинг (цГМФ) миқдорини ошишига олиб келади, у ғовак танадаги силлиқ мушакларни бўшашишини чақиради ва қон оқиб келишига ёрдам беради. Силденафил ғовак танадаги цГМФ учун хос (специфик) бўлган 5-турдаги фосфодиэстераза (ФДЭ5) нинг кучли ва селектив ингибитори ҳисобланади, у ерда ФДЭ5 цГМФни парчаланишига масъулдир. Силденафил эрекцияга периферик таъсир турига эга. Силденафил одамнинг алоҳида ғовак танасига бевосита бўшаштирувчи таъсир кўрсатмайди, лекин ушбу тўқималарга азот II оксидининг бўшаштирувчи таъсирини фаол кучайтиради. NO/цГМФ йўлини фаоллашувида, жинсий рағбатлантириш вақтида бўлгани каби, силденафилнинг таъсири остида ФДЭ5 ни ингибирланиши ғовак танада цГМФ миқдорини ошишига олиб келади. Шунинг учун силденафил кутилган самарали фармакологик таъсирини кўрсатиши учун жинсий рағбатлантирилиш зарур. Силденафил эрекция жараёнида иштирок этувчи ФДЭ5 га нисбатан селективдир. Унинг ФДЭ5 га нисбатан фаоллиги бошқа маълум фосфодиэстеразаларга нисбатан фаоллигидан устундир. Бу фаоллик, кўз тўр пардасида ёруғликни ўтказиш жараёнида иштирок этувчи ФДЭ6 га нисбатан фаолликдан 10 марта юқоридир. Максимал тавсия қилинган дозаларда препаратнинг селектив таъсири ФДЭ1 га нисбатан фаоллигидан 80 марта юқори ва ФДЭ 2, 3, 4, 7, 8, 9, 10 ва 11 га – 700 марта юқоридир. Хусусан, силденафилнинг ФДЭ5 га нисбатан фаоллиги, юракнинг қисқарувчанлигини назоратида қатнашувчи чАПФ-специфик фосфодиэстеразанинг изоформаси бўлган ФДЭ3 га нисбатан фаоллигидан 4000 марта юқори.
Силденафил артериал босимни, кўпчилик ҳолларда клиник жиҳатдан намоён бўлмайдиган аҳамиятсиз ва ўтувчан пасайишини чақиради. Силденафил 100 мг дозада перорал қабул қилгандан кейин чалқанча ётган ҳолатда систолик артериал босимнинг ўртача максимал пасайиши 8,4 мм сим. уст. ни ташкил қилди. Чалқанча ётган ҳолатда диастолик артериал босимнинг мувофиқ ўзгариши 5,5 мм сим. уст. ни ташкил қилди. Артериал босимни бундай пасайиши силденафилнинг, эҳтимол томирларнинг силлиқ мушакларида цГМФ миқдорини ошиши билан боғлиқ бўлган вазодилатацияловчи таъсири билан мувофиқ келади. Силденафилни 100 мг дозада бир марта перорал юборилиши ЭКГ кўрсаткичларига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмаган.
Силденафил 100 мг дозада бир марта қабул қилингандан кейин сперматозоидларнинг ҳаракатчанлиги ёки морфологиясига таъсири аниқланмаган.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Силденафил тез сўрилади. Препарат оч қоринга перорал қабул қилинганидан кейин плазмадаги максимал концентрациясига 30 дан 120 минут (ўртача 60 минут) гача вақт давомида эришилади. Ўртача мутлоқ биокираолишлиги препарат перорал қабул қилинганида 41% (диапазон 25-63%) ни ташкил қилади. Силденафил перорал қабул қилинганидан кейин АUC ва Сmax катталиклари тавсия қилинган дозалар диапазони (50-100 мг) да қабул қилинган дозага пропорционал равишда ошади. Силденафил овқат билан бирга қабул қилинганда, сўрилиш тезлиги пасаяди, бунда Tmax ўртача кечикиши 60 минутни, Сmax ни ўртача пасайиши эса 29% ни ташкил қилади.
