ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТРАМАДОЛ-ЗН
TRAMADOL-ZN
Препаратнинг савдо номи: Трамадол-ЗН
Таъсир этувчи модда (ХПН): трамадол (tramadol)
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 50 мг трамадол гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: натрий ацетати, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Анальгетиклар. Опиоидлар.
АТХ коди: N02АХ02.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Марказий таъсирга эга бўлган анальгетик опиоидли воситадир. Марказий нерв тизимнинг опиоид µ-, δ- ва к-рецепторларни µ-рецепторларга максимал ўхшаш бўлган носелектив агонисти ҳисобланади. Ноцицептив тизимини фаоллигини бостиради ва антиноцицептив тизимни рағбатлантиради. Калий ва кальций каналларни очилишига ёрдам беради, мембраналар гиперполяризациясини чақиради ва нерв импульсни ўтказилишини тормозлайди. Норадреналинни қайтувчан қамраб олишини сусайтириб, адренергик тизимни рағбатлантиради. Серотонинни ажралиб чиқишини кучайтиради. Седатив ва йўталга қарши таъсир кўрсатади. Терапевтик дозаларда нафас олишни деярли бостирмайди ва юрак-қон томир фаолиятини издан чиқармайди.
Парентерал йўли билан юборилганда анальгетик самара 5-10 минутдан кейин ривожланади ва 3-5 соат давомида сақланиб қолади.
Фармакокинетикаси
Трамадол юборилганда қонга тез ва тўлиқ сўрилади, биокираолишлиги тахминан – 100% ни ташкил қилади. Қонда максимал концентрацияга эришиш вақти инъекциядан кейин
45 минутни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 20% ни ташкил қилади. Трамадол тўқималарда яҳши тақсимланади, вена ичига юборилгандан кейин тақсимланиш ҳажми 203 л ни ташкил қилади. Гистогематик тўсиқлар орқали (гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиғи) ўтади ва кўкрак сути билан ажралади. Метил гуруҳи ажралиши ва конъюгация йўли билан битта фаол (О-деметилтрамадол) ва 10 фаол бўлмаган метаболитлар ҳосил қилиб жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври –
6 соатни ташкил қилади, О-деметилтрамадолни ярим чиқарилиш даври тахминан 8 соатни ташкил қилади. Асосан буйраклар орқали (90%) ва ичак орқали (тахминан 10%) ўзгармаган ҳолатда ва метаболит кўринишида чиқарилади.
Кекса ёшдаги (75 ёшдан катта) пациентларда, жигар ва буйрак фаолияти бузилишида (креатинин клиренси минутига 80 мл дан кам) чиқарилиши секинлашади. Препаратни тўпланиш эҳтимоли бор. Шу туфайли ушбу тоифадаги пациентларга дозани пасайтириш ва препаратни қабул қилиш орасидаги интервални узайтириш тавсия қилинади.
Қўлланилиши
Ўртача ва кучли оғриқни даволашда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат вена ичига, мушак ичига ёки тери остига қўлланилади.
Дозани оғриқ синдромининг жадаллигига қараб, шифокор томонидан шаҳсий равишда белгиланади.
Катталар ва 14 ёшдан катта болаларга вена ичига (секин томчилаб), мушак ичига ёки тери остига 50 мг дан (1 мл эритма) юборилади. Қониқарли самара кузатилмаса 30-60 минутдан кейин қўшимча 50 мг (1 мл) препарат юборилади. Оғриқ синдромининг жадаллигига қараб таъсир давомийлиги 4-8 соатни ташкил қилади.
Зарурат бўлганида эрта операциядан кейинги даврда қўшимча оғриқсизлантириш учун юқорироқ дозалар талаб қилиниши мумкин.
Одатда қўлланадиган доза суткалик дозадан ошмаслиги керак. Оғриқни қолдириш учун одатда минимал самарали дозани буюриш керак. Трамадолни 400 мг ли суткалик дозани ошириш мумкин эмас, ўзига хос клиник ҳоллардан ташқари (масалан ракдаги оғриқ ёки оғир операциядан кейинги оғриқ).
