ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЛФЛУТОП®
ALFLUTOP®
Препаратнинг савдо номи: Алфлутоп
Дори шакли: инъекция учун эритма.
Препаратнинг фаол компоненти майда денгиз балиқларидан (Килька (Sprattus sprattus sprattus), Қора денгиз Мерланги (Odontogadus merlangus euxinus), Қора денгиз Пузоноки (Alosa tanaica normanni), Қора денгиз Анчоуси (Engraulis encrassicholus ponticus)) экстракция йўли билан олинган, кейинчалик депротеинизация (оқсилсизлантирилган) ва делипидизация (ёғсизлантирилган) қилинган биофаол концентратидир.
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 0,1 мл биофаол концентрат,
ёрдамчи моддалар: фенол (макс 0,005 г), инъекция учун сув (1 мл гача).
Таърифи: рангсиз ёки бироз жигаррангроқ-сариқ рангли, ёки бироз сарғиш рангли, тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: тўқималар трофикаси ва регенерациясини рағбатлантирувчи восита.
АТХ коди: М09АХ.
Фармакологик хусусиятлари
Алфлутоп – хондропротектор, майда денгиз балиқларидан олинган биофаол концентрат унинг фаол компонентидир. Концентрат мукополисахаридлар (хондроитин сульфати), аминокислоталар, пептидлар, натрий, калий, кальций, магний, темир, мис ва рух ионларини сақлайди.
Алфлутоп нормал тўқималарнинг макромолекуляр тузилишининг бузилишини олдини олади, интерстициал тўқималарда ва бўғим тоғайининг тўқимасида тикланиш жараёнларини рағбатлантиради, бу унинг оғриқни қолдирувчи таъсирини тушунтиради.
Яллиғланишга қарши таъсири ва тўқималарнинг регенерацияси гиалуронидазанинг фаоллигини сусайиши ва гиалурон кислотасининг биосинтезининг меъёрлашишига асосланган.
Бу икки самара синергик ва тўқималардаги тикланиш жараёнларини фаоллашишини (хусусан, тоғайнинг тузилишини тикланишини) белгилайди.
Қўлланилиши
Алфлутоп катталарда турли жойлашган бирламчи ва иккиламчи остеоартрозда (коксартрозда, гонартрозда, майда бўғимларнинг артрозида), остеохондрозда ва спондилезда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Полиостеоартрозда ва остеохондрозда препарат мушак ичига чуқур қилиб кунига 1 мл дан юборилади. Даволаш курси 20 инъекцияни ташкил қилади (кунига 1 инъекциядан 20 кун давомида).
Асосан йирик бўғимларнинг шикастланишида препарат бўғим ичига 1-2 мл дан ҳар бир бўғимга 3-4 кун оралиқ билан юборилади. Ҳаммаси бўлиб курс учун ҳар бир бўғимга 5-6 инъекция.
Бўғим ичига ва мушак ичига юбориш усулларини бирга қўллаш мумкин.
Даволаш курсини 6 ой ўтгач шифокорнинг маслаҳатидан кейин такрорлаш мақсадга мувофиқдир.
Ножўя таъсирлари
Кам ҳолларда қичишувчи дерматит, терини қизариши ва препарат юборилган жойда ачишиш ҳисси, қисқа муддатли миалгиялар кузатилиши мумкин. Алоҳида ҳолларда бўғим ички инъекцияларида ўткинчи оғриқ синдромини кучайиши мумкин.
Жуда кам ҳолларда анафилактик реакциялар ривожланиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик ва лактация даври. Болалар.
Эҳтиёткорлик
Препаратни ўсмирларда, бу тоифа пациентларда илмий клиник маълумотларнинг йўқлиги туфайли, буюриш тавсия қилинмайди.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ҳозирги вақтгача аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Денгиз маҳсулотларини шахсий ўзлаштираолмаслик ҳолларида (денгиз балиғи) аллергик реакцияларни ривожланиш хавфи ошади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Доза ошириб юборилганида мойил пациентларда аллергик реакциялар (баъзида оғир) ривожланиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
Инъекция учун эритма 0,1 мл/1 мл дан оқ синдириш ҳалқали тўқ шиша 1 мл ли ампулаларда. 5 ампуладан алюмин фольга қопламаси билан контур уяли ўрамда.
2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Инъекция учун эритма 0,1 мл/1 мл дан оқ синдириш ҳалқали тўқ шиша 2 мл ли ампулаларда. 5 ампуладан алюмин фольга қопламаси билан контур уяли ўрамда. Бир контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-250С ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш
Шифокор рецепти бўйича.