Тақсимланиши
Силденафилнинг ўртача тақсимланиш ҳажми мувозанатли концентрация ҳолатида (Vd) 105 л ни ташкил қилади, бу уни тўқималарда тақсимланишидан далолат беради. 100 мг дозада бир марта перорал қабул қилингандан кейин силденафилнинг плазмадаги ўртача максимал умумий концентрацияси тахминан 440 нг/мл (КВ 40%) ни ташкил қилади. Силденафилни (ва плазмадаги силденафилнинг асосий метаболити N-деметил) плазма оқсиллари билан 96% боғланиши туфайли, плазмадаги эркин силденафилнинг ўртача максимал концентрацияси 18 нг/мл (38 нМ) ни ташкил қилади. Оқсиллар билан боғланиши препаратнинг умумий концентрациясига таъсир қилмайди.
Силденафил қабул қилаётган (100 мг дозада бир марта қабул қилган) соғлом кўнгиллиларда, юборилганидан кейин 90 минутдан сўнг уруғ суюқлигида юборилган дозанинг 0,0002% (ўртача 188 нг) аниқланган.
Метаболизми
Силденафил асосан жигарнинг микросомал изоферментлари CYP3A4 ёрдамида (асосий йўл) ва CYP2C9 (иккинчи даражали йўл) ёрдамида метаболизмга учрайди. Қонда айланиб юрувчи асосий метаболити силденафилдан N-деметилланиш йўли билан ҳосил бўлади. Бу метаболити фосфодиэстеразаларга нисбатан, силденафилга ўхшаш селективлик профилига эга ва унинг ФДЭ5 га нисбатан фаоллиги in vitro шароитида дастлабки препаратнинг фаоллигининг тахминан 50% ни ташкил қилади. Бу метаболитнинг плазмадаги концентрацияси силденафилнинг концентрациясини тахминан 40% ни ташкил қилади. Кейинчалик N-дезметил метаболити метаболизмга учрайди, бунда унинг ярим чиқарилиш даври тахминан 4 соатни ташкил қилади.
Чиқарилиши
Силденафилнинг умумий клиренси соатига 41 л ни ташкил қилади, бунда терминал ярим чиқарилиш даври 3-5 соатни ташкил қилади. Перорал ёки вена ичига юборилганидан кейин силденафил метаболитлари кўринишида асосан аҳлат билан (перорал юборилган дозанинг тахминан 80%) ва камроқ миқдорда сийдик билан (перорал юборилган дозанинг тахминан 13%) чиқарилади.
Алоҳида гуруҳ пациентлардаги препаратнинг фармакокинетикаси
Кексалар
Кекса ёшли (65 ёшдан ошган) соғлом кўнгиллиларда силденафилнинг клиренсини пасайиши аниқланган, бу силденафил ва унинг фаол метаболити N-дезметилнинг плазмадаги концентрациясини, ёшроқ (18-45 ёшли) соғлом кўнгиллиларга нисбатан 90% гача ошишига олиб келди. Плазма оқсиллари билан боғланишидаги ёш бўйича фарқлар туфайли, плазмада эркин силденафилнинг концентрациясини мувофиқ ошиши тахминан 40% ни ташкил қилди.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги буйрак фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси = 30-80 мл/мин) бўлган кўнгиллиларда силденафил 50 мг дозада бир марта перорал юборилганидан кейин унинг фармакокинетик кўрсаткичлари ўзгармаган. Метаболити N-дезметилнинг АUC ва Сmax ўртача катталиклари, буйрак фаолиятини бузилиши бўлмаган худди шу ёшдаги кўнгиллиларга нисбатан мувофиқ 126% ва 73% га ошган. Бироқ юқори шахсий ўзгарувчанлик туфайли бу фарқлар статистик аҳамиятли бўлмаган. Буйрак фаолиятини оғир бузилиши (креатинин клиренси < 30 мл/мин) бўлган кўнгиллиларда силденафилнинг клиренси пасайган, бу АUC ва Сmax ўртача катталикларини буйрак фаолиятини бузилиши бўлмаган худди шу ёшдаги кўнгиллиларга нисбатан мувофиқ 100% ва 88% га ошишига олиб келган. Бундан ташқари, N-дезметил метаболити учун АUC ва Сmax қийматлари мувофиқ 79% ва 200% гача аҳамиятли юқори бўлган.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Енгил ва ўртача даражадаги жигар циррози (Чайлд-Пью тизими бўйича А ва В синфи) бўлган кўнгиллиларда силденафилнинг клиренсини пасайиши аниқланган, бу жигар фаолиятини бузилиши бўлмаган худди шу ёшдаги кўнгиллиларга нисбатан мувофиқ АUC (84%) ва Сmax қийматларини (47%) га ошишига олиб келган. Жигар фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларда силденафилнинг фармакокинетик кўрсаткичлари ўрганилмаган.