1 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга инъекция учун эритмани боланинг 1 кг тана вазнига қараб 1-2 мг бир марталик дозада буюриш мумкин. Максимал суткалик доза –тана вазнига 8 мг/кг ёки 400 мг трамадол ташкил қилади.
Трамадол-ЗН инъекция учун сув билан эритилади.
Инъекция учун сув билан эритилгандан кейин эришилган концентрациялар қуйида келтирилган.
Трамадол-ЗН тўлиқ дозани (мг) ҳисоблаш: тана вазни (кг) х доза (мг/кг). Юбориш учун суюлтирилган эритмани ҳажмини (мл) ҳисоблаш: бутун дозани (мг) суюлтирилган эритмани мувофиқ концентрацияга бўлиш (мг/мл).
Трамадол-ЗН, инъекция учун эритма, 50 мг/мл | Эритувчи (инъекция учун сув) | Инъекция учун суюлтирилган эритмани концентрацияси (мг Трамадол-ЗН/мл) |
1 мл |
1 мл | 25 мг/мл |
2 мл | 16,7 мг/мл | |
3 мл | 12,5 мг/мл | |
4 мл | 10 мг/мл | |
5 мл | 8,3 мг/мл | |
6 мл | 7,1 мг/мл | |
7 мл | 6,3 мг/мл | |
8 мл | 5,6 мг/мл | |
9 мл | 5 мг/мл |
Мисол: тана вазни 45 кг бўлган болага 1 кг тана вазнига 1,5 мг трамадол буюрилади. Бу учун 67,5 мг трамадол зарур. 2 мл Трамадол-ЗН 4 мл инъекция учун сувда суюлтирилади. Бу 1 мл да 16,7 мг трамадол концентрациясига эришилади. Кейин 4 мл эритма (тахминан 67 мг трамадол) юборилади. Эритмани қолдиқларини утилизация қилиш керак.
Кекса ёшдаги пациентлар
Жигар ёки буйрак фаолиятини яққол клиник бузилиши бўлмаган кекса ёшдаги пациентларга (75 ёш гача) одатда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Жигар ёки буйрак етишмовчилиги/диализ
Жигар ва/ёки буйрак фаолиятини енгил ва ўртача бузилиши бўлган беморларда трамадолни чиқарилиши секинлашади, шундай қилиб ушбу беморларга зарурат бўлганида беморни эҳтиёжига қараб қабул қилишлар орасидаги интервалини ошириш керак.
Изоҳ. Препаратни фақат тавсия қилинган паст дозаларда қўллаш лозим. Сурункали оғриқни даволаш учун Трамадол-ЗН ўрнатилган тартиб бўйича мувофиқ буюриш керак.
Инъекция учун эритмани секин юбориш керак, яъни 1 минутида Трамадол-ЗН ни (50 мг трамадол гилрохлориди эквивалент) инъекция учун 1 мл эритмаси ёки инфузия учун эритмада суюлтириб инъекция кўринишида юборилади.
Даволаш давомийлиги
Трамадол-ЗН препаратини тавсия қилингандан узоқроқ қўллаш мумкин эмас. Агар касалликни характери ва оғирлигига қараб узоқ муддатли оғриқсизлантириш зарур бўлса, беморни аҳволини мунтазам ва синчков назорат қилиш керак (агар керак бўлса, даволаш танаффус билан ўтказилади).
Ножўя таъсирлари
Кўнгил айниши, бош айланиши кўп учрайдиган ножўя реакциялар бўлган.
