📜 Инструкция по применению Мапрофен
💊 Состав препарата Мапрофен
✅ Применение препарата Мапрофен
📅 Условия хранения Мапрофен
⏳ Срок годности Мапрофен

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МАПРОФЕН

MAPROFENUM

 

Препаратнинг савдо номи: Мапрофен

Таъсир этувчи модда (ХПН): Флурбипрофен

Дори шакли: Қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

фаол модда: Флурбипрофен – 100 мг.

ёрдамчи моддалар: лудидрес, микрокристаллик целлюлоза, натрий кроскармеллоза, аэросил, магний стеарат;

қобиқ таркиби: Opadry II мовий рангли 85F20578, тозаланган сув.

Таърифи: Ҳаво рангли, овал шаклли, бир томони чизиқли, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Ностероид яллиғланишга қарши восита, фенилпропион кислотасининг ҳосиласи. Оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Таъсир механизми циклооксигеназа (ЦОГ-1 ва ЦОГ-2) ферментини блоклаши ҳисобига простагландинлар синтезини сусайтириши ва периферик оғриқ рецепторларига нисбатан тўқималарнинг сезгирлигини бартараф қилиниши билан боғлиқ.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин флурбипрофен овқат ҳазм қилиш тизимидан тез сўрилади. Плазмада максимал концентрациясига (Сmax) 1,5 соат ўтгач эришилади. Овқат қабул қилиш препаратнинг биокираолишлигига таъсир қилмайди. Флурбипрофен плазма оқсиллари билан 99% дан ортиқ боғланади.

Флурбипрофен жигарда гидроксилланиш йўли билан деярли тўлиқ метаболизмга учрайди.

Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 6 соатни ташкил қилади.

Асосан сийдик билан эркин ва боғланган ҳолда (20%), ҳамда гидроксилланган метаболитлари (50%) кўринишида чиқарилади.

Қўлланилиши

– оғриқни енгиллаштириш учун: бош, тиш оғриғи, невралгиядаги, дисменореядаги оғриқлар;

– тезкор ва узоқ муддатли симптоматик терапия учун: ревматоид артритда, остеоартритда, анкилозловчи спондилитда, ўткир подаграли артритда, артралгияда, артрозларда, люмбагода, ўткир радикулитда;

– жарроҳлик аралашувларидан кейин ва юмшоқ тўқималарнинг жароҳатларида, отоларингологияда, стоматологияда оғриқни ва яллиғланишни енгиллаштирувчи восита сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш буюрилади.

Катталар ва 15 ёшдан катта болалар учун тавсия қилинадиган дозалар – симптомларнинг ўткирлигига қараб, 1 таблетка (100 мг) дан суткада 1-3 марта буюрилади. Максимал суткалик доза- 300 мг.

Дисменореяда – 1 таблеткадан, кейинчалик ½ таблеткадан ёки 1 таблеткадан ҳар 4 ёки 6 соатда буюрилади. Препаратнинг максимал суткалик дозаси 3 таблеткадан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Ножўя таъсирларни ривожланиш тез-тезлиги паст. Кўпчилик ножўя ҳолатлар енгил ва вақтинчаликдир.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспепсия, (кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, диарея), қорин соҳасида оғриқ, қабзият, меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини яраланиши, қон кетишлари (шу жумладан милкдан ва геммороидал), холестатик сариқлик.

Марказий нерв ва периферик нерв тизими томонидан: астения, уйқучанлик, депрессия, кам ҳолларда онгни чалкашиши, парестезиялар.

Сезги аъзолари томонидан: қулоқларни шанғиллаши, кўришни бузилиши.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: гематурия; якка ҳолларда буйрак етишмовчилиги.

Бошқалар: эшак еми, ринит, тана вазнини ўзгариши, кечикиш суюқликлар организмда,,шишлар

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– анамнезида ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ ларни қабул қилиниши билан боғлиқ ўта юқори сезувчанлик реакциялари (бронхиал астма, ринит, эшакеми) бўлган пациентлар.

– меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари.

– артериал гипертензия.

– юрак етишмовчилиги.

– сурункали буйрак етишмовчилиги.

– ҳомиладорлик.

– лактация даври.

– 15 ёшгача бўлган болалар.

– флурбипрофенга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фуросемид каби диуретик препаратлар билан бирга қўлланганда диуретик таъсир пасайиши мумкин.

Бошқа НЯҚВ лар каби, антикоагулянтларни қабул қилаётган пациент, қон кетиш хавфини ривожланиш хавфи борлиги сабабли препаратни эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Бирга қўлланганда:

– кортикостероидлар билан – меъда-ичакдан қон кетишлари хавфи ошади;

– ацетилсалицил кислотаси билан – флурбипрофен концентрациясини пасайиши (ушбу мажмуа тавсия қилинмайди);

– гипотензив препаратлар билан – уларнинг самарасини пасайтиради;

– юрак гликозидлари билан – препарат, уларнинг токсиклигини ошириши мумкин;

– циклоспорин билан – циклоспориннинг нефротоксиклигини кучайтириши мумкин;

– литий, метотрексат препаратлари билан – уларни чиқарилишини камайтириши мумкин;

 

Махсус кўрсатмалар

НЯҚВ узоқ муддат қабул қилаётган пациентлар, овқат ҳазм қилиш тизими томонидан ножўя таъсирларни ривожланишини олдини олиш мақсадида, синчиклаб текширилишлари керак.

Препаратни жигар, буйрак ва меъда-ичак йўллари касалликлари бўлган пациентларга қўллаш зарурати туғилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим,

Шишларни ривожланиши ва суюқликни тутилиб қолиш хавфи туфайли, препаратни юрак етишмовчилиги, артериал гипертензияси ва бошқа касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади;

Қон кетиш вақтини узайтириши мумкин, шуниниг учун препаратни патологик қон кетишини ривожланиш хавфи бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препаратни болалар ола олмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: Нафасни бузилиши, кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ, бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, қўзғалиш, диплопия, миоз, гипотонус, ҳушни комага қадар йўқотиш.

Даволаш: Махсус антидоти йўқ. Препаратни қабул қилишни бекор қилиш, меъдани ювиш ва симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

«Мапрофен 100», қобиқ билан қопланган таблеткалар 100 мг дан, №8, №16 ва №24.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.