Қўлланилиши
– эрекцияни бузилишларини даволашда (жинсий алоқани ўтказиш учун етарли бўлган жинсий олатнинг эрекциясини тутиб туриш учун) қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қабул қилиш учун буюрилади.
Катталар:
Тавсия этиладиган бошланғич доза силденафилнинг 50 мг ли 1 таблеткасидир. Дори препаратини самарадорлиги ва ўзлаштирилишига қараб, дозани 100 мг гача ошириш ёки 50 мг гача пасайтириш мумкин. Препаратнинг 100 мг дан ортиқ дозаларини қабул қилиш мумкин эмас. Препаратни силденафилнинг 100 мг дан ошиқроқ дозаларда қўлланиши, унинг самарадорлигини оширмайди, айни пайтда ножўя таъсирларини юз беришини тез-тезлиги ва жадаллиги ошади. Препаратни суткада бир мартадан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.
Максигра препаратини жинсий фаолликдан тахминан 60 минут олдин қабул қилиш лозим.
Таблеткани оз миқдордаги сув билан бирга бутунлигича ютиш лозим.
Препаратни овқат билан бирга қўлланиши, дори препаратининг таъсирини бошланишини секинлаштириши мумкин.
Кекса ёшли пациентлар:
Кекса ёшли пациентларда силденафилнинг метаболизми секинлашган бўлиши мумкин, демак, препаратнинг бошланғич дозасини силденафилнинг 50 мг гача камайтириш тавсия этилади. Навбатдаги дозалар, дори препаратининг самарадорлиги ва ўзлаштирилишига қараб 50 мг ва 100 мг гача оширилиши мумкин.
Ножўя таъсирлари
Ушбу препарат бошқа дори воситалари сингари, барчада бўлмаса ҳам ножўя самаралар ривожланишини чақириши мумкин. Одатда силденафилни қабул қилишда ножўя самаралар кучсиз ёки ўртача бўлади ва ўтувчан характерга эга.
Агар Сизда қуйида келтирилган ножўя самаралардан биронтаси ривожланса, Максиграни қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг:
- Аллергик реакция (кам ҳолларда ривожланади)
Симптомлари: тўсатдан хириллаш, нафас олишни қийинлашиши ёки бош айланиши, қовоқларни, юзни, лаблар ва томоқни шиши.
- Кўкракда оғриқ (кам ҳолларда ривожланади):
Агар ушбу симптом жинсий алоқа вақтида ёки ундан кейин пайдо бўлса
- Яримўтирган ҳолатига келинг ва ўзингизни бўш қўйишга ҳаракат қилинг.
- Даволаш учун нитратларни қўлламанг.
- Узоқ ва баъзан оғриқли эрекция (тез-тезлиги номаълум):
Агар эрекция 4 соатдан ортиқ давом этса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
- Кўришни бирдан пасайиши ёки кўришни бузилиши (тез-тезлиги номаълум)
- Жиддий тери реакциялари (тез-тезлиги номаълум)
Симптомлари: терини яққол пўст ташлаши ва шиши, оғиз бўшлиғида, жинсий аъзоларда ва кўз атрофида пуфакларни ҳосил бўлиши, иситмани ўз ичига олиши мумкин.
- Тиришишлар ёки тутқаноқлар (тез-тезлиги номаълум).