Руҳий бузилишлар: галлюцинациялар, тиришишлар, уйқуни бузилиши, хавотирллик, тунги дахшатлар. Трамадол қўллангандан кейин турли ножўя самаралар (пациентлар ўзига хос хусусиятига ва даволашни давомийлига қараб) бўлиши мумкин; кайфиятни ўзгариши (одатда эйфория, баъзи ҳолларда – дисфория), фаолликни ўзгариши (одатда – пасайиши, баъзи ҳолларда – ошиши), когнитив фаолиятини ва идрок қилишни ўзгариши (масалан қарор қабул қилиш жараёни, идрок қилишни бузилиши) кузатилиши мумкин. Карамлик пайдо бўлиши мумкин.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, онгни чалкашиши, иштаҳани ўзгариши, парестезиялар, тремор, нафасни сусайиши, тутқаноқсимон хуружлар, мушакларни иҳтиёрсиз тортилиши, координацияни бузилиши, уйқусизлик, уйқучанлик, нутқни бузилиши.
Агар тавсия қилинган дозалар сезиларли даражада оширилган ва шунингдек бир вақтда марказий таъсир кўрсатадиган бошқа депрессантлар қўлланган бўлса, нафасни сусайиши пайдо бўлиши мумкин. Тутқаноқсимон хуружлар асосан трамадолни юқори дозаларда ёки бир вақтда тиришиш тайёргарлигини пасайтирувчи дори воситалар билан қўлланганда пайдо бўлади.
Кўриш аъзолари томонидан: кўришни хиралашуви, мидриаз.
Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак-қон томир бошқаришига таъсири (юрак тез-тез уриши, тахикардия, ортостатик гипотензия ёки юрак-қон томир коллапси). Ушбу нохуш самаралар айниқса вена ичига юборилганда ва ҳолсизланган пациентларда кузатилиши мумкин. Артериал гипертензия, брадикардия кузатилиши мумкин.
Нафас тизими томонидан: нафасни бостирилиши, ҳансираш, астма.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қабзият, оғизни қуриши, қусишга қистовлар, овқат ҳазм қилиш йўлларини таъсирланиши (масалан, меъдада оғирлик ҳис қилиш), диарея.
Гепатобилиар тизими томонидан: айрим ҳолатларда жигар ферментларини фаоллигини ошиши қайд қилинган, трамадол билан даволаш вақтига тўғри келган.
Суяк-мушак тизими томонидан: ҳаракат ҳолсизлиги.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: сийишни бузилиши (сийишни қийинлашиши, дизурия ва сийдикни тутилиши).
Умумий бузилишлар: толиқиш, аллергик реакциялар (диспноэ, бронхоспазм, ангионевротик шиш, хириллаган овоз), анафилаксия, таъмни бузилиши, кучсизлик, тормозланиш, реакция тезлигини пасайиши, ҳайз циклини бузилиши. Бошқа опиоидларни қўллангандига ўхшаш абстинент синдроми пайдо бўлиши мумкин. Бу симптомлар қўзғалиш, хавотирлик, асабийлик, уйқуни бузилиши, гиперкинезия, тремор ва овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлари каби симптомларни ўз ичига олади. Кам ҳолларда трамадол бекор қилингандан кейин бошқа симптомлар (шу жумладан оғриқ хуружлари, хавотирликни оғир ҳоллари, галлюцинациялар, парестезиялар, қулоқда шовқин, марказий нерв тизими томонидан одатдаги бўлмаган симптомлар: онгни чалкашиши, мания, деперсонализация, ташки муҳитни идрок этишни бузилиши, паранойя кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Трамадолга ёки препаратни бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; ўткир алкоголли заҳарланиш; ухлатувчи, анальгетик, опиоид ёки психотроп препаратлари билан ўткир заҳарланиш; оғир жигар/буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига
10 мл дан кам); бир вақтда моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари билан қўллаш ва улар бекор қилингандан кейин 2 ҳафта давомида; даволаш билан назорат қилинмайдиган тутқаноқ; наркотикларни беқор қилиш синдромида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Трамадол-ЗН МАО ингибиторлари билан бирга қўллаш мумкин эмас. Опиоид пептидни қўллашдан олдин МАО ингибиторларини 14 кун давомида қабул қилаётган пациентларда реакцияларни ингибицияси кузатилиб улар марказий нерв, нафас ва юрак-қон томир тизимига таъсир қилади. Трамадолни қўлланганда МАО ингибиторлари билан ўхшаш ўзаро таъсирларни истисно қилиб бўлмайди.
