ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЛЬБЕНДАЗОЛ
ALBENDAZOLUM
Препаратнинг савдо номи: Альбендазол
Таъсир этувчи модда: Альбендазол
Дори шакли: Таблеткалар
Таркиби:
Фаол модда: Альбендазол (100% моддага қайта ҳисобланганда) – 200 мг.
Ёрдамчи моддалар: сут қанди (лактоза), картошка крахмали, магний стеарати.
Таърифи: Оқ ёки сарғиш ёки кулранг тусли оқ рангли таблеткалар. Таблеткани юзасида аҳамиятсиз мармарликга йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигельминт восита.
АТХ коди: Р02СА03
Фармакологик хусусиятлари
Таъсир доираси кенг гижжаларга қарши препарат, моно- ва полиинвазияларга нисбатан фаол. Альбендазол гижжаларда ҳужайра тубулинининг ҳосил бўлишга тўсқинлик қилади, бу билан личинкалар ёки катта гижжаларда глюкоза утилизациясини қайтмас бузилишини чақиради. Гижжалар ҳаракатчанликни йўқотади ва организмдан чиқарилади.
Фармакокинетикаси
Альбендазол тез ва тўлиқ метаболизмга учрайди, унинг асосий метаболити – альбендазол сульфоксиди аниқланадиган концентрацияларда тизимли қон оқимига тушади. Бир марта қўлланадиган 400 мг доза препаратининг ярим чиқарилиш даври 8 дан 9 соатгача. Альбендазолнинг плазмадаги чўққи концентрацияси бир марталик 400 мг доза қабул қилинганидан кейин 2 соат ўтгач кузатилади ва 0,20-0,94 мкг/мл ни ташкил қилади. қабул қилингандан кейин препарат альбендазол сульфоксиди кўринишида сийдик билан 24 соат давомида чиқарилади. Доза оширилганида альбендазолнинг концентрацияси бироз ошади. Альбендазол ва унинг метаболитлари йўлдош ва гематоэнцефалик тўсиқлари орқали ўтади.
Қўлланилиши
Аскаридоз, трихоцефалёз, анкилостомидоз, энтеробиоз, стронгилоидоз, тениоз, трихинеллёз, эхинококкоз, цистицеркоз ва бошқа нематодозларни даволаш.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга. Овқатдан 15-20 мин кейин. Катталар учун суткалик доза бир қабулда 400 мг (2 таблетка). Болалар учун суткалик доза 1 кг тана вазнига 6 мг дан. Препарат қабул қилинганидан кейин сурги воситаларни қўллаш ва махсус парҳез талаб қилинмайди.
Аскаридоз, трихоцефалёз ва анкилостомидозни даволашда препарат 400 мг дан бир марта буюрилади.
Энтеробиозда 400 мг дан кунига бир марта буюрилади. Альбендазол 14 кундан кейин шу дозада қайта қабул қилинади.
Стронгилоидозда 400 мг дан кунига бир марта буюрилади. Даволаш 3 кун давомида (курсга 6 таблетка) œтказилади.
Тўқима гельминтозларини (трихинелёз, эхинококкоз, цистицеркоз) даволаш шифохона шароитида, шифокор томонидан шахсий буюрилган даволаш тартибига мувофиқ олиб борилади.
Ножўя таъсирлари
Бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши, аллергик реакциялар (тошма), алопеция, жигар ферментлари фаоллигини ошиши, гематологик ўзгаришлар (лейкоцитларнинг сонини қайтувчи ошиши, хусусан нейтрофилларни) бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препарат ҳомиладорлик, эмизиш, қон яратилишининг бузилиши, жигар циррози, ҳамда 6 ёшга тўлмаган болаларда (хавфсизлиги аниқланмаган), ўта юқори сезувчанликда (шу жумладан бошқа бензимедазол ҳосилаларига) қўлланмайди.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат теофиллин, тутқаноққа қарши воситалар, перорал гипогликемик воситалар билан ўзаро таъсир қилиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Даволаш вақтида ва ундан кейин 1 ой давомида адекват ҳомилага қарши ногормонал воситаларини қўллаш керак.
Туғиш ёшдаги аёлларга препаратни нормал ҳайз кўриш бошланганидан кейин 7 кун давомида буюриш керак. Эхинококк цистасини препаратнинг юқори дозалари билан даволашни бошлаш олдидан ва сўнгра икки ҳафтада бир марта жигар фаолиятини ва қон манзарасини назорат қилиш керак.
Дозани ошириб юборилиши
Ножўя таъсирларини кучайиши мумкин:
Даволаш: симптоматик, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар, 200 мг дан. 4 тадан таблетка контур уяли ўрамларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.