Бошқа ножўя самаралар:
Жуда тез-тез (10 дан > 1 одамда ривожланиши мумкин): бош оғриғи.
Тез-тез (10 дан < 1 одамда ривожланиши мумкин): юзни қизариши, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, кўришни бузилиши (шу жумладан, рангни ажратишни бузилиши, ёруғликка сезувчанлик, кўриш ноаниқлиги ёки кўриш ўткирлигини пасайиши), бурун битиши ҳисси ва бош айланиши.
Тезтез эмас (100 дан < 1 одамда ривожланиши мумкин): қусиш, тери тошмаси, кўзнинг орқа қисмига қон қуйилиши, кўзларни таъсирланиши, кўзларнинг гиперемияси/қизариши, кўзларда оғриқ, кўришни иккиланиши, кўзларда ноодатий ҳис, кўзни ёшланиши, кучли юрак уриши, юрак уришини тезлашиши, мушакларда оғриқ, уйқучанлик, тактил ҳис қилишни пасайиши, бош айланиши, қулоқларда шовқин, кўнгил айниши, оғизни қуриши, олатдан қон кетиши, сперма ва/ёки сийдикда қон, кўкракда оғриқ ва чарчоқлик хисси.
Кам (1000 дан < 1 одамда ривожланиши мумкин): юқори артериал босим, артериал босимни пасайиши, ҳушдан кетиш, инсульт, инфаркт, аритмия, бурундан қон кетиши ва эшитишни бирдан пасайиши ёки йўқотилиши.
Ножўя самараларининг тез-тезлиги номаълум (тез-тезлигини мавжуд маълумотлар бўйича аниқлаб бўлмайди):
Қайд этилгандан кейинги кузатув жараёнидаги қўшимча ножўя самаралар: ностабил стенокардия (юрак касаллиги), тўсатдан ўлим ҳолати, бош мия қисмларига қон келишини вақтинчалик ёмонлашиши. Ушбу ножўя самаралар ривожланганлиги кузатилган кўпчилик эркакларда (лекин барчаларида эмас) силденафилни қабул қилишдан олдин юрак билан муаммолари бўлган. Шу сабабли, ушбу кўринишларни ривожланиши ва силденафилни қабул қилишни орасидаги тўғридантўғри боғлиқлик борлигини аниқлаш имконияти йўқ.
Ҳар қандай ножўя самараларни пайдо бўлишида, шунингдек ушбу иловаварақада келтирилмаган, даволовчи шифокорга ҳабар бериш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- силденафилга ёки препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик
- юрак-қон томир тизимининг касалликлари
- препаратни нитратлар ва азот II оксидини ажралиб чиқишини чақирувчи бошқа дори воситалари билан даволанаётган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
- оғир жигар етишмовчилиги
- артериал гипотензияси (АБ 90/50 мм сим. уст. дан пастроқ) бўлган пациентлар, яқинда ўтказилган миокард инфарктидан ёки мия инсультидан кейин
- кўз тўр пардасининг наслий дегенератив касалликлари (масалан retinitis pigmentoza)
- силденафил ва ФДЭ5 нинг бошқа ингибиторларини қабул қилишда артериит билан боғлиқ бўлмаган (NAION) кўриш нервининг олд ишемик нейропатияси натижасидаги кўзлардан бирида кўришни бузилиши
- 18 гача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Силденафил азот II оксидининг ажралиб чиқишини чиқарувчи дори воситаларнинг (масалан, нитратлар, молсидомин, нитропруссид натрий) гипотензив таъсирини потенциялайди. Силденафил CYP3A4 ни сусайтирувчи дори воситалари (масалан, кетоконазол, эритромицин, циметидин) билан мажмуада қўлланганида силденафилнинг метаболизми пасаяди. Силденафил ва CYP3A4 ингибиторлари бир вақтда қўлланган ҳолда силденафилнинг бошланғич дозасини 25 мг гача камайтириш тавсия этилади. Силденафилни ритонавир (ВИЧ протеазаси ингибитори) билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, чунки силденафилнинг метаболизми аҳамиятли пасаяди.