Бир вақтда Трамадол-ЗН ва МНТни сусайтирувчи дори воситаларни, шу жумладан алкоголни қўлланганда, уларни МНТга бўлган таъсирини кучайтириши мумкин.
Фармакокинетик тадқиқот натижалари циметидинни бир вақтда ёки олдиндан қўлланганида (фермент ингибитори) аҳамиятли клиник ўзаро таъсирларига олиб келишини эҳтимоли кам. Карбамазепинни (фермент индуктори) бир вақтда ёки олдиндан қўлланганида оғриқсизлантирувчи самарани камайтириши ва таъсир давомийлигини қисқартиши мумкин.
Трамадол ва аралаш агонистлар/антагонистларни (масалан, бупренорфин, налбуфин, пентазоцин) мажмуасини қўллаш тавсия қилинмайди, чунки назарий жихатдан қуйидаги мажмуада тоза агонистини оғриқсизлантирувчи самараси камайиши мумкин. Трамадол ва тиришиш тайёргаригини пасайтирувчи серотонинни қайта қамраб олишни селектив ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, нейролептиклар ва бошқа дори воситалар бир вақтда қўлланганда тиришишларни чақириши ва тиришишни ривожланиш хавфини ошириши мумкин.
Трамадолни бошқа серотонинергик дори воситалари масалан, серотонинни қайта қамраб олишни селектив ингибиторлари ёки МАО ингибиторлари билан мажмуавий қўлланганда серотонин синдромини ривожланиши ҳақида айрим хабарлар мавжуд. Онгни чалкашиши, асабийлик, иситма, кўп терлаш, атаксия, миоклонус, диарея серотонин синдромини белгилари бўлиши мумкин. Серотонинергик препаратларни бекор қилиш одатда пациентни аҳволини тез яхшиланишга олиб келади.
Даволаш симптомларни характерига ва оғирлигига боғлиқ.
Айрим беморларда кучли қон кетиши ва қон қўйилиши билан кечувчи Ҳалқаро меъёрлашган муносабат ошиши ҳақида хабарлар мавжуд бўлгани учун трамадол ва кумарин ҳосиларини (масалан, варфарин) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
CYP3A4 ни ингибиция қилувчи препаратлар, шу жумладан кетоконазол ва эритромицин трамадол (N-метил гуруҳини ажралиши) ва унинг фаол О-метил гуруҳи ажралган метаболити метаболизмини бостириши мумкин. Қуйидаги ўзаро таъсирнинг клиник аҳамиятини ўрганилмаган. Хинидин трамадолни қон плазмасидаги концентрациясини оширади ва CYP1D6 изоэнзимни рақобатли ингибиция қилиш ҳисобига М1 метаболити концентрацияси камайтиради. Ушбу ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти ўрганилмаган. Хинидин қон плазмасида трамадолнинг концентрациясини оширади ва изофермент CYP1D6 рақобатли бўлган ингибиция қилиниши ҳисобига метаболит М1 нинг концентрациясини камайтиради.
Кам сонли тадқиқотларда операциядан олдин ва кейин 5НТ3 серотонин рецепторларини селектив антагонистларини (ондансетрон) қўлланиши операциядан кейинги оғриқлари бўлган беморларда трамадолга бўлган эҳтиёжни оширади.
Метоклопрамид ёки домперидонни қўлланганда сўрилиш тезлиги ошиши ва холестирамин қўлланганда камайиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Трамадол-ЗН инъекция учун эритмани опиоид қарамликда, бош мия жароҳатларида, шокда, келиб чиқиши номаълум бўлган онгни бузилишида, нафас фаолиятини бузилишида, бош мия ички босимини ошишида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Опиатларга юқори сезувчанлик бўлган беморларда махсус эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Нафас фаолиятини сусайиши бўлган пациентларда ёки марказий нерв тизимини депрессантлари билан бирга қўллангандан, ёки агар максимал тавсия қилинадиган суткалик доза аҳамиятли оширилганда препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим чунки нафасни сусайиши пайдо бўлиши мумкин.