Силденафил ва ВИЧ протеаза ингибитори саквинавирни бир вақтда қўллаш, силденафилнинг қон плазмасида концентрациясини ошишини чақириши мумкин.
Силденафилни a-адренолитик дори воситаларини қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (айниқса 25 мг дан юқори дозада), чунки силденафил қабул қилгандан сўнг 4 соат давомида симптоматик гипотензия юз бериши мумкин.
Амлодипин ва силденафил 100 мг дозада бир вақтда қўлланганида, амлодипиннинг гипотензив таъсири ошади (систолик ва диастолик босимни мувофиқ равишда 8 мм сим. уст. ва 7 мм сим. уст. га пасайиши).
Махсус кўрсатмалар
Препаратни жинсий олатнинг йўлдош анатомик патологияси (масалан, ғовак таналар фибрози, Пейрони касаллиги) бўлган пациентларда, юрак-томир тизимининг касалликлари бўлган пациентларда (препарат томирларни кенгайтирувчи хусусиятларга эга, бу қисқа вақтли артериал босимни пасайишини чақириши мумкин), шунингдек приапизм (масалан, ўроқсимон ҳужайрали анемия, лейкозлар, кўп сонли миелома) юз беришига мойиллик яратувчи омиллари бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Силденафилни эрекцияни бузилишини бошқа даволаш усуллари билан бир вақтда қўллаш, бундай даволашнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини исботловчи тадқиқотлар йўқлиги сабабли, тавсия этилмайди.
Силденафилнинг терапевтик таъсири бошланиши учун олдиндан жинсий рағбатлантириш бўлиши лозим.
Силденафилни гемостазни бузилишлари бўлган пациентларда, шунингдек меъда-ичак йўлларининг фаол яраси бўлган пациентларда қўллашнинг хавфсизлиги бўйича маълумотларнинг йўқлигини ҳисобга олиб, бундай пациентларда Максигра препаратини фақат эрекция бузилишларини даволашдан олинадиган фойда, қон кетишларини юз беришини потенциал хавфидан устун бўлгандагина қўллаш керак.
Силденафил ва ФДЭ5 нинг бошқа ингибиторларини қабул қилишда артериит билан боғлиқ бўлмаган (NAION, non-arteritic anterior ischemic optic neuropathy) кўришни бузилиши ва кўриш нервининг олд ишемик нейропатия ҳоллари кузатилган. Кўришни тўсатдан бузилиши ҳолларида силденафилни қабул қилишни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда қўллаш:
Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси < 30 мл/мин) бўлган пациентларда биринчи дозани 25 мг гача пасайтириш тавсия этилади. Навбатдаги дозалар, дори воситасининг самарадорлиги ва ўзлаштираолинишига қараб, 50 мг ва 100 мг гача оширилиши мумкин.
Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда қўллаш:
Жигар фаолияти бузилган пациентларда (масалан, циррозда) силденафилнинг метаболизми пасайган. Шунинг учун жигар фаолиятини енгил ва ўртача бузилишлари бўлган пациентларда дастлабки дозани 25 мг гача камайтириш тавсия этилади.
Ҳомиладорлик ва лактация даври қўлланилиши
Максигра препарати аёлларда қўллаш учун мўлжалланмаган.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Силденафилни қабул қилгандан кейин бош айланиши ва кўришни бузилиши ривожланиши мумкин. Сиз автомобилни ҳайдашдан олдин ёки механизмларни бошқаришдан олдин кўрсатилган бузилишлар йўқлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак.
Препаратни яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўллаш мумкин эмас ва болалар олаолмайдиган жойда сақлаш керак.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ножўя таъсирларнинг симптомларини кучайиши.
Даволаш: симптоматик. Силденафил учун специфик антидот маълум эмас. Диализ силденафилни чиқарилишини тезлаштирмайди.
Чиқарилиш шакли
50 мг ва 100 мг ли қобиқ билан қопланган Максигра таблеткалари 1, 4, 8 ёки 12 таблеткадан фольгали блистерларга жойланган.
Блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга матн босилган ёрлиғи билан литографик қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.