Трамадолни тавсия қилинган дозада қабул қилган пациентларда тиришишлар қайд қилинган. Тавсия қилинган максимал суткалик дозадан (400 мг) ошадиган дозада қўлланганда хавф ошиши мумкин. Тиришиш тайёргарлигини пасайтирувчи дори воситалари билан қўлланганда трамадол тиришиш хуружлари хавфини ошириши мумкин. Тутқаноғи бўлган ва тутқаноқли хуружларга мойиллиги бўлган пациентларда, Трамадол–ЗН ҳаётий кўрсатма бўйича қўллаш керак.
Трамадолга қарамлик потенциали паст. Трамадолни узоқ муддат қўлланганида унга нисбатан толерантлик, руҳий ва жисмоний қарамлик ривожланиши мумкин. Дори воситаларини суииъстемол қилишга мойилиги бўлган пациентларда трамадол билан даволашни фақат қисқа муддат давомида шифокорни жиддий кузатув остида ўтказиш лозим.
Трамадол опиоид препаратларга қарамлиги бўлган пациентларда ўрнини босувчи даволаш учун қўллаш мумкин эмас.
Трамадолни опиоид агонисти бўлишига қарамасдан, морфинни бекор қилиш симптомларини бартараф қилаолмайди.
Трамадол-ЗН билан даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Трамадол-ЗН инъекция учун эритма натрий ацетати сақлайди.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар трамадолни юқори дозаларини аъзоларни ривожланиши, суякларни ўсиши ва янги туғилган чақалоқларни ўлимига таъсирини қилишини кўрсатган. Тератоген самара кузатилмаган. Трамадол йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Трамадолни ҳомиладорлик даврида қўллаш ҳавфсизлиги бўйича маълумотлар мавжуд эмас, шу туфайли ҳомиладор аёлларда Трамадол-ЗН қўллаш мумкин эмас.
Туғрукдан олдин ёки туғруқ вақтида қўлланганида трамадол бачадонни қисқаришига таъсир қилмайди. Одатда янги туғилган чақалоқларда клиник ахамиятсиз нафас олиш тез-тезлигини ўзгаришини чақириши мумкин. Трамадолни ҳомиладорлик даврида узоқ муддат қўлланса, янги туғилган чақалоқларда абстинет синдромини ривожланиши мумкин.
Эмизиш даврида препаратни қабул қилган аёлда дозани тахминан 0,1% кўкрак сутига ўтади, шунинг учун Трамадол-ЗН ушбу даврда қўллаш мумкин эмас. Одатда трамадолни бир марталик дозада қўллангандан кейин эмизишни тўхтатиш шарт эмас.
Болалар
Препаратни 1 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Трамадол-ЗН уйқучанлик, бош айланиши чақириши туфайли бу автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилади, шунинг учун препарат билан даволанган вақтида ушбу ишлардан сақланиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ўзига хос миоз, қусиш, юрак-қон томир коллапси, онгни бузилиши (хатто комагача), тиришишлар, нафасни тўхтаб қолишигача нафасни бостирилиши.
Даволаш: нафас йўлларини ўтказувчанлигини таъминлаш (аспирация бўлиши мумкин), симптомларга қараб нафас ва қон айланишни бир маромда ушлаб туриш, вена ичига налоксон юбориш. Интоксикацияни бартараф қилиш учун трамадолнинг ўткир дозани ошириб юборилишини даволаш гемодиализ ёки гемофильтрация ёрдамида (трамадол фақат минимал миқдорда буйраклар орқали чиқарилади) ўтказилиши етарли эмас, қон томир тизими фаолиятини тутиб туришга йўналтирилган.
Препаратни дозани ошириб юборилишини олдини олиш мақсадида тавсия қилинган дозаларни ва буюрилган даволаш схемасига қатьиян риоя қилиш керак.
Чиқарилиш шакли
2 мл дан ампулада №5, №10 (5х2) ампулалар блистерда қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.